Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
ТРОПИК ТЕКИСЛИКЛАР (ГРАН-ЧАКО, МАМОРЕ ВА ПАНТАНАЛ) Бу ўлка шимолда Амазония билан туташган, унинг жанубдаги чегараси тахминан 30° жан. кенглик бўйлаб, шарқда Бразилия тоғлигининг ғарбий этаги, ғарбда Анд тоғларининг шарқий этаги орқали ўтади. Ўлка Аргентина, Боливия, Парагвай ва Бразилия территориясида жойлашган. Табиатнлнг асосий хусусияти рельефнинг текислиги, тропик континентал иқлим, саванналар ва тропик сийрак ўрмонларнинг кенг тарқалганлигидир. Ўлканинг жойлашган ўрни платформа қалқонлари билан Анд тоғлари оралигида меридиан бўйлаб чўзилган ва протерозой ҳамда протерозойдан кейинги давр чўкинди жинслари билан тўлган букилмага тўғри келади. Баландликлар 300 м дан 700 м гача боради. Парагвайнинг юқори оқими сойлигида эса 200 м дан ошмайди. Амазонка системаси билан Парагвай орасидаги сувайирғичда қадимги фундаментнинг антеклизаси жойлашган бўлиб, у энг баланд жойи 1425 м га етадиган ясси қирларни ҳосил қилади. Бу қирлардан ва Анд тоғларидан оқиб тушувчи дарёлар текисликда айланиб оқиб, унда қум ва гил ётқизиқларини қолдиради. Бу дарёларнинг кўпи йилнинг қурғоқчил фаслида қуриб қолади. Дарёлар узанлари бўйлаб ёпишқоқ балчиқ ерлар чўзилган бўлиб, улар ёмғиргарчилик даврида одамлар учун жуда хавфлидир. Қурғоқчилик даврда қуриб, дарёларнинг баланд, барқарор қирғоқларини ҳосил қилади. Ў лка иқлим сернам ва қуруқ фасллар кескин алмашиниб турадиган тропик иқлимдир. Иқлимнинг континенталлик белгиси Гран-Чакода айниқса яққол ифодаланган. Гран-Чакода ўртача ойлик ҳамда йилнинг иссиқ ва салқнн фасллари ўртасидаги температуралар фарқигина анча катта бўлиб қолмасдан, материкдаги суткалик температураларнинг энг катта фарҳи ҳам шу ерда кузатилади. Гран-Чако Жанубий Америкадаги энг жазирама иссиқ жойлардан биридир. Маҳаллий аҳоли бу ерни яшил тандир деб аташида жон бор. Ёз ойларининг ўртача ҳарорати +28, +30°С га етади. Энг салқин ойнинг ўртача температураси шимолдан жапубга +20° дан +16°С гача пасаяди, шу билан бирга кундузи иссиқ бўлиб, тунда совуқ шамол эсади, температура баъзан 0°С дан ҳам пасайиб, қиров тушади. Жанубдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда температура кундуз кунлари ҳам кескин пасайиб хетади, бунинг устига ҳароратнинг пасайиши жуда тез рўй беради. Гран-Чако жанубнда тропик галерея ўрмонлари. Гран-Чаконинг катта қисми учун намлик балансининг манфий бўлиши хосдир. Ёғинлар асосан ёзнинг икки-уч ойи мобайнида ёғади. ёғин миқдори фақат шарқдагина 1000 мм га боради, терри-ториянинг катта қисмида 500 мм га етмайди, буғланиш жуда кучли бўлган шароитда бунча ёғин деҳқончили учун албатта етишмайди. Шимолда, Маморе ва Бени дарёлари ҳавзасида, намгарчилик давр 5-6 ойгача чўзилади ва ёғиннинг умумий миқдори 1500 мм гача кўпаядрц Ёғин тақсимотидаги аниқ ифодаланган даврийлик бу ерда ҳам сақланади, лекин қишки нам етишмаслиги ўсимликларда Гран-Чакодагидек кескин акс этмайди. Ёзда мўл-кўл ёғадиган ёмғирлар ва булар натижасида дарёларнинг қучли тошиши текислик территорияни сув босиб ва ботқоқланиб кетишига сабаб бўлади. Тупроққа сингиган нам қуруқ давр бошида ўсимликларни таъминлаб туради. Бундай шароит Парагвай дарёсининг юқори оқимидаги Бразилия тоғлигига туташиб турган ва Пантанал деб аталадиган ерйлик учун ҳам хосдир. Парагвай ва унинг ирмоқлари серёғмир ёз даврида ясси текис ерларга тошиб кетиб, уни яхлит ботқоқликка айлантиради. Қурғоқчил давр бошланиши билан дарёлар ўз ўзанига қайтади ва бунда кўпинча оқим йўналишини ўзгартиради. Нам аста-секин буғланиб, ўсимликларни таъминлаб туради, шу сабабли бу ердаги ўсимликлар Бразилия тоғлиги ва Гран-Чаконинг қўшни районларидагига қараганда анча узоқ вақт ям-яшил ҳолатини сақлаб қолади. Гран-Чаконинг Парагвай ҳавзасига қарайдиган дарёлари (Пилькомайо, Беррлехо ва бошқалар) ҳам ёмғирли фаслда сувга тўлиб оқади ва кучли тошади. Улар жуда илон изи бўлиб оқади ва ҳар йили тошқин вақтида ўз ўзанини ўзгартиради. Тупроғи шур бўлганлиги сабабли Гран-Чаконинг баъзи дарёлари ва деярли барча кўлларининг суви шўр. Текисликларнинг энг паст ерларида серёмғир даврда вақтли шўр кўллар вужудга келади. Ўлкада йўллар деярли бутунлай бўлмаганлигидан дарёлар катта транспорт аҳамиятига эгадир. Парана ва Парагвай дарёлари, шунингдек Парагвайнинг фақат ёмғирли давридагина кичик кемалар қатнай оладиган ирмоқлари Гран-Чаконинг пчки районларига кириладиган асосий йўллар бўлиб хизмат қилади. Шимол ва шарқдаги сув босадиган ерларда катта майдонларни ўсимлиги қалин ва ҳайвонот дунёси бой бўлган ботқоқлар эгаллаган, Дарёлар соҳилидаги ботқоқ ерларда пака (Hydrochoerus capibara) деб аталадиган сувда яшовчи дунёдаги энг йирик кемирувчилар бор ва кўпгина қушлар уя қўяди-Фламенго (қизил ғоз), қўтон, кабутар, тўти. ва ўрмон товуқлари дарёлар бўйидаги қалин ўрмонларда яшайди. Дарёлар бўйларидаги айрим жойларда деярли фақат пальмадан иборат ўрмонлар ўсади, булардаги айрим дарахтларнинг бўйи 40-50 м га етади. Қуруқроқ жойларда бой ўт ўсимликлари ва баланд дарахтлар ўсадиган саванналарни учратиш мумкин. Гран-Чакога ксерофит тропик ўрмонлар ва бутазорлар хос. Гран-Чакодаги паст бўйли сийрак ўрмонларда дарахтларнинг қимматбаҳо турлари кўп, шу жумладан машҳур кебрачо дарахти бор. Аҳолининг катта қисми шу дарахтни кесиш, ишлов бериш ва ташиш билан банд. Гран-Чаконинг энг баланд ва қуруқ қисмларида монте деб аталадиган бутазорлар тарқалган. Бу бутазорларда мимозалар, каварлар ва кактуслар ўсади. Бу бутазорлар ҳам ўрмонлар каби кўп ёввойи ҳайвонлар яшаши учун макондир. Гран-Чако ҳайвонот дунёси шунчалик бойки, баъзи ҳайвонларни овлаш ҳозирги вақтгача у ерда сақланиб қолган кичик-кичик индеец қабилалари учун даромад манбаи ҳисобланади. Масалан, индеецлар зерҳлилар (броненосецлар)ни ов қилишади, уларнинг оқ рангли майин гўшти маҳаллий аҳоли учунгина эмас, балки катта шаҳарларнинг бой аҳолиси учун ҳам тансиқ таом ҳисобланади. Аҳоли, асосан, соҳилида кебрачо дарахти жадал кесиб олина-ётган дарёларга яқин ерларда яшайди. Лекин бу ерларда ҳам ййрик аҳоли пунктлари йўқ, оиласи билан бирга яшовчи ўрмрн кесувчиларнинг кулбалари тез-тез учраб туради. Гран-Чакода кейинги йилларда обикер ерларда пахта ва шакарқамиш етиштириш кўпроқ тарқалди. ЛА-ПЛАТА ЎЛКАСИ (ПАМПА) Бу ўлка тропик текисликлардан жанубда жойлашган. Ўлкага Бразилия территориясининг бир қисми, бутун Уругвай ва Аргентинанинг шимоли-шарқи киради. У Ла-Плата кўрфазини уч томондан ўраган ва шимоли-шарқда Атлантика океаниқирғоғига туташади. Ғарбда анчагина масофада Кордильера ёни қирлари чегара бўлади. Ўлка меридиан йўналишидаги катта букилманинг жанубий қисмини эгаллаган ва деярли бутун территориясида рельефи текисликдан иборат. Фақат жанубда ва жануби-шарқда платформанинг қадимги асосининг бир қисми ер юзасига чиқиб, сертепа қирларни ва паст тоғларни ҳосил қилади. Пампа Атлантика океани томонидан эсадиган ҳаво массалари таъсирида бўлади ва тер-риториясининг катта қисмида сернам субтропик иқлимга эга, лекин шарқдан ғарбга томон ёғин миқдори сезиларли даражада камайиб борадц. Энг кўп тарқалган субтропик ва ўрмондашт ўсимликлари ўрнини маданий ўсимликлар олган, чунки Пампа Жанубий Америка материгининг аҳоли энг зич ўрнашган ҳамда ўзлаш-тирилган районлари қаторига киради. Пампанинг шимоли-шарқий қисмида, Жанубий Бразилия ва Уругвай территориясида Бразилия қалқони жинслари ер юзасига яқин жойлашган ҳамда кейинроқ ҳосил бўлган жинслар орасида кўтарилиб чиқиб, қирлар ва грядалар. ҳосил қилади. Бу гряда ва қирларнинг баландлиги бир неча юз метрга етади, ёнбағирлари баъзи жойларда кўзга кескин ташланиб туради. Маҳаллий аҳоли кучильяс деб атайдиган бу қирларнинг тепаси одатда нураган палахса-палахса гранит тошлардан иборат. Қирлар ёнбағирларини кесиб ўтган дарёлар чуқур водийлар, остонатош ва шаршаралар ҳосил қилади. Океан соҳилига ва Парана ҳамда Уругвай дарёларининг қуйи оқимига томон кристалл пойдевор жинслари чўкинди жинслар тагига тушиб кетади ва ер юзаси аста-секин текислашиб боради. Парана ва Уругвай дарёлари оралиғида ва Ла-Платадан жанубда, яъни аслида Пампа деб аталадиган жойда рельеф текислик бўлиб, кристалл жинсларни кайназой эрасининг қалин континентал жинслай қатламлари қоплаб ётади. Ла-Плата ва Атлантика океанига туташган, яъни Нам ёки Шарқий Пампа деб аталадиган районда кенг ерларни лёсс жинслари, қум ва келтирма гил қоплаган; уларнинг баландлиги 200 м дан ошмайди, соҳилда эса 100 м га етмайди. Қатор-қатор дюналар ва саёз кўллар жойлашган пасттекис соҳилни жуда катта Ла-Плата кўрфази кесиб кирган. Ла-Платадан жанубда Пампанинг ясси юзасидан баландлиги 1000 м дан ҳам ошадиган ва кристалл жинслардан тузилган етим тоғлар кўтарилиб туради. Булар умумий ном билан Пампа Сьерралари деб аталувчи Сьерра-де-ла-Вентан ва Сьерра-де-Тантил тоғларидир. Уларнинг тик ёнбағирлари ва қояли қирлари теварак-атрофдан кескин ажралиб туради. Бутун ўлка учун субтропик иқлим хос, лекин ёғин миқдори турли жойда турлича. Территориянинг катта қисмида ёғин йил бўйи бир текисда тақсимланган ва деярли ҳеч қачон қурғоқчилик бўлмайди. Лекин жануби-ғарбда йиллик ёғин миқдори камаяди ва фасллар ўртасидаги тақсимланиш унчалик бир хил бўлмайди. Уругвайда 2000 мм га яқин, Урувай ва Парана дарёлари оралигида тахминан ўшанча, Ла-Плата қирғоқларида 1000 мм ёғин ёғади, яна ғарброқда эса ёғин миқдори 500-300 мм га тушиб қолади. Шу билан бирга жануби-ғарбда ёғинлар тақсимотида фаслийлик вужудга келади, йил давомида ёғин миқдори жуда нотекис бўлади ва йилдан-йилга ҳам кескин ўзгариб туради. Бу қуруқ ғарбий районлар Қуруқ Пампа деб аталади. Энг кўп ёғин ҳамма ерда ҳам ёзга тўғри келади. Ёзда ёғинларни шимоли-шарқий шамоллар келтиради, қишда эса ёғинлар қутбий фронтдаги циклон фаолияти билан боғлиқ ҳолда ёғади. Ғарбга томон борган сари ёғин миқдори камайибгинй қолмасдан иқлимнинг умумий континенталлиги ҳам ошиб боради. Бутун ўлкада ёз жуда иссиқ келади, шимолий қисмларида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +27°С, жанубий районларда эса +23, + 24°С га тенг. Энг юқори температура ҳамма жойда жуда катта, Уругвай ва Парана дарёлари оралиғида ва ғарбда у +45°С га етади. Шимолий иссиқ ва нам шамоллар тез-тез эсиб, ёзги иссиқ-ки янада кучайтиради. Қиш ойларининг ўртача температураси ҳамма жойда ҳам мусбат, лекин бутун ўлкада совуқлар бўлиб туради. Июлнинг ўртача ҳарорати икки дарё оралиғида +15°Cra, Сернам Пампада +7, + 9°С га, ғарбда эса +6, +10°С га етади. Уругвай дарёсидан шарқда ва йкки дарё оралиғида совуқлар камдан-кам бўлади, лекин сернам Пампада температура -10°С гача тушиши мумкин. Қишда одатда жанубий совуқ шамол-памперо эсади, у ҳавога чангни кўтариб юборади, чунки бу ерларда қор қоплами бўлмайди, қор камдан-кам ёғади ва тезда эриб кетади. Шундай қилиб, ўлкада қиш билан ёз ўртасида тафовутлар бўлса ҳам, лекин улар ўсимлик қопламининг бутун йил бўйи ривожланишига ва қишлоқ хўжалик ишларига тўсқинлик қилмайди. П арана ва Уругвайнинг серсув кўпдан-кўп ирмоқлари оқиб ўтадиган Уругвай платоси ва икки дарё оралиғи сув билай етарли миқдорда таъминланган. Лекин сернам Пампада дарёлар кам, уни Кордильера ёни ёки Жанубий Сьерралардан оқиб тушадиган унчакатта бўлмаган оқар сувлар кесиб ўтади.уҒарбга томон, яъни қуруқ Пампадан оқар сувлар миқдорикескин камаяди, у ерда одатда қаттиқ ёмғирлар ёғадиган даврдагина сув бўладиган кичикроқ вақтли оқар сувлар кўпчиликни ташкил қилади. Шўр кўллар, кўпинча ер ости сувларининг юқориги қатламлари ҳам шўр бўлади. Қурғоқчил даврда қуриб қолган кўллар таги, қуриб қолган дарё ўзанлари туз билан қопланади. Бутун Пампада ичишга яроқли чучук сувлар чуқур қудуқлардан олинади. Пампада чўпонлар. Ўлкада шарқдан ғарбга томон йиллик ёғин миқдорининг камайишига мос равишда тупроқ-ўсимлик қоплами ҳам ўзгаради. Бразилия жанубида ва Уругвайда ўсимлик қопламида ўрмонлар катта роль ўйнайди. Ўрмонлар одатда дарё водийларини қоплаган, лекин баъзи жойларда сувайирғичлардаги қизил тупроқларда ҳам ўсади. Ўрмонлар кўпроқ доимий яшил дарахтлардан иборат ҳамда лианаларнинг кўплиги ва дарахтларнинг қалинлигига кўра тропик ўрмонларга ўхшайди. Дарахтлардан араукария ва бамбуклар кўпчиликни ташкил қилади, буталардан парагвай чойи тарқалган. Сувайирғичларда ўрмонлар баланд ғаллагулли ўтлар қалин ўсадиган очиқ ерлар билан алмашинади. Сув босадиган ботқоқлик ерларда, айниқса Уругвай ва Парана дарёлари оралиғида катта майдонларни ботқоқ ўсимликлари эгаллаган. Кўп жойларда қалин қамишзорлар сақланиб қолган, қамишзорлар орасида ҳар ер-ҳар ерда кўлоблар бўлиб, улар нилуфар (ictoria cruciana) ва турли сув ўтлари билан қопланган. Жануби-ғарбга томон галлагулли ўсимликлар кўпайиб, дарахтлар жуда камаяди ва Сернам Пампада ўрмон бутунстай ўсмайди. Илгарилари бу ерларни чаловлар, Stipa, Jlelica, Arictida селинлар авлодига мансуб ғаллагуллилар ва бошқа ўтлар қоплаб ётган. Қуруқ Пампадаги суғорилмайдиган ерлар типик чалачўл манзарасига эга. Пампа-Жанубий Американинг аҳолиси энг зич ўрнашган ва ўзлаштирилган ўлкаларидан бири. Бу гап ўлканинг Ла-Платага туташган районлари учун айниқса тааллуқлидир. Бу ерда йирик шаҳарлар жойлашган ва деярли барча ерлар ҳайдалган. Илгари бу ерларда катта майдонларни ўрмон ва бута ўсимликлари қоплаган бўлиши мумкин, лекин ҳозирги вақтда улар бутунлай йўқолиб кетган. Улар ўрнини боғлар, полизлар ва ғалла ҳамда маккажўхори экиладиган кенг далалар эгаллаган. Ғарбга борилган сари аҳоли пунктлари тобора камаяди, ҳайдаладиган далалар яйловлар, ўзлаштирилмаган ерлар билан алмашади. Ҳайвонот дунёси ҳам кам сақланиб қолган. Ҳайвонлардан туёқлилар билан даштларнинг йирик қушлари кўп бўлган. Ҳозирги вақтда кўплаб турли хил кемирувчилар пайдо бўлган. Икки дарё оралиғидаги ботқоқли ерларда ва Атлантика океани соҳилидаги лагуналар бўйида турли қушлар-қизил ғоз, қарқара, лойхўрак ва бошқалар яшайди. КОРДИЛЬЕРА ЁНИ ТОҒЛАРИ Бутунлай Аргентина территориясида жойлашган бу ўлка табиатининг хусусиятлари унинг материкнинг кчки қисмида, Атлантика океанидан узоқда, жанубий тропик чизиғи билан 38° жанубий кенглик оралиғида, Анд тоғлари олдида жойлашганлигига ва Анд тоғлари уни Тинч океанидан ажратиб туришига боғлиқ. Ўлка рельефи учун неоген-антропоген даврида платформа чеккасида орогеник ҳаракатларнинг жадаллашиши натижасида ҳосил бўл ган, меридиан йўналишидаги палахса тоғ тизмалари ва уларни бир-биридан ажратиб турувчи чуқур сойликлар ҳамда ясси текисликлар хосдир. Ўлкада табиий шароити кескин фарқ қилувчи чалачўл ландшафтлари кўпчиликни ташкил қилади. Табиий шароитдаги фарқлар рельефидаги тафовутлар таъсирида вужудга келган. Кордильера ёнининг шарқий чеккадаги Пампа Сьерралари деб аталадиган Сьерра-де-Кордова ва Сьерра-Санлуис тизмаларининг баландлиги 2880 м га етади. Улардан шимолроқда, Гран-Чако чегарасида 5000 м дан ҳам баланд Сьерра-дель-Аконкиха кўтарилган. Ўлканинг ғарбидаги Кордильера-Дефаматина 6250 м га етади. Тизмаларнинг юқори қисмлари қадимги текисланган юзалардан иборат бўлиб, ёнбағирлари неоген охири ва антропоген бошидаги узилмалардан ҳосил бўлган. Тоғ тизмаларини бир-биридан нуроқ материаллар билан тўлган грабенлар ажратиб туради. Грабенларнинг таги денгиз сатҳидан 1000-2000 м баландда жойлашган бўлиб, шўрхоклар, шўр ботқоқлар ва кўллар тўлиқ ёки қисман эгалланган. Ўлкани ғарб томонда бўйлама чўзилган йирик тектоник ботнқ Анд тоғларинннг шарқий тизмаларидан ажратиб туради. Яқин ўтмишдаги ёрилишлар натижасида вужудга келган бу ботиқда ер қимирлашлар бўлиб туради, зилзилалар баъзан вайроналик келтирадиган даражада кучли бўлади. Ботиқлардаги кайназой эрасининг ғовак жинслари орасида нефть бор; тоғ тизмаларининг кристалл жинслари рангдор металларга бой. Тоғ оралиғидага ботиқлар учун иқлимнинг қуруқ ва континенталлиги хосдир, бу хусусият шарқдан ғарбга томон ортиб боради. Йиллик ёғин миқдори (ёғин деярли фақат ёз фаслида ёғади) қуруқ Пампада 250-300 мм дан тоғ оралиғи ботиқларида ва Анд олди ботиқларида 100 мм гача камаяди. Шу билан бирга ёғин миқдорининг йилдан-йилга анчагина ўзгариб туриши кузатилади. Мендоса ёки Сан-Хуан каби жойларда баъзи йилларда ёмғир деярли бутунлай ёғмайди. Йиллик ёғин миқдори фақат меридиан йўналишида чўзилгай тоғ тизмаларининг шарқий ёнбағирларида ва уларнинг этакларида кўпаяди, чунки бу ерларда Атлантика океани томонидан келадиган ҳаво массалари Сьерра-с-де-Кордова ва бошқа тоғ тизмаларининг шарқий ёнбағридан юқорига кўтарилиб, таркибидаги намни қолдиради. Кордова, Тукуманда ва тоғ тизмаларининг этагидаги бошқа аҳоли пунктларида ҳамда Сьерраларнинг шарқий ёнбағрида 500мм дан 1000 мм гача ёғин тушади. Лекин тоғ тизмаларининг ғарбий ёнбағрида йиллик ёғин миқдори кескин камаяди. Бу ҳол бутун ландшафт комплексида акс этади ҳамда табиий районлар ўртасида, баъзан бир-бирига жуда яқин жойлашган районларда ҳам кескин фарқларга сабаб бўлади. Бутун ўлка учун ҳароратнинг суткалик кескин ўзгариши характерлидир, бундай ўзгариш қиш вақтида ботиқларда айниқса яққол сезилади. Қишки ўртача ойлик температуралар мусбат ( + 8, + 10°С) бўлгани ҳолда кечалари ушиқ совуқлар бўлиши, қалин қиров тушиб, саёз сув ҳавзаларида сув юзаси музлаши мумкин. Кундузи қуёш чиқиши билан ҳаво температураси +20°С дан юқори кўтарилиши мумкии. Бутун ўлка сувга жуда камбағал, бунинг устига груит сувлари ва ер усти сувларининг анчагина қисми шўрланган, бунга грунтнинг шўрлиги сабабдир. Оқар сувлар Анд тоғлари ва Сьерраларнинг шарқий ёнбағирларида вужудга келиб, қумлар орасида йўқолиб кетади ёки қуруқ Пампа ҳамда ички сойликлардаги шўр кўллар ва ботиқларга қуйилади. Ёзда тоғлардати қорларнинг эриши ва ёмғир сувлари қўшилгач, дарёларнинг тошиши катта вайроналикларга сабаб бўлади, йилнинг бошқа вақтида улар жуда саёзланиб қолади. Кўп дарёлар тоғлардан чиқиши билан улар суви суғоришга олинади. Суғориладиган ерларда воҳалар бунёд этилган, воҳаларда узум (Мендоси райони), шакарқамиш (Тукуман райони) ва бошқа маданий ўсимликлар етиштирилади. Ўлканинг ботиқлардаги суғориладиган районларидан ва сьерраларнинг ўрмонлар билан қопланган сернам шарқий, ёнбағирларидан бошқа ерларида ўсимликлар сийрак ҳамда аниқ ифодаланган ксерофит белгиларга эга. Бу ерларда шўрхок ёки кўчма қумли ерлар кактус, акация, жинжак ёки қаттиқ ғаллагуллилар ўсадиган кенг майдонлар билан алмашиниб туради. ПАТАГОНИЯ ПЛАТОСИ Патагония деб Жанубий Американинг Аргентинада жойлашган жануби-шарқий қисмига айтилади. Бу 40° жанубий кенгликдан жанубда жойлашган дунёдаги ягона қурғоқчил ўлкадир. Патагонияда қаттиқ баргли ўтлар, тиканли буталар билан қопланган, сув деярли йўқ, аҳоли жуда сийрак бўлган бир хил кўримсиз плато кўплаб километрларга чўзилган. Шарқда плато баланд жарликлар ҳосил қилиб, сертўлқин совуқ океанга тушади. Патагония платосининг юза қисми горизонтал ётган ёш чўкинди жинслар қатламлари ва тўқ рангли базальт лавалари билан қопланган. Бу жинслар ер юзасига яқин жойлашган қадимги фундаментни қоплаб ётади. Шимолда қадимги фундамент ер юзасига чиқиб, қирларни ҳосил қилган, бу қирларни чуқур, тор водийлар кесиб .ўтган. Ўлканинг жанубий қисмида вулканик ёки қатламли зинапоясимон платолар кўп ерларни эгаллаган. Бу платоларни чўзиқ тоғорасимон сойлар кесиб ўтган. Сойларнинг баъзилари қуруқ, баъзиларида озроқ сув оқиб туради. Патагония қирғоқлари океанга баландлиги 100 м га етадиган ва ундан ҳам ортиқ бўлган тик жарликлар ҳосил қилиб тушганидан кемачилик учун ноқулай: Ер юзаси океандан узоқлашган сари кўтарилиб боради ва Патагониянинг айрим тоғ массивлари 1500 м га етади. Патагония платоси фақатгина шарқда тик тушмасдан ғарбда ҳам, Анд тоғлари этагида жойлашган Андолди ботиғига ҳам тик тушади. Бу ботиқда музлик кўллари кўп ва ер юзасида морена маҳсулотлари уюлиб ётади. Анд тоғларининг тармоқлари ботиқни алоҳида-алоҳида қисмларга бўлиб юборган. Патагония платосининг иқлими қуруқ. Бу кенгликларга ёғинларни ғарбий шамоллар келтиради, лекин ўлкани бу шамоллардан Анд тоғлари тўсиб туради. Анд тоғларидан ҳаво массалари ошиб ўтиб исийди ва ёғин бермайди. Иқлимнинг қуруқлигига иккинчи сабаб Жанубйй Американинг жануби-шарқий қирғоқлари яқинидан ўтадиган совуқ Фолкленд оқимидир. Бу оқим ёғин тушишига тўсқинлик қилибгина қолмасдан ёзги ҳаво ҳароратини ҳам пасайтириб туради. Шу сабабли Патагонияда температуранинг фаслий ўзгариши шу кенгликларда кузатиладиган одатдаги ўзгаришчалик катта бўлмайди. Йиллик ёғин миқдори Атлантика соҳилида айниқса кам, бу ерда 150 мм дан ошмайди (Санта-Крусда ҳаммаси бўлиб 133 мм ёғин тушади). Анд тоғлари этагида, айниқса кўндаланг водийлар тоғларни кесиб ўтиб, ғарбий нам шамоллар шарқий ёнбағирларига кириб келадиган жойларда ёғин бироз кўпаяди. Бундай жойларда 300-400 мм гача ёғин тушади. Энг кўп ёғин ҳамма жойда ҳам қишга тўғри келади. Ёз Патагониянинг шимолида иссиқ, жанубида эса салқин ке-лади. Рио-Негро водийсида январь ойининг ўртача темиератураси + 24°С атрофида, лекин платонинг ўрта қисмида январьтемператураси +.18°С гача, жанубда, Санта-Крусда эса тахминан +15°С гача пасаяди. Энг юқори ҳарорат +28°, +35°С гача етади. Энг совуқ ойнинг ўртача температураси ҳамма жойда ҳам 0°С дан юқори, лекин -30°Оача етадиган совуқлар бўлади. Ҳар йили қишда қор ёғади, шимолда у дарров эриб кетади, жанубда эса бир неча кун туради. Патагония иқлими қурғоқчил эканлиги учунгина одамлар яшаши, ўсимликларнинг ривожланиши ва деҳқончилик учун ноқулай бўлмасдан, шунингдек доим эсиб турадиган қаттиқ шамоллар туфайли ҳам ноулайдир. Жанубда қиш пай-тида шамоллар қор бўронларини ҳосил қилади. Атлантика океани соҳилларида тез-тез туман бўлиб туради. Туманлар кемачилик учун ўзи ҳам ноқулай шароитни янада ёмонлаштиради. Қурғоқчилик ва қаттиқ шамоллар дарахтларнинг ўсиши учун тўсқинлик қилади. Орол шаклидаги кичик-кичик ўрмонлар фақат Анд тоғлари этакларида учрайди. Патагониянинг қолган қисмида ўсимлик қоплами сийрак ғаллагуллилар ва қаттиқ ёстиқсимон буталардан иборат. Шимолда ўсимлик қопламида бу жойлар учун характерли бўлган Аргентина кумуш ранг қўнғирбоши кўпчилмгни ташкил этади, ҳамма жойда чалов, бетага, типчоқнинг ҳар хил турлари тарқалган. Доимий яшил ўсимликлардан кактуслар, опунция ва бошқалар учрайди. Умуман ўсимликларнинг қиёфаси фаслларга қараб нисбатан кам ўзгаради. Жанубда мох ва лишайниклар пайдо бўлади ҳамда қуруқ дашт ва чалачўллар тундра билан алмашинади. |