Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Австралия ва унга яқин оролларнинг фойдали қазилмалари Шарқий Австралия тоғлари рельефининг асосини Катта Сувайирғич тизма ташкил этади, У 28° жанубий кенгликдан шимолроқда энг кенгаяди, жануброқда яна тораяди. Энг баланд тепалар оҳактошли ҳаво ранг тоғларда ва Австралия Альп тоғларидадир (2000 м дан ошади). Австралия Альп тоғлари тепаларида тоғ музлиги рельефи шакллари мавжуд. Т оғларнинг денгиз томондаги этаклари яқинида ва йирик ёриқлар тагида ёш аккумулятив текисликлар жойлашган. Материкнинг кўп районлари учун турли ёшдаги вулкан рельефининг мавжудлиги хосдир. Материкнинг шимоли-ғарбида палеозой вулканизми натижасида Антрим платоси ҳосил бўлган. Кайнозой эраси вулканлари ҳосил қилган рельеф шакллари (платолар вулкан тоғлари) асосан шарқдаги тоғларда жойлашгaн Янги Гвинея-Янги Зеландия ороллари ўлкаси учун ёш бурмали ва палахсали-бурмали тоғларнинг, улар билан бирга вулкан платолари ҳамда тоғларнинг (айниқса, Янги Зеландияда) ва ёш аккумулятив текисликларнинг мавжудлиги хосдир. ИҚЛИМИ Австралиянинг ва қўшни оролларнинг иқлим шароити уларнинг катта қисми экватор ҳамда тропикка яқин жойлашганига ва нисбатан илиқ сув ҳавзалари билан ўралганлигига боғлиқ бўлиб, жами қуёш радиациясининг катта эканлиги билан характерланади. Жами қуёш радиацияси йилига 140 ккал см2 дан 180 ккал см2 гача етади. 35° жанубий кенгликдан жанубда жойлашган Тасмания ва Янги Зеландия оролларигина 120 ккал см2 дан кам радиация олади. Австралия иқлим шароитининг таркиб топишида Тинч океаннинг ва унинг устида мавжуд бўлган шимолий ва жанубий ярим шарларнинг пассат ҳаво оқимларининг, шунингдек, қишда сезиларли даражада совиб, ёзда қаттиқ қизиб кетадиган Австралия қуруқлигининг ҳамда Осиёнинг роли катта. Австралия ўзининг географик ўрни ва орографиясининг асосий хусусиятларига кўра Африканинг 10° жанубий кенгликдан жанубдаги қисмига тахминан ўхшаган шароитда жойлашган ва иқлимнинг таркиб топишининг Африканинг шу қисмидагига ўхшаган қонуниятлари хосдир. Тинч океаннинг шарқий қисмида экватор яқинида атмосфера циркуляцияси шароити январь билан июлда ҳар ҳолда бир хил бўлади. Лекин ғарбда материклар атмосфера циркуляцияси ҳолатинн сезиларли даражада ўзгартиради ва йил фасллари орасида катта фарқларни вужудга келтиради. Июлда экваториал паст босим области ва бутун пассат циркуляцияси системаси шимолга сурилади. Бу ҳол жанубий ярим шардан шимолий ярим шарга, Осиё қуруқлиги томонга ҳаво оқимларини вужудга келтиради. Шимолий ярим шар пассат шамоллари сиёга яқинлашганда материк устидаги паст босим области тояонга бурилади ва жануби-шарқий ёзги муссонга айланади. Жанубий ярим шар пассат шамоллари юқоридаги сабабларга кўра жануби-ғарбий экваториал муссон шамоллари кўринишида шимолий ярнм шарга кириб келади. Бу даврда намнинг асосий массасини шимолий ярим шар олади, жанубий ярим шарда эса жануби-шарқий пассат ўз йўлида тоғларга дуч келган ерлардагина ёғин ёғади. Австралиянинг кўпчилик районларида ва оролларида бу вақтда қуруқ бўлади. Австралиянинг чекка жануби, Тасмания ва Янги Зеландия июль ойида бу районларга анча миқдорда ёғин олиб келадиган ўрта кенгликлар ҳаво циркуляцияси таъсирида бўлади. Я нварда, яъни Австралия энг исиган ва Осиё совиган вақтда ҳаво оқимлари манзараси ўзгаради. Австралия устидаги паст босим областига фақат жанубий ярим шар ҳавосигина эмас, балки шимолий ярим шардан ҳам ҳаво оқиб кела бошлайди. Шимолий ярим шарнинг пассат шамоллари Ернинг айланиши таъсирида йўналишини ўзгартириб, экватор яқинида меридиан йўналишига яқин йўналишда эсади, экватордан ўтгандан кейин эса шимоли-ғарбий йўналишга эга бўлади ва Австралиянинг шимолий қисми Ҳамда жанубий ярим шар оролларига сернам экваториал муссон Австралия ва Океанияда ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июль. сифатида кириб келади. Жанубий ярим шарнинг пассат шамоллари Австралия устидаги барик минимум таъсирида айниқса интенсивлашади ва Тинч океаннинг ғарбий қисмида ҳамда Австралиянинг шарқий қирғоқлари яқинида деярли тўғри шарқдан эсиб, материкнинг шарқий қисмига кўп миқдорда ёғин беради. Бу шамоллар Шарқий Австралия тоғларидан ошиб ўтиб, ўзгариб, нисбатан қуруқ ҳаво оқимига айланади. Шундай қилиб, январда Австралия материгининг чекка қисмлари ва оролларга кўп миқдорда ёғин тушади, бу вақтда шимолий ярим шарда эса ёғин миқдори кескин камаяди. Австралиянинг жануби-ғарб ва жануби январда Жанубий Ҳинд оқеани максимумининг шарқий чеккаси ва ёғин келтирмайдиган жанубий шамоллар таъсирида бўлади. Тасманияда ва Янги Зеландиянинг жанубида қишдаги каби ёзда ҳам ғарбий шамоллар кўп эсади ва ёмғирлар ёғади. Ороллардаги температура шароити, улар экватордан анчагина масофада жойлашган бўлса ҳам, бутун йил давомида деярли бир хилда бўлади. Лекин Австралия учун, айниқса унинг ички қисмлари учун йиллик ва хусусан суткали температуралар амплитудасининг анча катта бўлиши хосдир. Австралия ва унга қўшни ороллар қуйидаги иқлим минтақаларига киради. Австралия ва Океанияда ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Январь. Майда ороллар ва Янги Гвинеянинг шимолий қисми жойлашган экваториал минтақада доим нам экваториал ҳаво массалари ҳамда ҳавонинг кўтарилма оқими ҳукмрондир. Шу сабабли йил бўйи ёғин бир текис тақсимланган, йиллик миқдори кўп ва бир текисда ёғади. Температура йил давомида деярли ўзгармай туради. Ўртача ойлик ҳарорат денгиз сатҳидан салгина баландликда + 24 ва + 28°С оралиғида ўзгариб туради. Юқорига кўтарилган сари ҳарорат пасаяди, лекин йил бўйи бир хилда бўлади. Субэкваториал минтақага Австралиянинг шимоли, Янги Гвинеянинг жануби ва қўшни майда ороллар киради. Иқлимда, айниқса материк иқлимида фаслийлик аниқ ифодаланган. Ёғингарчилик ёзда кўп бўлади. Қиш даври қуруқ, лекин оролларда қишки қурғоқчилик тоғларнинг пассат шамолларига тескари ёнбағирларидагина аниқ ифодаланган. Тоғларнинг шамолга рўпара ёнбағирларида қишда ёздагига нисбатан миқдори анчагина кам бўлса ҳам, лекин ёғин ёғиб туради. Рельеф қулайлик туғдирадиган районларда йиллик ёғин миқдори жуда кўп. Материкда температуранинг ўзгариш амплитудаси анча катта, лекин барибир ҳеч бир ерда энг салқин ойнинг ўртача температураси + 20°С дан пастга тушмайди. Оролларда температуралар фарқи экваториал минтақадаги каби жуда кам. Австралияда тропик минтақа учун арид шароитнинг устунлиги хосдир. Тропик минтақанинг шарқий қисми, яъни денгиз соҳили ва Шарқий Австралия тоғлари, фақат шимол ва жануби-шарқни ҳисобга олмаганда, бутун йил бўйи Жанубий Тинч океан максимумининг ғарбий чеккаси ҳамда пассат шамоллари таъсирида бўлиб, бир текис нам иқлимга эга. Австралиянинг шарқида ёғинлар бутун йил давомида кўп ёғади. Қурғоқчил давр бўлмайди, бироқ ёзда қишдагига қараганда ёғин анча кўп тушади. Бунга сабаб шуки, ёғин келтирадиган жануби-шарқий пассат шамоллари ёзда қишдагига нисбатан анча интенсив бўлади. Температуранинг ўзгариш амплитудалари бу ерда Австралиянинг шимолидагига қараганда анча катта бўлади. Тоғ рельефи ҳам иқлимга таъсир кўрсатади. Материкнинг ички районларида бутун йил бўйи континентал тропик ҳаво ҳукмрон ва йиллик ёғин миқдори 250 мм дан ошмайди. Ҳавонинг нисбий намлиги 30-40%, температуранинг йиллик, айниқса суткалик амплитудалари катта (суткалик амплитуда 35-40°С га етиши мумкин). Қишда жанубдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда об-ҳаво кескин совиб кетиши мумкин. Тупроқ юзасининг температураси-5°С гача тушади. А встралиянинг чекка жануби, Тасманиянинг шимоли ва Янги Зеландиянинг Шимолий ороли субтропик иқлим минтақасига киради. Материкнинг жануби-ғарбида ёғин деярли бутунлай қишда ёғади ва унинг миқдори ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Ёзда ўлка Жанубий Ҳинд океани максимуми таъсирида бўлади. Температура шароити, айниқса ёзда, жуда беқарор. Нормал тем-пературанинг ўзгаришига одатда шимолдан жуда қизиган ҳавонинг кириб келиши сабаб бўлади, бу ҳаво ҳароратини +40°С гача Австралия ва Океанияда ўртача йиллик ёғин миқдори. кўтариб юборади. Лекин кўпинча жанубдан салқин ва нам шамоллар келиб, иссиқ ҳаво билан алмашинади. Австралиянинг жануби-шарқида Тасманиянинг шимоли ва Янги Зеландияда иқлим бир текис нам, энг кўп ёғингарчилик ёз ойига тўғри келади; ёғинни бевосита океандан эсадиган шарқий ҳамда шимоли-шарқий шамоллар келтиради. Қишки ёғинлар қутбий фронт билан боғлиқ. Бу ерлар тропик ўлкадан асосан қишки ўртача температуранинг пастроқ ( + 5, +10°С) эканлиги билан фарқ қилади. Тоғларда -20°С гача совуқ бўлади. Австралия жанубий соҳилининг ўрта қисми Эйр ярим оролининг ҳар иккала томонида ёғин жуда кам тушади ва ҳарорат турли фаслларда бир-биридан анча фарқ қилади. У ерда қишда ёғингарчилик кам бўлади. Тасманиянинг ва Янги Зеландиянинг жанубий қисмлари мўътадил минтақага киради. Бу оролларнинг иқлим шароити жуда сернамлиги ва ҳароратнинг бир хиллиги билан фарқланади. Fap-бий шамолларнинг доимий таъсири туфайли ғарбий соҳилларда ва тоғларнинг ғарбий ёнбағирларида айниқса кўп ёғин тушади. ёз ва қиш ойларининг температурасидаги фарқ жуда кам, тоғли районлар бундан мустасно, тоғларда -5, -7°С гача совуқ бўлиб туради. ИЧКИ СУВЛАРИ Австралиядаги ва унга яқин ороллардаги оқим хусусиятларини қуйидаги рақамлар яхши изоҳлаб беради: Австралия, Тасмания, Янги Гвинея, Янги Зеландия дарёларининг оқим ҳажми 1600 км3 га, оқим қалинлиги эса 184 мм га тенг бўлиб, Африкадаги оқим қалинлигидан салгина кўп. Биргина Австралиянинг оқим ҳажми атиги 350 км3, оқим қалинлиги эса бор-йўғи 46 мм, яъни бошқа материклардагидан бир неча баробар кам. Бунга сабаб шуки, материкнинг катта қисмига ёғин кам тушади, унда баланд тоғлар ва музликлар йўқ. Австралиянинг 60% майдони ички оқим ҳавзасига қарайди. Территориясининг тахминан 10% и Тинч океан ҳавзасига, қолган қисми Ҳинд океани ҳавзасига қарайди. Материкнинг бош сувайирғичи Катта Сувайирғич тизма бўлиб, унинг ёнбағирларидан энг катта ва серсув дарёлар оқиб тушади. Бу дарёлар. деярли -бутунлай ёмғир сувидан тўйинади. Тизманинг шарқий ёнбағри қисқа ва тик бўлганлигидан Маржон ва Тасман денгизларига қисқа, тез оқар ва эгри-бугри ўзанли дарёлар оқиб тушади. Булар йил бўйи ҳар ҳолда бир текисда тўйинганлигидан улар Австралиянинг энг серсув дарёлари ҳисобланади, бу дарёларда ёзги максимум оқим аниқ ифодаланган. Баъзи бир дарёлар тоғ тизмаларини кесиб ўтиб, остонатош ва шаршаралар ҳосил қилади, энг узун дарёларнинг узунлиги (Фицрой, Бердекин, Хантер) бир неча юз километрга етади. Уларнинг баъзи бирларида қуйи оқимида 100 км ва ундан ортиқ масофада кемалар қатнайди ҳамда қуяр жойига океан кемалари кириб кела олади. Шимолий Австралиянинг Арафур ва Тимор денгизларига қуйилувчи дарёлари ҳам серсув. Булар орасида Катта Сувайирғич тизманинг шимолий қисмидан оқиб тушадиганлари анча катта дарёлардир. Лекин Австралия шимолининг дарёлари ёзги ва қишки ёғинлар миқдорининг кескин фарқ қилганлиги сабабли, шарқдаги дарёларга нисбатан уларнинг режими доимий эмас. Улар ёз-ги муссон ёмғирлари вақтида тўлиб оқади ва кўпинча қирғоқдан чиқиб тошади. Қишда улар камбар кичик оқимларга айланади ва юқори қисмлари баъзи жойларда қуриб қолади. Шимолнинг энг йирик дарёлари бўлган Флиндерс, Виктория, Орд дарёларининг қуйи оқимида ёзда бир неча ўнлаб километр масофада кемалар қатнайди. Материкнинг жануби-ғарбида ҳам доимий оқар сувлар бор. Лекин уларнинг ҳаммасида оқим жуда беқарор ва ёзги қурғоқчилик фаслида айрим қисмларида ифлосланган бир қанча кўлчаларга айланиб қолади. Австралиянинг ички чўл ва чалачўл қисмларида доимий оқар сувлар йўқ. Лекин у ерларда плювиал даврдаги нам шароитда таркиб топган қадимда ривожланган оқар сувлар шохобчаларининг қолдиқларидан иборат қуруқўзанлар бор. Бу қуруқ ўзанлар ёмғирлардан кейин қисқа муддатга сувга тўлади. Бундай вақтли оқар сувлар Австралияда криклар деб аталади. Криклар Марказий текисликда айниқса кўп. Бу ерда улар оқмас, қуриб турадиган Эйр кўли томонга йўналган. Налларбор карст текислигида ҳатто вақтли оқар сувлар ҳам йўқ. Лекин бу ерда оқими Катта Австралия қўлтиғи томонга йўналган ер ости суви оқими бор. Австралиянинг энг катта дарё системаси Муррей (Марри) Дарлинг системасидир. Бу дарёлар Катта Сувайирғич тизмадан оқиб тушиб, жанубий пасттекисликда бир-бири билан қўшилади. Муррей Дарлингга нисбатан қисқа бўлса ҳам, унга қараганда анча серсув бўлганлигидан бу системанинг асосий дарёси ҳисобланади. Муррейнинг узунлиги 2570 км, Дарлингники 2830 км, иккала дарё ҳавзасининг майдони 1072 минг км2, Муррейнинг Дарлинг қуйилганидан қуйироқдаги ўртача сув сарфи 270 м3с. Муррейнинг иккинчи йирик ирмоғи Миррамбижи бўлиб, унинг узунлиги 1690 км. М уррейдарлинг системасига кирувчи барча дарёларнинг режими жуда нотекис. Улар асосан ёмғир суви ҳисобига тўйинади ва қисман Австралия Альп тоғларига ёғадиган қордан сув олади. Шу сабабли оқим максимуми ёзга тўғри келади, бу вақтда Муррей ва Дарлинг дарёлари сатҳи кўтарилади ҳамда улар ясси пастте-кисликка тошади, баъзан ҳалокатли тошқинларга сабаб бўлади. Шу билан бирга дарёлар жуда кўп миқдорда нуроқ жинсларни оқизади ва дарё ўзани бўйлаб ётқизиб, марзалар ҳосил қилади. Марзалар бош дарёга ирмоқларнинг қуйилишини қийинлаштиради. Астралиянинг артезиан ҳавзалари. Текисликда дарёлар ўзанлари илонизи шаклида ва кўп тармоқларга бўлиниб оқади. Муррей ва Дарлинг оралиғидаги бутунлай дарё келтирмаларидан тузилган ерларни тармоқлар турли томонга кесиб ўтган; ёзги тошқин вақтида бу ерларни сув босади. Қишки қуруқ даврда Муррей ҳавзасидаги дарёлар жуда саёзланиб қолади.-Бош дарё сатҳи жуда пасаяди, бироқ одатда дарёда бошдан-оёқ сув оқими сақланади. Фақат жуда ҳам қурғоқчил келган йиллардагина Муррейнинг юқори оқимидаги айрим қисмлари бутунлай қуриб қолади. Муррейдарлинг системасининг дарёлари катта хўжалик аҳамиятига эга. Уларнинг сувидан пасттекисликнинг серҳосил, лекин қурғоқчил ерларини суғоришда фойдаланилади. Шу мақсадда йирик сув омборлари қурилган. Дарёларнинг беқарор режими ва жуда кўп оқизиқ ётқизиши кема қатновини қийинлаштиради. Масалан, Муррей дарёсининг қуяр жойи оқизиқ жинслар билан шунчалик тўлиб кетганки, денгиз кемалари бу ерга бутунлай кела олмайди. Дарёнинг ўзида Олбери шаҳригача кемалар қатнай олади. Дарлингнинг қуйи қисмида кичик кемалар қатнай олиши мумкин. Австралияда кўллар кўп, лекин кўп ҳолларда улар оқмас ва шўр кўллардир, уларнинг кўплари эса фақат ёмғирдан кейин сувга тўлади. Материкнинг энг катта кўли-Эйр Марказий текисликда жойлашган. Унинг сув сатҳи океан сатҳидан 12 м пастда жойлашган. Кўл жойлашган ботиқ кенг ўлка учун оқим маркази бўлиб, вақтли оқимларкрикларнинг (Кўперс, Дайамантина, Эйр ва бошқалар) бутун бир системасини қабул қилади. Кўл камсув, жуда шўрланган, унинг майдони ҳамда қиёфаси доимий эмас ва ёмғирларга боғлиқ равишда ўзгариб туради. Ёмғиргарчилик даврида криклар кўлга тоғлардан кўп миқдорда сув келтиради ва кўл сувга тўлади. Энг сернам йилларда Эйр кўли майдони 15 минг км2 га етади. йилнинг катта қисмини ўз ичига оладиган қурғоқчил даврда криклар сув келтирмайди, кўлдаги сув буғланади ва у саёз сув ҳавзаларига бўлиниб кетадн, бу ҳавзаларни туз қоплаган ерлар бир-бири билан туташтириб туради. Оқмас шўр кўлларнинг катта тўдаси материк жанубида жойлашган. Булар Торренс, Гэрднер, Фром ва бошқа кўллар бўлиб, улар йилнинг қуруқ даврида саёзланиб, айрим сув ҳавзаларига бўлиниб кетади ва қаттиқ ёмғирлардан кейин атрофга тошади. Бу кўлларнинг ҳаммасини кенг шўрхок ерлар ўраб олган. Ғарбий Австралия ясситоғлигида оқмас кўллар кўп. Улар жала ёмғирлардан кейин сувга тўлади, йилнинг кўп, қисмида эса қуриб қолган шўрхоклардан иборат бўлади. Австралиянинг ер усти сув ҳавзаларининг сув ресурслари аҳолйсининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга етмайди, бунинг устига материкнинг кўп сув ҳавзалари шўрланган. Лекин Австралия ер ости артезиап сувларининг катта запаспга эга. Материкдаги фундаментнинг синеклизаларида жойлашган кўп артезиан ҳав-залари ўрганилган ва улардан фойдаланилади. Улардан саноатга ва яйловларга сув блинади. Кучли даражада минераллашганлиги туфайли бу сувлар ичишга ва далаларни суғоришга унча ярамайди. Дунёда энг йирик ҳисобланган Катта Артезиан ҳавза Карпентария қўлтиғидан Дарлинг ҳавзасигача чўзилган. Австралиядаги артезиан қудуқларининг умумий сони 6500 га яқин деб ҳисобланади. ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ Австралия флораси қуруқликнинг бошқа қисмлари флорасидаи шу даражада катта фарқ қиладики, бу материкни Тасмания билан бирга махсус Австралия флористик ўлкасига киритилади. Океания палеотропик ўлканинг турли флористик областларига киради. Бироқ Австралия билан Океаниядаги кўпчилик йирик оролларнинг яқинлиги ва ҳозирги замон флораси таркиб топа бошлаганда булар ўртасида қуруқлик орқали алоқанинг мавжуд бўлганлиги Австралия ҳамда Океаниянинг баъзи бир ороллари ўсимлик қопламида кўпгина ўхшаш турларнинг бўлишига олиб келган. Австралия тропик флорасининг шаклланиши бўр даврида бошланган ва кайнозой бошида, яъни Австралия бошқа ерлар билан қуруқлик орқалитуташ бўлган вақтда д авом этган. Мезозой охирига қадар Австралия Жанубий Америка, Жанубий Африка ва Антарктида билан туташ бўлган; шарқдаги ва шимолдаги ороллар билан, булар. орқали Оснё билан алоқа неоген охирида ҳам мавжуд бўлган. Австралия билан жанубий ярим шарнинг бошқа материклари, шунингдек, Осиё ва Океания ороллари ўртасида баъзи бир флористик умумийликнинг мавжудлигига ана шулар сабабдир. Лекин Австралия кайнозой ўрталаридан бошлаб бошқа материклардан алоҳида бўлиб қолганлиги туфайли унинг флораси таркибида бошқа қитъаларда учрамайдиган элементлар кўпчиликни ташкил этади. Иккинчи томондан, бошқа материкларда кенг тарқалгап кўпгина флористик оилалар Австралия флорасида йўқ. Яна шуниси қизиқки, Австралия флорасида ўстириш учун яроқли озуқа ўсимликлар бўлмаган ва материкнинг туб жой аҳолиси деҳқончиликни билмаган. |