Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Австралия ва Океаниянинг ботаника-географик районлаштирилиши (А. Л. Тахтаджяндан) Австралия территориясида флора таркиб топадиган бир-бирндан ажралган марказлар мавжуд бўлган; битта марказ жануби-ғарб ва марказда, иккинчиси шарқда бўлган. Бу марказлар орадигида мезозой денгиз ҳавзаси жойлашган, у антропоген даври бошига келибгина денгиз бўшаб, ўсимликлар келиб ўрнашган. Аптропоген даврида Австралияни муз босмаган ва унинг иқлими мезозой охиридан,буён кескин ўзгармаган. Австралия флораси ривожланишининг бу барча хусусиятлари унинг асосий белгиси-қадимийлиги ҳамда юқори даражада эндемиклигига сабаб бўлган эндемик ўсимликлар мнқдорининг кўпчилигига кўра Австралия флористик ўлкасининг ер юзида тенги йўқ унда ўсадиган ўсимликларнинг 75% и фақат шу ерда ўсувчи эндемик ўсимликлардир. Масалан, эвкалиптлар авлодининг деярли ҳамма 600 тури, акациянинг 280 тури, казуарийларнинг 25 га яқин тури эндемикдир. Араукарнялар, протейгуллилар, жанубий буклар Антарктика ва Кап флораси билан умумий элементлардан иборат. А встралия ва унга яқин оролларнинг ўсимликлари. Австралиянинг ва Океандаги материк оролларнинг тупроқ-ўсимлик қоплами ҳозирги замон иқлим шароитига боғлиқ ра-вишда атрофдам материк марказига қараб тобора кучли ксеро-фитлашиш томон ўзгариб боради. Оролларнинг ҳамда материк шарқий ва жануби шарқий чеккаларининг нам тропик ва субтропик ўрмонлари материкнинг ички қисмларига томон саванналар, сийрак ўрмонлар ва бутазорлар, сўнгра чалачўл ҳамда чўл формациялари бнлан алмашинади. Янги Гвинея оролининг шимолий қисми ва экваторга бевосита яқин жойлашган майда ороллар сернам тропик ўрмонлар билан қопланган. Уларда кўп миқдорда Осиёдан келган ва эндемик турлар, шунингдек, кўпгина Австралия ўсимликлари ўсади. Қирғоқ бўйида бу ўрмонлар мангразорлар билан алмашинади. Австралия материгида сернам тропик (ёмғирли) ўрмонлар кам тарқалган. Улар 20° жанубий кенгликдан шимолда, Кейп-Йорк ярим оролининг шарқий соҳилида ёғин кўп ва бир текис ёғадиган кичикроқ майдонни эгаллаган. Австралиянинг шимолида сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари бўйлаб саванна ва сийрак ўрмонлар тарқалган ўлкаларга кириб келади. Саванна ва сийрак ўрмонлар сувайирғичларни қоплаган. Австралия ва унга яқин оролларнинг тупроқлари. Австралия ва Янги Гвипеянинг нам тропик ўрмонлари маизарасига, қисман таркибига кўра ҳам Жанубий Осиё ўрмонларига ўхшайди. Бу ўрмонларда баъзи бир хил пальмалар (масалан, кентия-Kentia пальмаси), дафналар, фикуслар, дуккаклилар ўсади. Лианалар ломопос лиана, қалампир ва ротанг пальмалардан пборат Австралиянинг нам тропик ўрмонларида Оснё ва Австралия турларидан ташқари Антарктика ва Кап ўлкаси вакиллари ҳам учрайди. Бу ўрмонлар тагидагп тупроқларни ботқоқ босган пасттекисликлардагн подзоллашган қизил тупроқлар ва ёнбағир ҳамда сувайирғичлардаги подзоллашган латерит тупроқлар типларига киритиш мумкин. Қалин тропик ўрмонлар Австралиянинг бутун шарқий чеккасини ҳам қоплаб, Катта сувайирғич тизма ёнбағирларига кўтарилади. Бу ўрмонлар типик нам тропик ўрмоплардан турларга камбағаллиги, пальмалар деярли бутунлай бўлмагани ҳолда ҳар хил эвкалипт турларининг кўпчиликни ташкил этиши билан фарқ қилади. Лекин бу ўрмонларда дарахтлар жуда баланд бўлади, бироқ лианаларнинг ҳамда эпифитларнинг кўпчилиги жиҳатидан нам тропик ўрмонлардан кейин туради. Бу ўрмонлар тагида қизил-сариқ ферралиг тупроқлар ҳосил бўлган. А встралиянинг шарқидаги ўрмонларда манзара ҳосил қилувчи эвкалиптлар ташқи қиёфасига ҳамда катта-кичиклигига кўра жуда хилма-хил. Баъзи бпр хил эвкалиптларнинг барги ҳаво ранг ёки кул ранг товланади, бу ҳол эвкалипт ўрмонларига ўзига хос ва жонсиз манзара бахш этади. Бу ўрмонлар учун, шунингдек, турли қирққулоқлар дарахтсимон қирққулоқлар ҳам, ўтсимон қирққулоқлар ҳам хосдир. Эпифит ўсимликлар хилма-хил, кўпчилиги ранг-баранг чиройли гуллайди. Эпифитлар орасида орхидея оиласи вакиллари алоҳида ажралиб туради. Австралия ва Океанияда айрим ўсимликларнинг тарқалиши. Австралияда тропик сийрак ўрмон ва саванналар анча катта майдонни эгаллаган. Улар материкнинг шимолида, асосан 20° шим. кенгликдан шимолда катта майдонларни қоплаган. Шарқда сийрақ саванна ўрмонлари ва типик саванналар анча жанубга тyшиб келади. Улар Янги Гвинея оролининг жанубида ҳам катта майдонларни эгаллайди. Австралия саванналарини намгарчилик фаслида айиқтовонгуллилар, лолагуллилар ва архидеягуллилар оиласидан бўлган ранг-баранг гулловчи ўсимликлар, турли хил ғаллагуллилар қоплайди. Саванналарнинг характерли дарахтлари-эвкалиптлар, акациялар, баргсиз шохлари ипга ўхшаган казуариналар (Casurima). Таналари йўғон дарахтлар ҳам кенг тарқалган, уларнинг таналарида нам запаслари тўпланади. Улар бутилкасимон дарахтлар деб аталувчи Stresularia авлодига кирувчи бир қанча турларга эга. Бу ўзига хос дарахтларнинг мавжудлиги Австралия саванналарининг бошқа материклар саванналаридан бирмунча фарқ қилиб туради. Саванналар асосан эвкалиптларнинг ҳар хил турларидан ташкил топган сийрак ўрмонлар билан алмашиниб келади. Бундай ўрмонларда дарахтлар сийрак ўсади, шу сабабли тупроқни йилнинг қуруқ фаслида қрвжираб қолиб, ёғингарчилик даврида ям-яшил бўладиган қалин ўт қоплаб ётади. Эвкалипт ўрмонлари Кейп-Йорк ярим оролининг катта қисмини ва Австралиянинг шимолидаги кенг соҳилни қоплаган. Маҳаллий аҳоли ҳайдаб экин экиш ва тупроқда нам сақлаш учун саванналардаги дарахтларни ва-эвкалипт ўрмонларини ёкади. Эвкалиптлар жуда кўп миқдорда нам буғлатади, шу сабаблн қурғоқчил ўлкаларда улар қишлоқ хўжалиги учун зарар келтиради. Австралия саванналарининг тупроқлари қизил, ферралит, қуруқроқ жойларда ишқорли кучли ювилган қизил-қўнғир ҳамда ишқори кам ювилган қизил-жигар ранг тупроқлар типига киради. Австралиянинг шимолий ва шарқий энг нам ўлкаларидан аста-секин материкнинг марказий ва ғарбий қурғоқчил қисмларига ўтиб борилади. Шарқдан ғарбга ва шимолдан жанубга борилган сари ўрмонлар сийраклашади ҳамда тобора ксерофит қиёфага кириб боради. Улар аста-секин ўзига хос, Австралияда скрэб деб аталадиган бутазорлар билан алмашинади. Скрэб тиканли буталар ўсган чакалакзорлардан ёки қалин майда баргли дарахтзорлардан иборат. Улар кўпроқ акация ва эвкалиптлардан иборат бўлади. Скрэблар у ёки бу ўсимликларнинг кўпчиликни ташкил этишига ёки эвкалипт ва акациянинг ҳар ҳолда бир хил миқдорда эканлигига қараб ҳар хил турларга ажратилади. Скрэблар таркибида, шунингдек, протейя ва каузариялар ҳам кўп. Скрэб чакалакзорлари чалачўл иқлимига мос равишда материкнинг марказий ва ғарбий қисмларида катта майдонларни қоплаган. Бу чакалакзорлар тагида қизил-қўнғир, кўпинча шўрланган чўлларнинг структурасиз тупроқларига яқин тупроқлар тарқалгаи. Ғарбий Австралия ясси тоғлигидаги чўл районларида, қисман марказий текисликда ҳам катта майдонларни спинифекс деб аталадиган чўллар эгаллаган. Австралияда спинифекс деб икки авлод-Spinifex ва Iriodia авлодларга мансуб бўлган қаттиқ баргли ғаллагуллилар киритилади. Булар тўзилма қумларда ва тошлоқ ерларда аҳён-аҳёнда буталар зич ўсган чим ҳосил қилади. Материкнинг марказий ва энг қурғоқчил қисмларида катта майдонларда ўсимлик бутунлай ўсмайди, у ерлар бир-бирига уланиб кетган тошлоқлардан ёки ҳаракатдаги қум дюналари босган ерлардан иборат. Ғарбий Австралия ясси тоғлигидаги тошлоқ чўллар учун темирли қалин қобиқ (пўст) билан қопланган ерлар хос, улар ҳозирги иқлим шароитига мос бўлмай, намроқ иқлим шароитида вужудга келган, қадимги ҳосилалардан иборат. Материк жанубида чўллар океан қирғоғигача етиб келган. Бу ердаги Наллар бор текислиги оҳактошлари устида ҳар ер-ҳар ерда ўсган шўра бутасини, баъзи-бир шўра ўтларни ёки пакана эвкалипт бутазорларни учратиш мумкин. Австралиянинг жануби-ғарби ва жануби-шарқида субтропик дарахт ва бута ўсимликлар кўпчиликни ташкил этади, лекин флора таркибида фарқлар мавжуд. Австралия жануби-ғарбининг иқлими Ўрта Денгиз бўйининг иқлимига яқин. Материкнинг бу қисми ўсимлик қоплами учун доимий яшил сийрак эвкалипт ўрмонлари хос. Ҳар хил турдаги (қизил дарахт, карри ва бошқалар), бўйи 80-100 м га етадиган эвкалиптлар билан бирга, улар тагида Xanthorrhed авлодидан бўлган дарахтсимон лилия (ўт дарахти) ва буталар (акация, протейя ва бошқалар) ўсади. Дарахтсимон лилиялар йирик гуллайди. Материкнинг ичкарисига кириб борилган сари бу ўрмонлар маквис; типидаги бутазорлар билан алмашинади. Улар Австралияга хос ўсимлик турларидан таркиб топган. Бу буталар тагида ишқори ювилган жигар ранг тупроқдар тарқалган. А встралиянинг нам субтропик иқлимли чекка жануби-шарқи ҳамда мўътадил океан иқлимли Тасмания ўсимлик қоплами ва флораси турларига кўра бир-бирига жуда яқин. У ерларда доимий яшил ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади, уларда Австралия флораси вакиллари ҳам, Антарктика ўсимликлари вакиллари ҳам ўсади. Бу ўрмонларда ҳам эвкалиптлар, жумладан баландлиги 150 м га етадиган гигант шох эвкалипт, бодом эвкалипт ва бошқалар асосий роль ўйнайди, лекин улар билан бирга доимий яшил жанубий бук ва баъзи бир игнабарглилар (Podocarpus) каби Антарктика флорасининг характерли ўсимликлари ҳам тарқалган. Қирққулоқлар ва турлхил лианалар катта роль ўйнайди. Бу ўрмонлар ташқи манзарасига кўра ва муайян даражада дарахт таркибига кўра ҳам Жанубий Чилининг сернам ўрмонларига ўхшайди. Австралиядаги ксерофит ўрмон. Доимий яшил реликт ўрмонлар Янги Зеландияда, айниқса у ердаги тоғларнинг ғарбий ёнбағирларида катта майдонларни қоплаган. Оролларнинг ўрмонлари ташқи кўринишйга кўра Австралиянинг жануби-шарқий ўрмонларига ўхшайди: улар қалин ва лианалар ҳамда эпифит ўсимликларга бой, Лекин улар ўсимлик турларига кўра Австралия ва Тасмания ўрмонларидан фарқ қилади. Тур фарқлари ,шу даражада каттаки, Янги Зеландияни махсус кичик область сифатида Палеотропикларга киритилади. Унинг флораси аниқ ифодаланган ороллик хусусиятига эга ва деярли 80% и эндемиклардан иборат. Бу флорада пальмалар кам, эвкалипт ва акациялар бутунлай йўқ, лекин жанубий бук, дарахтсимон қирққулоқлар, аракуариялар авлодидан бўлган игнабарглилар, магнолиягуллилар ва бошқалар жуда кўп. Жануби-шарқий Австралия, Тасмания ва Янги Зеландия ўрмонларида қўнғир ва сарғишқўнғир ўрмон тупроқлари тарқалган. Австралия ўсимликлари орасида қимматбаҳо ёғоч, эфир мойи, ишқорли моддалар, озуқа мевалар, илдиз ёки новда берадиган фойдали турлар кўп. Кўп ўсимликлардан аҳоли қадимдан кенг фойдаланиб келади. Масалан, ўт дарахти, унинг илдизи ва кур-таги овқатга ишлатилади, толасидан арқон, ҳатто газлама тўқилади. Бироқ юқорида айтиб ўтганимиздек, материкнинг ёввойи ўсимликларидан деҳқончилик ўсимлиги олинмаган. Кўпчилик маданий ўсимликларғалла, техника ва полиз экинлари, мевали дарахтлар ва бошқалар Австралияга келтирилган ҳамда ҳозирги вақтда ландшафтда муҳим роль ўйнайди. Олиб келинган баъзи бир ўсимликлар катта зарар келтиради. Масалан, опунцияницг бир тури Шарқий Австралиянинг баъзи бир районларида шунчалик кўпайиб кетдики, натижада 20 млн. г ектарга яқин ҳосилдор ер қншлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб қолди. Опунцияни йўқ қилиш учун Жанубий Америкадан унинг кушандалари келтирилди, улар опунциянинг тарқалишини кеекин камайтирди. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ Австралия фаунаси турларга бой эмас, ороллар фаунаси айниқра камбағал. Бунга сабаб шуки, материк ва ороллар қадимдан Ер шарининг бошқа қуруқл-икларидан ажралиб қолган ҳамда улар фаунаси ўзича ривожланиб борган. Иккинчи томондан, Австралия фаунаси таркибида Жанубий Америка, Антарктика ва Жанубий Осиё фаунасининг баъзи бир вакилларига ўхшаган ёки улар авлодидан бўлган ҳайвонлар ҳам бор. Австралия ва Океаниянинг зоогеографик районлаштирилиши. Австралиянинг ва Океаниядаги материк оролларнинг, хусусан, Янги Зеландиянинг фаунаси жуда қадимгилиги ҳамда эндемиклиги билан ажралиб туради ва аниқ ифодаланган реликт хусусиятга эга. Материк ва ороллардаги ёввойи ҳайвонлар таркибида бошқа қитъаларда тарқалган ҳайвонларнинг кўп группалари йўқ. Хусусан плацентар сутэмизувчиларнинг деярли ҳамма отряди, қушлар, бўғма илонлар ва бошқаларнинг баъзи бир авлодлари ва бутун-бутун оилалари йўқ. Австралия ва Океания фаунасида тафовутлар ҳам борки, улар кичик областларни ажратишга имкон беради. Булар материк ва Тасманияни ўз ичига олувчи Австралия, Янги Гвинея, Янги Зеландия, Полинезия. Австралия фаунасининг энг характерли хусусияти тубан сут-эмизувчиларбир тешиклилар ва қопчиқлиларнинг кенг тарқалганлигидир. Бир тешиклиларнинг иккита оиласи-ўрдакбурунлар билан ехидналар оиласи мавжуд, улар фақат материк ва баъзи бир оролларда сақланган. Қопчиқлилар Австралияга нисбатан яқинда-антропоген бошларида кириб келган. Австралия областида қопчиқлиларнинг 130 тагача тури бор булар олий сутэмизувчиларнинг турли биологик типларига мос бўлган турли группалардан иборат: қопчиқли ит, йиртқичлар, кемирувчилар, дарахтларда яшовчилар, ҳашаротхўрлар. Қенгурулар оиласи вакиллари айниқса кўп сонлн ва ҳаёт тарзига кўра хилма-хилдир. Шунингдек орнитофауна, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар ҳам жуда ўзига хосдир. Масалан, Австралиядаги 666 тур қушлардан 450 тури эндемик. Австралиянинг турли қисмлари фаунаси ҳозирги замондаги табиий шароитга боғлиқ равишда ўзига хос хусусиятларга эга. Бу ички ҳар хиллик яна тарихий тараққиёт шароитига ҳам боғлиқ. Масалан, Австралиянинг узоқ вақт мобайнида денгиз орқали ажралиб турган ғарбий ва шарқий қисмлари ўртасида катта тур тафовутлари мавжуд. Австралиянинг шимол ва шарқидаги, шунингдек, Янги Гвинея ва баъзи бир бошқа ороллардаги сернам тропик ҳамда субтропик ўрмонлар учун дарахтларда яшовчи турли хил ҳайвонлар характерлпдир. Хйниқса халталй айиқ, яъни коала айиғи (Phascolarctos-cinereus) диққатга сазовор, буни яна халтали ялқов (ленивец) деб ҳам аталади. У тунда ҳаёт кечирувчи ҳайвон бўлиб, кўп вақтини .дарахт устида ўтказади, дарахт барги билан озиқланади. Бундан ташқари, кўпинча дарахт устида юрувчи кузу (Irichosurus), шакар олмахон ва дарахтда яшовчи кенгуру ҳам тарқалган. Янги Гвинеяда Осиё фаунасининг айрим вакиллари, масалан, ёввойи тўнғиз бор. Тропик ўрмонларнинг қушларжжуда хилма-хил ва бой. Бу ерда лирадум (Menula superba) Австралия фаунасининг эндемик вакили бўлган ҳақиқий казу.ар (Casuarius casuarius), ранг-баранг ва чиройли жаннат қушлари, турли тўтилар, асалхўр қушлар бор. Асалхўр қушлар Америка колибриларининг авлодидан бўлиб, ташқи қиёфаси, озиқланишига кўра келибриларга ўхшайди. Австралия области учун эндемик бўлган ахлат товуқлари ёки катта оёқ товуқлар (Megapadidae) характерли парранда, улар тухумини босиб ётиб очмай, чириётган ахлатга кўмиб кетади. Сув ҳавзаларида Австралия тимсоҳлари ва тошбақалар яшайди. Сувда-қуруқда яшовчилар вакилларидан дарахт қурбақаси бор. Материкнинг шимол ва шарқидаги сернам ўрмонларда бўғимоёқлилар-турли хил эндемик чумолилар, капалаклар ва қўнғизлар кўп. Шимолда узунлигибир неча метрга етадиган Австралия ёмғир чувалчанги (Megascolicidae) яшайди. Австралиянинг дарё ва кўлларида сувда сузувчи кўп қушлар яшайди. Маҳаллий қуш турларидан ташқари шимолий яримшар қишида Сибирдан учиб келадиган қушларни ҳам учратиш мумкин. Дарёлар бўйида Австралия эндемик ўрдакбуруни (Ornitorliyn-chus anatinus) яшайди, у бармоқлари ораси пардали ва япалоқ тумшуқли бўлиб, озуқани сувдан топиб ейди. Ўрдакбурун тутқунликда яшай олмайди ва шу туфайли ҳайвонот боғларида учрамайди. Австралиянинг ички сув ҳавзалари балиқларга бой. Улар орасида эндемик ва жуда қадимги балиқлар кўп. Триас давридан бери ўзгармай сақланиб қолган икки хил нафас олувчи шохтишли балиқ (Neoceratodus forsteri) жуда ажойиб. У балиқ материкнинг шарқий қисмидаги баъзи дарёлардагина учрайди. Қўриқхондаги кенгуру подаси. А встралиянинг шимолий ва марказий қисмларидаги саванналар, бутазорлар ва очиқ яланглилар фаунаси яна ҳам ўзига хос. Утхўр ҳайвонлар учун озуқа запаси кўп бўлган ўлкаларда бир қанча авлод ва кўп турларга эга бўлган кенгуру яшайди. кенгуру пода-пода бўлиб яшайди ва хавф туғилгудай бўлса, катта-катха сакраб югуради. Энг катта кулранг кенгуру (Macropus majos) 10 м узунликка ва 2-3 м баландликка сакрай олади. Унинг танасининг узунлиги думи билан ҳисобланганда 3 м га етиши мумкин. Қоялар орасида ва бутазорларда валлаби кенгуру яшайди. Кенгуру одам томонидан ва Австралияга кишилар олиб келиб, ёввойилашиб кетган динго ити (Canis dingo) томонидан жуда қириб юборилган. Динго ити малла рангли унча катта бўлмаган ҳайвон, у жуда чидамли, узоқ ва тез чопишга мослашган. У ўлжаси кетидан бир неча соат югуриб қувиб юриши мумкин. Ҳозир бу йиртқич ҳайвон Эйр кўли атрофида катта территорияда тарқалган. Динго итлари ўзи яшайдиган жойдан овқат қидириб турли йўналишда катта масофаларга бориб келиши мумкин. Улар кенгурудан бошқа кўп ҳайвонларни ҳам қиради. Австралиянинг баъзи бир ҳайвонлари днго ити яшайдиган ерларда бутунлай қирилиб битиб, бу ит йўқ жойлардагина сақланиб қолган. Динго қўйчиликка айниқса катта хавф туғдиради. Баъзи бир районларда динго ити дастидан қўй боқиш-бефойдадир. Бу ит қуролсиз кишиларга, айниқса болаларга ҳужум қилади. Ўт ва бута ўсадиган ерларда халтали ҳайвонлардан яна вомбат, кўрсичқон, каламуш, бўрсиқ ва чумолихўр яшайди; Бутазорларда маҳаллий, эндемик ҳайвонтанаси игна билан қопланган сут эмизувчи ехидна (Echidna aculeata) яшайди. Ехидна ҳам ўрдакбурун каби боласини. тухумдан очади ва асосан чумолиларни ейди. У чумолиларни узун ёпишқоқ тилини чумоли инигз тиқиб тутади. Ехидна тунги ҳаёт кечирувчи ҳайвон, жуда қўрқоқ, хавф туғилгудай бўлса, ер тагига кириб кетади. Ехидна мазали гўшти учун ов қилинади. Ўрмонсиз ялангликларда қушлардан Австралия туяқуши эму (Dromaeus noaehollandiae), экинларга катта зарар етказувчн ўтлоқ тўтиси, сувда сузувчи ва сув бўйида яшовчи турли қушлар учрайди, уларнинг кўпи шимолий яримшардан учиб келади. Илон ва калтакесаклар кўп. Илонлардан заҳарлилари кўпчиликни ташкил этади. Молох катакесаги (Moloch horridus) нингтанасида тиканга ўхшаш махсус ўсимталари бор, улар ҳаводан намни ютиб олади. Бу калтакесак қурғоқчилик иқлимга шундай мослашган. Ҳашаротлар, айниқса термитлар кўп, улар ўзларининг уялари билан катта майдонларни шунчалик знч қоплаб оладики, ундай жойлардан баъзан ўтиш қийин бўлиб қолади. Чумолилар ҳам кенг тарқалган. Чигиртка қишлоқ хўжалиги учун офат. Кишиларга искабтопар, чивин ва пашшалар катта зарар етказади. Тасмания оролининг ҳайвонот дунёси баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қилади Масалан, у ердақопчиқлиларнинг материкда учрамайдиган иккита вакили: қопчиқли бўри (Ihylacinus суnосерhalus) ва қопчиқли аждар (Sarcophilus harrisii) сақланиб қолган. Ҳозир улар жуда кам учрайди. Қопчиқли бўрини ҳозир бутунлай қирилиб битган деб ҳам ҳисоблашади. Оролнинг жанубий қисмида Антарктика фаунасининг типик вакилларипингвинглар учрайди. Янги Зеландия фаунаси жуда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Анча узоқ вақтдан буён орол ҳолатида бўлганлигидан туларга, айниқса сутэмизувчилар турларига камбағал. Лекин у ерда баъзи бир хил қадимги ҳайвонлар сақланиб қолган, уларни ҳаққоний равишда тирик қазилмалар дейишади. Янги Зеландия фаунаси ҳозирги фауналар орасида энг қадимийси бўлиб, таркибида мезозой охири ва палеоген бошида яшаган ҳайвонларнинг вакиллари сақланиб қолган. Янги Зеландия қушлари орасида эндемик ва қадимий формалар ҳаммадан кўп. Бу ерда қанотсизларнинг қадимги отряди вакиллари киви (Apteryges), бойўғлисимонлар, тўтилар ва бошқалар яшайди. Баландлиги 5 м гача етадиган жуда катта мао қуши европаликлар келгунга қадароқ қириб тугатилган. Судралиб юрувчилардан калтакесаклар айниқса кўп, улар орасида мезозой эрасидан сақланиб, ҳозиргн вақтда деярли йўқолиб битган гаттерия бор. Лекин Янги Зеландияда илонлар, тошбақалар ва тимсоҳлар йўқ. Австралия ва оролларга кўп ҳайвонлар бошқа материклардан олиб келинган ва улар бу ерларда кўпайиб кетган. Яйлов ва экинларга катта зарар етказадиган қуёнлардан ташқари буғулар, оҳу ва ёввойи эчкилар ҳам кенг тарқалган. Хонаки ҳайвонлардан қўй ва қорамол кўпчиликни ташкил этади. ТИНЧ ОКЕАННИНГ ЎРТА ҚИСМИДАГИ ОРОЛЛАР Тинч океан геосинклинал минтақасидан андезит чизиғи билан ажралган марказий қисми Ердаги энг қадимги океан платформаси (талассократон)дан иборат. Унинг ғарбий ярмида, Шимолий ва Жанубий тропиклар орасида ва қисман улардан ҳам ташқаридаги жуда катта майдонда кўпдан-кўп майда ва жуда майда ороллар жойлашган, улар узун чўзилган архипелаглар ҳосил қилган. Бу вулкан ва маржон ороллар платформани кесиб ўтадиган узунасига чўзилган вулкан тоғларининг сувдан чиқиб турган тепаликларидан иборат. Улардан баъзилари базальт лавалари оқиб чиқадиган сўнмаган вулканлардир (масалан, Гавай оролларида). Лекин уларнинг кўпчилиги сўнган вулканлар бўлиб, улар устида маржон рифлари вужудга келган. Вулкан тоғларининг бир қисми 200 м дан 2000 м гача чуқурликда жойлашган. Уларнинг чўққилари аб-разия натижасида текисланган, сув тагида, чуқурда жойлашганига сабаб, афтидан, океан тагининг чўкиши билан боғлиқ. Бундай ҳосилалар ганоталар деб аталади. |