Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Канада Кордильераларидаги кўл. АҚШ территориясида ороллар занжирининг тектоник ва орографик давоми бўлган ва материк чеккаси бўйлаб қирғоқяқинида чўзилиб кетган тоғлар қирғоқбўйи тизмаси деб аталади. Қирғоқ-бўйи тизмасидан шарқда Уилламетт бўйлама тектоник водииси жойлашган бўлиб, у денгиз ётқизиқлари ва аллювиал ётқизиқлар билан тўлиб қолган ҳамда Қирғоқбўйи ботиғининг бевосита давоми ҳисобланади. Водийга катта-катта музликлар тушиб келиб, унда кўплаб ётқизиқларини тўплаган. Уилламетт водийсидан шарқроқда Канада Қирғоқбўйи тизмаларининг давоми бўлган, бироқ улардан анча баланд Каскад тоғлари юксакка қад кўтарган. Чўкинди жинслар ва ёш лавалардан таркиб топган бу платосимон массивлар системасини тор чуқур даралар кўндаланг кесиб ўтган. Унинг энг баланд тоғ тепалари кам емирилган стратовулканлардан иборат. Булардан энг баланди Рейнир тоғи (4392 м) билан Шаста тоғи (4317 м) музликлар билан қопланган. Жанубда Қирғоқбўйи тизмалари билан Каскад тоғлари уларни бир-бирига туташтирадиган Кламат тоғларига бориб тугайди. Шарқда Тинч океан тоғ тизмалари системаси геологик тузилиши умумий хусусиятларга эга бўлган ички плато ва тоғлар полосаси билан чегараланади. Канада территориясида Стикин тоғлари, Нечако ва Фрейзер платоси, АҚШ да эса-Колумбия платоси ажралиб туради. Бу тоғлар ва платоларнинг баландлиги 800 м дан 1500. м гача ўзгаради. Улар тузилишининг муҳим ҳусусияти қалинлиги юзлаб метр келадиган лава қопламларининг мавжудлигидир. Лавалар вулканик ҳаракатларнинг бир қанча фазасида тўпланган, бир-бирининг устига қатлам-қатлам бўлиб жойлашиб, тагидаги бурмали фундаментини кўмиб қўйган. Колумбия платосининг айрим жойларида лава қопламларининг қалинлиги 1200 м га етади. Дарёлар лава қопламларини кесиб ўтар экан, унда чуқур каньонлар ҳосил қилади. Колумбия дарёсининг АҚШ дат каньони чуқурлиги 600 м га етади. Лава қопламлари устида сўнган вулканларийнг айрим чўққилари қад кўтарган, платолар атрофи эса чўкинди ва кристалли жинслардан тузилган тоғ занжирлари билан ўралган. Платодаги лава қопламлари устида атрофдаги тоғ тизмаларидан тушиб келган музлик ётқизиқлари қатламлари жойлашган. Колумбия платосининг жанубий қисмида лёссимон жинслар кенг тарқалган. Шарқдан областни Қояли тоғлар системаси чегаралаб туради; бу тоғлар Канадада Маккензи тоғларидан жанубга томон бошланиб, АҚШ территориясида ҳам давом этади. Қояли тоғлар, уларни Миссури кўндаланг водийси кесиб ўтгунга қадар кенг водийлар орқали бир-биридан ажралиб турувчи бўйлама тоғ тизмаларидан ташкил топган. Уларнинг музликлар билан қопланган энг баланд чўққилари Робсон тоғи (3954 м) ва Колумбия тоғи (3747 м) Канадада жойлашган. Тоғ довонлари жуда баланддан ўтади, тоғ ёнбағирлари шарқдаги қўшни текисликларга тик жарлик ҳосил қилиб тушади. Қояли тоғлар шимолий қисми рельефининг қизиқ элементи бўйлама тектоник ботиқнинг мавжудлигидир; бу ботиқ Олд тизмалар системасини ички платоларнинг чекка тизмаларидан ажратиб туради. Тектоник ботиқ денгиз сатҳидан 700 м дан баландда жойлашган бўлиб, унда музлик ётқизиқлари уюлиб ётади. Бу ботиқдаи Колумбия, Фрейзер дарёлари ва Пис-Ривера дарёсининг бош ирмоқлари оқиб ўтади. Област фойдали қазилмаларга бой. Фойдали қазилма конларининг асосий қисми интрузиялар ва кристалли жинсларнинг ер бетига чиққан қисмлари билан боғлиқ. Мис, темир, қўрғошин ва руҳ шунингдек слтин ва кумуш конлари энг катта аҳамиятга эгадир. Қояли тоғлар билан Қирғоқбўйи тизмаларининг чеккаларида ҳамда бўр даври ётқизиқлари билан тўлиб қолган сойликларда тошкўмир конлари жойлашган. Областнинг орографик хусусиятлари унинг иқлими, ўсимлик ва тупроқларига катта таъсир кўрсатади. Тинч океанга қараган чекка ғарб яқинидан Аляска илиқ оқими ўтиши сабабли унинг иқлими жуда сернам ва илиқдир. Оролларда Қирғоқбўйи тоғлари ва ҳатто Каскад тоғларининг ғарбий ёнбағирларида йиллик ёғин миқдори 2000 мм га, айрим районларда эса-6000 мм га етади. Ёғинлар максимуми қишга тўғри келади; қиш айрим районларда ниҳоятда серқор келади. Қор қопламннинг қалинлиги Рейнир тоғлари ёнбағрида 6 м га, Қирғоқбўйи тизмасида эса ҳатто 9 м га етади. 2000 м га яқин баландликда ёғин энг кўп тушади. Бу полоса ниҳоятда сертуман бўлади, энг баланд чўққилар эса одатда булутлар оша юксакка қад кўтариб туради. Қиш сертуман келадиган қирғоқбўйи районларида, қишда деярли совуқ бўлмайди, энг совуқ ойнинг ўртача температураси 0°С дан -4°С гача бўлади. Денгизбўйи қисмида совуқ оқимлар таъсирида ёз салқин келади. Июль ва август ойларининг ўртача температураси +13°С дан +15°С гача. Соҳилдан узоқлашилган сари иқлим шароити кескин ўзгаради. Уилламетт водийсидаёқ, ёғин миқдори 1000 мм га яқин бўлишига қарамай, иқлим соҳилдагига қараганда анча континенталдир. Лавали платода йиллик ёғин миқдори. йилига 400-500 мм гача тушиб цолади. Фақат айрим районлардагина, айниқса шимолда, Қирғоқбўйи тизмасининг паст жойларидан областнинг марказий қисмига томон трансформацияланиб улгурмаган денгиз ҳавоси кириб келади ва бу ерларда йилига 500 мм дан ортиқ ёғин тушади. Ёғинлар максимуми ички платоларда қишга тўғри келади ва бу ерларда анча совуқ бўлиб, кўп қор ёғади. Платода ёз соҳилдагига қараганда анча иссиқ ва қуруқдир, бинобарин, деҳқончилик қилиш учун деярли ҳамма жойда (айниқса Колумбия платосида) ерлар суғоришни талаб қилади. Қояли тоғларнинг ички ёнбағирларида ёғинлар миқдори бироз кўпаяди. Ёғинлар шарқий ёнбағирга кўпроқ тушади, бу ерга ёғинларни Атлантика ҳаво массалари келтиради ва ёғинлар максимуми энди қишга эмас, балки ёзга тўғ-ри келади. Область табиатининг хусусиятларидан бири дарё тармоқларининг зич, серсув эканлиги бўлиб, рельеф ҳам, ёғинларнинг мўл-кўллиги ва ҳозирги замон музланишлари ҳам унинг ривожланишига қулайлик туғдиради. Кўпдан-кўп қисқа дарёлар Қирғоқбўйи ва Каскад, тоғларининг музлик ҳамда кўлларидан тўйиниб, фьордларга қуйилади. Уларнинг сув сарфи музликлар ва жуда кўплаб қорларнинг эриши, шунингдек, мўл-кўл кузги ва қишки ёмғирлар ҳисобига тикланиб туради. 23. АҚШнинг соҳилбўйидаги оролларидан бирида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши. Энг катта дарёлари-Снейк ирмоғи билан бирга Колумбия дарёси, Фрейзер дарёси ва бошқалар Қояли тоғлардан бошланиб, океанга томон оқар экан, тоғ кўллари орқали ўтади. Улар ички плато ва Тинч океанбўйи тизмалари орқали гоҳ тор ҳамда чуқур, гоҳ кенг водийлардан оқиб ўтади. Бу дарёлар режими тоғлардаги муз ва қорларнинг эришига боғлиқ бўлиб, ёзги максимуми билан характерланади. Бу дарёлар о кеан яқинида қишда бўлздиганкўп ёғинлардан қўшимча сув оЛади. Область территориясида сув энергиясининг запаси ва хўжаликдаги аҳамиятига кўра Колумбия дарёси биринчи ўринни эгаллайди. АҚШда бу дарёга иккита катта гидро-узель (Гранд-Кули ва Бонне-виль) қурилган. Колумбия дарёсининг қуйи оқимида океан кемалари сузиб юра олади. Бундан ташқари, бошқа дарёлар каби ундан ёғоч оқизишда фойдаланилади. 24. колумбия дарёсининг йиллик оқими (М. И. Львовичдан). Иқлимнинг ўзгаришига қараб тупроқ ва ўсимликлар ҳам ғарбдан шарққа томон ўзгаради. Областнинг бутун ғарбий чеккаси ва тоғ ёнбағир ларининг 1200-1500 м гача бўлган қисми игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонларда ситха ели, дуглас пихтаси, туя, ҳозиргача яхши сақланиб қолган ғарбий хемлок ўсади. Сернам иқлим шароитида игна баргли ўрмонлар жуда бг ланд бўлади. Ўрмонларнинг пастки ярусида турли хил буталар, балиқ ўт ва мох қоплами ривожланган. Ўрмонлар ороллар, Қирғоқбўйи тизмасининг ёнбағирлари ва Уилламетт водийсини қоплаган. Ванкувер оролидаги ўрмон айниқса ажойибдир; бу ердаги айрим дарахтларнинг баландлиги 60-75 м га, диаметри 3 м га етади. Каскад тоғларининг ёнбағирларида бирламчи ўрмонлар қисман кесиб юборилиб, улар ўрнини дарахт турлари кам иккиламчи ўрмонлар эгаллаган; бу ўрмонларнинг энг қимматбаҳо дарахтзорларидуглас пихтаси билан сариқ қарағайдир. Ички платолар шимолда ўрмонлар, ўрта қисмида ўрмондашт ўсимликлари билан қопланган, жанубда эса-ўрмонлар мутлақо йўқ. Колумбия платосининг энг қуруқ жойларида, ҳайдалмаган ерларда бутазорлар ва ғалладошлардан иборат ксерофит ўтзорлар (уларда турли хил шувоқлар, тўп-тўп ўтлар ва бошқалар ўсади) кенг тарқалган. Ички платолардаги катта майдонлар ҳайдалган бўлиб, обикор ерлардаги донли экинлар ва боғлар билан банд. Қояли тоғлар ўрмонлари, чекка ғарбдаги ўрмонлардан фарқ қилиб, ксерофит (қурғоқчил) қиёфага эга. Бу ўрмонларда сариқ қарағай, дугласия ва бошқа хил буталар устун туради. Қояли тоғларга дарё водийлари бўйлаб атрофдаги қўшни текисликларнинг дашт ўсимликлари кириб келади. Канада тоғларининг энг хушманзара ва биологик жиҳатдан қизиқарли ерлари муҳофаза қилинмоқда. Булар Жаспер, Банф миллий парклари ва бошқалардир. АҚШНИНГ ЖАНУБИ ҒАРБИДАГИ КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ Бу область Кордильера тоғларининг Катта Ҳавзанинг шимолий чеккасидан то Калифорния қўлтиғи ваМексика тоғлигигача чўзилиб кетган қисмини ўз ичига олади. Унинг деярли ҳамма қисми АҚШ территориясида 45 ва 30° ш. к. орасида жойлашган. Кордильера тоғлари бу қисмининг табиий. шароити субтропик кенгликларда жойлашганлиги, структураси билан орографиясининг хусусиятлари ва Тинч океан антициклони шарқий чекка қисмининғ таъсири билан белгиланади. Умуман область иқлими қуруқ бўлиб, ксеротермик ландшафтлар кенг тарқалган. Кордильера тоғларининг бошқа қисмларидаги каби, тоғ тизмалари ва уларни ажратиб турувчи плато ва ботиқлар Тинч океан соҳилига параллел ҳолда чўзилган. Ғарбда ўртача баландликдаги Қирғоқбўйи тизмалари полосаси қад кўтарган; Қирғоқ бўйи тизмалари Тинч океанга тик жарлик билан тушиб келиб, кам парчаланган бўйламатектоник қирғоқлар ҳосил қилган. Фақат айрим жойлардагина қирғоқ бўйлаб соҳил бўйи пасттекисликларининг камбар полосаси ўтган. Бир жойда текис ва кемалар тўхташи учун ноқулай қирғоқ характери ўзгариб, қуруқликка Сан-Франциско кўрфази чуқур кириб борган. У Шимолий Америкадаги энг қулай табний гаванлардан биридир. Бу бухта океан билан кенглиги 2-3 км ли Олтин Дарвоза номли чуқур бўғоз орқали туташган; бу бўғозга дунёдаги энг узун кўприклардан бири қурилган. Колорадо дарёсидаги каньон. Қирғоқбўйи тизмаларининг баландлиги 1600-2000 м га етади. Уларни баъзи жойларда Тинч океанга қуйилувчи кўндаланг дарё водийлари кесиб ўтган. Неоген охирида бутун қирғоқ полосаси тектоник ҳаракатлар таъсирида бўлган; доимий сезилиб турадиган ерости силкинишлари ва баъзан бўладиган кучли зилзилалар бу ҳаракатларнинг ҳозирги гувоҳидир. 1906 йили зилзила вақтида Сан-Франциско шаҳрининг катта қисми вайрон бўлган. Қирғоқ бўйи тизмаларидан шарқда Калифорния водийси ясланиб ётади. Бу букилма мезозойда пайдо бўлган ва қалинлиги ҳозирги вақтда деярли 9000 м га етадиган увоқ жинслар билан тўлиб қолган. Чўкинди жинс қатламлари орасида вулканик жинслар қатламлари учрайди, водийнинг ичида эса вулкан ҳаракатлари излари бор. Шарқда Калифорния водийси улуғвор Сьерра-невада тоғ массивига бориб тугайди; бу массивни чуқур эррозион даралар ва музлик водийлари кесиб ўтган. Сьерра-невада жуда яхлит, бир бутун кўтарилган тоғдир. Унинг энг баланд чўққиси Уитни тоғи (4418 м) Аляскани ҳисобга олмаганда, АҚШ даги энг баланд тоғ тепасидир. Сьерра-неваданинг шарқий ёнбағри, ундан шимолроқда жойлашган Каскад тоғларининг шарқий ёнбағри каби, ички плато ва ясси тоғликлари полосасига қараган. Сьерра-невада массиви билан Қояли тоғлар орасида, Кордильера ясси тоғликлари орасида энг каттаси ҳисобланган Катта Ҳавза жойлашган. Унинг ер юзаси ўртача 1500 м гача қад кўтарган, бироқ баландликлар тафовути унча катта эмас. Ясси тоғликни баландлиги 3000 м ва ундан ортиқ бўлган (Уиллер чўққиси-3982 м) ва меридионал йўналган параллел тизмалар кесиб ўтган. Тоғ тизмалари орасида чуқур ботиқлар бўлиб, булардан бири Ажал водийсининг денгиз сатҳидан чуқурлиги 85 м. Ботиқнинг бундай ном олишига сабаб шуки, 1849 йилги олтин васвасаси вақтида олтин қидирувчиларнинг бир группаси сувсизликдан ҳалок бўлган. Катта Ҳавзанинг тузилишида вулкан жинсларнинг роли жуда катта; ясси тоғликдаги тоғ тепаларининг кўпи сўнган вулкан конусларидан иборат. Ҳозирги вақтдаги жуда қуруқ континентал иқлим шароитида ясси тоғликда механик нураш ва тоғ жинсларининг нураши жараёнлари шиддатли рўй беради. Доимий оқар сувлар йўқлигидан нураган жинслар Катта Ҳавзанинг ўзида йирик чақиқ жинслар уюмлари сифатида қолади ва сойлик ҳамда тоғ ёнбағирларида қалашиб ётади. Нураган жинслар парчалари тагида кўмилиб қолган тоғ тизмаларининг қирраларигина ажралиб туради. Катта ҳавзада ясси тоғликни турли йўналишда кесиб ўтувчи кўплаб қуруқ ўзанларни ва эндиликда қисмангина кўллар билан банд сойликлар ёнбағрида яхши ривожланган кўл террасаларини кўриш мумкин. Бу рельеф шакллари иқлим илгари ҳозиргига қараганда анча сернам бўлганлигидан дарак беради. Вайоминг ҳавзасидаги базальт устун. Жануби-шарқда Катта Ҳавзага баландлиги 2000 м дан ортиқ бўлган Колорадо платоси келиб туташади. Унинг фундаменти то-кембрий матаморфик ва кристалли жинсларидан таркиб топган бўлиб, улар устида куйи палеозойдан то антропогенгача бўлган ёшдаги чўкинди жинслар қатламлари горизонтал ётади. Плато заминида чўккан ва қадимги чўкинди жинслар қоплами билан кўмилиб қолган токембрий ўрта массиви жойлашган. Неогенда бутун плато бирмунча кучли деформациялар таъсирида бўлиб, бунда вулканик ҳаракатлар ҳам бўлган. Бу деформациялар ясси тоғлик ер юзаси парчаланиб, сойлик ва баланд платолар ҳосил бўлишиг олиб келган; бу платолардан айрим вулкан тоғлари қад кўтарган Ясси тоғлик геологик тузилишининг барча хусусиятлари уни турли йўналишда кесиб ўтган чуқур дарё каньонларида яхши кўриниа туради. Бу каньонлар ҳозиргига қараганда анча серсув бўлгаД дарёлар неоген даврида тобора кўтарила борган тоғларни кесиб ўтиши натижасида пайдо бўлган. Колорадо дарёси каньони айниқса ҳайбатлидир. Катта Каньон номи билан машҳур бу каньон ҳақиқатан ҳам Шимолий Америкадаги энг ажойиб табиий ҳодисалардан биридир. Катта Каньоннинг узунлиги 350 км, энг чуқур жойи 1800 м, кенглиги баъзи жойларда салкам 25 км келади. Бу ўлкан водийнинг зинапоясимон ёнбағирлари деярли тик жарлик ҳосил қилган, тор эгри-бугри ўзани эса кристалли заминни ўйиб киргак. Эрозия каньон деворларидан минора, ўткир учли чўққи . ёки ажойибғаройиб харобалар кўринишида кўплаб қолдиқ шакллар ҳосил қилган; булар каньоннинг умумий манзарасига янада афсонавий тус беради. Катта Ҳавза каби Колорадо платоси ҳозирги рельефининг шаклланишида нураш процесслари ва шамолнинг иши жуда кат та роль ўйнайди. Улар чўл иқлими шароитида бўлак жинсларнинг жуда катта уюмлари ва ажойибғаройиб-рельеф шаклларини ҳосил қилган. Платонинг жанубий қисмида серманзара чўл номи билан машҳур анча катта район бор. Шамоллар бу ердаги ярақлаб турувчи оқ, қизил, тўқсариқ ва сарғиш жинсларда шамоллар иши ва нураш натижасида кўприксимон, дарвозасимон, ғорсимон; ер ости йўлакларига ўхшаш ва бошқа хил ажойиб рельеф шакллари вужудга келгаи. Колорадо платосига жануби-ғарбдан қум ва шағаллар билан қопланган пастак чўл платолар, Колорадо дарёсидан ғарбда Мохаве чўли, шарқда эса Хила чўтш туташган. Мохаве чўлида Калифорния қўлтиғидан шимолроқда Империя водийси деб аталадиган ва таги океан сатҳидан 78-85 м паст ботиқ. бор. Бу ботиқ билан қўлтиқ орасида Колорадо дарёси ётқизиқларидан ҳосил бўлган пасттекислик жойлашган. Дарё ҳозир ҳам вақт-вақти билан таби-ий тўғонни бузиб пастда жойлашган водийни сув босади. Шарқдан. областга Қояли тоғлар системаси туташган бўлиб, структурасига -кўра шу системанинг шимолроқдаги қисмларидан кескин фарқ қилади. Қоял .ғларнинг нанубий қисми қадимгк платформанинг чеккаси активлашиши натижасида пайдо бўлган типик эпиплатформа тоғлардан иборатдир, Қояли тоғлар билан шарқдаги текислик орасидаги чегара аниқ акс этмаган. Тоғлар баланд девор каби шимолдан жанубга томон баланд тизмалар тарзида чўзилган бўлиб, бу тизмаларнинг баландлиги кўп жойларда 4000 м дан ортади. Тоғлар Миссуридан жанубга томон музлик эрозияси таъсирида кучли ўйилган. Улар атрофдаги текисликдан 1200-1500 м дан баланд жуда тик жарлик ҳосил қилиб қад кўтарган. Эрозия натижасида ҳосил бўлган устунлар ва пирамиДалар шаклидаги кўплаб қолдиқ қирлар тоғларнинг олд чеккасини ажратиб туради. Тоғлар баъзи жойларда супасимон платоларни эслатади; бу платолардан ясси сойликлар ўтган. Плато юзасида музлик ётқизиқларидан иборат бўлак жинслар уюлиб ётибди, ёнбағирларни кўплаб қир ва чуқур дарё водийлари кесиб ўтган. Миссури дарёси ва унинг йеллоустон ирмоғининг водийси бу райондаги энг катта ва аҳамиятли водийдир. йеллоустоннинг юқори оқимида АҚШ нинг энг қизиқарли районларидан бири Йеллоустон миллий парки бор. Тахминан 43° ш. к. билан 41° ш. к. орасида, Вайоминг ҳавзасида бутун Қояли тоғлар системаси тобора пасая боради. Бурмаланган тоғлар чўкиб, қалинлиги бир неча минг метрли бўр даври ва кайназой горизонтал қатламлари тагида давом этади. Булар орасида кристалли ва чўкинди жинслардан тарқиб топган ҳамда букилиб тоғ занжирлари ёки эрозия натижасида силлиқланган ўлкан базальт устунлари ороллар тарзида тикқад кўтариб туради. 41° ш. к. дан жанубда тоғ занжирлари яна баландлашиб, 3000-4000 м га етади. Қояли тоғлар жанубий қисмида ўқ зонаси кристалли жинслардан, қанотлари эсачўкинди жинслардан тузилган антиклинал тоғ тизмалари системасидан иборат. Булар орасидаги энг катта тизмалар-Олд тизма, Ларами, Сангрё-де-Кристо ва бошқалар бўлиб, уларнинг баландлиги 4000-4300 м га етади (Эльберт то- ғининг баландлиги 4399 м). Бу тизмалар орасида кенг бўйлама водийлар жойлашган бўлиб, маҳаллий халқ уларни парклар деб атайди. Улар рельефи билангина эмас, балки ўрмонларининг йўқлиги билан ҳам ўрмонли тоғ тизмаларидан кескин ажралиб туради. Баланд тизмалар музлик ва сув эрозияси таъсирида ўйилиб кетган. Кўпдан-кўп тизмаларни чуқурлиги баъзан 1500 м га етадиган кўндаланг водийлар кесиб ўтган. Бўлакли (чақиқ) жинслар ёмғир сувлари билан водий бўйлаб пастга тушиб келади. Юқорида айтиб ўтилганидек, область иқлими қурғоқчил бўлиб, Қояли тоғларнинг чекка ғарбий қисми ва шарқий ёнбағридагина ёғингарчилик кўп тушади. Иқлим шароитининг ўзгариши ғарбдан шарққа томон юрилганда шимолдан жанубга томон юрилгандагига қараганда анча яхши сезилади. Область ғарбий чеккасининг иқлими ўрта денгизбўйи иқлимига яқин субтропик иқлимдир. Бироқ рельеф хусусиятлари ва Кали-форния совуқ оқимининг таъсири район иқлимига шундай хусуси-ятлар берадики, бу хусусиятлар уни Европа Ўрта денгизбўйи иқлимидан фарқ қилдиради. Ёғинлар асосан қишда ёғади. Қирғоқ зонасининг шимолий қисми энг сернам бўлиб, бу ерга 2000 мм гача ёғин тушади. Жанубда, Лос-Анжелос районида, ёғинлар миқдори 400 мм гача камаяди. Калифорния водийсида ҳам йиллик ёғин миқдори шимолдан жанубга томон камаяди, бироқ бу ерда ёғинлар миқдори қ ирғоқ полосасидагнга қараганда ёппасига камаяди. Водийнинг шимолида 750-1000 мм, жанубида эса атиги 200 мм ёғин тушади, шу сабабли бу ерларда фақат обикор деҳқончилик қилиш мумкин. АҚШнинг жануби-ғарбий соҳилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши. Сьерра- неваданинг ёнбағирларида,айниқса унинг ғарбий ёнбағирларида, йиллик ёғин миқдори яна ошиб, 1000 мм ra етади ва ундан ҳам ортади. Ёғинлар максимуми қишга тўғри келиши сабабли уларнинг кўп қисми Сьерра- Невадада қор тарзида тушади. Айрим жойларда қор қопламннинг қалинлиги 10 м га етиб, унинг оғирлигидан катта-катта дарахтлар синиб тушади. Совуқ Калифорния оқими температуранинг ўзгарпшига анча таъсир кўрсатади. Соҳилбўйи районларда энг иссиқ ойнинг ўртача температураси ҳамма жойда+20°С дан паст. Ёз Европанинг шу кенгликдаги бошқа жойларига қараганда анча салқин. Совуқ ойларипнг ўртача температураси + 10°С. Калифорния водийсида океаннинг температурага таъсири де-ярли билинмайди. Июль ойининг ўртача температураси водийнинг шимолий қисмида +27, +28°С, жанубий қисмида эса +35СС, энг совуқ ойнинг ўртача температураси +7, +8°С. Сьерра-невада тоғлари ёнбағирларининг энг баланд қисмида қор йил бўйи ёғади, тоғларнинг шймолий қйсмида эса кар музликлари бор. Сьерра-неваданинг шарқий ёнбағирлари ғарбий ёнбағнрларига қараганда анча қуруқ, ички платоларнинг бутун терри-торияси эса қурғоқчил, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Платога ёғинлар кам тушади, чунки тоғлар нам шамолларнинг ғарбдан шарққа қараб келишини қийинлаштиради. Ёғинлар максимуми қишга тўғрй келади ва улар асосан қор тарзида ёғади. Денгиз сатҳидан пастда жойлашган сойликлар, чуқур каньонлар ва ботиқларга йилига 200 мм дан ёғин ёғади. Ёзда ёмғирлар ондасонда ва жала тарзида ёғади, шуниси ҳам борки, кўпинча ёмғир томчилари ер юзасига етиб келмай буғланиб қстади. Температура ички платоларда жуда кескин ўзгариб туради. Ёзда уларнинг ер юзаси тахминан Саҳрои Кабирдагидек исиб ке-тади. Ботиқларда айниқса жазирама иссиқ бўлади. 1913 й. Ажал Водийсида соя жойда +56,7°С ли температура қайд қилинган (узоқ вақт бу температура ер шаридаги абсолют максимум ҳисоблапиб келган). Қечаси ер юзаси-ҳавога кўп миқдорда иссиқлик беради, натижада температура ўнлаб градус пасайиб кетади. Қишда ясси тоғликларнинг катта қисмида ўртача температура 0°С ат-рофида бўлиб, ҳатто ушуқ совуқлар бўлиб туради. Қояли тоғлардаги тизмалар ёнбағрига ғарбий ёнбағирлар вя ички сойликларга қараганда ёғин анча кўп тушади. Атлантикадан келадиган ҳаво оқимлари таркибидаги намни конденсацияловчи шарқий ёнбағирларда йилига тахминан 700-800 мм ёғин тушади. Бу миқдор дарахтлар ўсиши учун бемалол етади. ёпиқ сойликлар ва ғарбий ёнбағирлардаги ёғинлар миқдори 300-400 мм дан ошмайди. Шимолда, қояли тоғларнинг этаклари яқинида январнинг ўртача температураси -20°С, июлнинг ўртача температураси тахминан +20°С. Жанубда энг совуқ ойнинг ўртача температураси 0°С га яқин, энг иссиқ ойнинг ўртача температураси эса +30°С га етади. Тоғлар анча совуқ. Қор чизиғи шимолда салкам 3000 м, жанубда эса салкам 4000 м баланддан ўтади. Музликлар жанубда бирмунча кичик бўлиб, шимолда, барчаси кар типида бўлишига қарамай, анча каттадир. Областнинг геоморфологик ва иқлимий шароити гидрография тармоқларининг зич бўлиши.га имкон бермайди. Тоғ тизмаларининг ғарбий ва шарқий чеккаларидангина кўпдан-кўп дарёлар бошланади. Кордильера тоғлариюшг бу қисмида асосий сувайирғич Қояли тоғлардан ўтади. Шимолий Американинг катта дарёларимиссури, Риогранде ва Калорадо баланд тоғ зонасидан бошланади. Бу дарёлар ва уларнинг ирмоқлари қор-ёмғир аралаш сувлардан, шимолда эса, музлик сувларидан тўйинади. Режими беқарор ва оқими унча катта бўлмаган -сўпданкўп кичик дарёлар бутунлай ёмғир сувларига боғлиқдир. Бу дарёларнинг айримлари кучли ёмғирлардан кейингина тўлиб оқадиган ва бу вақтда атрофни қаттиқ емириб кетадиган вақтинчалик сув оқимларидан иборат. Дарёлар суви Қояли тоғларнинг қуйи минтақаси ва водийларда суғориш учун кенг фойдаланилади. АҚШ нинг жануби-ғарбидаги Сьерра-невада тизмаси ҳам катта гидрография тугуни ҳисобланади. Унинг ғарбий ёнбағирларидан музликлар ёки қорлар эришидан сув оладиган кўплаб дарёлар оқиб тушади. Энг катта дарёлари-Сакраменто ва Сан-Хоакин Калифорния водийсидан оқиб ўтиб Сан-Франциско қўлтиғига қуйилади. Кичикроқ дарёлар Қирғоқтизмаларидан бошланиб, Тинч океанга қуюлади. Дарёларнинг кўп қисми ёзда тоғларда қор эриганда, соҳилдаги дарёлар эса қишки ёмғирлар даврида тошади. Сьерра-невада тизмасидан оқиб тушувчи дарёлар жуда катта хўжалик аҳамиятига эга. Калифорния водийси интенсив субтропик деҳқончилик райони бўлиб, деҳқончилик деярли ҳамма жойда ерларни суғоришни талаб қилади. Д еярли бутун Катта Ҳавза дарёлари океанга оқиб чиқмайди ва, умуман, ер усти дарёлари ҳзмда қолдиқ кўлларининг жуда-кўплиги билан характерланади. Кўлларнинг кўпи оқмас бўлиб, суви анча шўр. Улардан энг каттаси 1300 м баландда жойлашган Катта Шўр кўл муфассал текширилган. Унинг чуқурлиги атиги 5 м бўлиб, сув сатҳи доим ўзгариб туради, ўтган аер ўрталаридан бери сув сатҳи 5 м пасайди. Кўл сувининг шўрлиги 277 ‰ га етади. Кўл қирғоқлари ва лагуналарда доимо ош тузи ва глаубер тузи тўпланади; бу тузлар қазиб олинмоқда. Катта Ҳавзанинг баъзи бир кўллари, масалан Юта кўли оқади, унинг суви шўрланган эмас ёки кам шўрланган. |