Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Июль.6. Шимолий Америкада ёғинларнинг йиллик ўртача миқдори. ички районларида эса ёзда ҳам манфий температура сақланиб туради. Ёзда Шимолий Американинг катта қисмига ёғин кўп тушади. Тинч океан соҳилларининг 40° ш. к. дан жанубдаги соҳиллари ва Кордильера ясси тоғлигининг ички районларигина бундан мустасно. Материкнинг чекка шимолида ва Арктика оролларида ёғинлар миқдори қишдаги каби камдир. Материк географик ўрнининг хусусиятлари, Шимолий Америка орографиясининг ўзига хослиги ва унинг соҳилларининг парчаланганлик характери иқлимнинг анча хилма-хил бўлишига олиб келади. Материкнинг шимолий СОҳили ва унга ёндош ороллар арктика иқлими минтақасига киради; бу минтақада барча мавсумларда арктика ҳаво массалари устун туради. Бироқ Арктика Америка секторининг шарқий қисми иқлими ғарбдагичалик қаҳратон совуқ эмас, чунки унга Атлантика океанидан илиқ оқим кириб келади. Қишнинг энг паст ўртача температураси Грнландия ёнида куза тилади (-44, -50°С), бошқа областларда январнинг ўртача тем-ператураси одатда -4036°С дан пас? эмас. Ёзда ўртача ойлик температура деярли барча территорияда манфий ёки 0°С га яқин (мусбат) бўлади. йил бўйи булутли ҳаво туман ва қор бў-ронлари устун туради. Қишки қутб кечаси беш ойгача давом этади. Бу минтақада ҳозирги замон қоплама музланишлари марказлари бор. Шимолий Американинг деярли бутун Аляскани (жанубий соҳили бундан мустасно) Гудзон қўлтиғининг катта қисмини ва Лабрадор ярим оролининг шимолини ўз ичига олувчи катта қисми субарктика иқлим минтақасидажойлашган. Тинч ва Атлантика океанлари қирғоқларининг бу минтақа доирасида иқлим океаник хусусиятларга эга, минтақанинг марказий қисмлари иқлими эса континенталлиги билан характерланади. Иқлимнинг бу тафовути асосан континентал областдаги қишнинг анча қаттш-совуқлигида намоён бўлади (январ,нинг ўртача температураси -30°С га тенг); ваҳоланки, материкнинг океан бўйидаги қисмида январнинг ўртача температураси асосан -20, -16°С га тенг. Июлнинг ўртача температураси +5° дан +10°С гача етади. Ёғинлар миқдори унча кўп эмас, қор қоплами юпқа. Доимий музлоқлар тарқалган» Материкнинг энг кам парчаланган қисми мўътадил иқлим минтақасига киради; бу минтақанинг жанубий чегараси Колумбия дарёси қуяр жойидан бироз шимолроқдан, шарқда эса 40° ш. к. яқинидан ўтади. Минтақа доирасида иқлим шароити бир-биридан анча фарқ қилади. Шарқий қисми иқлими Осиёнинг мўътадил мус-сон областига тўғри келади, бироқ ундан бир қанча хусусиятлари билан фарқ қилади. Қишки температуралар кўпроқ -8-10°С га, областнинг шимолий қисмида эса ҳатто -20°С ra тенг. Ёғинлар миқдори ёздагига қараганда анча кам, бироқ шундай бўлсада, циклонлар ўтиши туфайли қор ёғиб туради. Езги температура Лабрадор оқими туфайли +20°С дан ошмайди. Совуқ оқим ёзда соҳил яқинида қалин ва узоқ вақт давом этувчи туман тушишига сабаб бўлади. Материкнинг ички қисми мўътадил минтақада то Кордильера гоғлари этакларигача контннентал иқлим областида бўлиб, атмосфера антициклон ҳолатининг устун туриши, қиш иқлим шароитининг анча қаттиқлиги ва доимийлиги билан характерланади. Арктика ҳавоси циклонлар ичига кириб борганда бўрон туриб, бўрагсаб қор ёғади. Шу сабабли қор қоплами, айниқса Канаданинг шарқида жуда қалин. ёзги ҳарорат мўътадил (ўртача + 20°С дан эшмайди), бироқ Мексика қўлтиғи томонидан тропик ҳаво массалари кириб келганда температура кескин кўтарилиб +45°С гача этади, бунда гармсел эсиб, қурғоқчилик бўлиб туради. Бу область иқлимининг характерли хусусияти меридионал ҳаво алмашинуви билан боғлиқ ҳолда температуранинг кескин равишда ўзгариб гуришидир. Ёғинлар максимуми ёзга тўғри келади. Намгарчилик етарли, областнинг жануби-шарқида эса ўзгарувчандир. Ғарбий ҳаво массалари кўп таъсир этадиган Кордильеранинг ички платоларида материк иқлимидан океан иқлимига ўтувчи иқлим ажратилади, бу ерда температура амплитудалари материк ячкарисидагига қараганда кичикроқ бўлиб, намлик етарлидир. Мўътадил минтақанинг ғарбидаги иқлим Европадаги каби океаник иқлимдир. Бундай иқлимнинг хусусиятлари йил бўйи ғарбий циклон шамоллари устун туриши билан белгиланади; бу шамоллар соҳилга қишда нисбатан илиқ, ёзда эса совуқ Тинч океан ҳавосини келтиради. Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, Аляска ва Канада соҳилларининг қишки температураси Скандинавия ёки Буюк Британиянинг ғарбий соҳилларидагига қараганда пастроқ; шунга қарамай, мусбат температура аномалияси бу районда тахминан 14°С га етади, энг совуқ ойнинг ўртача температураси соҳилда 0°С га яқин. Шу билан бирга ёз салқин келиб, тоғларнинг қирғоқ бўйидаги ён бағирларига йил бўйи жуда кўп миқдорда ёғин ёғади. Йиллик ёғинлар миқдори Европанинг Ғарбий соҳилидагига қараганда анча кўп бўлиб, баъзи жойларда 3000-4000 мм га етади. Намгарчилик бир текис, баъзи жойларда эса ортиқча. Шарқда Флорида ярим оролидан ғарбда то Калифорния ярим оролигача бўлган кенг пслоса субтропик иқлим минтақасига киради. Бу минтақанинг Флорида шимолини ҳам ўз ичига олувчи жануби-шарқий қисми субтропик муссон циркуляцияси шароити билан характерланади. Йзда бу ерга тропик денгиз ҳавоси кириб келиб, мўл-кўл ёғин келтиради, қишда эса Шимолий Америка максимумининг шарқий чеккасидан оқиб келувчи нисбатан совуқ континентал ҳаво массалари кириб келади. Шу сабабли АҚШнинг жануби-шарқида қиш қуруқ ва совуқ бўлади. Совуқ ҳаво оқими Арктикадан жанубга узоқ кириб бориши сабабли температура бирданига пасайиб (-8, -9°С гача), қор ёғиши мумкин. Миссисипи пасттекислиги, Қирғоқ бўйи ва Марказий текисликларнинг катта қисми ёғин миқдори бир текис тақсимланган суб-тропик иқлим областида жойлашган. Ёзда бу ерга Мексика қўлтиғи томонидан кўплаб ёғин берувчи ҳаво массалари кириб келади. Бунда энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +25, +30°C ra етади. Қишда АҚШ нинг бу қисмида континентал ҳаво устун туради. Қишки температура ўрта ҳисобда 0°С дан юқори, жанубда эса ҳатто +16°С га етади, бироқ шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан ҳамма жойда ҳаво қаттйқ совиб кетиши мумкин. Шу сабабли областнинг ҳамма жойида қишда температура -10°С гача ва ундан ҳам пасайиши мумкин. Ёзда циклонлар ўтганда торнадо деб аталадиган ҳалокатли бўронлар туради. Ички ясси тоғликлар ва Кордильера платосининг субтропик минтақадаги қисми ёзининг қуруқ ҳамда иссиқлиги, қишининг нисбатан совуқлиги ва кам ёғинлиги билан характерланади. Бу жойлар иқлими Олд Осиё тоғликларининг ички қисмлари иқлимига ўхшашдир. Тинч океаннинг субтропик кенгликлардаги ғарбий соҳили, шунингдек Кордильера тоғларидаги водийлар иқлими қиши сернам ва ёзи қуруқ субтропик иқлимдир. Ёзда бу ерларни Тинч океан максимумининг шарқий чекка қисми эгаллаб, барқарор қуруқ ва очиқ об-ҳаво қарор топади. Бироқ бу область ёзги температураларини Евросиёдаги унга мос келувчи иқлим температуралари билан таққослаш шуни кўрсатадики, совуқ Калифорния оқими таъсирида Шимолий Америкада температура анча пастдир. Қишда Шимолий Американинг субтропик ғарби ўртача кенгликларнинг циклонлари таъсирида бўлади ва бу ерда жуда кўп ёғин ёғади. Шимолий Америка 30-28° ш. к. дан жанубда тропик минтақада жойлашган (Марказий Американинг энг чекка жанубий қисмигина бундан мустаснодир). Бу ердаги иқлим шароитини Тинч океан ва Атлантика максимумлари таъсири белгилайди. Ғарбда у пассат инверсияли Тинч акеан антициклонининг шарқий чеккаси таъсиридадир. Шу сабабли тропик минтақанинг ғарбий қисмимексиканинг шимоли-ғарби (Калифорния ярим ороли ҳам шу жумлага киради) иқлими ёмғирсиз бўлиб, Африкадаги Саҳрои Кабирнинг ғарбий қисми ёки Намиб чўли иқлимига ўхшаб кетади. Юқори кенгликлардан муттасил равишда нисбатан совуқ ҳаво келиб туриши натижасида шундай об-ҳаво қарор топадики, ҳавонинг нисбий намлиги 75-80% га етишига қарамай деярли йил бўйи ёмғир ёғмайди. Область океан бўйида жойлашганлиги туфайли температура амплитудаси унча катта эмас. Тропик минтақанинг шарқий қисми бошқача иқлим шароити билан характерланади. Тинч ва Атлантика океанлари ҳаво массалари орасидаги пассат фронти ёзда Марказий Америкадан ўтади, ёғингарчиликнинг жуда кўп бўлиши ҳам шу давр билан боғлиь-дир. Қишда пассат фронти шарққа сурилади, область Тинч океан ҳавоси таъсирида бўлади в-а шу сабабли ёғингарчилик деярли бўл-майди. Шимолий Американинг чекка жануби Никарагуадан бошлаб субэкваториал минтақада жойлашган бўлиб, ёзда бу ерда эквато- риал муссон шамолларл эсиб Тинч океандан кўп миқдорда ёғин келтиради. Кариб денгизига қараган тоғ ён бағирларида қишда шимоли-шарқий пассат ҳ-ам анча ёғин келтиради. Кариб денгизидан эсувчи илиқва нам қишқи шамоллар температурани кескин кўтаради, натижада бу областда температуранинг мавсумий тафовути кузатилмайди. ИЧКИ СУВЛАРИ йиллик оқимнинг ялпи ҳажмига кўра (6000 км3 га яқин) Шимолий Америка Австралия, Антарктида ва Африкадангина олдинда туради. Оқимнинг бир текисдалиги жиҳатидан Жанубий Америкадан Шимолий Америка кейинда туради. Шшолий Америка дарёларининг катта қисми Атлантика океани ва унинг ден-гизларига қуйилади; камроқ қисми Тинч ва Шимолий Муз океанига қуйилади. Атлантика ва Шимолий Муз океани дарё ҳавзалари ўртасидаги сувайирғич материк шарқий қисмининг рельефида яхши акс этмаган. Кордильера тоғларида Тинч ва Атлантика океанлари ҳавзалари орасидаги сувайирғич деярли ҳамма жойда шарқий тор тизмаларидан ўтади. Материкнинг яқинда антропоген даврида музланиш таъсирида бўлган шимолий қисмида гидрография тармоқлари жуда ёш бўлиб, кўпдан-кўп дарё ва кўллардан иборат. Шимолий Американинг жанубида яхши ривожланган қадимги дарё системалари бор; кўллар сони нисбатан кўп эмас. Шимолий Америка дарёлари ғоят катта энергетика ресурсларига.эга бўлиб, уларнинг катта қисми ўзлаштирилган. Кўпдан-кўп дарёлар ва кўл ҳавзалари транспортда катта аҳамиятга эга. Энг катта сув системаларини ўзаро туташтирувчи канал тармоқлари табиий сув йўлларини тўлдириб туради. Шимолий Америка дарёларининг катта қисми асосан ёмғирдан тўйинади. Бу ҳол материкнинг жануби, жануби-шарқи ва марказидаги дарёлар учун характерли бўлиб, бу ерларда қор бутунлай ёғмайди, ёки камдан-кам ёғиб, тез эриб кетади. Шу сабабли дарё ва кўлларнинг тўйинишида ёмғирлар катта роль ўйнайди. Бироқ ёғинларнинг йиллик миқдори ва режими турли жойларда турличадир, шу сабабли ёмғирдан тўйинувчи дарёлар режими ҳам бир хил эмас. Материкнинг жануби-шарқий қисмига ёзги ёғинлар айниқса кўп тушади, бироқ бу ерда қишда ҳам нам танқислиги сезилмайди. Аппалачи тоғларининг айрим районларида йиллик оқимнинг қалинлиги 1500 мм га етади. Аппалачи тоғларида оқиб кетувчи дарёлар калта, бироқ серсув ва тез оқардир. Барча дарёлар тоғ олди платосининг «шаршаралар чизиғи» деб аталувчи тик чекка қисмини кесиб ўтар экан, шаршаралар ҳосил қилади. Жануби-шарқий соҳил дарёларининг кўпчилиги Атлантика океани яқинида катта-катта эстуарийлар ҳосил қилиб тугайди ва уларнинг этак қисмига океан кемалари кириб кела олади. Булардан энг катталари Гудзон, Делавэр, Саскуэханна ва Патомакдир. Миссисипининг чап ирмоқлари йилнинг кўп қисмида серсув бўлиб, сув энергиясининг каттагина запасларига эга; бу ирмоқлардан энг каттаси Теннеси ирмоғи билан бирга қўшиб ҳисоблаганда Огайодир. Материкнинг марказий қисмида катта ва мураккаб дарё системалари бор. Кордильера тизмаларининг баланд тоғ зоналари билан жуда кенг текисликлар биргаликда дунёдаги энг катта дарё системаларидан биримиссисипи дарё системасининг ривожланишига имкон берган. Миссисипининг ўнг ирмоқлари Йеллоустон Платт ва Канзас билан бирга Миссури, Арканзас, Ред-Ривер, шунингдек, бевосита Мексика қўлтиғига қуйилувчи баъзи дарёлар, чунончи, Рйоранде дарёси режими беқарор бўлиб, улар бошланадиган районларининг ёғинлари режими ва тоғ рельефи билан боғлиқдир. Уларнинг тўйинишида ёмғирлар асосий роль ўйнайди; бироқ Қояли тоғларга ёғувчи қорлар ҳам маълум аҳамиятга эга. Мазкур дарёларда баҳор ва ёзда тоғдаги жалалар ва қисман қорларнинг эриши билан боғлиқ бўлган кучли сув тошқинлари бўлиб туради. Йилнинг бошқа қисмида улар жуда саёзлашади ва ҳатто қуриб ҳам қолади. Тошқин вақтида бу дарёла келтирган кўпдан-кўп увоқ жинслар ўзанда тўпланиб қолиб, дарёларни текисликда «тентираш»га мажбур қилади, баъзан эса дарёлар ўз оқизиқларига сингиб ғойиб бўлади. Марказий текисликлардаги кўпдан-кўп дарёлар экин далаларини суғоришда фойдаланилади. Мексиканинг жануби-ғарби ва шимолий қисми ниҳоятда қурғоқчил иқлим шароитида бўлиб, мунтазам оқимнинг йўқлиги билан характерланади (тоғлардаги қорларнинг эришидан тўйинадиган баъзи бир дарёлар бундан мустаснодир). Бу районларда тоғлардан оқиб тушиб, сўнгра сойликлардаги увоқ оқизиқлар уюмларига сингиб кетувчи қисқа дарёлар энг кўпдир. Шунингдек, Катта Ҳавзанинг оқимисиз шўр кўлларига келиб қуйилувчи даврий (муваққат) дарёлар ёки, жала тарзидаги ёмғирлардан сўнг бир неча соат тўлиб оқадиган қуруқ ўзанлар ҳам учрайди. Оқимнинг қалинлиги 50 мм дан ошмайди. Шимолий Американинг Тинч океан бўйидаги ғарбий соҳилларидаги ўрта денгиз иқлимли нисбатан кичик территорияда камроқ доимий дарёлар аниқ қишки режимга эга бўлиб, бу режим қишки ёмғирлар билан боғлиқдир. М арказий Америкада, пассатлар ёғин келтирадиган материк ва оролларда Кордильера тоғларининг Атлантика океанига қараган ён бағирларида тезоқар ҳамда серсув дарёлар кўп. Тинч океанга қуйиладиган дарёлар кам сувлиги билан ажралиб туради, улар қишда қуриб қолиб, экваториал муссон ёмғирлари ёққаи вақтда сувга тўлади. Американинг катта қисми АҚШ нинг шимоли, Канада ва Аляска дарё ва кўлларнинг тўйинишида қор ҳамда музлик сувлари асосий роль ўйнайдиган областларга киради, ёмғир эса иккинчи даражали аҳамиятга эгадир. Миссури сўнгги ўн йиллар мобайнида ўрмонлари кесиб юборилган Қояли тоғлардан бошланади ва сув сатҳннинг ниҳоятда кескин ўзгариб туриши ва оқимининг анча нотекислиги билан характерланади. Унинг ўртача сув сарфи 2000 м3/сек, шуниеи ҳам борки, максимал сув сарфи 17 000 м3/сек га етиб минимал сув сарфи 150 м3/сек га тушиб қолади. Тоғларда кучли жалалар қуйганда Миссури дарёси текисликларга оқизиқлар келтириши натижасида дарё суви лойқаланиб, баъзан эса бўтана бўлиб оқади. Қишда Миссури юқори оқимида музлайди. Баҳорги тўлиқ сув даврида муз катта вайронагарчиликка сабаб бўлади. Миссурида сув тошқини кўпинча халокатли бўлади. Миссисипининг энг катта сўл ирмоғи Огайо бўлиб, унинг узуилиги 1580 км. У ўртача сув сарфи 7500 м3/сек га тенг жуда серсув дарё бўлиб, Миссисипининг -тўйинишида катта роль ўйнайди. Огайонинг суви ёзги муссон ёмғирлари ёққан вақтда айниқса кўпаяди ва бунда дарё тез-тез тошиб туради. Огайо Миссисипига қуйиладиган жойдан бошлаб дарё режйми унинг этакларигача ўзгармайди. Ҳ авзанинг юқори қисмидаги қорлар эриши сабабли баҳорда дарё сув сарфи энг катта бўлади. Огайо сув сарфининг ёзда энг кўпайиши ватоғлардаги ёмғирлар туфайли Миссисипида сув car-ҳи кўтарилади, баъзан эса кучли тошқинлар бўлади. Бундай тошқинлар дарёнинг этакларида айниқса ҳалокатли бўлади, чунки бу ерда дарё пасттекисликда бурилиб-бурилиб «тентираб» оқади ва табиий тўсиқлар билан ўралган ўзакларга бўлиниб кетади. Кучли тошқинлар вақтида дарё тўсиқларни ювиб кётиб, ўнг минг гектарлаб экин экиладиган майдонлар сув остида қолади. Ниагара шаршараси. Миссисипи дарёси қуйи оқимида жуда катта аллювиал пасттекислик ҳосил қилган; бу пасттекислик тобора ўсиб бораётган дельтага айланмоқда, дарё бу дельтани олтита ўзак (тармоқ) ҳосил қилиб. кесиб ўтган. Дельта аккумуляция процссси ва кирғоқнинг интенсив чўкиши натижасида тобора ўсиб бормоқда. Шу сабабли дельтанинг бир қисми чўккан бўлиб, ундаги аллювиал жинсларнинг қалинлиги юзлаб метрга етади. Дельта йилига тахминан 100 м ўсиб, Мексика қўлтиғининг ичига тобора кириб бор-моқда. Миссисипи системасининг дарёлари катта хўжалик аҳамиятига эгадир. Бутун дарё ҳавзасида 20 минг км га яқик жойда кема қатнайди. Миссисипи дарёси каналлар орқали кема қатнайдиган Буюк кўллар системаси билан: Иллигюйс дарёси орқали Мичиган кўли билан, Огайо дарёси орқали эса Эра кўли билан туташтирилган. Миссисипи дарёси ва унинг ирмоқлари суви ҳавзанинг жанубий қисмидаги қурғоқчил районларни суғоришда фойдаланилади. Бундан ташқари Миссисипи системасига кирувчи дарёлар сув энергиясининг катта запасларига эга бўлиб, уларга йирик гидроэлектр станциялари қурилган. Шимолий Аьериканинг муҳим сув системаси-Буюк кўллар билан Авлиё Лаврентий дарёсидир. Унинг таркибига катта (Юқори кўл, Гурон, Мичиган, Эри, Онтарио) ва кичик кўллар киради. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан туташтирилган бўлиб, ягона, дунёда энг катта чучук сув ҳавзасини ташкил этади; бу сув ҳавзасининг майдони 246050 км2. Юқори кўл майдони жиҳатидан дунёдаги чучук кўлларнинг энг каттасидир. Унинг майдоки 82414 км2, максималчуқурлиги-393 м. Эридан бошқа барча Буюк кўтлар криптодепрессия ҳисобланади, яъни улар таги океан сатҳидан пастда жойлашган. Қўллар энг баландда жойлашган қисқа ва кенг дарё орқали Гурон кўли билан туташган. У юқори кўлдан бошланиб гўё паст-баланд поғоналар системасини ташкил қилади. Иккинчи, бироз пастроқ поғонада бир-бири билан кенг. ирмо орқали туташган Мичиган ва Гурон кўллари жойлашган. Учинчи поғонани Эри кўли ташкил қилади. Гурон кўли билан Эри кўли орасидан кичикроқ Сент-Клэр дарёси оқиб ўтади ва у Сент-Клэр кўлига қуйилади; бу кўлдан эса Детройт дарёси оқиб чиқади. Энг паст поғонада Онтарио кўли жойлашган. Онтарио кўли билан Эри кўли сатҳи ўртасида 100 м фарқ бор. Уларни Ниагара дарёси ўзаро туташтирган. Ниагара дарёси силур куэста платосининг чиқиқ жойини кесиб ўтар экан, баландлиги 50 метрга яқин бўлган Ниагара шаршарасини ҳосил қилади. Шаршарани айланкб ўтувчи Эри кема қатнайдиган канали ўтказилгап.Авлиё Лаврентий дарёси кўллар сувини Авлиё Лаврентий қўлтиғида Атлантика океанига келтириб қуяди. Бу дарёнинг узунлиги эстуарийси билан қўшиб ҳисобланганда 3130 км. Эстуарийсининг узунлиги салкам 400 км, эни 50.км га етади. Сув сарфи дарё бошланишида 6637 м3/сек. Дарёнинг кема қатнови учун яроқсиз юқори оқимидаги серостона жойларида айланма каналлар қурилган. Дарё ўз сувини кўллардан олиши туфайли унинг сув сарфи йил давомида кам ўзгаради. Дарё кўллар орасидаги ўзаклар ва кўлларнинг ўзининг қирғоқ бўйи кабидекабрнинг ўртасидан то апрель ойининг ўртасигача музлайди. Унда кема қатнови йилига тахминан 140 кун тўхтайди. Йилнинг бошқа фаслларида барча кўллар ва дарёлар системасида кема қатнайди. Авлиё Лаврентий дарёсининг қуйи оқимида кема қатнови баҳордагина совиш (муз оқиши) сабабли тўхтатилади. Кўллар орқали-ўтган кема қатаайдиган йўлнинг умумий узунлиги Атлантика океанигача 3 минг км. ra тенг. Буюк кўллар дунёда энг катта чучук сув запасига эга. Унинг умумий ҳажми 22 725 км3. Ҳозирги вақтда бу сув саноат корхоналарида оқиб чиққан ташландиқ сувлар натижасида анча ифлосланган, унда балиқлар учун зарарли организмлар. кўпайиб кетган. Ш имолий Американинг йирик дарёларидан Маккензини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Канаданинг Қояли тоғларидан бошланадиган ва Атабаска кўлига қуйиладиган Атабаска дарёсини Маккензининг бош ирмоғи деб ҳисоблайдилар. Атабаска кўлидан қуйида дарё Эрксизлар дарёси деб аталади ва бу ном дарё Катта Эрксизлар кўлига қуйилгунга қадар сақланади. Дарёиинг бу кўлдан қуйидаги қисми Америка шимолининг машҳур тадқиқотчиси Маккекзи номи билан аталган. Юкон дарёсининг йиллик оқими (М. И. Львовичдан). Маккензининг узунлиги Атабасканинг бошидан ҳисоблаганда 4600 км, Катта Эрксизлар кўлидан ҳисоблаганда эса 1600 км. дир. Катта Айиқ кўли ҳам Маккензи ҳавзасига киради, бу кўлнв Катта Айиқ дарёси Маккензи дарёсига туташтириб туради. Маккензи катта дальта ҳосил қилиб Бофорт денгизиға қуйилади. Маккензининг юқори оқимлари ва ирмоқлари жуда серостона, унинг катта гидроэнергия запасларидан кенг фойдаланилади. Кема қатнови Эрксизлар дарёсидаги Форт-Смирт портидан бошланади. Қишда қисқа вақт кбма қатнови тўхтайди; дарё октябрдан апрелгача музлайди, унинг қуйи томонларида эса майнинг бошидагина муз эрийди. Дарё юқори қисмидаи бошлаб муздан очилиши сабабли баҳорда бошдан-оёқ муз тиқилишлари бўлади; бунинг натижасида қирғоқлар емирилади, қирғоқдаги иншоотларга зарар етади, дарё ўзани сув таг-туги билан суғуриб келган дарахтлар ва харсанг тошлар билан тўсилиб қолади. Макензи Канада шимолининг чекка районларини мамлакатнинг жанубий қисмлари билан боғловчи муҳим сув йўлидир. Бу дарё орқали фойдали қазилмалар Айиқ кўл. қирғоқларидан Жанубий Канадагагина эмас, балки АҚШ га ҳам олиб-кетилади. Аляска учун катта аҳамиятга эга бўлган дарёлардан бири Юкондир. У ҳам Маккензи каби Қояли тоғлардан бошланиб, сўнгра Маккензи яссн тоғлигидан оқиб ўтади. Юконнинг узунлиги 3180 км, ҳавзасининг майдони 855 минг км2. Дарё асосан қор сузларидан тўйинади. Сув сарфи максимуми июнга тўғри келади, сўнгра сув сатҳи анча насая боради; бунга сабаб шуки, ҳавзага ёғадиган ёмғир миқдори унча кўп эмас. Маккензи дарёси каби Юкон дарёси ҳам деярли ярим йил муз билан қопланади. Дарёнинг ўрта оқимидаги остона тошлар кема қатновига халал беради. Маҳаллий аҳоли учун Юконнинг балиқ бойликлари катта аҳамиятга эгадир. Шимолий Американинг жанубий қисмида катта дарёлар кам. АҚШ нинг жануби-ғарбидан оқиб ўтиб, Мексика территориясида Калифорния қўлтиғига қуйиладиган Колорадо дарёсигина бундан мустаснодир. Колорадо дарёси Қояли тоғлардан бошланади, бироқ дарёнинг кўп қисми чалачўл ва чўл районлардан оқиб ўтади. Шундай қилиб, Колорадо сувининг бош манбаи Қояли тоғлар тепасига ёғадиган ёмғир ва қорлардир. Дарё сув сарфининг максимуми июнга тўғри келади. Ўртача сув сарфи ўрта оқимида 508 м3/сек га тенг. Бош дарё ва унинг ирмоқлари жуда кўп миқдорда увоқ жинслар келтиради, натижада дарё суви сарғиш-лойқа тусга киради. «Колорадо» (яъни «бўялган») деган номни дарёга, бу дарёнинг қуяр жойини дастлаб кўрган ва сувнинг қизғиш тусини кўриб ҳайрон қолган испанлар берганлар. Колорадонинг кичикроқ ирмоқларида қаттиқ оқизиқлар (қумоқ, қум, тош) шу қадар кўп бўладики, бу ирмоқлар ҳақиқий сел оқимига айланиб кетади. Дарё келтирган оқизиқлар дельтанинг ўсишига сабаб бўлади. Афтидан, Колорадо илгари қўлтиққа бироз шимолроқда қуйилган Калифорния қўлтиғидан шимолда жойлашган барча пасттекислик дарё оқизиқларидан таркиб топган. Колорадо қуйи оқимида кўпинча ўзани йўналишини ўзгартириб, денгиз сатҳидан паст бўлган ва дарё этагидан табиий дамбалар билан ажратилган ерларни сув остида- қолдиради. Дарё ўрта оқимида Колорадо платосини кесиб ўтар экан, каньонлар системасини ҳосил қилади; булар орасида дунёдаги энг буюккатта Каньон бор. Ўрта ва қуйи оқимида катта-катта гидроузеллар қурилгэн (Хувер, Гленканьондам ва бошқалар). Колорадо ва унинг ирмоқлари сувидан ерларни суғориш ва катта шаҳарлар (Лос-Анжелес ҳам шу жумлага киради) сув таъминотида интенсив фойдаланиш бош дарёнинг қуяр жойида сув сарфининг 5 м3/сек гача камайишига сабаб бўлади. Колорадонинг транспортдаги аҳамияти унча катта эмас. ТУПРОҚЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ Шимолий Американинг катта, шимолий қисми Голарктикага, бутун Мексикани ва АҚШ нинг чекка жанубини ҳам ўз ичига олувчи кичик, жанубий қисми эса Неотропик ўсимликлари дунёсига киради. Материк шимолий қисмининг ривожланиш тарихи ва флораси таркибида шак-шубҳасиз Евросиёга ўхшаш бўлса, Жанубий қисми Жанубий Америкага ўхшашдир. Бўр даврининг охиридан то палеогеннинг охиригача материкда Осиёнинг шимоли-шарқидаги флорага ўхшаш мўътадил минтақа флораси ва субтропик флора устун турган. Бу вақтда материкнинг марказий қисми денгиз билан қопланган бўлган, шарқий ва ғарбий чеккалари эса шимолда бир-бирига қўшилган. Шимолий Америка флорасидаги ички тафовутлар иқлимнинг кайнозой эрасидаги ўзгаришлари таъсирида вужудга кела бошлаган: шимол совуқлашиб ғарбда ёғинлар миқдори камая борган. Буларнинг барчаси Шимолий Американинг шарқий ва ғарбий қисмларида ўзига хос флора областларининг вужудга келишига имкон берган; ғарбда асосанўрмон флораси вужудга келган. Материкнинг марказий қисми денгиз чекингач ўт ўсимликлари шаклланувчи областга айланган. Ш имолий Американинг чекка жанубида палеоген бошида Европанинг тропик флорасига ўхшаш тропик флора кенг тарқалган. Неогенда текисликлар қуруқлаша бориши муносабати билан бу флоранинг ксерофит элементлари шимолга кириб бора бошлаган ва ҳозирги чалачўл ҳамда дашт флораси учун асос бўлган. Иқлимнинг неоген охирида тобора совиши субтропик ўсимлик турларпнинг йўқ бўлиб кетиши ҳамда жанубга чекинишига ва уларнинг ўртача кенгликлар флораси билан алмашинишига сабаб бўлган; ўртача кенгликлар флораси, афтидан, Евросиёдан кириб келган; чунки шимолда материклар қуруқлик орқали ўзаро туташ бўлган. Шимолий Американинг ботаник-географик районлашгирилиши (А. Л, Тахтаджяндан). Музланишларнинг бошланиши материкнинг катта қисмида ўсимлик қатламининг йўқ бўлиб кетншига олиб келган. Бироқ иқлими у қадар кескин ўзгармаган жанубда ўрмон флораси қирилиб кетмай, музликлар чекингач, шимолга кириб. борган ва яна бутун материк бўйлаб тарқалган. Иккинчи томонда», музлик олди даврида ва музликлар орасидаги даврларда шимолдан жанубга Арктика ҳамда баланд тоғ элементлари кириб келган; улар бу ерларда музлик давридан қолган реликтлар тариқасида то ҳозирги вақтга қадар сақланиб қолган. Иқлимнинг музлик давридан кейинги ўзгаришлари ва ҳозирги шароитнинг қарор топиши ҳозирги замон тупроқ-ўсимлик қопламининг шаклланишига олиб келган. Шимолий Америкада тупроқ-ўсимлик қоплами типларининг тақсимланиши ўзига хос бир қакча хусусиятларга эгаки, бу хусусиятлар материкнинг шакли, орографияси ва иқлими билан боғлиқдир. Тундра, ўрмон-тундра ва тайга ўрмонлари материкнинг шимолий ярмида географик кенглик бўйлаб ўтган полосалар тарзида чўзилиб кетган. Сўнгра жанубга томон зоналлик характери ўзгаради. Атлантика океани соҳилларига ёғинлар энг кўп ва бир текис ёғади; материк ичкарисига томон ёғинлар миқдори тобора камая боради, шу сабабли мўътадил ва субтропик минтақаларнинг ўрмон-дашт, дашт ва чўл зоналари Шимолий Америкада ҳеч қаерда Атлантика океанига етиб бормайди, аксинча материк ичкарисида меридионалга яқин йўналишда чўзилиб кетади. Океан соҳили бўйлаб кенглик зоналари сақланади, бироқ бу зоналлик мезофил ўрмонларнинг турли типларидангина иборат: тайга аралаш ўрмонлар билан, сўнгра эса мўътадил минтақанинг кенг баргли ўрмонлари билан алмашинади; улар эса ўз навбатида жануби-шарқда субтропик доимий яшил ўрмонларга айланадй. Ўсимлик қоплами зонал типларининг бундай тақсимланиши Осиёнинг шарқига ҳам хосдир, чунки ҳар иккала материкнинг шарқий чекка қисмлари иқлимининг шаклланишида бир қанча умумий қонуниятлар кузатилади. Бироқ Евросиё билан шимолий Американинг орографияси ва ўлчамидаги катта тафсвутлар, шунингдек, улар тупроқ-ўсимлик қопламининг тақсимланишида ҳам бирмунча тафовутларга олиб келади. Шимолий Америка тропик ва субэкваториал минтақаларда камбар эканлиги ва парчаланганлиги сабабли тропик минтақа чўллари, тропик ўрмонлар ва саванналар бу ерларда кенг. полоса ҳосил қилмай, аксинча, Марказий Американинг унча катта бўлмаган қисмларида бўлиниб-бўлиниб жойлашган. Гренландиянинг катта қисми, Элсмир оролининг марказий қисми ва Баффин оролининг айрим районлари материк музлари билан қопланган, шунинг учун уларнинг тупроқ ва ўсимликлари ҳам йўқ. Арктика архипелагининг катта қисми, Гренландиянинг Муз билан қопланмаган чекка қисмлари ва материкнинг шимолини (унга Шимолий Аляска, Гудзон қўлтиғининг соҳили, Лабрадор билан Ньюфаундленднинг шимолий қисми киради) тундра эгаллаган. Шарқда тундра 55-54° ш. к. гача ёйилган. Бу Лабрадор оқимининг таъсири ва материк шимоли-шарқий қисми иқлимининг қаҳратон совуқлиги ҳамда сернамлиги билан боғлиқдир. Шимолий Америка тундралари тупроқ ва ўсимликлар турига кўра Евросиё тундраларидан кам фарқ қилади. Шимолий қисмида мох-лишайник ўсимликлари ва полигонал тупроқлар билан қопланган арктик тундра устун туради. Материкнинг жанубий қисми учун қиёқ ва бошоқли ўсимликлардан иборат ўт қоплами-ҳамда тундра-глейли тупроқларига хос паст бўйли дарахтлар: қайин: (Betula gtandulosa), тол, зирк, чирмашиб ўсувчи эрика характерлидир. Шунингдек, торфли ботқоқликлар ҳам кўп. |