Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Шимолий Америка тупроқлари Гудзон қўлтиғидан ғарбда ўрмон-тундра полосасининг энг кенг жойи кузатилади. Унда материк ўрмонларининг шимолий чегарасини ҳосил қилувчи дарахтлардан қора ва оқ ель (Picea marlana ва Р. glauca) ҳамда тилоғоч (Larix laricina) ўсади. Аляскада текислик тундраси Скандинавия ярим оролидаги каби тоғлар ён бағрида бевосита голецлар (тоғ ялангликлари ўсимликлари) ва тоғ тундраси билан алмашинади. Шимолий Американинг жуда катта майдонлари подзол тупроқларда ривожланувчи мўътадил минтақа нина баргли ўрмонлар билан қопланган. Улар Тинч океан соҳилларини тахминан 61° ш. к. дан то 42° ш. к. гача эгаллаб, сўнгра Кордильера тоғлари ён бағирларининг пастки қисмларида давом этади ва улардан шарқда текисликка чиқади. Кордильера тоғларидан шарқда нинабаргли ўрмонларнинг жанубий чегараси шимолга томон 54-55° ш. к. гача кўтарилади, сўнгра эса жанубда Буюк кўллар ва Авлиё Лаврентий дарёсининг этакларигача тушиб келади. Лабрадор соҳилларидаи шарқда то Аляска тоғларининг шарқий ён бағирларигача бўлган жуда катта территорияда тайга ўрмонлари дарахт турларининг анча бир ҳиллиги билан характерланади. Тинч океан соҳилларидаги ўрмонлар ташқи қиёфасига кўра ҳам, ўрмонлари таркибига кўра ҳам материкнинг шарқидаги ўрмонлардан фарқ қилади. Шарқда Евросиёдагига ўхшаш дарахт ўсимлик туркумлари кўп; ғарбда Осиёнинг шарқидагига ўхшаш нинабаргли дарахтларнинг турлари ва туркумлари устун туради. Шарқий ёки «Гудзон» тайгаси учун Америкага хос эндемик турлардан таркиб топган баланд, нинабаргли азим дарахтлар характерли. Булар Канада ели (Picea canadeusis), Америка тилоғочи ва Банкс қарағайи (Pinus Banksiana) дан иборат. Банкс қарағайини тош пихта, қора пихта ёки бальзамли пихта (Abies balsamea) деб ҳам атайдилар. Чунки ундан техникада ишлатиладиган смоласимон қимматбахр Канада бальзами олинади. Нинабаргли ўрмонлардаги энг характерли баргли дарахттурлари пўстлоғи оппоқ, текис қоғоз қайини (Betula papirifera) (унинг пўстлоғидан индеецлар ўзларининг енгил қайиқларини ясайдилар), бальзам тераги (Populus batsamitera), тоғтерак (Popilus tramuloides) дан иборатдир. Ўрмон дарахтлари тагида турли-туман резавор мевали буталар: қйзил ва қора смородина, малина ва черника ўсади. Тупроқ юзасини мох ва лишайниклар қоплаб ётади. Бу ўрмонлар тагида типик подзол тупроқлар ҳосил бўлган; улар шимолда музлоқ-тайга тупроқлари, жанубда эса чимли-подзол тупроқлар билан алмашинади. Ғарбий соҳилнинг сернам ва юмшоқ иқлими ўрмонларнинг ривожланиши учун алоҳида шароит яратади. Тинч океан соҳилларидаги нинабаргли ўрмонларнинг қиёфаси ў.зига хосднр. Улар дарахтлар, буталар, шунингдек ўт ўсимликлари турларига ниҳоятда бойдир. Ҳар доим намга тўйинган ҳаво баланд-йаланд дарахтларнинг ўсишига қулай шароит яратади, бу дарахтларнинг баландлиги баъзан 80, ҳатто 100 м га етади. Тайга ўрмонларидаги типик дарахт турлари ситха ели (Picea sithensis), дуглас пихтаси (Pseudotsuga mucronata), ғарб хемлоги ёки тсугаси (Tsuga Reterophylla), нутка сарви (Chamaecyparis nootkatensis), улкан туя (Thuja plicata) ёки қизил кедрдан иборат. Қизил кедр ниҳоятда сермаҳсуллиги билан ажралиб турувчи қалин ўрмон ҳосил қилади. Улкан нинабаргли дарахтлар тагида майда дарахтлар ўсмайди, аммо хилма-хил, кўпинча тиканли буталар ниҳоятда кўп. Тупроқ юзасипи қирққулоқ ва мохлар қалин қоплаб етади. Қирғоқлардан узоқлашилган сари иқлимнинг намлиги камая боради; Кордильера тоғларидаги ички водийлар ва платолар учун бирмунча қурғоқчил ўрмонлар характерли бўлиб, бу ўрмонларда дуглас пихтаси ва сариқ қарағай (Pinus panderosa) ҳамда баъзи бир нина баргли дарахтлар аралаш ўсади. Тинч океан соҳилларидаги намсевар нина баргли ўрмонлар жанубда деярли 40° ш. к. гача тарқалган. Улар қирғоқчил жойларда энг кўп ўсувчи қарағай, шуяингдек, дуглас пихтаси, оқ пихта (Abies concolor), шакар қарағай (Pinus lambertiana) ва ладан кедри (Libocedrus decurrens) дан иборат. Тахминан 40° ш. к. дан бошлаб доимий яшил секвойя дарахти (Sequoia-sem-pervirens) учрайди, 1500 м га яқин баландликда Сьерра-Невада ён бағирларида эса улкан секвойя (Sequoia gigan-tea ёки Sequoiadendron giganteutn) ўрмонлари сақланиб қолган. Материкнинг шарқий қисмида нинабаргли ўрмонлар аста-секин Буюк кўллар области-ва Авлиё Лаврентий дарёси ҳавзасида тарқалган аралаш ўрмонлар билан алмашина боради. Материкнинг ўрта қисмида тайга ўрмонлари ўрмондашт ва даштлар билан алмашинади. Шимолий Американинг аралаш ўрмонларида нинабаргли дарахтлар билан бирга кенг баргли дарахтлар ҳам кўплаб ўсади. Нинабаргли дарахтлардан баландлиги .50 м га етадиган оқ қара-ғай ёки веймут қарағайи (Pinus strobus), қизил қарағай (Pinus resinosd) ва шарқий хемлок (Tsuga capadensis) энг характерлидир. Баргли дарахтлардан сарғиш, қаттиқ ёғочли сариқ қайин (Betula lutea), шакар заранги (Acer saccharum), америка шунги (Praxinus nigra), америка қайрағочи (Vlmus americana) бук (қарақайин), липа (жўка) (Tilia americana) кенг тарқалган. Бу ўрмонлар тайга тупроқларига нисбатан унумдор оур ўрмон тупроқлари Sa чимли-подзол тупроқларда ўсади. Аралаш ўрмонлар қадимдан кўплаб кесиб .келинганлиги сабабли ҳозирги вақтда асосан Аппалачи тоғларининг юқори қисмларида сақланиб қолган. Уларга дарахтларнинг кесилиши ҳамда ёнғинлар бирдай зарар келтиради. Аралаш ўрмонлар зонасидан жанубда материакнинг шарқий қисмида кенг баргли ўрмонлар зонаси бор. Аппалачи ўрмонлари деб аталувчи бу кенг баргли ўрмонлар Шимолий Америкадапг ажойиб ўсимлик турларидан биридир. Кенг баргли ўрмонлар Аппалачи тоғлари системасининг ҳамма қисмида ва текисликларнинг бу тоғлардан шарқдаги ҳамда Буюк кўллардан жанубдаги қисмида тарқалган. Улар юмшоқ ва сернам иқлим шароитида темир чала оксидларига бой ўрмон қўнғир тупроқларида ўсади. Аппалачи ўрмонларида Европадаги ёки Шарқий Осиёдаги ўсимлик турларига ўхшаш кенг баргли дарахт турлари устун туради, шунингдек, кўпдан-кўп қадимги реликт эндем (яъни шу жойдагина учрайдиган) турлар ҳам учрайди. Шимолий Америкадаги баъзи ўсимликларнинг ареаллари. Аппалачи ўрмонлари дарахт турлари таркибига кўра дунёдаги энг бой ўрмонлардандир. Бу ўрмонларда Америкага хос, дуб (эман) турлари (Quercus macrocarpa, Q, atba) ва бошқалар энг кўп тарқалган; улар билан бирга каштан (Castaned dentata) қора қийиқ ёки бук (Fagus grandifotia), ясень, липа, жўка, платан (Platanus oxidentalis) тарқалгай. Шохлари атрофга кенг ёйилган баланд, азим дарахтлар кенг тарқалган бўлиб, уларга кўпинча ёввойи ток ёки печакгул чирмашиб ўсади. Зонанинг жанубий қисмида гикори- (Carya alba), магнолия (Magnolia ocuminata), лола дарахти (Lirlodendron tulipifera) ва ликвидамбар (Liquidambar orientalis) каби иссиқсевар, қадимги дарахт турлари учрайди. Аппалачи ўрмонининг дастлабки (ибтидоий даврдаги) манзараси сақланиб қолмаган. Дарахтларнинг кесилиши ва экинзорлар очилиши натижасида у жуда катта зарар кўрган. Ҳатто ўрмонлар сақланиб қолган жойларда ҳам уларнинг турлари состави жуда ўзгариб кетган. Бироқ ана шундай кўринишда ҳам бу ўрмонлар Шимолий Американкнг энг асосий бойликларидан биридир. Миссисипи ва Атлантика бўйи пасттекисликларининг жанубий қисмларида, шунингдек, Флориданинг шимолий қисмида доимий яшил субтропик ўрмонлар тарқалган. Бу ўрмонларнинг таркиби тупроқ-грунт шароитига қараб ўзгаради. Енгил қизил тупроқларда қарағайнинг субтропик турларидан таркиб топган ўрмонлар ва доимий яшил дуб, магнолия ҳамда бук ўрмонлари ўсади. Бу ўрмонларда лиана (чирмовуқ) ва эпифит ўсимпиклар кўп. Қурғоқчилроқ жойларда Америка пакана пальмаси-сабаль (Sabal minor) ўсадиган бутазорлар учрайди. Флориданинг сув босадиган соҳилларида ва Миссисипи пасттекисликларида эндемик ботқоқ сарви (Гаxodium dictichum) ўрмонлари тарқалган. Тирговучсимон илдизлари бўлган бу азим дарахт ўрмонлари доимо зах ботқоқ ерларда ўсиб кенг чакалакзорларни ҳосил қилади. Материкнинг шарқий қисмидаги аралаш кенг баргли ва доимий яшил субтропик ўрмонлар ғарбда даштлар билан чегараланади. Даштлар зонаси Марказий текисликлар орқали шимолга анча узоқ кириб бориб, Жанубий Канадага ҳам ўтадн, жанубда эса даштлар 30° ш. к. гача тушади. Кордильера тоғларининғ этаклари даштларнинг ғарбий чегараси бўлиб хизмат қилади. Ички текисликлар доирасида тупроқ ва ўсимликлар иқлим шароитининг ўзгаришига (асосан ёғинлар миқдорининг камая боришига) қараб шарқдан ғарбга томон ўзгаради. Даштларни шарқ ва қисман шимолдан сур ўрмон тупроқли ўрмон-дашт полосаси ўраб туради; бу ўрмондашт полосаси аста-секин баланд бўйли ўт турларига бой бўлган дашт ёки прерия билан алмашина боради. Прерияларда бўйи 150 см гача етадиган ғалладошлар (ғалла гулли ўтлар) ўсади. Булар-чаловнинг Америкага хос тури (Stipa spartea), бетага (Agropyron tenerum), ҳаво ранг бузоқчир ёки қорачайир (Andropogon furcatus) дан иборат; уларга гулларининг ранги тиниқ турли хил ўт ўсимликлари аралашиб ўсади. Мексика тоғлигининг шимолий қисми ўсимликлари (П. Е. Лукомский фотоси.) Иссиқлик ва намликнинг мўллиги ҳамда ўсимлик массасининг кўплиги прерияларда ўзига хос тупроқлар қоратупроқсимон ёки қўнғир тупроқларнинг пайдо бўлишига имкон берган; бу тупроқлар типик қора тупроқлар билан ўрмон қўнғир тупроқлари ўртасида оралиқ ўрин тутади. Прериялар ғарбда типик ва қуруқ дашт билан алмашинади. Типик даштларда қора тупроқлар, қуруқ даштларда эса шўрланган ерлари бор каштан тупроқлар тарқалган. Улардаги ўт қопла.ми сийраклашади, бўйи паст бўлиб, одатда ярим метрдан ошмайди. Характерли ўсимликлариграм ўти (Boutelona gracilis) ва бизон ўти (Bulbilis dastyloides) дир. Зонанинг жануби-ғарбида қуруқ субтропикларнинг жигар ранг тупроқларида ўсадиган тиканли буталариескит, опунция ва бошқалардан иборат чангалзорлар учрайди. Дашт ва ўрмондаштларнинг дастлабки ўсимлик қоплами Шимолий Америкадаги бошқа кўплаб ўсимлик типларидагига қараганда инсон таъсирида кўпроқ ўзгарган. Бу ерлар деҳқончилик билан яйлов,чорвачилигининг асосий областидир, шунинг учун ёввойи ўт ўсимликлари катта майдонларда бутунлай тугаб кетган ёки уларнинг тури анча ўзгарган. АҚШ нинг жануби-ғарбий чекка қисмлари учун (Тинч океан соҳилларининт тахминан 42° ш. к. дан Калифорния ярим оролининг шимолигача, шунингдек Калифорния водийсигача бўлган полоса қисмлари) Ўрта денгиз типидаги субтропик иқлим характерлидир. Бу областдаги жигар ранг, сур-жигар ранг ва ўрмон қўнғир тупроқларида ксерофит ўрмонлар ҳамда бутазорлар тарқалган. Ўрмонларда. қарағай ва қора арча устун туради, уларнинг баландлигп одатда 15 м дан ошмайди. Иқлимнинг қирғоқчиллиги ошган сари ўрмонлар бутазорлар (чаппараль) билан алмашина боради. Кўп жойларда Ўрта денгиз бўйидаги каби бутазррлар кесиб олинган ёки ёниб кетган ўрмонлар ўрнини эгаллайди. Бу бутазорлар экологик шароити, ташқи кўриниши ва ҳатто ўсимликлари турига кўра ўрта денгиз бўйи маквисини эслатади. Улар хилма-хил доимий яшил дуб, эрикадошлар (ве рескдошлар) ва бошқа хил буталарнинг турларидан иборат; бу буталарнинг барги дағал, пастга эгилган ва духобасимон бўлиб, кўпроқ сув ёки кумушсимон рангдадир. Бутазорларнинг баландлиги одатда 2 м дан ошмайди. Кордильера ички ясси тоғликларининг катта қисми, Шимолий Мексика (айниқса Мексика тоғлиги), Калифорния ярим оролининг катта қисми ва Калифорния қўлтиғининг шимолий соҳиллари чала чўл ва чўллардан иборат. Тупроқ қопламида бўз тупроқлар, қўнғир тупроқлар ва шўрланган тупроқларнинг турли хиллари устун туради. Мексика тоғлигининг шимолида кактус флораси шаклланишининг иккинчи маркази бор, бироқ кактусдошларнинг айрим турлари шимолга ҳам кириб бориб, Катта Ҳавза территориясида ва ҳатто иқлими кескин қурғоқчил бирмунча шимолий районларда ҳам тарқалган. Кактус флораси энг яхши ривожланган жойларда кактус, опунция, юкка ва агаваларнинг тури бир неча юзга етиб, улар ландшафтга ўзига хос манзара бахш зтади. Кактусдошлардан ташқари пўсти қалин майда баргли баъзи тиканли буталар ҳам тарқалган. Тўқ яшил-ялтироқ баргли креозот бутаси (Covillea tridentata) паст бўйли думалоқ бута ҳосил қилувчи сумоҳ шохлари тўп-тўп бўлиб ўсадиган окатилла (Fouquieria splendens) кўп учрайди. Америка чўлларида шувоқ кўп тарқалган; у кўп жойларда баландлиги 2 м гача етадиган қалин шувоқзорлар ҳосил қилади. Шўрланган тупроқларда шўрадошлар оиласига мансуб шўра буталари ўсади. Булар орасида шарсимон, тиканли бута-сал дарахти (Sacrobutus vermiculatus) айниқса харктерлидир. Шимолий Америка чўлларидан қисман деҳқончиликда, асосан эса яйлов чорвачилигида фойдаланилади. Чўл ўсимликларининг кўпи, айниқса кактусдошлар, озиқ-овқат учун ишлатилади, шунингдек, техника экини сифатида фойдаланилади. Марказий Америка Кариб денгизидаги ороллари билан бирга Неотропик флора области (ўлкаси) да жойлашган. Бу территориянинг ёғин энг кўп тушадиган қисмлари латерит тупроқларда ривожланувчи гилея типидаги доимий яшил сернам ўртаонлар билан қопланган. Бу ўрмонлар флораси таркибида пальма (50 турдан ортиқ), доимий яшил дуб, дарахтсимон қирққулоқ (папорогник), цикада ва бошқа хил ўсимлик турлари кўп, Шунингдек, қирққулоқдошлар, орхидеялар ва ананасдошлар оиласига ман-суб лиан-алар-ва эпифит ўсимликлар анча кўп. Тинч океанининг бироз қурғоқчил ва ёмғирсиз давр узоқ давом этувчи соҳилида нам тропик ўрмонлар қизилқўнғир тупроқлардаги саванналар билан алмашинади Марказий Американинг ҳамма ерида ўсимлик қоплами инсон ўзгариб кетган ўмонлар деярли ҳамма жойида кесиб юборилган. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ Шимолий Американинг катта қисми зоогеографик жнҳатдан Евросиега,ухшаш бўлиб, Голарктика зоогеографик областига киради. Бу ухшашликни шу билан тушунтириш мумкинки яқин геологик утмишда Шимоли-шарқий Осиё билан Шимо и Ғарбий Америка ўртасида қуруқлик орқали алоқа бўлган. Беринг бўғози урнидаги қуруқлик ҳайвон турлари шаклланйш маркази бўлиб ҳайвонлар шу ердан Шимолий Америка билан Евросиёга тарқалган бўлиши мумкин. Шимолий Америка ҳозирги вақтда Евросиёдан ажралиб турганлиги сабабли унинг территориясида Евросиёда учрамайдиган ҳайвон турлари пайдо бўлган, айни вақтда Евросиё учун характерли бўлган кўп ҳайвонлар бу ерда йўқ. Ш имолий Америка билан Жанубий Американинг плиоцендан бошлаб ўзаро қуруқлик орқали боғланганлиги бу материкларнинг туташ қисмларида бир хил фаунанинг шаклланишига имкон берган. Шимолий Американинг тахминан 200 ш. к. дан жанубдаги барча тор қисми Неотропик фауна областида жойлашган; бутун Жанубий Америка ҳам шу фауна областига киради. Неотропикдаги айрим ҳайвон турлари Шимолий Америка территориясига 20° ш. к. дан шимолроққа ҳам кириб боради. Материкнинг Голарктика зоогеографик области доирасидаш қисмида ҳайвонлар яшаш шароитининг хилма-хиллигига қараб бир қанча кичик зоогеографик областлар (подобластлар) вужудга келган. 16. Шимолий Американинг зоогеографик районлаштирилиши. Тундра фаунаси Евросиё тундраси фаунасига нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга. Қуруқликда яшовчи йирик сут эмизувчи ҳайвонлардан кучли, катта ва жуда чидамли ҳайвон қўйбуқа (Ovibos moschdtus) энг диққатга сазовор. Илгари бу ҳайвон бутун Шимолий Америка тундраси бўйлаб шимолий ороллардан то ўрмонлар зонасигача бўлган территорияда тарқалган. Афтидан қўй-буқа антропоген даври бошида қутб айлана тарқалган ҳайвон бўлган. Бироқ ҳозирги вақтда у деярли фақат Американинг Арктика оролларида ва Гренландиядагина учрайди. Америка шимол буғуси карибу анча кенг тарқалган; Карибу Евросиё ёввойи шимол буғулари билан бир турга киради ва унинг икки кичик тури-тундра ва ўрмонга хос хили бор. Материқнинг шимолий соҳиллари ва муз зо-наси бўйлаб оқ айиқ (Vrsus maritimus) учрайди. Тундрада, шунингдек, қутб бўриси (Caniz tundrarum) ва Қутб латчаси (Mustela nivalis) ҳам тарқалган қутб тулкиси (Alopex lagopus) ов касб-корлигида катта аҳамиятга эга, кемирувчи ҳайвонлардан лемминг, оққуён, дала скч-қонлари кенг тарқалган. Тундрада қишловчи қушлардан оқ каклик ва тундра каклиги энг характерлидир. Қишда учиб кетадиган қушлардан аляска подорожниги, оқ бойқуш ва кўллар ҳамда ботқоқликлар ёқасига ин қўювчи турли сув қушлари учрайди. Ички сув ҳавзаларида балиқлар (кўл форели, сиг, хариус ва бошқалар) кўп. Америка материгииинг шимолий қисмидаги қирғоқ бўйч сувлари ҳайвонот дунёситурларга бойдир. Грёндандия кптп, белуха ва нарвал ҳозиргача учрайди. Тюлень ва моржлар кўп. Тайга фаунаси турларга- анча бойлиги билан характерлидир. Илгари энг йирик ҳайвон ўрмон бизоки (Bison bison athxbascae) эди, бироқ у эндиликда қўрнқхоналардагина қолган, холос. Ҳамма ерда Америка лоси (Alces .americana) учрайди: у дарахт ва буталарнинг барг ёки ёш новдаси, шунингдек, сув ўсимликлари билан озиқланади. Бир вақтлар тайгада қалин ёлли йирик (баландлиги 1,5 м га етадиган) ҳайвон-вапити буғулари тўда-тўда бўлиб юрарди. Эндиликда вапити .ҳам, бизон каби қўриқхоналардагина яшайди. Ииртқичларнинг тури кўп бўлиб, уларнинг кўпчилиги қиммат-баҳо мўйнали ҳайвоилардир; булар шимол скунаси, сувсар, Шимолий Америка савсари ёки Америка соболи (Martes americana), Америка норкаси ва латчадан иборат. йирик йиртқич ҳайвонлардан айиқлар (қўнғир айиқ ва Америка қора айиғи)-(Euarctos anfericanus) бўри, силовсин, росомахалар характерлидир. Кемирувчилардан Канада қундузи (Castor canadensiz) ва ондатра (Ondatra zibelhica) бу ер учун энг типик ҳайвонлардир. Бу қимматбаҳо ҳайвонлар кўплаб районларда деярли бутунлай қириб юборилган эди, бироқ овлаш чекланганлиги сабабли улар яна кўпаймоқда. Териси тикансимон дағал эндемик ҳайвон-поркўпин (Erethizon dorsatum) ўзига хосдир. У жайралар оиласига кирувчи йирик кемирувчи ҳайвонлардан бўлиб, асосан дарахтда яшайди. Поркўпинни мўйнаси ва гўшти учун овлайдилар. Майдароқ кемирувчи ҳайвонлардан қизил олмахон, америка қуёни, бурундиқ ва сичқонларни айтиб ўтиш лозим. Аралаш ва кенг баргли ўрмонлар фаунаси тайга флорасига ўхшаб кетади, бироқ бу-ерда тайгада учрамайдиган баъзи ҳайвонлар ҳам яшайди. Баргли ўрмонларда тайга учун ҳам характерли бўлган барибал қбра айиғи учрайди. Баргли ўрмонларда, тайга ўрмонларидаги каби, бўри, тулки, норка, сувсар, ёнут, скунс, америка бўрсиғи тарқалган. Баргли ўрмонлардаги характерли- туёқли ҳайвонлар-виргиния буғуси ёки оқдумли буғу (Odocoileus virginianus}nap. Жуда катта, сершохли бу гўзал буғу турли дарахтларнинг новдаси билан озиқланади, шунингдек, ёш ниҳолларни ҳам еб кетади; шунинг учун бу буғунинг аҳоли пунктлари яқинида яшашн мақсадга номувофиқдир. Илгари виргиния буғулари муҳим ов ҳайвони эди. Ҳозирги вақтда улар сони анча камайиб кетган бўлиб, Канаданинг жануби-шарқидагина уларни овлашга рухсат берйлган; бу ерда буғулар қўриқхоналарда ва қўриқхоналардан ташқарида яшайди. Кенг баргли ўрмонлар фаунаси таркибида қопчиқли каламушларнинг бир тури-опоссум (Didelphis marsupiatis) учрайди; асли у Неотропик областдак тарқалган. Баргли ўрмонлар қуш турларига ҳам бой бўлиб, елпуғичсимон думли бўктарги ва ёввойи курка Америкага хос гурлардир. Баргли ўрмонларда шунингдек митти қуш колибрининг бир неча тури бор; колибри бу ерларга жанубдан, Неотропик областдан кириб келади. Судралувчилардан миссисипи аллигатори (Alligator mississi-piensis) ва миссисипи аллигатор тошбақаси учрайди. Сувда қуруқликда яшовчи ҳайвонлардан узунлиги 20 см келадиган улкан қурбақалар характерлидир. Шимолий Американинг яланг (ўрмонсиз) территориялари, яъни прериялар ва Кордильеранинг ички ясси тоғликлари-хилма-хил йирик ҳайвонлар, айниқса туёқли ҳайвонларга бой. Европаликлар келгунга қадар прерияларда Ер шаридаги энг йирик туёқли ҳайвонлардан бири-бизонлар (Bison bison) жуда кўп бўлган. Бизонлар чидамли ва қўпол кўринишига қарамай, жуда ҳаракатчан ҳайвон. Улар отдан тез чопади, катта сув ҳавзаларидан сузиб ўтади. Ўн ва юз минглаб бош бизонлар пода-пода бўлиб яшаб, даштли текисликларда шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга ўтиб юрган. Индеецлар бизонни озлаб, унинг гўшти ва терисидан фойдаланганлар. Америкага европаликлар бориб, ўқ отадиган қуроллар ишлатилиши натижасида бу ажойиб ҳайвонлар ваҳшийларча қирила бошлади. Минглаб бизонларни отиб, уларнинг терисинигина олганлар, холос. XIX аер охирига келиб, кўп миллнонли бизон подаларидан бир неча юз бизон қолган, холос. «Америка бизон жамияти» томонидан махсус муҳофаза ташкил этилиши туфайлигина бизонлар бутунлай тугаб кетишдан сақлаб қолинди. Ҳозирда бизонлар қўриқхоналардапша яшайди. Европаликлар Америкага сврогта отини келтирганлар. Ўрмонсиз текислик районларда ёввойилашиб қолган бу отлар жуда кўпайиб кетган. ёввойи от-мустанғлар экинларга жуда катта зарар келтирган. Ёввойи отларни қўлга ўргатиш кўплаб одамларнинг касбига айланган. Ҳозирги вақтда мустангларнинг деярли барчаси тутиб олинган. Даштли текисликларнинг қизиқарли ҳайвонларидан бкри-паншахашох (Antilocapra-americana) кийик бўлиб, у ҳайвонлар систематикасида оҳу билан буғу ўртасида оралиқ ўрин тутади. У қўриқхоналар шароитини ёқтирмайди ва ҳозир деярли бутунлай қирилиб кетган. Текисликларда яшовчи йиртқич ҳайвондашт бўриси, ёки койот (Canis iafrans) ҳозиргача бирмунча кенг тарқалган. У ўлган ва майда ҳайвонларни еб кун кўради. Голарктика областида кемирувчилар жуда кўп; улар экин. майдонлари кенгая бориши мукосабати билан айниқса кўпайиб кетган. Юмронқозиқ ва суғурлар кўп; ўтзор кичик итлари (Супотус) ҳамда турли хил сичқонсимон кемирувчи ҳайвонлар Шимолий Америка учун эндемик ҳисобланади. Қушлардан ўтзор қури, куркага ўхшаш ўлаксахўр, какку характерлидир. Қуруқ иқлимли ҳар қандай ўрмонсиз областлардаги каби, Шилюлий Американинг прериялари ва ички платоларида судралиб юрувчилар жуда сероб. Турли хил калтакесаклар айниқса кўп, заҳарли чинқироқ илонлар учрайди. Шимолий Американинг . жануби-ғарбий тоғли районлари ҳайвоноти ўзига хос баъзи хусусиятларга эга. Ушбу территория Неотропик область чегарасида жойлашган бўлиб, унга бу областдан баъзи бир тропик ҳайвонлари кириб келади. Кордильера тоғларида Шимолий Американинг энг катта йиртқич ҳайвони улкан қўнғир айиқ-гризли учрайди. Одамлар орасидаги фикрларга қарама-қарши ўлароқ у одамга осон ўрганади. Қўриқхоналарда гризли хонадонлар яқинига келиб, кўпинча чиқитларни ва унга ташланган озиқ-овқатларки ейди. Матерпкнинг жануби-ғарбидаги тоғларда узун қора мўйнали барк-бал айиғи ҳам яшайди. Шимолий Американинг катта қисмнда тарқалган бу айиқ экинларни пайҳои қюгади ва чорва моллариня қиради. Бўри, силовсин, тулки ва бурсиқлар ҳам кўп. Неотропиқ областдан пума кириб келади. Туёқли ҳайвонлардан турли хил буғулар ва йўғон шохли қўй (Ovis monlana) кўп; бу қўйлар тоғларда ўрмонлар чегарасидан юқорида учрайди. Кемирувчилар-қундуз, ўрмон жайраси, қуён, олмахонлар кўп. Қушлардан Калифорния ўлаксахўри ва Калифорния каклиги энг характерлидир. Неотропик орнитофаунанинг вакилларидан колибри бор. АҚШ нинг жануби-ғарби ва Мексиканинг шимолида судралиб юрувчилар ҳамда бўғин оёқлилар жуда ҳам кўп. Калтакесак айниқса турларга бойдир. Улар орасида эндемикларкалифорния оёқсиз калтакесаги (Annieil) ва бу оиланинг бирдан-бир заҳарли вакили заҳартиш учрайди. Шунингдек чинқироқ илонлар, заҳарли ўргимчаксимонлар-тарантул (бий) ва чаёнлар ҳам кўп. Неотропик областга кирувчи Марказий Америкада Жанубий Америка фаунаси вакиллари учрайди. Булар-йиртқичлардан пума, оцелот ва ягуар, туёқлилардан эса-буғу, тапир ҳамда пекари чўчқаларидир. Америка бурни япалоқ маймунлари, ўрмон жайраси, чумолихўр, броненосец, қопчиқли каламушлар, турли қушлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар ва судралиб юрувчилар шу фауна вакилларидир. Антиль ороллари фаунаси турларға ниҳоятда камбағаллиги билан ажралиб туради. Бу ерда сут эмизувчи ҳайвонлар кам, борларининг ҳам кўпчилиги кемирувчилардир. Ҳашаротхўрларнинг тугаб бораётган эндемик оиласи-тешиктишлар бор. Унинг атиги икки тури бop. ОДАМ Шимолий Америка аҳолиси (Вест-Индия билан бирга) пайдо бўлиши, антропологик хусусиятлари ва аҳоли сонига кўра турлича бўлган группадарни ўзида бирлаштиради. Булар: туб жой аҳолиси-индеецлар ва эскимослар; европалик истилочиларнинг аждодлари, Европа мамлакатларидан бироз кейинроқ борган муҳожирлар; Осиёдан келган аҳоли ва негрлардан иборат. Американинг туб жой аҳолиси-индеецларнинг қаердан келиб чиққанлиги масаласи олимлар орасида узоқ вақт баҳс ва келишмовчиликларга сабаб бўлди. Американинг туб жой аҳолисини дастлаб испан истилочилари «индеецлар» (ҳиндлар) деб аташган; чунки улар Колумб янги очган ерларни Ҳиндистон деб ўйлашган. Америкада архантроп типига кирувчи энг қадимий одам аждодларининг суяклари ҳеч қаерда ҳанузгача топилмаган. Америка материкларининг ҳозирги ва қазилма фаунасида гоминидларгина эмас, балки тор бурунли барча хил маймунлар ҳам учрамайди. Америкада палеоген даври бошида приматларнинг аҳолида тармоғи кенг бурунли маймунлар ажралиб чиққан; улар келиб чиқишига кўра одамзоддан жуда узоқ бўлиб, одам аждодига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бинобарин, Америка материгида одам эволюция йўли билан вужудга келган бўлиши мумкин эмас, аксинча у ерга ташқаридан бориб қолган бўлиши мумкин. Бу мулоҳазадан сўнг дарҳол қуйидаги савол туғилади: Америкага қай йўл билан ва қачон одам кириб борган бўлиши мумкин? Бу йўл ғарбий ярим шарнинг ҳар иккала материги учун умумий бўлганми ёки ҳар бири учун алоҳида бўлганми? Ушбу масала юзасидан турлича фикрлар билдирилган, бироқ ҳозирги вақтда қуйидаги фиқр кенг тарқалган: Америкага ҳозирги қиёфадаги одам тахминан бундан 3020 минг йил аввал, охирги музлик даврининг иккинчи ярмида, яъни юқори палеолитда кириб келган. Умуман, Америкада яшаган дастлабки одамларнинг қачондан бери мавжудлиги ҳануз мунозарали. Эҳтимол, бу ерда одам анча кейин кириб келгандир. Мексика ва Техасдан қазиб топилган Америка одам қолдиқларининг энг аниқ ёши 10-12 минг йил деб аниқланган. Бу одам қолдиқлари, Жанубий Америкадаги одам қолдиқлари каби, ҳозирги замон одами турига киради. Америкага одам кйриб келиш эҳтимоли энг катта бўлган йўл-бу Беринг бўғозидир. Чунки охирги музланиш вақтида Беринг бўғози ўрнида Осиёнинг шимоли-шарқи ҳамда Американинг шимоли-ғарбига ўхшаш қуруқлик мавжуд бўлган, бироқ у муз билан қопланган бўлган. Осиёдан бу қуруқлик орқали Америкага мон-голоид ирқининг вакиллари кириб бориб, унинг алоҳида Америка (америнд) тармоғини ҳосил қилган. Булар Шимолий ва Жанубий Америка туб жой аҳолиси-индеецларнинг аждодлари бўлганлар. Одамлар Тинч океан соҳиллари бўйлаб аста-секин-бир неча минг йиллар давомида жанубга туша бориб, жанубий материкка ҳам ўтганлар. Ички ва шарқий районларга аҳоли ғарбий районлар билан бир вақтда ёки бир оз кечроқ бориб ўрнашган. Америкада аҳолининг ўрнашиши ҳозирги кўрннишдаги одам тури мавжуд бўлган ирқий белгилар ҳали тўлиқ шаклланмаган илк босқичларда бошланган. Шу сабабли Америка тармоғининг вакилларида типик монголоид белгилари (терисининг сарғиш-жигар ранглиги, қора сочининг текис ва қаттиқлиги, тук қопламининг суст ривожланганлиги; юз суягининг яхши ривожланганлиги) билан бирга бошқа хил, табиий шароит туфайли вужудга келган ўзига хос белгилар (қирра бурунлилик, бурун катагининг катта бўлиши, юзининг узунчоқлиги ва бошқалар) ҳам мавжуд. Деярли барча индеецларда монголоид ирқига хос бўлган хусусият-эпикантус яхши акс этмаган. Монголоидларнинг Осиё чўллари ва даштлари шароитига мослашуви натижаси бўлган бу белги ҳар иккала Америка табиий шароитида ортиқчалик қилган. Америка материкларидаги барча индеец аҳолиси антропологик жиҳатдан бир бутунлиги билан ажралиб тради, уларнинг айрим группалари орасида ҳеч қандай муҳим тафовут йўқ. Эскимослар ёки алеутлар Шимолий Америка туб жой аҳолисининг алоҳида группасини ташкил этади. Эскимослар ҳозирги вақтда Американинг уч районида: Аляскада, Маккензи ҳавзасида, Канаданинг Арктика соҳилларида ва Гренландияда тарқалган. Эскимослар Америкадан ташқари Осиёнинг шимоли-шарқида ҳам яшайди. Алеутлар эскимосларга ўхшаш бўлиб, Алеут оролларида ва Аляска ярим оролида ўрнашган. Эскимослар монголоидларнинг Осиё тармоғига киради ва палеоосиёликлар билан бирга алоҳида ирқни ташкил этади; уларга чукчилар, коряклар, итсльменлар ва Осиёнинг шимоли-шарқидаги бошқа халқлар киради. Эскимослар Америкага нисбатан яқинда, эҳтимол, янги эрадан .олдинги сўнгги аерларда кириб келган. Улар тарқалган дастлабки район Осиёнинг шимоли-шарқидаги Беринг денгизи соҳиллари бўлган Арктика ва субарктнка минтақаларида яшовчи эскимослар одам қутбнинг қаҳратон совуқ табиатига мослашуви ва у билан фаол курашувига яққол мисолдир. Америка материкларидаги ҳозирги аҳолининг шаклланиши мураккаб ижтимоий-тарихий жараён натижасидир, бу жараёнда ев-ропаликларнинг зўрлик билан кириб келиши ва туб жой аҳоли катта қисмининг қириб юборилиши, Америкадан негрларни зўрлаб келтирилиши ҳамда энг кейинги пайтларда Евросиё (Эски Дунё) нинг турли мамлакатларидан аҳолининг кўчиб келиши айниқса катта аҳамиятга эга бўлган. Европалик мустамлакачилар кириб келган вақтда (асосан XVI аерда) Шимолий Америка индеецлари моддий ва маънавий ривожланишнинг турли босқичида бўлганлар. Шимоли-ғарбий соҳилда яшовчи туб жой аҳоли балиқ ва денгиз ҳайвонларини, Канаданинг тайга ўрмонлари аҳолиси эса карибу буғуларини, прерияларда яшаган қабилалар эса бизонлар овлаб кун кечирганлар. Ривожланишнинг энг паст босқичида бўлган Калифорниянинг индеец қабилалари эса териб-термачлаб кун кўрганлар. Материкнинг жануби-шарқида бутун-бутун иттифоқларга бирлашган ри-вожланган қабилалар (альгонкин, ирокезлар) таркиб топган. Улар асосан мотига (кетмонга ўхшаган асбоб) билан ер ҳайдаб деҳқончилик билан шуғулланганлар. Обикор деҳқончилик билан Шимолий Американинг жануби-ғарбидаги баъзи қабилаларгина шуғулланган. Мексика билан Марказий Америка индеецларимайялар, ац-теклар, чибчамуискалар европаликлар келган вақтда ижтимоий ва маданий жиҳатдан юксак даражада ривожланган бўлганлар. Улар мураккаб архитектурали кўп қаватли уйлари бўлган шаҳарлар қурганлар, ўз ёзуви ва ҳисоблаш системасига эга бўлганлар, металлга ишлов беришни, кулолчиликни ва бошқа ҳунарларни билганлар, кўпдан-кўп маданий экинларни етиштирганлар. Европаликлар улардантамаки, маккажўхори ва помидор етиштиришни ўрганганлар. Майя халқининг иероглифлардан иборат мураккаб ёзуви узоқ вақт бутун дунё олимларига жумбоқ бўлиб келди ва уни илк бор совет олими Ю. В. Кнозоров ўқишга муяссар бўлди. Шимолий Америка индеец қабилалари ва халқларинлнг тиллари ниҳоятда хилма-хил бўлиб, бир неча тил оиласини ҳосил қилади. Ҳар бир тил оиласи эса кўплаб тил группаларини ўз ичига олади. Айрим группалар тилида ва ҳатто бутун-бутун оилалар тилида баъзан атиги бир неча юз ёки ўнг минг кишигина, ҳатто ундан ҳам кам киши гаплашади. Европаликларнинг Шимолий Америкага бостириб кириши урушларга, зулм ўтказиш ва бутун-бутун қабилаларнинг қирилиб кетишига олиб келди. Айниқса АҚШ ва Канададаги индеецлар шафқатсиз равишда қириб юборилди. Бу мамлакатларда индеец аҳоли, озроқ қисмини ҳисобга олмаганда, аллақачон азалдан ўзига қарашли ерлардан алоҳида ажратилган кам ҳосил берадиган ерларгарезервацияларга ҳайдаб юборилган. Бу мамлакатлар ҳукуматлари индеецлар яшовчи жойларда қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ривожланишига тўсқинлик қилардилар. Индеецлар АҚШ нинг жануби-шарқий районларида деҳқончилик билан шу-ғулланадилар ва улар кичик-кичик фермер хўжаликларига эга; жануби-ғарбида эса экстенсив чорвачилик билан тирикчилик қиладилар. АҚШнинг жанубидаги айрим қабилалар обикор деҳқончилик билан шуғулланадилар ва маккажўхори, дуккакли ўсимликлар ҳамда помидор етиштирадилар. Кўпгина индеец қабилаларида хилма-хил ҳунармандчиликдағал толалардан мато тўқиш, ку-лолчилик, новдадан сават ва турли идишлар тўқиш, ёғочга, кўн (чарм)га ва ҳайвонлар терисига моҳирона ишлов бериш сақланиб қолган. Шимолий Америка билан анубий Америка ўртасидаги оролларда яшовчи туб жой индеец аҳолиси деярли бутунлай қириб юборилган. Марказий Америка республикалари ва Мексикада индеецлар испан истилочилари билан қўшилиб кетган, натижада метис (аралаш) аҳоли таркиб топган. Бироқ Мексикада ва Марказий Американинг баъзи бир мамлакатларида ўз тили ва маданиятини сақлаб қолган индеецларнинг қабила ҳамда халқлари ҳозиргача яшаб келмоқда. Шимолий Америка туб жой аҳолисининг сони камроқ иккинчи группаси эскимослардир. Эскимосларнинг антропологик белгиларида (танасининг сарғишлиги, кўзи қисиқлиги, қора сочининг тўғри ва пишиқлиги, бўйининг ўртачалиги ва ҳ. к.) монголоидлар ирқига хос хусусиятлар яққол акс этган. Эскимослар Америка шимолий соҳилининг Гренландиядан то Аляскагача бўлган барча қисмида яшайди. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 90 минг кишига яқин. Эскимослар дунёдаги энг шимолда яшовчи халқ бўлиб, улар Арктика табиатининг қаҳратон совуқ шароитига яхши мослашган. Айни вақтда турмуш шароитининг оғирлиги ва бошқа халқлардан ажралган ҳолда яшаши уларнинг иқтисодий ҳайда маданий жи-ҳатдан ривожланишига тўсқинлик қилган. Ўтмишда эскимосларнинг тирикчилик воситаси морж, тюллень, оқ айиқ, карибу, қутб тулкиси овлаш ва дарёларнинг қуяр жойида балиқ овлашдан иборат бўлган. Энди денгиз ва қуруқликдаги ҳайвонлар анча қирилиб кетганлигидан эскимослар ҳаётида денгиздан балиқ овлаш ва у билан боғлиқ касбкорликлар катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Кўплаб эскимослар балиқ қайта ишланадиган корхоналарда ишламоқдалар. Эскимосларнинг муз палахсалари, қор, тош ҳамда чимдан иборат илгариги уйлари (иглу) ўрнида АҚШ ва Канададан келтирилган йиғма ёғоч уйлар вужудга келди. Суяк ва тошдан тайёрланган илгариги қуроллар ўқ.отадиган қуроллар билан алмашди; уй-жойларни ёритиш ва иситиш учун ишлатиб келинган тюлень ёғи ўрнини керосин ҳамда электр чироқлари эгаллади. Турмуш тарзи ва ривожланиш даражасига кўра эскимосларга яқин халқлардан бири алеутлардир. Ҳозирги вақтда улардан бир неча минг киши қолган, холос. Шимолий Америка ҳозирги аҳолисининг асосий қисмики европоид ирқи вакиллари ташкил этади; улар бу материкка XV аер охирида келган ва унинг туб аҳолисини қулликка солган кишилардир. Канада ва АҚШ территориясига аҳоли кўпроқ Британия ородларидан, унга нисбатан камроқ миқдорда эса Франциядан кириб келган. Бу мамлакатларда инглиз тили устун туради, бундан ташқари, Канадада француз тили тарқалган. Дастлабки ко-лонистлар Шимолий Америка ва Канада миллатининг шаклланиши учун асос бўлганлар. Қейинроқ Шимолий Америкага Европанинг бошқа мамлакатларидан ҳам муҳожирлар кела бошлаган. Баъзи мамлакатларда келган аҳоли ўз маданияти ва тилини сақлаб қолган ҳамда яхлит миллий группалар ҳосил қилиб яшайди. Мустамлакага айланиш даврининг бошида Мексика ва Марказий Америкага асосан испанлар кириб келганлар, испан мустам-; лакачиларининг индеецлар билан аралашиб кетган авлодлари ҳозирги вақтда Мексика ва Марказий Америкадаги кўпчилик-республикалар аҳолисининг асосини ташкил этади. Шимолий Америка аҳолисининг анча процентини негрлар ташкил этади. Булар плантацияда ишлаташ учун Африкадан зўрлик бплан келтирилган қулларнинг авлодларидир. Шимолий Америкадаги негрларнинг кўп қисми АҚШда, айниқса, мамлакатнинг жанубида, йирик плантация хўжалиги районида яшайди. Жануби-шарқда, айрим жойларда улар аҳолининг ярмини ташкил этади. Шуниси ҳам борки, АҚШ нинг худди шу жанубида негрлар иқти-содий ва ҳуқуқий жиҳатдан жуда оғир аҳволда яшаб, қаттиқ ирқий камситилиш остида ҳаёт кечирадилар. Марказий Америкада, айниқса оролларда негрлар кўп. Улар Гаити ва Ямайка ороллари аҳолисининг кўпчилик қисмини ташкил этади. Домииикана Республикаси ва Гондурасда аҳолиниш кўпчилиги мулатлар, яъни европаликлар билан негрларнинг авлодларидир. Шимолий Америка европаликлар томонидан ёппасига мустам-лакага айлантирилиши олдидан материкда аҳоли сийрак эди. Туб жой аҳоли материкда текис тақсимланган. Ов, примитив деҳқончилик ва териб-термачлаш билан шуғулланувчи аҳоли бу ишлари билантабиий шароитни айтарли ўзгартира олмаган ва табиат комплексларининг табиий мувозанатини бузмаган. XV аер охиридан бошлаб европаликларнинг пайдо бўлиши, сўнгра эса урушлар, ов вақтида ўқ отувчи ҳуроллар ва отларнинг ишлатилиши натижасида материк ҳайвонот дунёси, айниқса бизонлар билан қимматбаҳо мўйнали ҳайвонлар қирила бошлади Материкда аҳолининг келиб ўрнашиши ва саноат билан деҳқончиликда капитализмнинг жадал суръатлар билан ўсиши ўрмонларнинг кесилиб кетишига, қуруқлик ва сув ҳайвонларининг янада кўплаб қириб юборилишига, сув ҳавзаларининг ифлосланишига, тупроқ эрозиясининг кучайишига сабаб бўлган. Мустамлакага айлантириш жараёни шимоли-шарқдан ғарб ва жанубга томон ёйилди, бинобарин, худди шу йўналишда тобора кўпроқ территорияда табиатнинг мувозанати бузила борди. Б.у жараён жуда жадал, Евросиёдагига қараганда анча тез рўй берди, Евросиёда бу жараён минг йиллар давомида юз берган эди. Шуниси ҳам борки, Шимолий Америкада табиат бойликларининг нес-нобуд қилиниши ва табиий шароитнинг ўзгартирилиши нақадар лар) тугаб кетди. Бизонлар жуда тез қириб ташланди; улар ўтган сида АҚШ нинг айрим шарқий штатларида бир кишига 9,7 гектар ўрмон тўғри келган бўлса, XI.X аернинг биринчи ярмидаёқ бу миқдор уч баравар камайиб кетди. Бир неча ўн йиллар давомида кўп-лаб қуш турлари (саёҳатчи,каптар, қанотсиз гагарка ва бошқалар) тугаб кетди. изонлар жуда тез қириб ташланди; улар ўтган аернинг иккинчи ярмида йилига 2,5 миллионлаб овланди. Ўрмон ва арктика шимол буғулари, бурама шохли буғу, айиқ ҳамда бош ца хил сутэмизувчи ҳайвонлар анча камайиб кетди. Эрозиядан зарарланган ерлар майдони 400 млн гектардан ортиб кетди; булардан 100 млн гектари ўйилган ёки кучли зарарланган ерлар қаторига киради. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши ва атмосферанинг зарарли моддалар билан заҳарланиши жуда хавфли даражага етди. Бу барча хавфли далиллар Шимолий Америка мамлакатлари, биринчк навбатда, АҚШ ҳукумати олдига табиат ва унинг ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирларини кўришни шарт қилиб қўйди. АҚШ да тупроқлар эрозиясига қарши кураш, энг нодир ҳанвонларни муҳофаза қилиш хизмати йўлга қўйилган. Шимолий Америка мамлакатларида катта-катта қўриқхона ва миллий парклар барпо этилган. Улардан кўли дунёдаги энг катта ва энг маш-ҳур қўриқхона ҳамда миллий парклар қаторига киради. Улар ҳа-қидаги маълумот тегишли регионлар таърифида берилган. |