Главная страница

возв.лит. Учебнометодический комплекс по спецкурсу возвращенная литература


Скачать 0.55 Mb.
НазваниеУчебнометодический комплекс по спецкурсу возвращенная литература
Дата19.06.2022
Размер0.55 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлавозв.лит.docx
ТипУчебно-методический комплекс
#603347
страница6 из 8
1   2   3   4   5   6   7   8
Тема – то, что положено в основу, главная мысль литературного произведения, основная проблема, поставленная в нем писателем.

Тематика – совокупность тем.

Трагедия – драматическое произведение, изображающее напряжённую борьбу, личную или общественную катастрофу и обычно оканчивающееся гибелью героя.

Трагедо-комедия – жанр, где смешение трагического и комического.

Троп – употребление слова в переносном значении; в основе тропа лежит сопоставление двух явлений, схожих между собой какими-либо признаками.

Футуризм – литературное течение, возникшее в России в 1910 году. Русский футуризм образовал 2 ветви: эгофутуризм (индивидуализм и ограниченное словотворчество) (И.Северянин) и кубофутуризм (протест против буржуазной культуры) (В.Маяковский, Б.Пастернак, Н.Асеев). После Октябрьской революции футуризм закончил свое существование.

Художественный образ – форма отражения действительности искусством, конкретная и вместе с тем обобщенная картина человеческой жизни, преображаемой в свете эстетического идеала художника, созданная при помощи творческой фантазии.

Эзопов язык – иносказание. В VI-V в.в. н.э. древнегреческий баснописец по имени Эзоп создал жанр басни. Манера Эзопа выражать свои мысли не прямо, а путем иносказания получила название эзопова языка.

Эклога – стихотворение, сходное с идиллией, разновидность пастушеского жанра.

Элегия – произведение, написанное двустишиями; одна из жанровых форм лирики.

Эпилог – послесловие; в художественном произведении – заключительная часть, сообщающая о дальнейшей судьбе героев после изображенных в произведении событий.

Эпитет – слово, определяющее предмет или явление и подчеркивающее какие-либо его свойства, качества или признаки.

Эпопея – наиболее крупная и монументальная форма эпической литературы, повествующая о значительных исторических событиях.

Эпос особый род литературы; повествовательная литература (в отличие от драмы и лирики); совокупность произведений народного творчества – героические сказания, песни и т.п.

GLOSSARIY


Автобиография – кишининг ўзи томонидан ёзилган таржимаи ҳоли.

Адабиётшунослик – бадиий адабиёт тўғрисидаги фан.

Алла – онанинг фарзандига бағишлаб айтган бешик қўшиғи.

Аллегория – киноя, кесатиш.

Аллитерация – бир хил охангдош товушларни такрорлаш.

Аннотация – китоб мазмунини очиб берадиган киска кайдлар.

Аноним – муаллифи номаълум булган асар.

Антитеза – бир-бирига зид тушунча, фикр.

Архитектоника – бадиий асар тузилиши, ундаги боблар, қисмлар ва эпизодларнинг мувофиқлиги.

Аския – ўзбек халк оғзаки ижодининг хушчакчақ ва кулгили бир жанри.

Афоризм – аниқ ва ихчам ифодаланиб, тугал фикрни англатувчи ҳикматли сўзлар.

Афсона – бирор тарихий ходиса ёки кечмиш воқеани Фантастик тарзда тасвирловчи асар.

Бадиҳа–махсус тайёргарликсиз, бирдан айтилган сўз, шеър.

Байт – икки мисра шеър.

Баллада – лиро-эпик шеъриятнинг бир тури, кичик сюжетли шеър.

Банд – алоҳида қофияланиш тартибига эга бўлган шеър бўлаклари.

Бармоқ вазни – мисралардаги ҳижоларнинг микдорига асосланган шеър вазни.

Бахши – халқ достонлари ижрочиси.

Биография – таржимаи хол.

Буффонада – жуда кулгили ҳолларни акс эттирувчи сахна асари.

Вазн – шеърий нуткни насрий нуткдан фарк эттирувчи шеърият асосларидан бири.

Девон – бирор шоир шеърларининг қофия ёки радифларига кўра, алифбе сираси билан тартиб этилган тўплами.

Ечим – асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган кахрамонлар холати, улар курашининг хотимаси, вокеа тугунининг ечилиши.

Жонлантириш – инсонга хос кобилият ва хусусиятларни хайвон ва жонсиз нарсаларга такишдан иборатдир.

Зарбулмасал – мақол, матал ва рамзли ҳикоя маъносини англатувчи сўз.

Зуллисонайн – икки тилда ижод этувчиларга нисбатан қўлланувчи сўз.

Идиома – фақат бирор тилга хос бўлиб, бошқа тилларга айнан таржима қилиб бўлмайдиган ибора.

Импровизация – хозиржавоблик.

Интрига – бадиий асарда иштирок этувчиларнинг узаро жиддий курашларини очиб берувчи мураккаб чигал ходисалар тизмаси.

Иктибос – фикрини изохлаш ёки тасдиклаш учун бошка бировнинг асаридан парча ёки маълум бир суз келтириш.

Карикатура – нарса ва ходиса ёки кишининг кулгили, салбий томонларини курсатиш учун чизилган бесунакай расм.

Композиция – асарнинг тузилиши, кисмларининг жойланиши, вокеалар баёнининг тартиби.

Куллиёт – шоир асарларининг мукаммал туплами.

Кульминация – бадиий асардаги вокеалар ривожининг авж олган нуктаси, иш-харакат ва курашнинг кескинлашган ўрни.

Конфликт – бадиий асарда тасвирланган воқеа иштирокчилари ўртасидаги курашнинг замирида ётган зиддият, келишмовчилик, ихтилоф.

Куплет – кушикнинг икки, турт мисрадан ташкил топиб, маълум кофияланиш тартибига эга булган банди.

Лапар – халк кушикларининг бир тури, ёр-ёрлар лапар номи билан хам юритилади.

Латифа – гузал, ёкимли сузидан олинган булиб, халкнинг нозик фахмлилик билан айтилган кулгили кичик хикояси.

Лауреат – халққа манзур бўлган ёзувчи ва санъаткорга бериладиган фахрий унвон, мукофот.

Лейтмотив – бутун асар буйлаб автор томонидан илгари сурилган, кайта-кайта уктирилган асосий фикр, етакчи гоя.

Либретто – катта музикали сахна асари, опера, оперетта учун ёзилган бадиий асар матни.

Лирика – адабиёт турларидан бири бўлиб, бирор ҳаётий воқеа ходиса таъсирида инсонда туғилган руҳий кечинма, фикр ва туйғулар орқали турмушни акс эттиради

Лутф – шеъриятда сўз ўйини тариқасида бир неча маънони ифодалаш.

Мадхия – бирор киши, ходиса ёки қадрли нарсага атаб уни мадҳ этиб ёзилган шеър.

Мажоз – кўчимларнинг бир тури бўлиб, икки тушунча ўртасидаги яқинликка асосланган кўчма ифода.

Манзума – назм билан ёзилган, йирикроқ воқеабанд шеърлар.

Маноқиб – бирор кишига яхши сифат ва хислатлар тақиб, мақтовлар билан унинг мартабасини улуғлаб ёзилган рисола ва номалар.

Марсия – бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан ғам алам ва ҳасратни ифодалаган лирик шеър ёки қўшиқ.

Масал – ахлоқий, сатирик ва кесатиқ мазмунни киноявий образларда акс эттирган аксарият кичик шеърий, баъзан насрий асар.

Маснавий – қофияланиш тартибига қараб шаклланган турли шеърий шакллардан бири.

Матал – кўчма маънода ишлатилувчи халқ мажозий ибораларининг бир тури.

Матлаъ – шеърий асарнинг биринчи байти.

Мақол – турмуш тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалаган қисқа, кўпинча шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар.

Мақтаъ – шеърий асарнинг охирги байти.

Маҳаллий колорит – бадиий асарда тасвирланган воқеа қаерда содир бўлган бўлса, ўша жойнинг ўзига хос маҳаллий турмуш шароити, табиат манзаралари, тил ва шева хусусиятлари, урф одат ва қилиқларидан иборат.

Мемуарлар – ёзувчининг ўз кўзи билан кўрган ёки ўзи қатнашган ўтмиш воқеалар тўғрисида ёзган хотира, эсдалик, ёдномалари.

Меҳнат қўшиғи – бевосита меҳнат жараёнини акс эттириб, меҳнат тури, завқи ва самараларини куйлаган қўшиқлар.

Мисра – шеърнинг ҳар бир сатри, йўли.

Миф – жуда қадим замонлардаги кишиларнинг коинот ва ҳаётнинг пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, худолар ва афсонавий қаҳрамонлар тўғрисидаги ақида ва ҳаёлларини баён қилган ривоят ва афсоналар. Миф Шарқ халқларида асотир номи билан ҳам юритилади.

Монолог – асар иштирокчисининг сўҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи.

Монорим – барча мисралари бир хил қофияланган шеър.

Мотив – асарнинг асосий темасидан фарқли равишда унинг қўшимча, иккинчи даражали темалари бўлиб, у асосий тема билан биргаликда бадиий жиҳатдан тугал таркиб топган бир бутун нарса сифатида юзага келади.

Муаллиф – асар ёзган киши.

Муаммо – шеърий ўйин тарзида битилган бир икки байтли шеър бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча, атоқли отнинг ҳарфлари яширинган ва шунга ишора қилинган бўлади.

Муболаға – нарса ёки ҳодисага хос хусусиятни ошириб, маҳоват қилиб тасвирлаш.

Мувашшаҳ – ҳар бир байтнинг биринчи мисраларидаги ҳарфлар сирасидан шоир қаламга олган шахс номи келиб чиқадиган лирик шеър.

Мумтане – мумтоз адабиётда қўлланган адабий усуллардан бири бўлиб, имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсани бўлган нарса тарзида баён этишдир.

Мумтоз адабиёт – утмишнинг ва хозирги замоннинг гоявий-бадиий жихатдан юксак, намуна була олувчи адабиёти.

Муножот – бадиий асарда банданинг нажот умиди билан қилган лирик мурожаати, тавба ва илтижоси.

Мунозара – ўзбек мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида яратилган асар.

Мунтахаб – сайлаб олинган асарлар тўплами.

Муншаот – ёзувчи томонидан ёзилган мактублар, хатлар.

Мураббаъ – қофияланиш тартибига қараб тузилган шеърий шакллардан бири бўлиб, ҳар бир банд 4 мисрадан иборат бўлади. Бошда 4 мисра бир хилда қофияланиб, кейинги бандларда 3 мисранинг бир хилда қофияланиб, 4 мисраларнинг биринчи банддаги 4 чи мисрага қофиядош бўлиши талаб қилинади. а-а-а-а, б-б-б-а, в-в-в-а.

Мусаддас – ҳар бир банди 6 мисрадан ташкил топган шеър. Бошда 6 мисра бир хилда қофияланади. Кейин 5 мисра бир хил, олтинчи мисра эса олдинги байтнинг охирги мисраси билан қофиядош бўлади. а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-а.

Мусаллас – бандлари уч мисрадан тузилган шеър.

Мусамман – ҳар бир банди саккиз мисрадан иборат бўлиб, дастлабки банди бир хил қофияланган, кейинги бандларнинг саккизинчи мисраларигина биринчи банднинг саккизинчи сатрига қофияланиб келган мумтоз шеър шакли.

Мусанниф – китоб муаллифи, асарни яратган қалам эгаси маъносида бўлиб, таснифот – унинг томонидан ёзилган, тузилган китобларни билдиради.

Мустазод – ғазал шаклида қофияланиб, ҳар бир мисрадан сўнг такрорланиб ва ўзаро қофияланиб келадиган қўшимча мисрачалар билан ҳамоҳанг бўлган мумтоз шеър.

Муфрадот – айрим байтлардан тузилган мустақил асар.

Мухаммас – биринчи банд мисраларининг ҳаммаси ўзаро қофияланган бўлади, кейинги бандларнинг 4 мисраси ўзаро алоҳида қофияланиб, бешинчи мисралари дастлабки банднинг бешинчи  мисраси билан қофияланади.

Назм – поэзия.

Наср – проза.

Наът – мумтоз адабиётда асарнинг муқаддима қисмида пайғамбарлар шаънига айтиладиган анъанавий шеър.

Нақорат – қўшиқ ёки ашула қилиб айтиладиган шеърнинг ҳар бир бандидан сўнг айнан қайтариладиган байт.

Нигилизм – ҳаёт ва адабиётдаги барқарор қоида, тартиб, анъана ва қарашларни инкор этиш.

Новаторлик – бадиий асарларнинг мазмуни ва шаклига олиб кирилган янги мароқли ғоявий, бадиий фазилатлар.

Новелла – кичик ҳажмли бадиий асар бўлиб, унда киши ҳаётидаги маълум бир воқеа тасвирланади ва шу воқеага қадар бўлган ёки ундан кейин рўй берган воқеаларни батафсил баён этмайди.

Нома – бадиий адабиётда мактуб тарзида ёзилган шеърий асар – эпистоляр жанрнинг бир тури.

Образ – санъат ва адабиётда турмушни ўзига хос бадиий шаклда акс эттирувчи ёрқин манзара ва характерлар.

Ода – бирор киши шаънига ёки мухим вокеа муносабати билан яратилган тантанали шеър.

Оксюморон – ўз маъносидан кўчирилиб, бир бирига зид тушунчаларни ифодалаб келган сўзлар.

Октава – ҳар бир банди 8 мисрадан тузилган шеър. Унинг 1-3-5 ва 2-4-6 мисралари кофияланиб, 7-8 мисралар жуфт кофия, маснавий булиб келади. Бундай шеър XIV-XV асрда француз ва инглизларда машҳур бўлган.

Очерк – воқеа ҳодисаларни, турмуш фактларини ва аниқ кишилар фаолиятини айнан тасвирлаш.

Оқ шеър – қофиясиз шеър. Лекин оқ шеърда вазннинг мукаммал ва оҳангдор бўлиши шарт.

Памфлет – маълум ижтимоий тартибни, айрим шахсларнинг ножўя хатти ҳаракатларини кенг китобхонлар оммасига тушунарли услубда фош этиб ташлайдиган кичик сатирик адабий асар.

Параллелизм – икки ҳодисани ёнма ён қўйиб тасвирлаш орқали уларни бир бирига қиёс этиш, қарама қарши қўйиш усули.

Пародия – бирор ёзувчи ижоди ёки алоҳида асарнинг кулгили ёки ярамас томонларини кўрсатувчи шеърий ёхуд насрий асар.

Пафос – жушкинлик булиб, асар пафоси ёзувчини мафтун этган ва бутун асарга сингиб кетган гоя хис ва хаяжондадир.

Пейзаж – бадиий асарда тавирланган табиат манзараси.

Перифраза – тасвирий ифода.

Персонаж – асарда катнашувчи киши булиб, бундай образлар асардаги вокеалар ривожида у кадар мухим рол уйнамайди.

Плагиат – бировнинг асарини ёки уша асарнинг маълум кисмини узиники килиб курсатиш, адабий ўғрилик.

Портрет – бадиий асарда кишининг ташқи қиёфаси, сиймоси, кийим кечаги ва ҳоказоларнинг тасвири.

Поэзия – шеърият.

Поэма – достон.

Поэтика – бадиий адабиёт ҳақидаги илм, адабиёт назарияси, адабиёт қоидалари.

Притча – кишиларнинг турмуши ҳақида киноявий шаклда яратилган кичик дидактик ҳикояларнинг қадимги номи.

Прототип – бадиий, умумлаштирилган образ, тип яратишга асос булган, ҳаёти ва характери ёзувчи томонидан асар қаҳрамони қиёфасида мужассамлаштирилган реал ҳаётдаги киши.

Пьеса – хилма-хил сахна асарларининг умумий номи.

Радиф – мисраларда қофиядан кейин такрорланиб келадиган бир хилдаги сўзлар.

Ремарка – драматик асарда автор томонидан бериладиган изоҳлар.

Реплика – саҳнага қўйилган асар иштирокчисининг ундаги бошқа персонаж сўзига қисқа жавоби, луқма бериши.

Рефрен – шеърда ҳар қайси банддан кейин қайтариладиган бир хил мисралар.

Ривоят – воқеий ёки тарихий ҳодисани аксар хаёлий нақл шаклида ҳикоя қиладиган эпик асар.

Рисола – китобча, мактуб, булар мавзу жиҳатидан хилма хил бўлиши мумкин.

Ритм – шеърий нутқдаги муайян, бир бирига монанд кичик бўлакларнинг изчил ва бир ўлчовда такрорланиб келиши.

Риторика – ўтмишда нутқ сўзлаш санъати тўғрисидаги махсус фан риторика дейилган. Ҳозирда эса мазмунсиз, баландпарвоз гаплар риторик нутқ дейилади.

Роман – мураккаб турмуш жараёнини, кенг ҳаётий ҳодисалар доирасини қамраб олади ва буни ўсиш ўзгаришда тасвирлайди.

Романс – куйлаш учун ёзилган кичик музика асари, унча катта бўлмаган ва куйланадиган лирик шеър.

Романтизм – турмушнинг ўзидан кўра кўпроқ турмуш ҳақидаги орзу умидларни тасвирлаш тамойилига асосланган адабиёт методларидан бири.

Рубоий – фақат 4 мисрадан ташкил топган шеър бўлиб, унинг 1,2,4 мисралари қофияланиб келади. Лекин 4 та мисраси ҳам бир хил қофияланиши мумкин, бундай рубоий “таронаи рубоий” дейилади.

Ружуъ – шоир баъзан нарса ва ҳодисани дастлаб хаёлига келган маълум образли ифода орқали тасвирлаб, эстетик таъсирни кучайтириш ниятида ундан кучли сўз, образ яратади ва буни аввалгисидан кечиш ёки қайтиш йўли билан беради.

Саёхатнома — саёҳат таассуротлари ва тафсилотларини тасвир этувчи бадиий асар.

Сабк – санъат ва адабиётда баён усули, тил ва бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш йўли.

Сажъ – қофияли наср.

Сакта – аруз вазнидаги шеърда ҳижолардаги етишмовчилик, яъни ҳижолар миқдорининг камайиб ёки ошиб кетиши, чўзиқ ҳижо ўрнига қисқа, қисқа ҳижо ўрнига чўзиқ ҳижо келиши.

Салбий образ – бадиий асардаги ёзувчи томонидан фош этилган, қораланган кишилар образи.

Санъат – воқеликни образлар ва ёрқин манзаралар орқали бадиий ифодалайди.

Сарказм – аччиқ, заҳарханда, пичинг.

Сарлавҳа – асарнинг ва асар қисмларининг номлари.

Сатира — ижтимоий ҳаётнинг маълум томони ё айрим гуруҳ ва шахсларнинг ярамас салбий хислатларидан аччиқ кулиб ва уни танқидий тасвирлаб ёзилган ҳажвий асар.

Силлабик шеър – мисралардаги ҳижоларнинг тенг миқдорда бўлишига асосланган шеър.

Силлабо-тоник шеър – ҳижолар ва урғуларнинг миқдори ҳамда тартиби билан белгиланади.

Символ – рамз.

Ситуация – бадиий асарда иштиок этувчиларнинг ўзаро муносабати ва кураши натижасида турли хил эпизодларда вужудга келган ҳаёт вазияти.

Сифатлаш – тушунча, ҳодиса ва кишининг маълум бир хусусияти ва сифатини аниқлаб, изоҳлаб берувчи сўз.

Сонет – банд қурилиши мураккаб бўлган шеър шакли. Қоидага кўра шеър 14 мисрадан ташкил топиши керак. Сонетнинг биринчи қисми 2 тўртлик (катрен); иккинчи қисми 2 учликдан (терцет) тузилади. Тўртликдаги мисралар оралаб қофияланади, учликларда эса биринчи билан иккинчи мисра қофияланиб биринчи учлик билан иккинчи учликнинг учинчи мисраси қофияланади.

Стопа – силлабо тоник шеър тузилишида урғули ва урғусиз ҳижоларнинг маълум тартибда такрорланувчи бирикмаси бўлиб, шеър ўлчовини белгилайди.

Строфика – шеър тузилишига доир фаннинг бир бўлими бўлиб, у банд ва қофиялар билан, уларнинг келиб чиқиши ва шеърий асарларда ишлатилиши билан шуғулланади.
1   2   3   4   5   6   7   8


написать администратору сайта