Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница44 из 119
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Изоҳ:Нақл қилишларича, Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд- қимматбаҳо иморатлар куришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақшу нигорли қилиб қуриб бутун умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар.

Муҳтарам ўкувчи! Эътибор беринг, замонамиз боёнларининг кўплари Охиратни унутиб, дунё ҳою-ҳавасларига берилишда худди ўша Од қабиласига ўхшаб кетмайдими?! Юқоридаги ва қуйидаги оятларда Ҳуд алайҳиссалом уларни бундай беҳуда ишлар билан машғул бўлишдан қайтариб, дунё ва Охират учун фойдали юмушлар билан банд бўлишга даъват қилганлари ҳақида хабар берилади.

  1. Ва гўё мангу яшаб қоладигандек қаср-саройлар соласизлар?!

  2. Қачон (бирон кишини жазолаш учун) ушласангизлар бераҳмларча ушлайсизлар?!

  3. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!

  4. Ва сизларни ўзларингиз биладиган (неъматлар) билан қўллаган-сийлаган Зотдан

(Аллоҳдан) қўрқингиз!

133-134. У сизларни чорва ҳайвонлари ва ўғиллар билан, боғлар ва булоқлар билан қўллади-ку!

  1. Албатта мен сизларнинг устингизга улуғ Куннинг – Қиёматнинг азоби

(тушиши)дан қўрқурман".

  1. Улар дедилар: "Сенинг ваъз-насиҳат қилишинг ёки ваъз қилгувчилардан бўлмаслигинг бизлар учун баробардир (яъни, бизларга панд-насиҳат қилиб овора бўлма).

  2. Албатта бу (айшу ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир.

  3. Бизлар азоблангувчи эмасмиз".

  4. Бас, улар (Ҳудни) ёлғончи қилишгач, Биз уларни ҳалок этдик. Албатта бунда (яъни, Ҳуд ва унинг қавми бўлмиш Од қабиласи хақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.

  5. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнииг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўъминларга) Меҳрибондир.

  6. Самуд (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди.

  7. Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!

  8. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.

  9. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!

  10. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр- мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.

146-147-148. Сизлар бу Ердаги нарсаларда — боғлару булоқларда, экинлар ва мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!

  1. Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар (ясамоқдасизлар)?!

  2. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!

151-152. Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!"

  1. Улар дедилар: "Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган ақлдан озган кимсалардандирсан.

  2. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар (пайғамбарман деган даъвойингда) ростгўйлардан бўлсанг бирон оят-мўъжиза келтир!"

  3. У айтди: "(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир.

  4. Яна унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ Куннинг

Қиёматнинг азоби ушлар".

  1. Бас, улар (туяни) сўйдилару, надомат қилгувчиларга айландилар.

  2. Уларни азоб ушлади. Албатта бунда (яъни, Солиҳ ва унинг қавми хақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.

  3. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.

  4. Лут қавми пайғамбарларини ёлғончи қилди.

  5. Ўшанда уларга биродарлари Лут айтган эди: "(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!

  6. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.

  7. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!

  8. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр- мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.

  9. Сизлар бутун оламлардан (ажраб ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб, аёлларга уйланиш ўрнига) эркакларга яқинлашурмисизлар?!

  10. Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар".

  11. Улар дедилар: "Қасамки, агар тўхтамасанг эй Лут, албатта сургун қилингувчилардан бўлурсан".

  12. У айтди: "Албатта мен сизларнинг (бу) ишларингизни ёмон кўргувчиларданман.

  13. Парвардигорим, менга ва аҳлимга (яъни, менга иймон келтирган кишиларга) улар

(кофирлар)нинг қилаётган амаллари (оқибати)дан нажот бергин".

  1. Бас, Биз унга ва унинг барча аҳли тобеъларига нажот бердик.

  2. Магар (азоб остида) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг иймонсиз бўлган хотинига нажот бермадик).

  3. Сўнгра бошқаларни ҳам ҳалок қилдик.

  4. Ва уларнинг устига (тош) ёмғир ёрдирдик. Бас, (азоб ҳақида) огоҳлантирилган (лекин ўзларининг ярамас қилмишларидан қийтмаган) кимсаларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди.

  5. Албатта бунда (Лут ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.

  6. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўъминларга) Меҳрибондир.

  7. Дарахтзор эгалари (яъни, Шуайб пайғамбар қавми) пайғамбарларини ёлғончи қилдилар.

  8. Ўшанда уларга Шуайб айтган эди: "Аллоҳдан" қўрқмайсизларми?!

  9. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.

  10. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!

  11. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр- мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.

  12. Ўлчовни тўла ўлчанглар ва камайтириб (тортгувчилардин) бўлманглар!

  13. Ва тўғри тарози билан тортинглар!

  14. Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва ер юзида бузғунчилик қилиб санқиб юрманглар!

  15. Ҳамда сизларни ҳам (сизлардан) аввал яралган умматларни ҳам яратган Зот

Аллоҳдан қўрқинглар!"

  1. Улар дедилар: "Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган ақлдан озган кимсалардандирсан.

  2. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Албатта бизлар сени ёлғончи кимсалардан, деб гумон қилурмиз.

  3. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмондан бир бўлагини ташлаб юбор!"

  4. У айтди: "Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши Билгувчидир (яъни, сизлар қандай азобга мустаҳиқ бўлсангиз Аллоҳ, Ўзи билиб жизойингизни бергувчидир)".

  5. Бас, улар (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни "соябон" кунининг азоби ушлади. Даиҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди.

Изоҳ:Уламолар айтишларича, Аллоҳ таъоло Шуайб алсҳиссаломнинг қавмини Шуайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлиган экан. Шунда улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига очиқ саҳрога чиққанларида Аллоҳ таъоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар ўша "соябон" остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.

  1. Албатта бунда (яъни, Шуайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.

  2. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўъминларга) Меҳрибондир.

Изоҳ:Ушбу сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақидаги етти қисса мазкур бўлди. Аллоҳ таъоло Ўзининг сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида аввалги пайғамбарларнинг қиссалирини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб, бундай иймонсиз кимсалир илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам албатта бўлишини билдиради. "Албатта бунда оят-ибрат бордир".

  1. Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.

193-194-195. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (Охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръонни) Руҳул- Амин — Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди.

  1. Албатта (Қуръон ҳақидаги хабарлар) ўтганларнииг Китобларида ҳам бордир.

  2. Ахир (Қуръон ҳақида) бани Исроил олимлари ҳам билишлари (Макка мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан, Аллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил эмасми?!

198-199. Агар Биз (Қуръонни) ажамлардан (яъни, араб бўлмаган кишилардан) бирига нозил қилсак, бас, у (Қуръонни) уларга ўқиб берса, унга ҳам иймон келтиргувчи бўлмас эдилар.

  1. (Пайғамбарларни ёлғончи қилишни) жиноятчи кимсаларнинг дилларига мана шундай йўллаб-киритиб қўйганмиз.

  2. Улар то аламли азобни кўрмагунларича (Қуръонга) иймон келтирмайдилар.

  3. Бас, у (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.

  4. Сўнг улар: "Бизларга (бир оз) мухлат берилармикан, (албатта иймон келтирган бўлур эдик)", деб қолурлар.

  5. Бас, улар Бизнинг азобимизни шоштирурларми?

205-206-207. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), хабар беринг-чи, агар Биз уларни (узоқ)

йиллар (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда

қилинган нарсалари (яъни, азоб) келса, (ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми?!

208-209. Биз бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилмадик, магар унииг учун (азоб- ҳалокатдан) огоҳлантиргувчи (пайғамбарлар) бўлган ҳолида қишлоқ аҳли ўз пайғамбарларини ёлғончи қилганларидан кейингина келажак авлод учун) эслатма- ибрат бўлсин, деб (ҳалок қилдик). Ва Биз золим бўлмадик.

  1. (Қуръонни осмондан) жинлар олиб тушганлари йўқ.

  2. Улар учун бунинг имкони йўқ ва улар бунга қодир ҳам эмаслар.

  3. Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир.

Изоҳ:Макка мушриклари аввал "Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзиб олган", деб кўрдилар, лекин бу иғволари фойда бермади, чунки Пайғамбар алаҳиссаломнинг Қуръондек беназир Китобни ёзиш эмас, балки уни ўқиб беришга ҳам қодир бўлмаган саводсиз киши эканликлири Маккаликларга маълум эди. Шундан кейин, улар "Муҳаммаднинг ҳам бошқа коҳин-фолбинларга ўхшаб ўз жинлари бор, Қуръонни унга ўшалар ўргатадилар", деган янги ёлғонни ўйлаб топдилар. Мазкур оятларда Аллоҳ таъоло бу иш жинларнинг кўлидан келмаслигини, улар осмон хабарларини эшитишдан четлатилганларини айтиб, (бу ҳақда Ҳижр сурасининг 17-18-оятларида ҳам зикр қилингин эди) Қуръони Карим У Зотнинг Ўзи нозил қилган Китоб эканини таъкидлайди. Суранинг 221-22З-оятларида яна шу мавзуга қайтилиб, жинлар кимларнинг олдига тушиши аниқ айтилади.

  1. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Аллоҳ, билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз.

  2. Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!

Изоҳ:Ушбу икки оятда Аллоҳ таъоло Ўз пайғамбарига Ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса ё нарсага сиғинмасликни ва бошлаб бу Ҳақ Динга ўз қариндош-уруғларини чорлашни буюрди. Шу оятлар нозил бўлиши билан Пайғамбар алайҳиссалом қариндошларини йиғиб, уларни Охират азобидан фақат ўз иймон-амаллари билангина халос бўлишлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар ва жумладан ўз қизларига қараб шундай дейдилар: "Эй Фотима, қанча сўраб-ёлвормагин, Охират Кунида мен сенга асқотмайман (яъни, Охират азобидан Пайғамбар қизи бўлганинг учун эмас, балки ўз амалинг билангина қутула олурсан)", дейдилар. Бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг барча умматларига сабоқдир.

  1. Ўзингизга эргашган мўъминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хуш хулқ билан камтарона муомалида бўлинг)!

  2. Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда айтинг: "Албатта мен сизларнинг амалингиздан покдирман".

  3. Ғолиб ва Меҳрибон (Аллоҳ)га таваккул қилинг!

218-219. У Сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар.

  1. Шак-шубҳасиз, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг): "Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?

  3. Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб;

  4. Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнииг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир".

  5. Шоирларга йўлдан озганлар эргашур.

225-226. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!

Изоҳ:Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият — сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қилидиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади. Яна бу хусусда Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу ҳадисдир: Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳиссаломга, Аллоҳ таъоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардин кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади, деганларида Ҳазрат шундай жавоб берганлар: "Мўъмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни, қалами) билан Аллоҳ Йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткаиррорқдир".

227. Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидаи кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.

  1. 1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119


написать администратору сайта