уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Шуъаро»сурасиИкки юз йигирма етти оятдан иборат бўлган "Шуаро" сураси ҳам Макка сураларидандир. У Қуръонинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган (очиқ оятлардан) иборат Эслатма эканини таъкидлаш билан бошланиб, Пайғамбар алаҳиссаломга мушрикларнинг иймонсизликларидан қайғурмаслик кераклигини уқтиради ва улар яқинда — Қиёмат Кунида Аллоҳинг азобига дучор бўлишлари ҳақида хабар беради. Бу сурада ҳам аввал ўтган айрим пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг барчалари бир нарсага — Якка-ю Ягона Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг Ўзигагина итоат этишга даъват қилганлари айтилади ва уларни ёлғончи қилган кимсаларнинг топган оқибат-ҳалокатлари тасвирланади. Сура ниҳоясида сўз яна Қуръонга қайтиб, унинг жинлар келтирган чўпчак ё шоирлар битган шеър эмас, балки Аллоҳ томонидан Жаброил фаришта воситасида очиқ араб тилида нозил қилинган Илоҳий Китоб эканлиги таъкидланади. Бу сурадан Аллоҳ таолонинг шоирлар ҳақидат сўзлари ҳам ўрин олгани сабабли у "Шуаро" сураси деб аталгандир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). То, Син, Мим. Ушбу (оятлар) очиқ-равшан Китоб оятларидир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўъмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз. (Ундоқ қилманг, чунки), Агар Биз (уларнинг мўъмин бўлишларини) хоҳласак уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилиб шу билан бўйинлари эгилиб қоларди. (Лекин, Биз буни истамаймиз, зеро, иймон-ишонч ночор-ноиложликдан эмас, балки қалб қаноати билан ихтиёрий бўлиши лозимдир). Уларга Раҳмон томонидан бирон бир янги Эслатма келса, албатта улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар. Мана улар (Пайғамбар алайҳиссаломни) ёлғончи қилдилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилган нарсанинг хабарлари (яъни, оқибати) келур. Ахир улар ерни — Биз унда барча турли фойдали (ўсимлик) навларидан қанчасини ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?! Албатта бунда оят-ибрат бордир. (Лекин Макка мушрикларининг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўъминларга) Меҳрибондир. 10-11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Парвардигорингиз Мусога нидо қилиб: "У золим қавмга — Фиръавн қавмига боргин, улар (Мендан) қўрқмайдиларми?!", (деган эди); Мусо айтди: "Парвардигорим, (албатта амрингга итоат этурман — у золим қавм олдига борурман, фақат) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман; Ва (улар мени ёлғончи қилишларидан) дилим сиқилур, тилим бурро эмасдир, бас, (Мисрда — Фиръавн зулми остида яшиб турган биродарим) Ҳорунга (ҳам) пайғамбарлик юборсанг, (у менга ёрдамчи бўлса). Яна уларнинг наздида мен гуноҳкорман (яъни, улар мени бир мисрлик-Қибтий йигитни қасддан ўлдиришда айблайдилар), бас, мени (Сенинг фармонингни уларга етказмасимдан) ўлдириб куйишларидан қўрқурман". (Аллоҳ) деди: "Йўқ, (улар сени ўлдира олмаслар). Бас, (биродаринг Ҳорун билан бирга) Бизнинг оят-мўъжизаларимиз билан боринглар! Албатта Биз сизлар билан бирга (савол-жавобларингизни) Эшитиб тургувчидирмиз. Энди Фиръавнга бориб айтинглар: "Ҳақиқатан, биз барча оламлар Парвардигорининг элчиларидирмиз. (Қўл остингдаги) бани Исроил (қавми)ни бизга қўшиб (ўз юртлари — Фаластинга) жўнатгин". (Улар келиб Фиръавнга шу сўзларни айтишгач, у Мусого қараб) деди: "Биз сени болалик чоғингда ўз ичимизда (яъни, саройимизда) тарбияламаганмидик, умрингнинг бир неча йилида орамизда турган эдинг-ку! Кейин нонкўрлардан бўлиб қилган қилмишингни — қилган эдинг-ку (яъни, бир Қибтийни ўлдириб қўйиб қочиб кетган эдинг-ку)!" (Мусо) айтди: "Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим. Сўнг сизлардан қўрқиб қочиб кетдим. Кейин Парвардигорим, менга ҳикмат - илм ҳадя этди ва мени пайғамбарлардан қилди. Ўша сен менга миннат қилаётган неъмат (аслида) сен бани Исроилни қул қилиб олишингдир". Изоҳ:Бу оятни шундай тушунмоқ лозим: "Эй Фиръавн, сен мени болалигимдан тарбиялиб ўстирганингни менга миннат қилмоқдасан. Аслида нима сабабдан мен сенинг саройингга келиб қолдим? Сен бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг барча ўғил болиларини ўлдираётганинг учун онам мени аниқ ўлимдан қутулиб қолармикан, деб сандиққа солиб дарёга оқизганида сенинг хотининг мени дарёдан тутиб олгаш эди- ку! Агар снн бани Исроил қавмига бундай зулму ситамлар қилмаганингда, мени ҳам ўз ота-онам тарбиялаган бўлар эди-ку! Ана ўша қилмишингни неъмат деб аташга уялмайсанми?!" Бу оят ўзга юртларни босиб, ўзига қарам қилиб олган, сўнгра "Биз сенларни тарбиялаб одам қилганмиз", деб даъво қиладиган барча мустамлакачиларга берилган жавобдир. Фиръавн деди: "Барча оламларнинг Парвардигори (деганинг) нимаси яна?" (Мусо) айтди: "Агар ишонадиган бўлсанглар, (Аллоҳ) осмонлар ва ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори — Хожасидир". (Фиръавн) атрофидаги (аъёнлар)ига.: "Қулоқ солмайсизларми", деб (масхара қилди). (Мусо) айтди: "(Аллоҳ) сизларнинг ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигоридир". (Фиръавн) деди: "Сизларга элчи қилиб юборилган бу пайғамбарингиз шак- шубҳасиз, жиннидир". (Мусо) айтди: "Агар ақл юргизувчи бўлсангизлар, (Аллоҳ) Машриқ ва Мағрибни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир". (Фиръавн) деди: "Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг албатта мен сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!" (Мусо) айтди: "Агар мен сенга (ўзимнинг ҳақ Пайғамбар эканлигимга далолат қиладиган) очиқ нарса — мўъжиза келтирсам ҳам-а?" (Фиръавн) деди: "Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг ўша (мўъжизангни) келтир-чи?!" Шунда (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у ростакам аждарга айланди. Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди, (ҳолбуки, Мусо ўзи қорамағиз одам эди). (Фиръавн) атрофидаги одамларга: "Шубҳасиз, бу (Мусо) ўткир сеҳргардир. У ўз сеҳри билан сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар", деди. 36-37. Улар айтишди: "Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (билимдон, сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин, улар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар". 38. Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар. 39-40. Ва одамларга: "Сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми? Агар сеҳргарлар ғолиб бўлиб чиқсалар, эҳтимол бизлар ўшаларга эргашурмиз", дейилди. Энди қачонки, сеҳргарлар келишгач, Фиръавнга: "Агар биз ғолиб бўлсак, бизлар учун аниқ мукофот бўлурми?", дейишди. У: "Ҳа, у ҳолда албатта сизлар (менинг) яқинларимдан бўлурсизлар", деди. Мусо уларга: "Ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар", деди. Бас, улар арқон ва асоларини (ерга) ташладилар ва: "Фиръавннинг қудратига қасамки, албатта бизларгина ғолиб бўлгувчидирмиз", дедилар. Сўнг Мусо асосини ташлаган эди, баногоҳ у (асо) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади. 46-47-48. Шунда у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: "Барча оламларнинг Парвардигорига — Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик", дедилар. (Фиръавн) айтди: "Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар — албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг кўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни (дорга) осурман". Улар дедилар: "Зарари йўқ. Зеро, бизлар Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз. Албатта бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид қилурмиз". Биз Мусога: "Бандаларим (яъни, бани Исроил қавми) билан тунда йўлга чиққин! Албатта сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг кўшини ортингиздан кувиб етур"), деб ваҳий юбордик. Бас, (Мусо ва унинг қивми йўлга тушганларидан хабар топгач), Фиръавн барча шаҳарларга (аскар) йиғувчиларни жўнатди (ва деди): "Аниқки, улар бир ҳовуч ялангоёқлардир. Дарҳақиқат, улар (қўл остимиздан чиқиб кетишлари билан) бизларни ғазаблантирдилар. Шубҳасиз, бизлар барчамиз эҳтиёт чораларини кўриб тургувчи қавмдирмиз". 57-58-59. Бас, мана шундай қилиб Биз уларни (яъни, Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал маскандан айирдик ва мана шундай қилиб, Биз улар(нинг барчаси)га бани Исроилни ворис қилдик. Бас, (Фиръавн ва унинг лашкари) тонг пайтида уларни қувиб етдилар. Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари: "Бизлар аниқ тутилдик, (чунки олдмизда ҳеч қандай йўл йўқ фақат денгиз бор)", дедилар. (Мусо) айтди: "Йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта У мени (нажот) йўлига бошлар". Бас, Биз Мусога: "Асойинг билан денгизни ургин", деб Ваҳий юбордик. Бас, (у асосини текизган эди, денгиз ўртасидан) бўлиниб ҳар бир бўлак (сув) баланд тор каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар). Ва кейингиларни (яъни, Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгига) ғарқ қилиб юбордик. Албатта бунда (Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўъминларга) Меҳрибондир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг! Ўшанда у отаси ва қавмига: "Нимага ибодат қилмоқдасизлар?", деганида; Улар: "Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас, уларга содиқлигимизча қолурмиз", дедилар. 72-73. (Иброҳим) айтди: "Дуо-илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларни(нг дуо-илтижоларингизни) эшитадиларми ёки сизларга фойда ё зиён етказа оладиларми?!" 74. Улар дедилар: "Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат) қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз). 75-76. (Иброҳим) айтди: "Сизлар ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Шак-шубҳасиз, улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ибодат қилмайман), магар барча оламлар Парвардигоригагина (ибодат қилурман). У мени яратгандир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур. Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур. У мени ўлдирур, сўнгра (Қиёмат Кунида қайта) тирилтирур. Жазо (Қиёмат) Кунида менинг хато-гуноҳларимни Унинг Ўзи мағфират этишини умид қилурман. Парвардигорим, менга ҳикмат — илм ҳадя этгин ва мени солиҳ (бандаларинг) қаторига қўшгин. Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин. Яна мени ноз-неъматлар боғининг ворисларидан қилгин. Отамни ҳам мағфират қилгин. У шубҳасиз, адашганлардан бўлди. Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин". У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур). (У Кунда) жаннат тақводор бўлган зотларга яқин қилинди. Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб қўйилди. 92-93. Ва уларга: "Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?! Улар сизларга ёрдам бера олурми еки ўзлари ёрдам ола билурми?!", дейилди. 94-95. Бас, у (бутлар) ва йўлдан озган кимсалар ҳамда иблис лашкарлари (яъни, кишиларни ҳақ Йўлидан оздирган доҳийлар) барчалари (дўзахга) улоқтирилди. 96. Улар (дўзахда) талашиб-тортишар эканлар, дедилар: 97-98. "Аллоҳ, номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз. 99. Бизларни фақат жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар. 100-101. Энди бизлар учун на қўлловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Қани энди биз учун яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак". Албатта бунда (яъни, Иброҳим ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир. Нуҳ қавми пайғамбарларини ёлғончи қилди (яъни, Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар). Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ айтган эди: "(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр- мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг зиммасидадир. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!" Улар дедилар: "Сенга пасткаш (ялангоёқ) кимсалар эргашган бўлса, бизлар сенга иймон келтирурмизми?" (Нуҳ) айтди: "Мен уларнинг нима иш-амал қилгувчи эканликларини билмасман. Агар пайқай олсангизлар уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Парвардигоримнииг зиммасидадир. Ва мен (сизнинг сўзингизга кириб) мўъмин бўлган кишиларни (ҳузуримдан) қувмайман ҳам. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман". Улар дедилар: "Қасамки, агар (бу даъватингдан) тўхтамасанг, эй Нуҳ, албатта тошбўрон қилингувчилардан бўлурсан!" (Шунда Нуҳ) айтди: "Парвардигорим, қавмим мени ёлғончи қилдилар. Энди Сен Ўзинг мен билан Уларнинг орасини очиб қўйгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўъмин кишиларга нажот бергин". Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлган кишиларга (одамлар, ҳайвонлар ва паррандалар билан) лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик. Сўнгра (уларга нажот берганимиздан) кейин қолганларни ғарқ қилдик. Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлир устидан) ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир. Од (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: (Аллоҳдаи) қўрқмайсизларми?! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман Менинг ажр- мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир. Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги — баланд бино қураверасизларми?! |