Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница40 из 119
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119

«Мўъминун»сураси



Бир юз ўн саккиз оятдан иборат бу сура Маккада нозил қилингандир.

Сура Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом У Зотнинг сўнгги Пайғамбари эканлигига иймон келтирган мўъминлар Фирдавс боғларига меросхўр бўлиш учун қайси амалларни қилиб, қайси амаллардан тийилишлари лозим эканлигини баён қилиш билан бошланади. Шу боисдан у "Мўъминун — Мўъминлар" деб аталгандир.

Бу сурада ҳам ўтмишдаги айрим пайғамбарлар ва уларга мушриклар томонидан етган озорлар зикр қилиниши билан Пайғамбар алайҳиссаломга Макка кофирларининг етказаётган азиятларидан тасалли берилади. Суранинг меҳвари (ўқи) асосан бу дунёдаги ҳаёт инсоннинг узун умр йўлидаги биринчи — нисбатан жуда қисқа босқич экани, бу босқич ўтилгандан кейин Охиратда абадий ҳаёт учун қайта тирилиш ҳақ экани атрофида айланади. Яна бу сурада ҳаётларини куфр билан ўтказган кимсаларнинг "сакаротул-мавт ўлим талвасаси" чоғида тортадиган азоблари, ажаллари етиб — орзу-хаёллари пучга чиққан пайтида чекадиган афсус-надоматлари ҳам баён қилинади.

Сура одамлар икки тоифага — бахтли ва бадбахтларга бўлинадиган, ҳар қандай насл- насаб, қариндош-уруғчиликдан тониладиган, фақат иймон ва қилинган яхши амалгина фойда берадиган Қиёмат Куни ҳақида хабар бериш билан ниҳоя топади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Дарҳақиқат, мўъминлар нажот топдилар.

  2. Улар намозларида (кўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.

  3. Улар беҳуда фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.

  4. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир.

  5. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир.

  6. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар).

Бас, улар маломат қилинмаслар.

  1. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби Шариати Исломияда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.

  2. Улар (яъни, мўъминлар) ўзларига (ишонилган) омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир.

  3. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир.

10-11. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар.

Изоҳ:Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўъминлар нажот топиб, бахт-саодатга эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга эга бўлишлари лозим экан.

  1. (Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик.

Изоҳ:«Лойнинг мағзи»дан мурод — лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ, замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида ер жинсининг барча моддалари мавжуд эканини исботлайди.

  1. Сўнгра уни (яъни, барча иисонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни,

бачадондаги) нутфа-маний қилдик.

  1. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўштни "кийдирдик", сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг Гўзал Яратгувчи (яъни, йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли — Буюкдир.

Изоҳ:Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами билан аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жираённи бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.

  1. Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни, яралиб, ҳаётга келганингиздан) кейин (ажалларингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар.

  2. Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар Қиёмат Кунида қайта тирилурсизлар.

  3. (Қасамки), Биз сизларнинг устингизда етти йўлни (яъни, етти қават осмонни) яратдик. Биз Ўз халқимиздан ғофил бўлмадик.

Изоҳ:Муфассирлар айтишича, бу оятда етти қават осмоннинг етти йўл деб аталишини шундай тушунмоқ мумкин:

Аллоҳ таъоло инсонни ва барча махлуқотни яратганидан сўнг уларнинг ҳолидан ғофил бўлиб қолгани йўқ, балки уларга ризқу рўз ёғилиб туриши учун устларида етти йўл — етти осмонни пайдо қилди.

  1. Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам Қодирдирмиз.

  2. Сўнг Биз сизлар учун у (сув) ёрдамида хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у (боғларда) яна кўп мевалар бўлур, сизлар улардан ейсизлар.

  3. Яна (Биз сизлар учун) Тури Сайно (тоғи)дан чиқадиган ёғли ва егувчилар учун

(нон) хуруш бўлган ҳолда ўсадиган бир дарахтни (яъни, зайтунни яратдик).

  1. Албатта сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир — Биз сизларни уларнинг қорнидаги сут билан суғорурмиз, яна сизлар учун уларда (юнгларидан кийимлар тўқиш, миниш каби) кўп фойдалар бордир, шунингдек, улар(нинг гўшт-ёғлари)дан ейсизлар.

  2. Яна уларнинг устида ва (дарё-денгизларда эса) кемаларда юк ташийсизлар.

  3. Дарҳақиқат, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: "Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми", деди.

  4. (Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: "Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ (пайғамбар юборишни) хоҳласа, эди фаришталарни туширган бўлур эди. Бизлар бу (Нуҳ айтаётган "Аллоҳ Якка-Ягонадир", деган сўз)ни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз.

  5. У (яъни, Нуҳ) фақат бир жинни бўлган одамдир. Бас, унга бир (оз) вақтгача кўз тутинглар, (агар шу сўзидан қайтмас экан, ўлдириб юборурсизлар)", дедилар.

  6. (Нуҳ) айтди: "Парвардигорим, улар мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг менга ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)".

  7. Бас, Биз унга ваҳий қилдик — Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳишоямизда) ва Бизнинг ваҳий-таълимимиз билан бир кема ясагин! Бас, қачон Бизнинг фармонимиз келиб, таннурдан (олов ўрнига) фавворалар отилган вақтида у кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли-оилангни солгин. Лекин (кофирлардан) қайси кимсалар устида Бизнинг Сўзимиз (яъни, сувга ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса (уларни тарк қилгин) ҳамда у золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар.

Изоҳ:Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар. Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни ер деб ҳам таржима қилганмиз.

  1. Энди қачон ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кема устида жойлашиб олгач, айтгин: "Бизларни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин".

  2. Яна айт: "Парвардигорим, мени бир муборак манзилга туширгин. Сен Ўзинг энг яхши (манзилларга) Туширгувчисан".

  3. Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми можаросида) оят-ибратлар бордир. Биз имтиҳон қилгувчидирмиз.

  4. Сўнгра Биз улардан кейин бошқа асрларни (яъни, авлодларни — Од қабиласини) пайдо қилдик.

  5. Бас, уларга ўзларидан бўлган бир пағрамбарни (яъни, Ҳудни) юбордик. (У айтди): "Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми?!"

  6. Унинг қавмидан кофир бўлган, Охиратдаги мулоқотни ёлғон деган ва Биз хаёти дунёда бой-бадавлат қилиб қўйган кимсалар дедилар: "Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади.

  7. Қасамки, агар сизлар ўзингизга ўхшаган одамга итоат қилиб (ўз бутларингиздан кечсангизлар) у ҳолда албатта зиён кўргувчидирсизлар.

  8. У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта

(қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами?

  1. Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир.

  2. Ҳаёт фақат (шу) дунёдаги хаётимизднр (Айримларимиз) ўлсак, (бошқаларимиз)

ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз.

  1. У (яъни, Ҳуд) фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган бир кимсадир. Бизлар унга ҳеч иймон келтиргувчи эмасмиз.

  2. (Шунда Ҳуд) айтди: "Парвардигорим, мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг менга ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)".

  3. (Аллоҳ) деди: "Озгинадан кейин улар албатта надомат қилгувчиларга айланиб қолурлар".

  4. Бас, хақли равишда уларни (даҳшатли) қичқириқ тутиб, Биз уларни хас-хашакка айлантирдик. У золим қавмга халокат бўлгай.

  5. Сўнгра улардан кейин бошқа асрларни (авлодларни) пайдо қилдик.

  6. Бирон миллат-авлод ўз ажалидан ўзиб ҳам кета олмас, (уни) кетга ҳам сура билмас.

  7. Сўнгра Биз пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.

45-46. Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ хужжат билан Фиръавн ва унинг одамларига пайғамбар қилиб юборган эдик, улар кибр ҳаво қилдилар. Улар мутакаббир қавм эдилар.

  1. Улар айтдилар: "Ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон келтирурмизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми (яъни, бани Исроил) бизларнинг қулларимиз-ку".

  2. Бас, улар (Мусо ва Ҳоруннинг) иккисини ҳам ёлғончи қилишиб, халок қилингувчилардан бўлдилар.

  3. Дарҳақиқат, Биз Мусога (бани Исроил қавми) ҳидоят топиши учун Китоб

Тавротни ато этдик.

  1. (Кейин) Биз Марямнинг ўғли (Ийсони отасиз дунёга келтириш билан) ва унинг онаси (Марямни эрсиз фарзандли қилиш билан Бизнинг кудратимизга далолат қиладиган) оят-аломат қилдик ва иккисини бир оқар сувли баланд-кўркам қароргоҳга жойладик.

  2. (Юборган борча пайғамбарларимизга шундай дедик): "Эй пайғамбарлар, халол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни Билгувчидирман.

  3. Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!".

  4. Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир ҳизб — гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар (яъни, ҳар бир ҳизб ўзини ҳақ, бошқаларни эса ноҳақ деб даъво қилади).

  5. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (маълум) вақтгача уларни ўз ғафлатларида қолдиринг!

55-56. Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз деб ўйлайдиларми?! Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун қилинаётганини) сезмайдилар.

  1. Албатта Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар;

  2. Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар;

  3. Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар;

  4. (Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорларига қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда (камбағал-бечораларга) садақалар берадиган кишилар;

  5. Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошурлар.

  6. Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмасмиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат хақни сўзлаидиган китоб (яъни, ҳар бир банданинг номайи аъмоли) бордир. Уларга (Қиёмат Кунида яхшиликларини яшириш ё ёмонликларини ошириш билан) зулм қилинмас.

  7. Йўқ, (кофирларнинг) диллари бундан (яъни, юқорида мазкур бўлган мўъминларнинг фазилатларидан) ғафлатдадир. Улар учун бундан бошқа (динсизлик, риёкорлик, ширк ва дилозорлик каби) ўзлари қилувчи бўлган амаллари бордир.

  8. То қачон Биз уларнинг боёнларини азобга гирифтор қилганимизда (яъни, мол- давлатларини кетказиб, оч-яланғоч қилиб кўйганимизда) баногоҳ улар фарёд қилиб қолурлар.

  9. (Шунда Биз дермиз): "Бугун энди фарёд қилмангиз! Аниқки, сизларга Биз томонимиздан (ҳеч қандай) ёрдам бўлмас.

  10. (Чунки) сизларга Менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар кетингизга тисланган эдингиз.

  11. ("Байтуллоҳ бизларники", деб), у билан мутакаббирлик қилган ҳолларингизда тунги суҳбатларингизда (Қуръон хусусида) беҳуда сўзлар айтар эдингизлар".

  12. Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур — тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни, уларнинг ота- боболарига ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар Китоблар билан келган эди-ку)?!

  13. Ёки ўз пайғамбарларини (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ишончли, ростгўй ва хушхулқ инсон эканини) танимай, шу сабабли уни инкор қилгувчи бўлдиларми?!

  14. Ёхуд: "Унда (Муҳаммадда) жиннилик бор", дедиларми?! Йўқ, (Муҳаммад алайҳиссалом) уларга Ҳақ (Дин)ни келтирди. Уларнинг кўплари эса Ҳақни ёмон кўргувчилардир.

  15. Агар Ҳақ Қуръои уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса эди (яъни, унда: "Аллоҳнинг шериклари бор", деган гап келса эди) албатта осмонлар, ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди. Йўқ, Биз улар учун Эслатма келтирдик, улар эса ўзларига (келган) Эслатмадан юз ўгувчидирлар.

  16. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ёки Сиз улардан харж (яъни, Қуръон оятларини келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, Сиз ҳаргиз улардан харж сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи берадиган ажри яхшироқдир. У энг яхши Ризқ бергувчидир.

  17. Шак-шубҳасиз, Сиз уларни фақат Тўғри Йўлга даъват қилурсиз.

  18. Албатта Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар ушбу Йўлдан озгувчидирлар.

  19. Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни)

аритсак шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар.

  1. Мана Биз уларни азоб-очарчилик билаи ушладик. Улар эса на Парвардигорга бўйин эгдилар ва на тавба-тазарруъ қилдилар.

  2. То қачон Биз уларга қаттиқ азоб-қаҳатчилик дарвозасини очиб қўйганимизда эса баногоҳ улар ноумид бўлгувчидирлар.

Изоҳ:Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссаломнинг қарғишларига учраб очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан кейин уларга "азоб дарвозаси очилиб", бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таъоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик берилса, улар яна ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради. Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.

  1. (Аллоҳ) сизлар учун қулоқ(лар)ни, кўзларни ва дилларни пайдо қилган Зотдир. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.

  2. У сизларни ер юзида яратиб — (таратган) Зотдир. Ва Сизлар (Қиёмат Кунида) Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.

  3. У ҳаёт ва ўлим берадиган Зотдир. Кеча ва кундузнинг ўзгариб туриши ҳам Унинг

(измидадир). Ахир ақл юргизмайсизларми?!

  1. Йўқ, улар ҳам худди аввалгилар айтган сўзларни айтдилар

  2. — Улар дедилар: "Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айланган вақтимизда яна қайта тирилгувчимизми?!

  3. Дарвоқеъ, бизларга ҳам, илгари ота-боболаримизга ҳам мана шу ваъда қилинган. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир".

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Агар билгувчи бўлсанглар

(айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?"

  1. Улар: "Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Бас, (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?!

  2. Айтинг: "Етти осмоннинг Хожаси ва улуғ Аршнинг Соҳиби кимдир?"

  3. Улар: "(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Ахир қўрқмайсизларми?!"

  4. Айтинг: "Агар билсанглар (айтинглар-чи), барча нарсанинг подшоҳлиги Қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган Зот кимдир?"

  5. Улар: "(Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик Ёлғиз) Аллоҳникидир," дерлар. Айтинг: "Қандай алданмоқдадирсизлар-а?!".

  6. Йўқ, Биз уларга (қайта тирилишлари ҳақидаги) Ҳақиқатни келтирдик. Улар эса шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.

  7. Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У Зот билан бирга бирон илоҳ йўқдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар (яъни, ҳар бир "илоҳ" ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан Покдир.

  8. У ғайбу шаҳодатни (яъни, йўғу борни) Билгувчидир. Бас, У (мушрикларнинг)

ширкларидан Юксакдир.

  1. Айтинг: "Парвардигорим, агар Сен менга (кофирларга) ваъда қилинаётган (азоб)ни (уларнинг устига тушганини) кўргузадиган бўлсанг;

  2. Парвардигорим, (ўша соатда) мени у золим қавм билан бирга қилмагин".

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Биз Сизга уларга ваъда қилаётган

(азобимизни) кўргизишга Қодирдирмиз.

  1. Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар

(Сизни масхаралиб) айтаётган гапларни жуда яхши Билгувчидирмиз.

  1. Ва айтинг: "Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман.

  2. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ёнимга (яқин) келишларидан паноҳ беришингни сўрайман".

  3. То қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганида: "Парвардигор,

мени (яна ҳаётга) қайтаринглар.

  1. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётгин кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган Кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур.

Изоҳ:Нақл қилишларича, умрини куфру турён билан совурган кимсага ўлим соати келганида шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги барча уқубатлар роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.

  1. Бас, қачон сур чалинганида, (яъни, Қиёмат қойим бўлганида) ана у Кунда уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл-насаб қолмас ва улар бир-бирлари билан савол- жавоб ҳам қила олмаслар.

  2. Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар.

  3. Кимнинг мезонлари енгил бўлса (яъни, ёмонликлари яхши амалларини босиб кетса) бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолгувчидирлар.

  4. Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб қолгувчидирлар.

  5. (Уларга): "Сизларга Менинг оятларим тиловат қилинган эмасмиди, сизлар уларни ёлғон деган эмасмидингизлар?!" (дейилганида),

  6. Улар дедилар: "Парвардигоро, бадбахтлигимиз бизлардан ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз.

  7. Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (куфр ва туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз (яъни, жаҳаннам азобига лойиқдирмиз)".

  8. (Аллоҳ) айтди: "(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!

  9. Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: "Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг Яхшироғидирсан", дер эдилар.

  10. Сизлар эса уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унутдирди. Сизлар улардан кулган эдингиз.

  11. Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим — улар хақиқий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар".

  12. "Ерда қанча йил турдинглар?", деди (Аллоҳ).

  13. Улар айтдилар: "Бир кун ё ярим кун. Санаб тургувчи (фаришталардан) сўрагин".

  14. (Аллоҳ) деди: "Агар сизлар биладиган бўлсангизлар (дунёда) жуда оз турдингизлар (яъни, сизлар абадий деб ўйлаган дунё аслида жудн оз муддатдир).

  15. Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни беҳуда (яъни, дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, Охиратда ҳисоб-қитоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!" (Ундоқ эмас)!

  16. Зотан, Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) Юксакдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар У — улуғ Арш Соҳиби бордир.

  17. Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.

  18. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Парвардигорим, Ўзинг (гуноҳларимизни) мағфират қилгин ва (ҳолимизга) раҳм айла. Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг Яхшироғидирсан".



  1. 1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119


написать администратору сайта