Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница48 из 119
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119

«Рум»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олтмиш оятдан иборатдир.

Сура икки катта давлат Рум ва Форс давлатлари ўртасида бўлган урушда форсларнинг кўли устун келгани ҳақида хабар бериш билан бошланиб, яқин йиллар ичида румликлар ғалаба қилиши тўғрисида башорат қилади. Орадан етти йил ўтгач, бу Илоҳий башорат ҳақ эканлиги маълум бўлади — Рум давлати форслар устидан ғалаба қозонади. Суранинг "Рум" деб аталишининг боиси шудир.

Бу сурада ҳам бошқа Макка сураларидаги каби мўъминларни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чорланади ва узоқ-яқин ўтмишдаги, Аллоҳни инкор этиб, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлгани ҳақида хабарлар берилади.

Яна бу сурада Аллоҳ таъолонинг қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган бир қанча ибратли мисоллар санаб ўтилиб, сўнгра сура Пайғамбар алайҳиссаломни ва у зотнинг умматларини ўз иймон-эътиқодларида сабр-тоқат билан устивор бўлишга буюриш билан ниҳояланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Алиф, Лом, Мим.

2-3-4-5. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни, румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш ёлғиз Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишиларни ғолиб қилур. У Қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир.

Изоҳ:Рум мамлакати арабларга яқин бўлиб, румликлар насроний динига мансуб, форслар эса мажусий эдилар. Шунинг учун ҳам форслар ғолиб бўлгани ҳақидаги хабар Маккага етиб келганида, Макка мушриклари қувонишиб мўъмин-мусулмонларга: "Сенлар Қуръонга ишонганларинг каби румликлар Инжилга ишонишади, форслар эса худди бизларга ўхшаб ҳеч қандай Илоҳий Китобга иймон келтиришмаган. Мана бугун форслар румликларни енгишганидек, яқинда бизлар ҳам сенларни енгамиз", дер эдилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб мўъминларга таскини дил бахш этди ва дарҳақиқат, у оятларнинг берган башорати рост бўлиб чиқди. Барча Ислом уламоларининг наздида, ушбу оятлар ғайб-келажак ҳақидаги бу ҳақ хабарни берганлиги Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳақ Пайғамбари эканликларига, Куръон эса Аллоҳнинг Каломи эканлигига яна бир далилдир.

  1. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар.

  2. Улар Охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар.

  3. Ахир улар ўзларича Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат Ҳақ (қонун) ва белгиланган муддат билан яратганини (демак, ўша муддат битгач, дунё тугаб, Охират бошланишини) тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, бу одамларнинг кўпчилиги қайта тирилиб, Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчидирлар.

  4. Ахир улар ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (пайғамбарларини ёлғончи қилгалари сабабли иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Ўша (ҳалок бўлган кимса)лар булардан (яъни, Макка кофирларидан) кўра кучли-қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ҳайдаб (яъни, экинзорларга айлантириб), обод қилган эдилар- ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганларида пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, Аллоҳнинг ғазабига учраб ҳалок бўлдилар). Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар (Ҳақ Йўлга юришдан бош тортишлари билан) ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар.

  5. Сўнгра (Охиратда эса) Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан (ўзларига) ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлди.

  6. Аллоҳ аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (Қиёмат Кунида) Ўзи яна қайта яратур. Сўнгра (ҳисоб-китоб қилиниши учун) Унга қайтарилурсизлар.

  7. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда жиноятчи кимсалар бутунлай номурод бўлурлар.

  8. (У Кунда) улар учун ўзларича (Аллоҳга) шерик қилиб олган бутлари томонидан шафоат қилгувчилар — қўлловчилар бўлмас (яъни, улар ҳаёти дунёда Аллоҳга шерик қили олишган кимсалар улардан топар) ва улар ҳам бутларидан тонгувчи бўлурлар

  9. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда ана ўша Кунда (мўъминлар билан кофирлар) бир-бирларидан ажралурлар.

  10. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар (жаннат) боғида шодланурлар.

  11. Аммо куфр йўлини тутган ва Бизнинг оятларимизнн ҳамда Охиратда (Аллоҳга)

рўбарў бўлишни ёлғон деган кимсалар ана ўшалар (мангу) азобга дучор қилинурлар.

17-18. Бас, сизлар, (эй, мўъминлар), тунга кириш пайтларингизда ҳам, тонгга кириш пайтларингизда ҳам, оқшомда ҳам, пешин пайтига киришларингизда ҳам Аллоҳни поклангиз (яъни, У Зотга ҳамду сано айтингиз! Зеро), осмонлар ва ердаги бор ҳамду сано Уникидир (яъни, коинотдаги барча мавжудот Унга ҳамду сано айтур).

  1. (Аллоҳ) ўликдан тирикни чиқарур, тирикдан ўликни чиқарур ва ерни, ўлганидан кейин (баҳорда қайта) тирилтирур. Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар.

  2. (Аллоҳнинг қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) — У Зот сизларни (яъни, отангиз Одамни) тупроқдан яратгани, сўнгра сизлар башарга айланиб (ер юзига) таралишларингиздир.

  3. Унинг оятларидан (яна бири) У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладигаи қавм учун оят-ибратлар бордир.

  4. Унинг оятларидан (яна бири) — У Зот осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйганидир. Албатта бунда барча билгувчилар учун оят-ибратлар бордир.

  5. Унинг оятларидан (яна бири) — кечаси ва кундузи ухлашларингиз (яъни, уйқуда чарчоқларингиз чиқиб, ором олишларингиз) ҳамда (кундузлари) Унинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиздир. Албатта бунда тинглайдиган англайдиган қавм учун оят-ибратлар бордир.

  6. Унинг оятларидан (яна бири) — У Зот сизларга (момақалдироқдан) қўрққан ва (ёмғир ёғишидан) умидвор бўлгаи ҳолларингизда чақмоқни кўргизур ва осмондан сув- ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ерни, ўлганидан сўнг тирилтирур. Албатта бунда ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.

  7. Унинг оятларидан (яна бири) осмон ва Ер У Зотнинг амри билан (фазода муаллақ) туришидир. Сўнгра (Қиёмат қойим бўлганида) У сизларни (ётган) ерларингиздан бир бор чақириши билан барчангиз бирдан (ҳисоб-китоб учун) чиқарасизлар.

  8. Осмонлар ва Ердаги бор жонзотлар У Зотга тегишлидирки, ҳаммаси Унга бўйсунур.

  9. У аввал бошида Ўзи яратиб, сўнгра (Қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратадиган Зотдир. (Қайта яратиш – тирилтириш) У Зот учун (илк бор йўқдан бор қилишдан кўра) осонроқдир. Осмонлар ва ердаги энг юксак мисол — хислат (яъни, Тенгсиз — Ягоналик хислати) Уникидир. У қудрат ва ҳикмат Эгасидир

  10. (Аллоҳ) сизларга ўзларингиздан бир мисол келтирур: Сизлар учун қўлларингиздаги қулларингиздан Биз сизларга ризқ қилиб берган молу мулкка шерик бўлиб олгувчилар борми, бас, сизлар (мол-мулкингизни тасарруф қилишда у қулларингиз билан) баробар бўлиб, улардан (ўша қулларингиздан) ҳам ўзларингиздан қўрққандай қўрқурмисизлар? Биз ақл юргизадиган қавм учун оятларни мана шундай баён қилурмиз.

Изоҳ:Бу оятни куйидагича тушуниш керак: агар қўл остингиздаги қулларингиз сизларнинг молу давлатларингизга шериклик даъво қилсалар ва сизларга итоат қилишдан бош тортишиб молу дунёларингизни сизлар билан баб-баробар тасарруф қила бошласалар, сизлар эса худди ўзларингизга ўхшаган озод одамлардан қўрққандек ўз қулларингиздан қўрқиб турсангиз рози бўлармидингиз? Албатта рози бўлмас эдинглар, бас, шундай экан, нега энди барча оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ таъолога Ўзининг қулларини шерик қилиб олурсизлар?! Йўқ, ҳеч қачон Яратганга яралганлар тенг бўла олмас!

  1. Йўқ, золим кимсалар бирои билим ҳужжатсиз, фақат ўзларининг ҳавойи нафсларига эграшиб (Аллоҳга ширк келтирдилир). Бас, Аллоҳ йўлдан оздирган кимсани ким ҳидоят қила олур?! (Ҳеч ким ҳидоят қила олмас) ва улар учун (Охиратда) ёрдам бергувчилар ҳам бўлмас.

  2. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), ўзингизни доимо тўғри бўлган Динда (яъни, Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни (сақланг)! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг Тўғри Дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар. Изоҳ:Ушбу оятда таъкидланишича, Ислом табиий хилқат Динидир. Ҳадиси шарифда айтилишича, "Ҳар бир бола табиий хилқатда Исломда дунёга келур. Сўнг уни ота- онаси ё яҳудий қилурлир ё насроний қилурлар ва ё мажусий қилурлар". Демак, инсон ҳар икки дунёда ҳам руҳан, ҳам жисмонан бахтли-саодатли бўлиши учун одамлар ўйлаб чиқарган турли оқимлирга сохта динларга кириб кетмасдан ўзининг яралган табиий хилқати Исломида собитқадам бўлмоғи лозим экан.

  3. (Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг Динини маҳам тутинглар) ва У Зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан бўлманглар!

  4. Динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олган кимсалардан (бўлманглар)! Ҳар бир ҳизб — фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар.

  5. Қачон (динсиз) одамларга бирон зиён етса, Парвардигорларига қайтиб, Унга дуо- илтижо қилиб қолурлар, сўнгра қачон (Аллоҳ) уларга ўз томонидан бирон марҳамат тотдириб қўйса, баногоҳ улардан бир гуруҳи Парвардигорларига ширк келтира бошлар.




  1. Улар Биз ато этган неъматларга ношукурлик қилаверсинлар! Бас, (эй мушриклар), фойдаланиб қолинглар! Ҳали яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билиб олурсизлар!

  2. Ёки Биз уларга (осмондан) уларнинг (Аллоҳга) ширк келтиришларини (тўғри деб) сўзлайдиган бирон ҳужжат нозил қилдикми?! (Йўқ улар фақат нодонлик билан ўз ҳавойи нафсларига эргашиб, Аллоҳга турли нарсаларни шерик деб билмоқдалар).

  3. Қачон Биз одамларга бирон марҳамат тотдирсак, улар бундан қувониб кетурлар. Агар уларга ўзлари қилган гуноҳлари сабабли бирон ёмонлик етса, баногоҳ улар ноумидликка тушурлар.

  4. Ахир улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилишини ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилшини билмадиларми?! Албатта бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.

  5. Бас, қариндош-уруғга, мискин ва мусофирга (хайру эҳсон қилиҳи билан) хақларини ато этинг! Аллоҳ Юзини истайдиган кишилар учун мана шу энг яхши (ишдир). Ана ўшалар нажот топгувчидирлар.

  6. Сизлар одамларнинг моллари ичида зиёда бўлиб (қайтиши) учун судхўрлик қилиб берган пул-молларингиз Аллоҳ наздида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг Юзини розилигини истаб ато этган закотларингиз — ана ўша (закот бергувчи кишилар ажру- савобларини) бир неча баробар қилиб олгувчилардир.

  7. Аллоҳ сизларни яратган, сўнгра ризқу рўзингизни берган, сўнгра жонингизни оладиган, сўнгра сизларга (қайта) ҳаёт берадиган Зотдир. Сизлар (сиғинаётган) бутларингиз орасида мана шуларнннг биронтасини қила оладиган кимса борми?! (Аллоҳ) уларнинг ширкларидан Пок ва Юксакдир.

  8. Одамларнинг қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир

  9. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: "Ер юзида сайру саёҳат қилиб, илгари ўтганларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар! Уларнинг кўплари мушрик эдилар".

  10. Бас, Сиз Аллоҳ томонидан қайтарилмайдиган бир Кун (яъни, Қиёмат) келмай туриб ўзингизни доимо рост Динда (Исломда) тутинг! Ўша Кунда (мўминлар билан кофирлар) бўлинурлар.

  11. Кимда-ким кофир бўлса, куфри ўзининг бўйнидадир. Ким яхши амал қилса, бас, улар ўзлари учун (жаннатдан) жой тайёрларлар.

  12. Зеро, (Аллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ўз фазлу карами билан мукофотлар. Дарҳақиқат, У Зот кофирларни суймас.

  13. (Аллоҳнинг қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган) оятларидан (бири — ёмғир ҳақида) хушхабар элтгувчи бўлган шамолларни юборишидир. (Аллоҳ) сизларга Ўз раҳмати ёмғиридан тотдириш учун ва (денгиздаги) кемалар Унинг амри билан жорий бўлиши ҳамда сизлар кемаларда) Унинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз учун ва шукр қилишларингиз учун (шамолларни юборур).

  14. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), аниқки, Биз Сиздан илгари ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Бас, улар (қавмларига) аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг Биз жиноят қилган (яъни, ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган) кимсалардан интиқом олганмиз ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган.

  15. Аллоҳ шундай Зотдирки, шамолларни юборур, бас, улар булутни ҳайдар, сўнг (Аллоҳ булутни) Ўзи хоҳлагандек ёюр ва (агар хоҳласа) уни бўлак-бўлак қилур, бас, Сиз уларнинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз. Энди қачон (Аллоҳ) уни Ўзи хоҳлаган бандаларига етказса, баногоҳ улар шод-хуррам бўлурлар.

  16. Ҳолбуки, улар устларига (ёмғир) ёғдирилишидан олдин мутлақо ноумид эдилар.

  17. Бас, Сиз Аллоҳнинг раҳмати — ёмғирнинг изларига қаранг — У қандай қилиб ерни ўлганидан кейин тирилтирди-я?! Ҳеч шак-шубҳасиз, мана шу (Аллоҳ) ўликларни ҳам Тирилтиргувчидир. У барча нарсага Қодирдир.

  18. Қасамки, агар Биз бир шамол юбориб, улар (экинларини) сарғайиб-қуриганини кўрсалар, албатта ана ундан кейин куфрони неъмат қилишга турурлар.

  19. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), аниқки, Сиз «ўлик»ларга (сўзингизни) англата олмассиз, орқа ўгириб кетаётган «кар»ларга ҳам уқтира олмассиз.

  20. Яна Сиз «кўр»ларни ўз залолатларидан (қайтариб) ҳидоят қилгувчи эмассиз. Сиз фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина (ўз сўзларингизни) уқтира олурсиз. Ана ўшалар мусулмонлардир

  21. Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди, сўнгра куч- қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлагаи нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир.

  22. (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда жиноятчи кимсалар (дунёда) бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар. Улар (ҳаёти дунёда ҳам) мана шундай (ростдан ёлғонга) бурилгувчи эдилар!

  23. (Шунда) илм ва иймон ато этилган зотлар айтдилар: "Аниқки, сизлар Аллоҳ Ўз Китобида (Лавҳул-Маҳфузди) ёзиб қўйганидек қайта тирилиш Кунигача турдинглар. Бас, мана шу қайта тирилиш Кунидир. Лекин сизлар (бу Куннинг ҳақ эканини) билмас эдинглар".

  24. Ана ўша Кунда (кофир бўлҳиш билан ўз жонларига) жабр қилган кимсаларга узру баҳоналари фойда бермас ва улардан (Аллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.

  25. Аниқки, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни баён қилдик. Қасамки, агар Сиз (эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларга (ўзлари талаб қилган) оят- мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта кофир бўлган кимсалар "Сизлар (эй мусулмонлар), ёлғончининг ўзидирсизлар", дерлар.

  26. Аллоҳ (ҳақиқатни) билмайдиган кимсаларнинг дилларини ана шундай қоплаб- муҳрлаб қўюр.

  27. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), сабр-тоқат қилинг! Шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг (Сизни ва умматларингизни кофир қавм устига ғолиб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар Сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар.



  1. 1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119


написать администратору сайта