Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница50 из 119
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119

«Сажда»сураси



Бу сура ўттиз оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил қилингандир.

У Қуръони Каримнинг шак-шубҳасиз, Аллоҳ таъоло томонидан Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган Китоб эканини таъкидлаш билан бошланиб, "Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб олган", дейдиган мушрикларнинг сўзлари ёлғон эканлиги уқтирилади.

Сўнгра "Мана шу ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ, ҳеч қачон қайта тирилмаймиз", деган кимсаларнинг сўзлари аниқ ҳужжатлар билан рад этилиб, Охират ва Қиёмат ҳақ эканлиги ҳамда ҳаётларини иймон ва эзгу амаллар қилиш билан ўткарган мўъминлар учун Аллоҳнинг ажру мукофотлари борлиги, ҳаёти дунёда Аллоҳни унутган кимсаларни эса у Кунда Аллоҳ ҳам "унутиб" қўйиши ҳақида хабар берилади.

Сура ана ўша ҳисоб-китоб Куни кечадиган аҳволни тасвирлаш билан ниҳояланади. Бу сурада сажда ояти мавжуд бўлгани сабабли уни "Сажда" сураси деб ноилангандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Алиф, Лом, Мим.

  2. Бу Китобнинг (яъни, Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз, барча оламларнинг Парвардигори томонидандир.

  3. Балки "Уни (Муҳаммаднинг ўзи) тўқиб олган", дерлар? Йўқ, у (яъни, Қуръон) Сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган қавмни (Охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан (нозил қилинган) Ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар.

  4. Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра (Ўз) Аршига ўрнашган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирон дўст ва қўлловчи йўқдир. Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!

  5. У осмондан ергача (бўлган) барча ишни тадбир қилиб — бошқариб турур, сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизда минг йилга тенг бўладигаи бир Кунда (яъни, Қиёматда) Унинг Ўзига кўтарилур.

Изоҳ:Исломий ақидага кўра, Қиёмат Куни — кофирлар учун ҳисоб-китобнинг оғир кечганлиги сабабли минг йилга, яна бошқа бир ояти каримада хабар берилишича, эллик минг йилга тенгдек туюлар, мўъминлар учун эса ҳадиси шарифда келганидек бир вақт намоз ўқигудек муддат каби қисқа ва осон ўтар экан. Ана ўша Кунда ҳаёти дунёда рўй берган барча ишлар Аллоҳ таъолонинг даргоҳига кўтарилиб, У Зот Ўзининг Ҳақ ҳукмини чиқаради.

  1. Мана шу (Аллоҳ) ғойиб ва ҳозирни Билгувчи, Қудратли ва Меҳрибондир.

  2. У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. У инсонни (яъни, Одамни) даставвал лойдан яратди.

Изоҳ:Ушбу оятда Аллоҳ таъоло бандалар эътиборини Ўзи яратган махлуқотларнинг ҳар бирини нақадар етук ҳикмат билан яратганига қаратмоқда. Дарҳақиқат, дунёдаги мавжудотнинг қай бирига диққат эътибор билаи назар солинса, ундаги мутаносиблик ва пухталик ақл эгалари ёдига Яратганнинг нақадар Доно ва Билгувчи эканини келтиради.

  1. Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан (иборат бўлган нутфадан пайдо) қилди.

  2. Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У Зот сизлар учун қулоқ, кўзлар ва дилларни пайдо қилди. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.

  3. Улар (яъни, кофирлар): "Бизлар ер (ости)да йўқ бўлиб кетгач, ҳақиқатан ҳам яна янги яралиш билан яралурмизми?", дедилар. Йўқ, улар Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчидирлар.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси (ажалларингиз битгач) жонларингизни олур, сўнгра Парвардигорингизга қайтарилурсизлар".

  5. Агар Сиз у жиноятчи кимсаларни (Қиёмат Кунида) Парвардигорлари ҳузурида бошлари эгик ҳолда туриб: "Парвардигоро, (ваъданг рост эканлигини) кўрдик ва эиштдик, бас, бизларни (ҳаётга) қайтаргин, бизлар яхши амал қилайлик. Энди бизлар (Қиёмат Ҳақ эканлигига) шак-шубҳасиз, ишонгувчидирмиз", (дейишларини) кўрсангиз эди.

  6. Агар Биз хоҳласак, албатта ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлур эдик, лекин Мен томондан бу сўз ҳақ-собит бўлгандир: "Мен жаҳаннамни (кофир) жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдирурман".

Изоҳ:Ушбу оятда Аллоҳ таъоло ҳеч кимни мажбуран ҳидоятга бошламаслиги, балки инсу жинни ўз ихтёрларига қўйиб қўйилиб, сўнгра Аллоҳинг Динига итоат этишдан бўйин товлаган кимсаларни жаҳаннамга дучор қилиичшлари аниқ эканлиги уқтирилади.

  1. Бас, (эй кофирлар), ушбу кунингиздаги учрашувни унутиб қўйганларингиз сабабли (аламли азобни) тотингиз! Дарвоқеъ, Биз ҳам (бугун) сизларни "унутдик". Қилиб ўтган амалларингиз сабабли мангу азобни тотингиз!

  2. Бизнинг оятларимизга фақат қачон у (оятлар) зикр қилинса, (ўша оятлар билан панд-насиҳат қилинганида таъсирланганлари сабабли) сажда қилган ҳолларида йиқиладиган ва кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ҳамду сано антиш билан Парвардигорларини поклайдиган зотларгина иймон келтирурлар.

Изоҳ:Ушбу оят ҳам сажда оятидир.

  1. Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо- илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.

  2. Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини) бирон жон билмас.

  3. Ахир мўмин бўлган киши фосиқ-итоатсиз бўлган кимса каби бўлурми? (Йўқ),

баробар бўлмаслар!

  1. Иймои келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун қилиб ўтган амаллари сабабли жаннат маъволари манзил бўлур.

  2. Фосиқ бўлган кимсаларнинг маъволари — борар жойлари эса дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтарилурлар ва уларга: "Ўзлариигиз ёлғон деган дўзах азобини тотингиз", дейилур.

  3. Албатта Биз улар шояд ўз (куфру исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат- балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз.

  4. (Яратган) Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан Интиқом олгувчидирмиз.

  5. Аниқки, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этдик: Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз унинг (Тавротга) рўбарў бўлганидан шубҳа-гумонда бўлманг. Биз (Тавротни) бани Исроил (қавми) учун Ҳидоят — Тўғри Йўл қилдик.

  6. Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан Бизнинг амримиз билан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар.

  7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Қиёмат Кунида (одамлар) ўртасида улар ихтилоф қилиб ўтган нарсалар ҳақида Парвардигорингизнинг Ўзи ажрим қилур.

  8. Ахир уларга (яъни, мушрикларга) Биз улардан илгари қанча аср-авлодларни ҳалок қилганимиз, (мана бу мушриклар) ўшаларнинг масканларида юрганлари яхши маълум эмасми?! Албатта бунда оят-ибратлар бор-ку! Ахир англамайдиларми?!

  9. Ахир улар Биз қуруқ ерга сув ҳайдаб, унинг ёрдамида уларнинг чорвалари ҳам, ўзлари ҳам ейдиган экинларни чиқаришимизни кўрмадиларми?! Ахир қарамайдиларми?!

  10. Улар (мусулмонларга): "Агар ростгўй бўлсангизлар қачон мана шу фатҳ (яъни, сизлар билан ора очиқ бўладиган ва бизларга сизлар айтаётган азоб тушадиган Кун) рўй берур", дерлар.

  11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом): "Фатҳ Кунида кофир бўлган кимсаларга иймон келтиришлари фойда бермай қолур ва уларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) муҳлат ҳам берилмас", деб айтинг!

  12. Сўнг Сиз улардан юз ўгиринг ва (уларга келадиган азобга) кўз тутинг! Зеро, улар ҳам (сиз мусулмонларга ёмонликлар келишига) кўз тутгувчидирлар.



  1. 1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119


написать администратору сайта