Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Скачать 149.97 Kb.
|
2)Юз-жағ соҳасига нуқсон ва шакл бузилишларининг миқдори ва сифат ҳарактеристикаси.3)Фантомда ЮЖС нуқсонларини эркин тери пластикаси БИЛЕТ № 121)Фиброз тукималар усмалари - нейрофиброматоз, клиник кечиши, даволашФиброз тўқимадан ривожланувчи ўсмалар икки хил: хавфсиз – ҳар хил фибромалар ва хавфли – фибросаркомалар кўринишида учрайди. Ўсмасимон ҳосилаларга фибрматоз ва эпулис киради. Фиброма – бу етук фиброз бириктирувчи тўқимадан ривожланган ўсма ҳисобланади. Юз соҳасида кам учрайди. Оғиз бўшлиғида кўп жароҳатланиши ва тишлаб олиш мумкин бўлган соҳаларда ривожланади (Расм 148). Фиброзли ўсмаларга олиб қўйиладиган протезларнинг баланд ёки халал берувчи қирралари таъсирида ўтув бурмасида ҳосил бўладиган ўсмалар киради. Клиник кўриниши: фибромалар думалоқ шаклда, кенг асосда ва ўзгармаган шиллиқ қават билан қопланган бўлади. Жуда секинлик билан ўсади. Фибромаларнинг тишлаш жараёнида жароҳатланиши уларнинг яллиғланишига олиб келади. Фибромаларнинг қаттиқ ва юмшоқ турлари фарқ қилинади. Қаттиқ фиброма коллагенга бой фиброз тўқималардан иборат. Юмшоқ шакли ўз таркибида ёғ тўқимасини тутса, фибролипома дейилади. Юз соҳасида дермофиброма (гистиоцитома) ҳам учраб, у асосан гистиоцитлар аралашмасидан иборат бўлади, кўпинча капсуласи бўлмайди. Клиникаси: чегараланган, оғриқсиз, қаттиқ, эластик консистенцияга эга бўлган ўсма ҳисобланади. Даволаш: соғ тўқима чегарасида олиб ташлаш, жароҳатлантирувчи сабабларни тезлик билан бартараф этиш керак. Бу ўcмалар амалиётда кам учраб, юз ва жағ ўсмаларининг 1,5% ини ташкил этади. Хавфсиз турларига: нейрофиброма ва нейрилеммома (шваннома); ўсмасимон ҳосилаларига – нейрофиброматоз (Реклингхаузен касаллиги, травматик невринома); хавфли турларига – хавфли шваннома (нейроген саркома) киради. Нейрофиброматоз (Реклингхаузен касаллиги). Бу туғма тизимли касаллик бўлиб, суяклар деформацияси, танадаги сутли қаҳва рангига ўхшаш доғлар ва юзнинг хунуклашуви сингари белгилар билан ифодаланади Юзнинг хунуклашуви периферик нерв толалари ва фиброз тўқиманинг ҳаддан ташқари ўсиши, тери ва тери ости тўқималаридаги тугунларнинг йўқолиши ва осилиб қолиши билан характерланади. Кўпинча бош, юз ва бўйиннинг бир томонлама зарарланиши кузатилиб, барча тузилмалар қулоқ супраси билан бирга осилиб қолади. Бу тўқималар пальпация қилиб кўрилганда, чуқурликда «вермишел»га ўхшаш қаттиқ тугунлар борлиги кузатилади. Даволаш: зарарланган тўқималар хирургик йўли билан босқичма-босқич олиб ташланади. 3)Фантомда пастки жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш Пастки жаг суягини кисман резекцияси Мақсад: Пастки жаг суягини кисман резекциясини бажаришни талабаларга ургатиш Кўрсатма: Пастки жаг суягини кисман резекциясини бажариш Жихозланиши: Набор инструментов (пинцеты, зажимы, ножницы, гладилка, распатор, иглодержатель, шовный материал, коагулятор, электроотсос). Амалий куникма бажарилиш:
|