Главная страница
Навигация по странице:

  • КАПИЛЛЯР ГЕМАНГИОМА

  • КАВЕРНОЗ ГЕМАНГИОМА

  • ШИНГИЛСИМОН – ШОХЛИ ГЕМАНГИОМА

  • ВЕНОЗ ГЕМАНГИОМА

  • 2)М.И.Мухин усули билан Филатов банди тайёрлаш техника ва методикаси. 3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш. Юқори жағ бўшлиғида пункция ўтказиш

  • Мақсад

  • Амалий куникма бажарилиш

  • Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


    Скачать 149.97 Kb.
    НазваниеYuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
    Дата07.04.2023
    Размер149.97 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаChLX oraliq javoblari..docx
    ТипДокументы
    #1044733
    страница13 из 13
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

    БИЛЕТ № 13

    1)Ўсмаларни пайдо бўлиш назарияси .Гемангиома, лимфангиома


    Гемангиома – хавфсиз, чегараланмаган, қон томирларининг пролиферациясидан ҳосил бўлувчи ўсмасидир. Келиб чиқиши номаълум бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар гемангиомаларни қон томирларининг аномалияси деб ҳисоблашади. Лекин гемангиомаларнинг бир қисми ҳақиқий ўсмаларга кирса- да, уларни бир-биридан ажратиш жуда қийин. Гемангиомалар кўпинча туғма бўлиб, организм ўсган сари улар ҳам катталашиб боради, баъзида эса тўқималар орасида жойлашиб, мутлақо сезилмайди ёки кеч сезилади. Юзнинг юмшоқ тўқималаридаги гемангиомалар баъзида юз-жағ суяги ўзгаришлари билан бирга учрайди. Гемангиома инфильтратив ўсиб, атроф тўқимани емиради ва камдан-кам ҳолларда хавфлига айланади. Ёш болаларда гемангиома йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Гемангиомаларнинг капилляр, каверноз, веноз, шингилсимон ва хавфсиз гемангиоэндотелиома турлари фарқланади.

    КАПИЛЛЯР ГЕМАНГИОМА

    Кўпинча лунж, кўз ости соҳаларида ва камдан- кам ҳолларда юзнинг бошқа соҳаларида жойлашади. Клиникасида: ясси, тўқ қизил, аниқ чегарали доғ сифатида кўринади. Бу доғларни босиб кўрилганда, баъзида йўқолиши ҳам мумкин (Расм 144).

    Гемангиома, асосан, тери ва шиллиқ қаватни зарарлайди ва баъзан чуқур тўқималарга ҳам ўсиб кириши мумкин.

    Микроскопда кўздан кечирилганда, гемангиома капилляр турдаги томир каналларидан иборат ва бир қават эндотелий тўқимаси билан ўралганлиги аниқланади. Қон томир гемангиомалари пигментли невус билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхисланади: пигментли невуслар босиб кўрилганда, ранги ўзгармайди.

    КАВЕРНОЗ ГЕМАНГИОМА

    Бошқа гемангиомаларга қараганда кўпроқ учраб, барча

    гемангиомаларнинг 70% ини ташкил этади. Баъзи ҳолатларда чегараланган, ранги кўкимтир тусда, юмшоқ консистенцияга эга бўлади. Тарқалган каверноз гемангиомалар бир неча анатомик соҳаларда жойлашиб, юзнинг хунуклашувига ва деформацияланишига олиб келади. Ташқаридан қаралганда, ғадир-будур, кўкимтир-тўқ қизил рангдаги, юмшоқ консистенцияли, оғриқсиз, чуқур пальпация қилинганда эса кичик ҳажмдаги ҳосилалар – ангиолитлар кузатилади. Булар рентгенда ҳам аниқланади. Тўлишиш симптоми мусбат бўлади. Ўсмани босганда, унинг кичрайиши қон билан тўлган бўшлиқнинг бўшаши ҳисобига бўлаётанлиги кузатилади. Бемор боши пастга эгилганда, ўсманинг катталашиши тўлишиш симптоми деб аталади. Гемангиомалар тилда, лабда жойлашса, нафақат деформацияга балки, чайнаш, лаблар ва жағлар жипслашувининг қийинлашуви каби функционал ўзгаришлар юзага келишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Гемангиоманинг жароҳатланиши натижасида қонаши ва агарда унга инфекция қўшилса, яллиғланиш жараёнлари ҳам кузатилиши мумкин. Гемангиомаларнинг тарқалиш даражасини билиш учун махсус бўлимларда ангиография ўтказилади. Гемангиома пункция қилинса, шприц осонгина қонга тўлади, цитологик текширувда эса периферик қон элементлари учрайди. Микроскопда текширилганда, каверноз гемангиома, асосан, каверноз томирли тузилмадан иборатлиги ва унинг усти бир қават эндотелий ҳужайраси билан қопланганлиги аниқланади

    ШИНГИЛСИМОН – ШОХЛИ ГЕМАНГИОМА

    Шингилсимон гемангиома каверноз гемангиомадан ўсмаларнинг пульсацияси билан фарқланади.

    Микроскопда текширилганда – у қалин деворли артериал ва веноз турдаги

    қон томирларидан иборат эканлиги кўринади.

    Шингилсимон гемангиома – артериал-веноз аневризмалардан қиёслаб ташхисланади.

    Баъзи беморларда гемангиомаларнинг бир неча хили биргаликда учраши мумкин.

    Даволаш. Хирургик стоматологияда гемангиомаларнинг тури, ҳажми, жойлашишига қараб, даволашнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. Капилляр, каверноз ва бошқа кичик ҳажмдаги гемангиомалар хирургик йўл билан олиб ташланади. Катта ҳажмни эгаллаган капилляр гемангиомаларда биринчи қаватнинг ўзини олиб ташлаб, эркин тери тўқимасини кўчириб ўтқазиш яхши натижа беради. Тарқалган каверноз ва шингилсимон гемангиома хирургик операция вақтида қон кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Шунинг учун кўпинча, аввал склерозлаш амалиёти ва кейинчалик операция ўтказилади. Баъзи ҳолатларда спирт юборишдан аввал ўсмага келувчи ва кетувчи артериялар боғлаб қўйилади. Тил каверноз гемангиомасида ипак иплар ёрдамида матрасли чоклар қўйилади, бу эса, ўз навбатида, ўсманинг чандиқланишига ва ҳажмини кичрайишига сабаб бўлади. Склерозловчи терапия – бу ўсмада асептик яллиғланиш белгиларини чақириб, ўсма бўшлиқларининг склерозлашуви ва бўшашишини келтириб чиқаради. Бунинг учун 2 % ли салицил спирти ва 70% ли этил спирти аралашмаси ишлатилади. Бундай аралашмани 5мл дан50 мл гача, яъни ўсма ҳажмига қараб юборилади ва у томирларда қоннинг тромблашувини келтириб чиқаради. Спирт юборилгандан сўнг, босиб турувчи боғлам қўйилади. Операциядан сўнг бир неча кун давомида шиш ва оғриқли инфильтрат кузатилиши мумкин. Қайта спирт юбориш 2 ҳафтадан кейин қилинади, бундай даволаш натижасида ўсма кичраяди ёки умуман йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, спиртни каверна бўшлиқларига юбориб, ўсмани қисқич билан ушлаб турган ҳолатда бўшлиқни ювиш ёки ўсмани электрокоагуляция қилиш ҳам мумкин. Коагуляция натижасида юза гемангиомалар устки қавати меъёр тўқимага яқинлашади, чуқур гемангиомалар эса чандиқлашади. Охирги вақтларда ўсмаларни суюқ азот билан криодеструкция ўтказиш кенг қўлланилмоқда. Криодеструкциянинг аппликация усули кенг қўлланилади, ундан ташқари, нур терапиясидан ҳам фойдаланиш мумкин.

    ВЕНОЗ ГЕМАНГИОМА

    Клиникаси каверноз гемангиомага ўхшаш. Морфологияси: бириктирувчи веноз томирлардан иборат, баъзида силлиқ мушак, фиброз тўқима ва ёғ тўқима элементларини ҳам учратиш мумкин.

    Тизимли гемангиоматоз – ўсмасимон ҳосила бўлиб, бунда бир ёки ундан кўп аъзолар зарарланади. Бу гуруҳга Рандю-Ослер-Вебер касаллиги (қонайдиган телеангиэктазия), Стерджо-Вебер касаллиги киради. Стерджо- Вебер касаллиги триада симптомлари билан характерланади. Юздаги тери ангиомаси, невралгик

    белгилар – эпилепсия ва олигофрения, заифлик ва яна кўздаги ўзгаришлар – кўз босимининг ошиши, кўришнинг пасайиши, конъюнктивит каби белгилар билан ифодаланади.

    Даволаш – симптоматик. Рандю-Ослер-Вебер касаллигида қонаётган телеангиэктазиялар коагуляция қилинади, чунки тез-тез қонаш ҳолатлари гипохром анемияга олиб келиши мумкин.

    Лимфангиоманинг капилляр, каверноз ва кистоз (гигрома) турлари фарқланади. Булар орасида энг кўп тарқалган тури каверноз лимфангиома ҳисобланади. Клиник кўриниши бўйича гемангиомаларга ўхшайди, лекин тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ранги ўзгармайди

    Лимфангиомалар оғиз ёки лаб шиллиқ қаватларининг жароҳатланиши ва инфекция тушиши ҳисобига тез яллиғланади. Лаб соҳасида учрайдиган лимфангиомалар – макрохейлитга, тилда жойлашса – макроглосситга олиб келади. Лимфангиомалар пальпация қилинганда, оғриқсиз, қаттиқ бўлиб, яллиғланиш белгилари қўшилгандагина оғриқ сезилади. Пункция қилинганда тиниқ суюқлик, баъзида – лойқаланган қон аралаш суюқлик олинади.

    Даволашда ўзгарган тўқималарни кесиб олиб ташлаш тавсия этилади. Катта ҳажмдаги лимфангиомалар хирургик йўл билан боқичма – босқич олиб ташланади.


    2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .



    3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш



    БИЛЕТ № 14

    1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.


    Амелобластома – хавфсиз эпителиал ўсма ҳисобланиб, инвазив ўсиш хусусиятига эга. Амелобластома жағ суяклари ичида ривожланиб, микроскопда кўрилганда эмаль органининг ўсишига ўхшайди. Амелобластома кўпинча ўрта ёшли беморларда учраб, 80 % ҳолатларда пастки жағ суякларини зарарлайди. Ўсма асосан катта озиқ тишлар, пастки жағ бурчаги ва шох соҳаларида жойлашади. Адабиётларда кўрсатилишича, амелобластома жағларда учрайдиган хавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларнинг 6-7% ини ташкил этади. Амелобластоманинг келиб чиқиш сабаби кўпинча ноаниқ ва тортишувли ҳисобланади. Айрим муаллифлар, бундай ўсмалар тиш фолликуласи ривожланишининг бузилиши натижасида келиб чиқади десалар, бошқалари, оғиз бўшлиғи эпителийсидан, яна баъзи бирлари эса – одонтоген эпителий қолдиқларидан (Малассе оролчаларида) ёки фолликуляр кисталарнинг эпителийси қобиғидан ўсади, деб тушунтирадилар.

    Адабиётларда амелобластоманинг турли хил номлари учрайди: адамантинома – кўп камерали кистома, марказий парадентал киста, адаматинум ва ҳ. к. Айрим адабиётларда адамантинома атамасидан ҳам фойдаланилади. Ҳозирги вақтда Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия бўйича амелобластома атамаси ишлатилиб келинмоқда (Б. Кабаков, 1978).

    Клиник кўриниши. Касаллик жуда секин ривожланиб, бир неча йиллар давомида клиник белгиларсиз кечади ва кўпинча яллиғланиш жараёнлари қўшилганда ёки рентгенологик текширишлар вақтида тасодифан аниқланади.

    Касаллик кўпинча оғриқсиз шиш билан бошланиб, жағлар шаклининг бузилишига олиб келади. Амелобластомада яллиғланиш белгиси бўлмаса, терида ўзгариш кузатилмайди.

    Оғиз даҳлизида ўтув бурманинг силлиқланиши, пастки жағ олдинги қирғоғининг бироз кенгайиши кузатилади (Расм 125). Зарарланган тарафдаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати атроф шиллиқ қават тўқимаси рангидан фарқ қилмайди. Оғиз ичидан бўртиб шишиб турган жой пайпаслаб кўрилганда, жағ суяги кортикал пластинкасининг ичига ботиб кириши, баъзида – пергамент қоғоз симптоми ва баъзида – суякнинг емирилиши натижасида флюктуация белгиси кузатилади. Баъзан ўсма жағ суякларидан ташқарига чиқиб, юмшоқ тўқималарга ҳам тарқалиши мумкин. Н. Н. Мазалова (1974) нинг кузатувлари бўйича, 5% амелобластома хавфли ўсмага айланган.

    В. З. Зорин (1964) амелобластоманинг 4 хил рентгенологик кўринишини ажратган:

     бир камерали;

     кўп камерали;

     катакли;

     тиш сақловчи.

    Амелобластоманинг йирик турларида жағларда патологик синиш ҳолатини кузатиш мумкин.

    Амелобластомани клинико-рентгенологик кўриниши тиш сақловчи киста, бирламчи одонтоген киста, гигант ҳужайрали ўсма ва амелобластик фибромага ўхшаш бўлганлиги учун ташхис қўйиш жараёнида етарлича қийинчилик туғдиради.

    Амелобластомага ташхис қўйишда цитологик текширув усуллари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Пастки жағнинг оғиз даҳлизига қараган деворини энг юпқалашган жойидан пункция қилинади. Олинган суюқлик лабораторияда текширилиб,унинг миқдорига , рангига, таркибида холестерин бор ёки йўқлигига, шунинг билан бирга ҳужайра структурасига эътибор берилади. Суюқлик рангининг тиниқ сарғимтир рангда бўлиши ва ялтираб туриши, таркибида холестерин тутиши ва шприцга эркин тортилиши амелобластомага хос белги бўлиб ҳисобланади.

    Амелобластомаларнинг гистологик тузилишида бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган строма ва эпителиал тўқимадан иборат бўлган паренхима кузатилиб, бу тўқималар стромага ўсиб кириб, унда катакчалар ҳосил қилиши кузатилади.

    Бу катакчаларнинг четларида баланд цилиндрсимон ҳужайралар, ўртасида эса юлдузсимон ҳужайралар жойлашган. Бу гистологик кўриниш ривожланаётган тишнинг эмаль органига ўхшайди.

    Макроскопик кўздан кечирилганда амелобластоманинг кистоз ва кам учрайдиган йирик-яхлит тури тафовутланади (adamantinoma solitim) (adamantinom cysticum). Кистоз амелобластомада бириктирувчи тўқимали строманинг кам рельефлилиги кузатилади.

    Қиёсий ташхис. Амелобластома гигант ҳужайрали ўсма, одонтоген киста, тиш сақловчи кистомалар ва амелобластик фибромалар билан қиёсий ташхисланади.

    Даволаш. Амелобластомаларни даволаш учун жуда кўп усуллар тавсия этилган, лекин бу борадаги энг кўп қўлланиладиган ва радикал усул жағларнинг зарарланган қисмини кесиб олиш (резекция) ва суяк пластикасини ўтказиш ҳисобланади. Жағларда резекциядан сўнг ҳосил бўлган нуқсонларни тўлдиришнинг жуда кўп усуллари тавсия этилган. М. М. Соловьев аралаштрансплантатлар – аллоген трансплантат ва аутоген суякнинг майдаланган турларидан фойдаланган. Бу остеогенезнинг фаоллигини оширади.

    Амелобластомада радикал резекция ўсма қайталанишининг олдини олади. Амалиётчи олимлар В. Наумов (1965) тежамкор-резекция ўтказиш усулини таклиф этган.

    Бизнинг клиникада амелобластома резекциясидан кейин ҳосил бўлган суяк нуқсонларини бартараф этишда шиша-керамика имплантатларидан унумли фойдаланилмоқда (Ш. Ю. Абдуллаев, 2001).

    2)М.И.Мухин усули билан Филатов банди тайёрлаш техника ва методикаси.

    3)Фантомда юқори жағ остеотомиясини ўтказиш.


    Юқори жағ бўшлиғида пункция ўтказиш

    Мақсад: Юқори жағ бўшлиғида пункция ўтказишни талабаларга ўргатиш

    Кўрсатма: Юқори жағ бўшлиғида киста ёки яллиғланиш жараёни борлиги

    Жихозланиш: Набор инструментов (пинцеты, зажимы, ножницы, гладилка, распатор, иглодержатель, шовный материал, коагулятор, электроотсос).

    Амалий куникма бажарилиш:




    Утказиладиган кадамлар

    Тўлиқ бажарилган кадам

    Талаба томонидан бажарилган кадам

    1

    Оғриқсизлантириш

    10




    2

    Операцион майдонга антисептик ишлов бериш

    18




    3

    Бурун ойнаси ёрдамида пастки бурун йўлини топиш

    18




    4

    Игна ёрдамида пастки бурун йўли орқали юқори жағ бўшлиғига ўтиш

    18




    5

    Шприц поршенини ўзига тортиш

    18




    6

    Олинган массани цитологик текширувга бериш

    18




    Жами:




    100



    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13


    написать администратору сайта