Главная страница
Навигация по странице:

  • Шикастланишсимптомлари .

  • МИМИКАМУШАКЛАРИПАРАЛИЧИ

  • Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


    Скачать 149.97 Kb.
    НазваниеYuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
    Дата07.04.2023
    Размер149.97 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаChLX oraliq javoblari..docx
    ТипДокументы
    #1044733
    страница6 из 13
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

    2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.


    Юз нервининг невропатияси (неврити) касаллигида мимик мушаклари бўшашади ѐки ҳаракати йўқолади, кўз юмилмайди, пешона, лаб бурун бурмалари ѐзилади. Пуфлаш, ҳуштак чалиш мумкин бўлмай қолади. Овқат чайнаш қийин-лашиб қолади, суюқлик ичаѐтганда фалажланган томонга оқиб кетади. Юз нерви қайси қисми зарарланганга қараб қў-шимча белгилар учрайди:

    1. Юз нервининг мияча—кўприк бурчаги зарарланганида мимик мушаклар фалажланиши билан бирга эшитишнинг сусайиши, қулокда шовқин, мияча; фаолиятининг бузилиши, баъзида қарама-қарши тарафда пирамида йўлининг зарарла-ниш белгилари учрайди.

    2. Юз нерви ўзагидан чакка суяги қаттиқ қисмининг кат-та нерви ажралгандан сўнги қисми зарарланганда эшитиш-нинг патологик кучайиши—гиперакузия қўшилади.

    3. Агар касаллик юз нервининг чекка суягининг қаттиқ қисмининг катта нерви ажралмасдан олдинги қисми зарар-ланганида, кўз ѐши ажралишининг бузилиши, камайиши, тўхтаб қолиши ксерофтальмия қўшилади.

    4. Агар юз нервининг ноғора тори ажралмасдан олдинги қисми зарарланса, тилнинг олдинги 2/3 қисмининг ярмида маза-таъм билиш сезгисининг йўқолиши ва сўлак ажрали-шининг сусайнши қўшилади.

    Шикастланишсимптомлари.

    1. Юз нервининг шикастланишининг марказий ва периферик турлари фарқаланади. Периферик шикастланишда, юзнинг ярмида ҳамма мимика мушакларининг фалажлиги кузатилади. Марказий фалажланишда бурун-лаб бурмаси текисланади,оғиз бурчакларининг тушиши (шикастланган томонга қарама-қарши томонда).

    2. Кўз ѐруғининг кенгайиши (периферик фалажликда).

    3. Қошларни кўтариб бўлмайди (периферик фалажликда).

    4. Лагофталм, Белл феномени (периферик шикастланганда).

    5. Бурун лаб бурмаларини силлиқлашиши.

    6. Хуштак чалиб бўлмайди.

    7.Тилнинг олдинги 2/3 қисмида таъм сезишнинг йўқолиши.

    Бемор шикоятлари:

    1. Юзнинг бир тарафини бир кунда қийшайиши

    2. Суюқлик ичганда оғзидан оқиши

    3. Бир тарафда кўзининг ѐшланиши ѐки қуриши

    4. Кўзини бир тарафда тўлиқ юма олмаслиги

    5. Қошини кўтара олмаслиги
    Объектив текшириш натижалари:

    1. Бемор тушкун

    2. Юзининг бир тарафи осилган

    3. Бемор суюқлик ичаѐт-ганда зарарланган тарафдан оқади

    4. Бемор қошини кўтара олмайди, кўзини тўлиқ юма олмайди, юзини шишира олмайди, қо-воғини сола олмайди, ҳуштак чала олмайди

    5. Зарарланган тарафда кўз ѐши оқади


    Parez (yun. paresis — boʻshashish, zaiflashish) — erkin harakatlarning zaiflashuvi; chala falaj. Bunda, tananing falajlangan qismida harakat bir oz saqlanib qoladi. P. sabablari falajdagi kabi P. ogʻir kasallik belgilaridan boʻlgani uchun darhol vrachga murojaat qilish kerak. P.ni ilk bosqichida davolansa, jarayonni toʻxtatib, falajning oldini olish mumkin.

    Paralich-harakatnin b utkul yo’qligi.

    Ўчоқнингқаердажойлашганигақараб, юзнервинингинтракраниал, интраканалваэкстраканалзарарланишларифарққилинади.

    ЮзнервинингинтракраниалневритиунингядросиваюзнервинингФаллопиевканалигакиргунгақадарбўлганқисмизарарлангандаривожланади.

    Юзнервиядросиваилдизчаларизарарлангандаўчоқтарафидамимикмушакларинингпериферикфалажикузатилади, бурун – лабвапешонабурмаларисиллиқлашадиѐкибўлмайди, юзасимметрикҳолдабўлади. Шингдеклагофтальм, Беллсимптоми, киприкларсимптоми, кўзѐшоқишиѐкикўзларнингқуп-қуруқлигиелканваракеткасимптоми, қошости, корнеалваконъюнктивалрефлексларнингсусайишиқайдқилинади.

    Нервдегенерациясиреакциясикузатилади, мимикмушакларнингмеханикқўзғалувчанлигиошади. Юзмушакларипериферикфалажинингманзарасианашундайбўлади.

    Юзнервиядросинингзарарланиши, одатда, жараѐнгапирамидайўлинингжалбэтишнисабаблиальтернирловчиМийер-Гублерсиндромиривожланишибиланкечади. Бундаўчоқтарафидамимикмушакларинингпериферикфалажи, қарама-қаршитомондаспастикгемиплегиякузатилади. Узоқлаштирувчинервядросихамшужараѐнгажалбқилинса, Фовилальтернирлашгансиндромиривожланадиўчоқтомонидақўшилувчи (ғилайлик VI нерв) вамимикмушакларинингпериферикфалажи (VII нерв), қарама-қаршитарафдамарказийгемипарезривожланади.

    Кўприк-миячабурчагисохасида (буерда VII нервбиланбиргаV,VIва VIII нервлархамчиқади) юзнервизарарлансамимикмушакларфалажианашунервларнингзарарланишисимптомларибиланбиргадавомэтади: хуружсимоноғриқларваюздасезувчанликнингизданчиқиши, тилнинг 2\3 қисмидатаъмсезишнингкамайиши, кўзларнингваоғизнингқуп-қуруқбўлиши, қўшилувчиғилайлик, эшитувнингизданчиқишивавестибулярбузилишларюзберади.

    ЮзнервинингцентроканалневритиФаллопийканалидагиўчоқнингқаердажойлашганигаалоқадорбўлади.Нервнингчиқадиганжойдан

    МИМИКАМУШАКЛАРИПАРАЛИЧИ

    Юз-жағхирургиясиамалиѐтидаюзнервинингбутунлигибузилмаганҳолдаваунингтравматикжароҳатланишисизкечадигантурлиэтиологиядагиневропатияҳолатларикузатилади. Бунингнатижасидамимикамушакларинингпарезивапараличикўринишидагиҳаракатбузилишиюзагакелади .

    Юз нервининг бирламчи невропатияси, одатда, ангина, грипп ва бошқа касалликлар сабабли ривожланади. Юз нервининг изоляцияланган зарарланиши диабет касаллигида кузатилиши мумкин. Камроқ ҳолларда эса арахноидит, паришонхотирлик, ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланиши ва бошқа касалликларда нерв зарарланади. Ишемик, юқумли (отоген), травматик параличлар фарқланади. Этиологияси ноаниқ бўлган идиопатик прозопарезлар сони кўпроқ учрайди, улар мавсумий табиатга эгалиги (куз ѐки қиш мавсумида ривожланиши) билан характерланади. Юз нерви зарарланишининг

    полиэтиологик бўлишига қарамасдан, тиббиѐт оламида касаллик асосида қон томир ўзгаришлари ва озиқланишининг бузилиши ѐтиши тўғрисидаги фикр умумэътироф этилган. Сўнггилари тор суяк каналида нервнинг эзилишига олиб келади. Алоҳида ҳолатларда компрессиянинг сабаби каналнинг туғма торайиши ҳисобланади.

    Клиник кўриниши. Юзнинг тегишли ярмида барча мимика мушаклари

    функцияси ва умумий сезувчанлик бузилади. Зарарланган томонда вегетатив қон

    томирли бузилишлар, конъюнктиванинг инъецирланиши, тери ва шиллиқ қават

    рангининг ўзгариши, улар ҳароратининг пасайиши кузатилади.

    Қиѐсий ташхислаш. Ҳаракат бузилишларининг сабабини, шунингдек, синдромнинг периферик ва марказий генезини аниқлаш зарур. Мимика мушаклари параличи юзнинг геми ва параспазми касаллигидан фарқланган ҳолда қиѐсий ташхисланади, бунда ѐндош симптомлар кузатилади.

    Даволаш. Асосий мақсад юз нервининг зарарланишига олиб келган асосий касалликни бартараф этиш ҳисобланади. Яллиғланишга қарши, десенсибилловчи, умумқувватловчи ва регенерацияни кучайтирувчи терапия чоралари тавсия этилади. Касалликнинг биринчи кунларида тана ҳароратини туширувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар (амидопирин, анальгин, ацетилсалицил кислотаси), антибиотиклар ва бошқа яллиғланишга қарши дори воситалари тайинланади. В гуруҳига кирувчи витаминлар, антихолинэстераза препаратлари тавсия этилади: прозерин 0,015 гр дан 3 маҳал ичишга ва унинг 0,05% ли 1 мг эритмаси тери остига, нивалин 1 мл 0,25-0,5% ли эритмаси,галантамин 1мл 1% ли эритмаси; бутун курс 20-30 инъекциядан иборат.

    Биогенстимуляторлар ҳам қўлланилади. Комплекс даволанишда схема (махсус жадвал) бўйича глюкокортикоидли терапияни ҳам қўшиб олиб бориш тавсия этилади (Карлов В. А. , 1995).

    Касалликнинг бошланғич даврида бигизсўрғичсимон тешик атрофига анестетик ѐрдамида қилинадиган блокада, гидрокортизон билан электрофорез ѐки шу препаратни қўллаш билан ўтказиладиган тери ости блокадаси яхши таъсир кўрсатади. Маҳаллий қуруқ иссиқлик, парафин, 33% ли димексид эритмаси билан қўйиладиган боғлам, шунингдек, унинг 2% ли новокаин эритмаси ѐки никотин кислотаси билан биргаликдаги комбинацияси тайинланади. 5-6 кундан кейин кальций хлорид ва салицилат билан гальванизация, қисқа тўлқинли диатермия ўтказилиши тавсия этилган.

    Игнали рефлексотерапия, енгил ва нуқтали уқалаш, даволаш-жисмоний тарбия машқлари, шунингдек, зарарланган мимика мушаклари электростимуляцияси ўтказилади.

    Мимика мушакларининг турғун параличи ҳолатларида қуйидаги хирургик даволаш чоралари тавсия этилади: тушган тўқималарни статик ва кинетик осиб қўйиш ва мушаклар функциясини тиклаш. Зарарланган мушакларда коллатерал иннервацияни шакллантириш учун нерв охирлари бошқа нервга тикилади (масалан, қўшимча, диафрагма ѐки тил ости нервларига). Бундай ҳолатларда нерв-мушак пластикаси, шу билан бирга, паралич бўлган мушакка бирон-бирнервни тикиш, шунингдек, мушак пластикаси – параличланган мушакнинг зарарланмаган қўшни мушакка тикилиши (Мухин ва Наумов усуллари бўйича

    миопластика), миопластика ҳамда Мухин ва Булатовский усуллари бўйича

    блефаропластика, Мухин ва Бернадский бўйича миоэксплантодермопластика,

    Аржанцев бўйича миодермопластика операциялари ўтказилади.

    Шунингдек, тушган юмшоқ тўқималарни Ягизаров бўйича пастки жағнинг

    тожсимон ўсиғига кинетик осиб қўйиш ва чайнов мушагини пастки жағга

    бириккан жойидан ѐриб ажратиш ҳамда унинг бўлагини оѐқча кўринишида

    тушган оғиз бурчагига тикиш йўли билан ѐки чайнов мушагини пастки жағ

    бурчагига бириккан жойидан бутунлай ажратиш ва оғиз бурчагига тикиш йўли

    билан мушак пластикаси ўтказилади (Наумов В. П., 1981). Оғиз бурчаги

    миопластикасида тўш-ўмров-сўрғичсимон ва чакка мушаклари ишлатилади. Кўз

    ѐриғини кичрайтириш учун (лагофтальм) кантерафия амалиѐти ўтказилади.

    Бунда юқори ва пастки қовоқларнинг латерал бўлимлари тикилади, шунингдек,

    склероблефарорафия ўтказилади.

    Мимика мушаклари параличини баҳолаш учун Ц. М. Шургая (1996)

    зарарланишни тизимлаштиришга имкон берувчи хирургик алгоритмни таклиф

    этган. А. И. Неробеев ва Ц. М. Шургая (1990-1996) юз нервининг янги ва турғун

    параличларини даволашга доир оригинал операцияларни ишлаб чиққанлар.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


    написать администратору сайта