Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Скачать 149.97 Kb.
|
3)Фантомда цистэктомия операция утказиш.«Цистэктомия» операциясини ўтказиш Мақсад: кистанинг қобиғини тўлиқ олши ва кистанинг локализациясида бўлган тиш илдизлар учи резеркцияси. Кўрсатма: 1) Одонтоген эпителийнинг ривожланишинг нуқсони; 2) кичик хажмидаги кисталар; 3) жағнинг асосоида 1см дан кўп коспакт пластинаси мавжудлигида катта хажмидаги кисталар. Керакли асбоблар:Асбоблартўплами(пинцет, қисқич, қайчи, гладилка, распатор, иглодержател, тикув материал, коагулятор, электроотсос). Амалий кўникмани бажариш:
БИЛЕТ № 31)Одонтома, цементома. Клиникаси,рентгендиагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.Одонтоматиш тўқималарини ривожланиш ва шаклланиш давридаги нуқсони бўлиб, органга хос хавфсиз ўсма ҳисобланади. Одонтомалар кўпинча болалар ва ёшларда доимий тишларни шаклланиш даврида учрайди. Кўпроқ юқори жағнинг гаймор бўшлиғи ва пастки жағнинг бурчак соҳалари зарарланади. Қаттиқ ва юмшоқ одонтомалар фарқланади. Қаттиқ одонтомалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий одонтомалар тўлиқ ва нотўлиқ бўлиши мумкин. Оддий одонтомалар битта тиш фолликуласидан ривожланади.одонтомалар катта ўлчамга етгандагина ўзини намоён қилади. Беморларда жағлар деформацияга учрайди (жағ суяги юпқалашади). Баъзида одонтомалар ўсиб, суяк усти пардаси ва шиллиқ қават бутунлигини бузилиши ҳисобига оғиздан кўринади. Одатда бу ҳолат кўпроқ олиб қўйилувчи протездан фойдаланадиган беморларда кузатилади. Шу соҳани зондлаб текширилганда асбобни қаттиқ тўқимали юзага тақалиши кузатилади. Одонтомаларнинг фаол ўсиши тишларнинг ривожланиш даврига тўғри келади. Одонтоманинг рентгенологик тасвири чегараланган гомоген соя, қаттиқлиги тишнинг тож қисмига ўхшаб, нотекис, бигизсимон малина ёки тут мевасини эслатувчи шаклда бўлади Ўсмалар кўпинча соғ тишлар соҳасида жойлашиб, унинг остида қийшайган ретинирланган тиш кузатилади. Мураккаб одонтомада таркибида тиш шаклини эслатувчи ҳосилалар тутган фиброз қаватида ўчоқли емирилишлар кузатилганлиги сабабли, унинг сояси бир хил бўлмайди. Даволаш. Одонтомаларни даволаш хирургик усул билан амалга оширилиб, бунда ўсма капсуласи билан бирга олиб ташланади. Катта ҳажмдаги одонтомалар жағ суякларига бирикиб кетган бўлса, хирургик ҳаракат жағ суякларининг қисман резекцияси билан биргаликда бажарилади. Пастки жағда ва юқори жағда ҳосил бўлган нуқсонлар суяк пластикаси, обтурацияловчи протезлар билан беркитилади. Юмшоқ одонтомаларда радикал хирургик ҳаракат ўтказилади. Цементомалар одонтомаларнинг бир тури сифатида олиб қаралиши мумкин, жуда кам учрайди. Цементома – одонтоген бириктирувчи тўқимадан ўсиб, бир ёки бир неча тишнинг илдизи билан туташган бўлади. Цементомалар кўпинча клиник белгиларсиз кечади. Жағ суяклари кортикал пластинкасининг бутунлиги бузилганда, пальпацияда оғриқ ва жағлар деформацияси аниқланади. Цементомаларнинг рентген тасвирида суякда аниқ чегарали, юмалоқ шаклдаги, турли катталикдаги суяк емирилиши кузатилади. Баъзи ҳолатларда цементомалар жағларни диффуз шикастлаб, тиш илдизларига тарқалади. Бошқа ҳолатларда улар рентген ташхиси ўтказилаётган вақтда тасодифан аниқланиб қолади. Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда ўсма соҳасидаги тиш илдизларида периодонтал ёриқ кўринмайди. Даволаш. Цементомаларни хирургик усулда даволашда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади ва ўсмани капсуласи билан олишда к ўп ҳолатларда ўсмани хирургик қошиқ билан қириб олиш усулидан фойдаланилади. Агар ўсма тиш илдизлари соҳасида жойлашган бўлса, тишларни депульпация қилиб, илдиз учи резекцияси операцияси ўтказилади. |