Главная страница
Навигация по странице:

  • 1)Ҳавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни асосий белгилари.

  • 2) Маҳаллий тўқималар ёрдамида пластика ўтказишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  • Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


    Скачать 149.97 Kb.
    НазваниеYuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
    Дата07.04.2023
    Размер149.97 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаChLX oraliq javoblari..docx
    ТипДокументы
    #1044733
    страница1 из 13
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

    6













    Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari.











































    БИЛЕТ № 1


    1)Ҳавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни асосий белгилари.
    Ўсма, ҳосила («neoplasma» греч. «neos» янги, «plasma» ҳосила) ёки бластома (гpеч. «blastos» ўсма) умумий қабул килинган синоним бўлиб, хавфсиз ва хавфли ўсма жараёнларини билдиради.
    Хавфсиз ўсмаларнинг асосий хусусиятлари. Хавфсиз ўсмалар хавфлиларидан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади:

    1) Баъзилари ривожланиш нуқсонлари бўлиб, туғма бўлади, (остеомалар, тератомалар, гемангиомалар, лимфангиомалар ва бошқалар).

    2) Секин ўсади, атрофдаги соғлом тўқималардан етарли даражада чегараланган, баъзида ҳатто ташқи қобиққа ҳам эга бўлади.

    3) Агар улар юмшоқ тўқимада жойлашса, узоқ муддат ўз ҳаракатчанлигини сақлаб қолади.

    4) Метастаз бермайди.

    5) Гистологик жиҳатдан бир хил тузилишга эга, унинг ҳужайралари атипик бўлса ҳам, нормал ҳужайраларга ўхшаш бўлади.

    6) Жуда кам ҳолатларда хавфли тус олиши мумкин.

    7) Экспансив ўсиш хусусиятига эга бўлади.


    2) Маҳаллий тўқималар ёрдамида пластика ўтказишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

    Юз соҳасида маҳаллий тўқималар ҳисобига ўтказиладиган пластика қатор афзалликларга эга. Улардан энг асосийси – пластика ўтказишда муҳим бўлган тўқималарнинг эластиклиги ва ранги бўйича бир-бирига мос келиши ҳамда эстетик жиҳатдан яхши натижа бериши ҳисобланади. Бундан ташқари, операция усулини оптимал режалаштириш ва атравматик техника усулларининг қўлланилиши операциянинг силлиқ ўтуви ва ундан кейинги даврнинг асоратсиз кечишини таъминлайди, шунингдек, операция ўрнидаги жароҳатнинг бирламчи битиши ва чокнинг унчалик сезилмаслиги билан характерланади .

    Маҳаллий тўқималар билан қилинадиган пластика амалиётининг афзалликлари:

      1. ишлатиладиган тўқималар атроф тўқималар билан ранги ва фактураси жиҳатидан бир жинслидир;

      2. иннервация ҳамда тонус сақланади;

      3. йўқотилган тўқималар ҳажми жароҳатланиш чуқурлигига қараб, мураккаб трансплантатлар ҳисобига тикланиши мумкин;

      4. даволаш тезлиги (операцияни бир босқичда бажариш мумкин).

    Маҳаллий операцияларни қуйидаги 3 турга ажратиш мумкин:

    1. тўқималарни кесиш ва яқинлаштириш (чандиқни кесиб олиб ташлаш);

    2. тўқималарни кесиб олиб ташлаш ва ажратиш (бандни тикиш ёки терини эркин кўчириш);

    3. тўқималарнинг икки тарафлама алмашинуви (турли шаклдаги лахтаклар ва озиқланувчи оёқча ёки оёқлар) билан ўтказиладиган пластика.

    Маҳаллий пластикада тўқималарда қуйидаги жараёнлар кузатилади:

    • чўзилиш,

    • қисқариш

    • кўчиш ёки силжиш.

    Маҳаллий пластикали операциялар натижасида қуйидагиларга эришиш мумкин:

    1. тери юзасини аниқ йўналишда узайтириш;

    2. аниқ йўналишда қисқартириш;

    3. керакли жойда конуссимон бўрттириш ёки чуқурлаштириш;

    4. конуссимон бўртишларни бартараф этиш;

    бир тўқимани бошқа тўқималар билан ўрин алмаштириш.

    Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан

    • нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига,

    • бемор организмининг индивидуал хусусиятларига,

    • ёшига ва унинг ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига боғлиқ.

    қарши кўрсатмалар

    • сифатида руҳий касалликлар,

    • сил касаллигининг очиқ шакли,

    • захмнинг бошланғич босқичи, қон касалликлари,

    • хавфли ўсмалар

    • ОИВ инфекциясини санаб ўтиш мумкин.



      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


    написать администратору сайта