Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Скачать 149.97 Kb.
|
ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМАЮз-жағ соҳасини турли генездаги нуқсон ва шакл бузилишлари.Эстетик бузилишлар.ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАРМАҲАЛЛИЙАҳамиятсиз нуқсонлардаТерини пиодермик ўзгаришлариСтоматитларУМУМИЙ:1.Ўткир ва сурункали инфекциялар2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари3.Рухий касалликлар4.Юрак-қон томир етишмовчилиги5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.3)Фантомда цистотомия операция утказиш«Цистотомия» операциясини ўтқазиш Мақсад: Катта хажимдаги кистани олд деворини олиб ташлаш. Кўрсатма: 1) кистанинг бўшлиғи проекциясида 3 ва ундан кўп интакт тиш мавжудлиги; 2) тепа жағнинг катта хажмидаги кисталар, бурун бушлиғини пастки деворини суяк пластинасини ва танглай пластинасини бузилиши; Керакли асбоблар:Асбоблартўплами(пинцет, қисқич, қайчи, гладилка, распатор, иглодержател, тикув материал, коагулятор, электроотсос). Амалий кўникмани бажариш:
БИЛЕТ № 2 1)Остеоген ўсмаларнинг этиология ва патогенези. Суяк ҳосил қилувчи ўсмалар бирламчи суякда ҳосил бўлиб, суяк таркибига кирувчи бириктирувчи тўқима элементларидан ривожланади. Бундай турдаги ўсмаларга остеома, остеоид-остеома, остеобластома ва суякланувчи фиброма киради Остеома- етук суяк тўқимасидан ривожланган хавфсиз ўсма, юқори ва пастки жағда кузатилади. Камдан ҳолатларда бурун, ёноқ ва пешона суякларида ҳосил бўлади. жойлашуви бўйича: марказий ва периферик турларга бўлинади. Марказий остеомалар суяк кенглигида жойлашса, периферик остеомалар суяк чегараси бўйлаб жойлашади ва жағ суякларининг деформацияланишига сабаб бўлади Патоморфологияси. Усти силлиқ ёки ғадир-будур, консистенцияси қаттиқ, пайпаслаб кўрилганда – оғриқсиз, аниқ чегарали ва силжимайдиган бўлади. Уни ташқи томондан қоплаб турувчи шиллиқ қават ранги ўзгаришсиз, ичидаги суяк тўқимаси билан бирикмаган. Ўсма атроф юмшоқ тўқималар билан бирикмаган бўлади ва яллиғланиш белгиларини келтириб чиқармайди. Бундай ўсмалар суяк перифериясида, ҳар хил катталикда ҳамда альвеоляр ўсиқда (тиш олингандан кейин ҳосил бўлганда) жойлашиши мумкин. Улар экзостозлар деб аталади. Экзостозлар бир томонда ёки симметрик жойлашиши ҳам мумкин. Клиникаси. Остеомалар секин, оғриқсиз ўсади, шу боисдан, узоқ вақт давомида аниқланмаслиги, баъзи ҳолатларда рентген текширувлари натижасида тасодифан аниқланиши мумкин. Клиник жиҳатдан остеомалар юз асимметриясини келтириб чиқаради. Остеоид-остеома. Кам учрайдиган хавфсиз ўсма, суякни ишлаб чиқарадиган бириктирувчи тўқимадан ривожланади. Болаларда учратилмаган.Уни таркибида остеоид структура, қон томир бириктирувчи тўқимадан ташкил топади. Баъзи бир холатларда, биринчи белгиси бу нохуш хислар бўлиши мумкин. Кейинчалик, бунга секин оғриққа айланадиган қичишиш қўшилади. Тановвул пайтида оғриқ кучаяди ,айникса ўсма альвеоляр ўсиқ кортикал қаватида жойлашган бўлса. Суякни юмшок каватида жойлашган остеоид-остеома хеч қандай ўзгаришлар келтириб чикармайди.Альвеоляр ўсиқ кортикал каватида жойлашган ўсмада шиллик каватда қизариш , шу сохада оғриқ кузатилиши аникланади. Касалликнинг бошланғич босқичида, рентгенда ноаниқ, нотўғри шаклга эга, 0,5-1 см катталикда эга бўлган деструкция ўчоғи аниқланади. Атрофдаги суякда склерозлаш жараёни кечади.Кортикал қаватни қалинлашуви кузатилади. Остеоид-остеомани марказида остеолитик жараён кечиб ўрнига янги суяк тўқимаси тўлади, шунинг учун рентген нурини кам ўтказади. Даволаниши жаррохлик йўли билан: ўсмани атрофидаги склерозланган суяк билан олиб ташланади. Хондрома. Ўсма тоғайнинг қолдиқлари ёки тоғай тўқимасидан ривожланади. Юкори жагда ўрта сохада жойлашади , пастки жагда камдан кам холатда учрайди. Хондрома икки гуруҳга бўлинган: эндохондрома, бу жағга нисбатан интраоссал жойлашган бўлади ва экзохондрома у жағнинг ташқари деворида жойлашган. Хондрома биттали ёки кўп бўлади. Хондрома хавфсиздан хавфлига айланиши мумкин. Хондрома ўсиши секин, лекин катта хажмгача бўлиши мумкин. Рентгенда тўлқинсимон чегарага эга бўлган думалоқ шаклдаги патологик соя кўринади. Қиёсий ташхис. Ташхисни остеома, фиброз дисплазия, хондросаркома билан ўтказиш керак. Хондромани даволаниши жаррохлик ёрдами билан. Касаллик қайталамаслиги учун қисман ёки бутунлай резекция қилиш тавсия қилинади.Агрессив шаклида операциядан сўнг максимал холатда сиқилади. 2)Оёқчали лаҳтаклар турлари. Озиқлантирувчи оёқчали лахтак – бу атроф тўқималардан тери ости ёғ клетчаткаси билан ажратилган ва озиқланиш мақсадида улар билан оёқча ёки оёқчалар воситасида боғланиб турадиган терининг чегараланган қисмидир. Маҳаллий пластика операциясини ўтказишда нуқсон атрофидаги тўқималарнинг етишмаслиги, нуқсон устига ўтқазилган тўқималарнинг сезиларли даражада чандиқланиши, жароҳатланган қисмлар контурини ва баъзи бир ҳолларда нуқсонларнинг ички юзасини ҳосил қилиш мазкур усулни қўллаш борасидаги асосий кўрсатма ҳисобланади (лаб-лунж бурмасининг дубликатланган лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун қаноти нуқсони пластикаси). Оёқчали лахтакларнинг бир неча тури фарқланади. Transpozitsion Rotatsion Interpolyatsion Diblikatlangan Ag’dariluvchi Arteriyalangan Ko’proq 1oyoqchali va 2oyoqchali turi keng qo’llaniladi. Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда. Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Икки оёқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г. Лапчинский лахтаги — пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса калла тепаси соҳасидан бичилади ва улар нуқсон соҳаларига ўтқазилади. Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14- ёки 21- кунлари озиқлантирувчи оёқчалар кесилиб, олдинги ҳолатга қайтарилиб тикилади. Артериялашган лахтак — бу бир оёқчали бир қаватли лахтак бўлиб, унда катта озиқлантирувчи артериал қон томири жойлашган бўлади. Бу турдаги дастлабки операцияларга Сабатини - Эстландер усули мисол бўлади. Бурчак артерияси асосида — лаб-лунж бурмасида, юза чакка артерияси асосида — чакка ва энса артерияси асосида энса соҳасида артериялашган лахтакларни шакллантириш мумкин. Асосида айлана артерияси ва оғиз венаси бўлган лахтак Abbe томонидан таклиф қилинган бўлиб, 1898 йили ушбу операция техникаси матбуотда тўлиқ ёритилган. |