Главная страница
Навигация по странице:

  • Биринчи тури

  • Иккинчи тури

  • Эркин кўчириб ўтказишни 5 хил тури мавжуд.

  • Нуқсоннни жойлашаган жойи ва хажмига қараб лахтак ҳар хил қалинликда

  • Ангиоматозли

  • Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


    Скачать 149.97 Kb.
    НазваниеYuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
    Дата07.04.2023
    Размер149.97 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаChLX oraliq javoblari..docx
    ТипДокументы
    #1044733
    страница4 из 13
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

    2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.


    Тери пластикаси.Терини эркин кўчириш тери пластикасида кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Кимёвий, иссиқликдан (термик) ёки механик куйиш натижасида терининг чандиқли ўзгариши ҳамда хирургик аралашувдан кейинги чандиқлар туфайли йўқотилган тери қопламини тиклаш бу борадаги муҳим кўрсатмалардан ҳисобланади

    Ҳозирги вақтда лахтакнинг қалинлиги бўйича терини кўчириб ўтқазишнинг 3 хил тури маълум.

    Биринчи тури – қалинлиги 0,5 мм. гача бўлган юпқа тери лахтаги (К. Тирш) – эпидермал қават ва хусусий терининг юқориги – ўсувчи қаватидан иборат. Бунда эластик толалар кам бўлиб, улар лахтаклар остидаги тўқималарнинг чандиқланиши туфайли бужмайиб қолади.

    Иккинчи тури – қалинлиги 0,5 дан 0,7 мм. гача бўлган ажратилган тери лахтаги. Ажратилган лахтакка терининг тўрсимон қаватидаги эластик толаларнинг катта қисми ҳам киради. Бу лахтак турли конструкциядаги махсус дерматомлар пайдо бўлганидан сўнг кенг қўллана бошлади.

    Учинчи тури – қалинлиги 0,8 мм. дан ортиқ бўлган қалин лахтак(тўлиқ қаватли), у терининг ҳамма қаватини ўз ичига олади. Юпқа ва ажратилган тери лахтаги олинганида донор майдонининг битиши (эпителизацияси) тери дериватлари эпителийси (ёғ ва тер безлари, соч фолликулалари) нинг ўсиши ҳисобига бўлади. Тўла қатламли тери лахтаги олинган донор майдонида ҳосил бўлган нуқсон пластик аралашув йўли орқали бартараф этилади.

    Эркин кўчириб ўтказишни 5 хил тури мавжуд.

    1. Аутоген ( ўз тўқималарини)

    2. Синеген ( генетик жихатдан ўз организмига мос бўлган тўқималардан)

    3. Аллоген (шу хилдаги орган тўқималардан).

    4. Ксеноген ( хайвон тўқималаридан)

    5. Тирик бўлмаган метериалларни кучириб утказиш, агар уларни тукималар тулик копласа – имплантатлар, кисман копласа эксплантатлар дейилади.

    Нуқсоннни жойлашаган жойи ва хажмига қараб лахтак ҳар хил қалинликда (скалпел ёки дерматом ёрдамида) олинади.

    А) Яценко- Тирш усули бўйича қалинлиги 0.2-0.4мм бўлган юпқа эпидермал лахтак.

    Бу лахтакларнинг пластиклиги кам, тортганда буришади, косметик жихатдан қониқарсиз.

    Б) Педжет, Блейер, Браун усули бўйича 0.5-0.7 мм қалинликдаги ажратиб олинган трасплантатлар. Дерматомлар ихтиро қилингандан сўнг кенг қўлланила бошланди.

    В) Яценко, Краузе, Лоусал усули бўйича 0.8 мм дан қалин бўлган лахтаклар терининг барча қаватини қамраб олади.

    3)Фантомда турли хил чоклар қўйиш ва олиш.

    БИЛЕТ № 4

    1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.


    Унинг 3 тури тавофут этилади:

    • гигант ҳужайрали: Гигант ҳужайрали эпулис турли ёшдаги беморларда учраши мумкин. Гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гаплашишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади. Альвеоляр ўсиқда периостал реакция кузатилмайди.

    • Фиброзли: Фиброзли ангиоматоз эпулис клиник кўриниши жиҳатидан гигант ҳужайрали эпулисга ўхшайди. Эпулисларнинг шаклланишида периодонт ва альвеола деворлари иштирок этади. Уларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил ташқи омиллар, емирилган тишлар билан узоқ вақт давом этувчи механик таъсирлар, айниқса, тишларнинг ривожланиш даврида, ҳамда ҳомиладорлик пайтидаги гормонал мувозанат бузилишининг аҳамияти каттадир.

    • Ангиоматозли: Ангиоматоз эпулис – қон томирларига бой грануляцион тўқимадан тезлик билан ривожланади ва жадал ўсиб, катталашади, айниқса, ҳомиладорлик даврида унинг ўсиши янада тезлашади.

    Ангиоматоз эпулисларнинг юза майдони майда доначали бўлиб, тиниқ малина рангига ўхшайди

    Рентгенологик текширувда яллиғланиш табиатли эпулисларда альвеоляр ўсиқда бироз остеопороз кузатилади.
    Булар ичида фақат гигант ҳужайрали тури ҳақиқий ўсмаларга киради. Уларнинг альвеолар ўсиқда жойлашиши, клиник кўринишини ўхшашлиги ва даволаш услубининг бир хиллиги учун бир хил термин билан эпулис деб аталади. Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, думалоқ ёки овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ўсма секин ўсади ва оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланади ва яралар кузатилади. Ўсмани пайпаслаганда юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар эса қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади.

    Клиник кўринишижиҳатдан эпулис қўзиқоринга ўхшаб милкда, ингичка ёки кенг оёқчада жойлашади. Кўпинча эпулислар оғизни даҳлиз қисмида ривожланади.

    Фиброз эпулислар зич эластик консистенцияга эга бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, оғриқсиз ва тез қонаши кузатилади. Фиброз эпулис секин ўсади

    Даволаш.Эпулисларнинг ҳамма турлари фақат хирургик усул ёрдамида даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, улар олиб ташланади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


    написать администратору сайта