Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Скачать 149.97 Kb.
|
3)Фантомда икки оекчали лахтак билан маҳаллий пластикаИкки оѐқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г. Лапчинский лахтаги пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса калла тепаси соҳасидан бичилади ва улар нуқсон соҳаларига ўтқазилади. Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш керакки, аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14- ѐки 21- кунлари озиқлантирувчи оѐқчалар кесилиб, олдинги ҳолатга қайтарилиб тикилади. Ko'priksimon teri qiyqimchasi bilan plastika. Ko‘priksimon teri qiyqimchasi ikkita oyoqchasining mavjudligi bilan farqlanadi. Ularning orasiga qiyqim ostiga oldindan rejalashtirilgan oyoq yoki qo‘lning nuqsonli sohasi kiritiladi. Odatda bu qiyqimcha qo‘l panjasi nuqsonini to‘ldirish uchun qorin devorida hosil qilinadi. Dastlab yangi jarohatga birlamchi xirurgik ishlov beriladi yoki chandiqlari kesib olinadi. Gemostazdan keyin nuqson ho‘l salfetka bilan o‘rab qo‘yiladi, keyin qorin devorida kerakli kenglikdagi (10 sm gacha) teri tasmasini hosil qilish uchun parallel kesimlar o‘tkaziladi. Teri va teriosti yog‘ qavatidan iborat qiyma ajratiladi. Qiyqimcha ostida hosil bolgan jarohat qirralari o‘zaro yaqinlashtirilib, tikiladi. Qiyqimcha ostidagi yog‘ning ortiqchasi bir tekis plastinka hosil qilingan holda kesib olinadi. Qo‘ldagi tegishli nuqsonli soha qorindagi teri qiyqimchasi ko‘prigi ostiga kiritiladi, qiyma chetlari nuqson chetlariga tikiladi. Uch haftadan keyin qiyqimchaning ikkala oyoqchasi kesiladi, jarohatlar tikiladi. БИЛЕТ № 61)Жағларнинг одонтоген кисталари этиология ва патогенези. Одонтоген ўсмалар деб, оғиз бўшлиғининг бирламчи эпителийси ва мезенхимасининг нотўғри шаклланиши натижасида жағ суякларида юзага келадиган одонтоген янги ҳосилаларга айтилади. Тиш кисталари бошқа одонтоген ҳосилалар ичида учраши бўйича биринчи ўринни эгаллайди ва улар юқори жағни пастки жағга нисбатан 3 баравар кўпроқ зарарлайди. Кисталарнинг ташқи қавати бириктирувчи тўқима билан қопланган бўлса, унинг ички қаватини кўп қаватли ясси эпителий тўқимаси қоплаб туради. Кўп ҳолатларда унинг ичидаги суюқликнинг ранги сариқ ялтироқ бўлиб, баъзан кулранг оқиш сузмасимон масса билан тўлган бўлиши ҳам мумкин. Киста ичидаги масса ортиб боргани сари унинг ички босими ҳам ортади ва у ана шу кўрсаткичлар ҳисобига ўсади. Одонтоген кисталарнинг этиопатогенези турли- туман бўлади. Яллиғланиш жараёни илдиз учидан бошлаб ривожланадиган кисталар радикуляр кисталар дейилади. Улар апикал ёки ён кисталар бўлиши мумкин. 2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.Тукималарни эркин кўчириб ўтқазиш. Юз суяклари ва юмшоқ тўқималаридаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида юз-жаг хирургиясида тўқималарни эркин кўчириб ўтқазиш амалиёти кенг қўлланилади. Бир организмда ўзидан ўзига тўқималар кўчириш – аутотрансплантация; бир туркумга кирувчи, лекин генетик ҳар хил бўлган организмларда (одамдан – одамга, қуёндан – қуёнга) тўқима ўтқазиш – аллотрансплантация; генетик бир хил бўлган одамлардан тўқима ўтқазиш – изотрансплантация; ҳар хил туркумга кирувчи организмларда (ҳайвонлардан – одамларга) тўқима ўтқазиш – ксенотрансплантация; сунъий – металл материаллар, биометалл ва бошқалардан фойдаланиш – эксплантация дейилади. Мақсад: Нуксонни беркитиш Кўрсатма: 1) махаллий тўқималар билан ёпиб бўлмайдиган янги ёки грануляцион жарохатлар борлиги 2) алвеоляр ўсиқларнинг сезиларли атрофияси ва шу билан боглик холда огиз дахлизини чукурлаштириш кераклиги 3) пастки жағ ички юзаси, тил ён сохаси, ва оғиз туби сохаларидаги катта хажмли чандиклар борлиги 4) оғиз бўшлиғидаги катта хажмли жарохатлар 5) бурун ва бурун йўлларидаги синехиялар 6) бурун каноти сохасидаги нуқсонлар 7) чуқур чандиклар ёки куйишдан кейинги чандиқлар мавжудлиги. |