Yuzjag jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Скачать 149.97 Kb.
|
2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .Юзаки тўқималарни кўчириш имкониятлари унинг қон айланиш шароитларига боғлиқ бўлади. Кўп йиллик клиник текширишлар шуни кўрсатадики, тери-ёғ қаватининг узунлиги билан кенглиги 1:1 ёки 1:2 нисбатда олинганда, некроз хавфи кузатилмайди. Агар лахтак ундан катта нисбатда олинса, периферик қисмда гипоксия ҳолати келиб чиқиши мумкин, шу сабабдан, пластик хирургияда узунлик ва кенгликнинг нисбати ҳозирги кунда асосий шартлардан бири ҳисобланади. Узунлик ва кенглик нисбати сақланган ҳолда пластик материални ҳосил қилиш тери ва клетчатка орасидаги қон томир чигалидан терининг қон билан таъминланишига асосланган. Микротомирли анастомозларни қўллаган ҳолда ўтказиладиган пластик операциялар техник жиҳатдан мураккаб ҳисобланади ва улар қуйидаги 4 босқичдан иборат, яъни – реципиент зонани тайёрлаш, лахтакни пайдо қилиш ва уни нуқсон соҳасига кўчириш, микротомирли анастомозларни қўйиш, донор қисмни ва лахтак четларини тикиш. ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМАЮз-жағ соҳасини турли генездаги нуқсон ва шакл бузилишлари.Эстетик бузилишлар.ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАРМАҲАЛЛИЙАҳамиятсиз нуқсонлардаТерини пиодермик ўзгаришлариСтоматитларУМУМИЙ:1.Ўткир ва сурункали инфекциялар2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари3.Рухий касалликлар4.Юрак-қон томир етишмовчилиги5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.3)Фантомда Аббе буйича пластика Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. Энг қадимий ва кўп тарқалган усул бўлиб, бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда, унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак. Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун - лаб ариқчаси соҳасидан шакллантирилади. Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир. БИЛЕТ № 91)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Жағ ости ва тил ости сўлак безларида жойлашган ўсмалар без тўқимаси билан биргаликда олиб ташланади. Танглай, лунж ва лабда учрайдиган ўсмалар соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Юз нервининг тармоқланишини ҳисобга олиб, қулоқ олди сўлак безида учрайдиган ўсмаларни бартараф этишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Операцияни ўтказиш тартиби ўсманинг ўлчами ва қайси соҳада жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Ўсма сўлак безининг пастки қисмида жойлашган бўлса, шу қисмнинг резекцияси ўтказилади. Агар ўсма тўқимаси сўлак безининг ўртасида – юз нервининг устидажойлашса, безнинг субтотал резекцияси бажарилади. Ўсма сўлак безининг катта қисмини эгаллаганда ёки рецидив берганда, шунингдек, безнинг ютқин қисмида учраганда юз нервини сақлаб қолиб, паротидэктомия операцияси ўтказилади. Паротидэктомия операцияси Ковтунович ва Редон усуллари бўйича бажарилади. Ковтунович бўйича паротидэктомияда қулоқнинг олди тарафидан 2-3 мм ташлаб, чакканинг сочли қисмидан кулоқ солиндоғини айланиб ўтувчи кесув ўтказилиб, у жағ орти ва жағ ости соҳасигача давом эттирилади Тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилиб, олдинга сурилади. Қулоқ олди чайнов фасцияси ва сўлак безининг олдинги қирғоғи очилади. Юз нервининг периферик тармоғини ажратишда, унинг ўрта тармоғига эътибор қаратилади. У сўлак безининг чиқарув йўли бўйлаб жойлашади. Нервнинг ўрта тармоғи асосигача ажратилгач, юқори ва пастки тармоқлар ҳам бездан ажратилади. Безнинг юза қатлами олиб ташланиб, сўлак чиқарув йўли боғланади. Юз нервлари юқорига кўтарилиб, безнинг чуқур ва ютқин қисмлари ўсма билан биргаликда олиб ташланади. Йўналиши бўйича ташқи уйқу артерияси боғланади. Редон усули бўйича операция ўтказилганда эса тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилгач, сўлак безининг орқа қирғоғи очилади. Ташқи уйқу артерияси боғланади. Кейин сўрғичсимон ўсиқ ва пастки жағ шохининг орқа қирғоғи оралиғида юз нервининг асоси топилади. Юз нервининг тармоқлари топилиб, ҳаммаси бездан ажратилади. Операциянинг давоми худди Ковтунович усули сингари олиб борилади. Ўсма қулоқ олди сўлак безининг юза қаватида жойлашганида безнинг субтотал резекцияси ўтказилади. Сўлак безининг пастки қисми резекциясида жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесув ўтказилади. Тери – тери ости ёғ тўқимаси, мушак ва фасция кесилиб, ўсма топилади ва олиб ташланади. Тўқималар қаватма-қават тикилади. |