Главная страница

21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


Скачать 2.02 Mb.
Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Дата08.06.2022
Размер2.02 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файла21уз.doc
ТипДокументы
#576746
страница10 из 34
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34

1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)
89. Корхонага тегишли бўлган хом-ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоб материаллар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва ш.к. қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

1010 "Хом-ашё ва материаллар";

1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар";

1030 "Ёқилғилар";

1040 "Эҳтиёт қисмлар";

1050 "Қурилиш материаллари";

1060 "Идиш ва идишбоб материаллар";

1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";

1080 "Инвентар ва хўжалик жиҳозлари";

1090 "Бошқа материаллар".
90. Материаллар ҳисобда иккита баҳонинг энг пасти бўйича материалларни ҳисобга олувчи счётларда - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати) бўйича ҳисобга олинади.
91. Зарур ҳолларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, корхона ичида материалларнинг ҳаракати интенсив бўлганда, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришида ва бошқаларда) материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилиши мумкин. Ҳисоб баҳоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи ва бошқалар қабул қилинади. Материалларни ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишда, ҳар ой, ҳақиқий таннархи кўрсатилган баҳосининг қийматидан фарқланиш суммаси ва фоизлари ҳисоблаб чиқилади. Фарқлар 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида ҳисобга олинади.
92. 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади:

а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар ҳисобланиладиган хом-ашё ва асосий материаллар;

б) маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, техник мақсадлар ва ишлаб чиқариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар;

в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ.к.;

г) ем-хашак ва тўшамалар. Ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида ҳақиқий таннархига тўғрилаш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.
93. 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида йиғишда ва қайта ишлов беришда харажат талаб қиладиган ишлаб чиқарилаётган (қурилиш) маҳсулотни бутлаш учун ишлаб чиқариш кооперацияси тартибида харид қилинган, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.

Илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот ва конструкторлик мавзулари бўйича илмий ва экспериментал ишларни ўтказиш учун четдан сотиб олинадиган бутловчи буюмларни, махсус ускуналарни, асбобларни, мосламаларни ва бошқа қийматликларни 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида ҳисобга олинади.
94. 1030 "Ёқилғилар" счётида нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, ёғ ва ҳоказолар), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин ва ҳоказолар) ва газсимон ёқилғи (газ, газолин) шунингдек, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) учун талонлардан фойдаланилганда ҳам уларнинг ҳисоби 1030 "Ёқилғилар" счётида юритилади.
95. 1040 "Эҳтиёт қисмлар" счётида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошқаларни таъмирлаш ва эскирган қисмини алмаштириш учун мўлжалланган асосий фаолият учун харид қилинган ёки тайёрланган, эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, ҳамда заҳирадаги автомобил шиналари ҳисобга олинади. Шу ерда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида корхонанинг таъмирлаш бўлимларида қилинган (яратилган) агрегатлар, двигателлар, ускуналар, тўлиқ комплектли машиналарнинг алмашиш фонди ҳаракати ҳам ҳисобга олинади.
96. 1050 "Қурилиш материаллари" счётида қурилиш конструкциялари ва деталлари, бино ва иншоотларнинг қисмлари, конструкция ва деталларини қуриш ва пардоз қилиш, қурилиш деталларини тайёрлаш қурилиш ва монтаж ишларида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган шунингдек, бошқа эҳтиёжлар учун четдан сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқилган қурилиш материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
97. 1060 "Идиш ва идишбоб материаллар" счётида идишларнинг барча турлари (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладиган идишлардан ташқари) шунингдек, идишлар тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошқалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати юритилади. Юкланадиган маҳсулотларнинг бутлиги ва сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида ҳисобга олинади.
98. 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида четга қайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бунда материалларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ четдаги корхоналарга тўланган харажатлар бевосита қайта ишлашдан олинган буюмларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига олиб борилади.
99. 1080 "Инвентар ва хўжалик жиҳозлари" счётида корхонанинг айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг (кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.

Ушбу счётда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк ҳисобга олинади:

а) хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;

б) хизмат қилиш муддатидан қатъи назар бир бирлиги (комплекти)нинг қиймати (сотиб олиш вақтида) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида буюмларнинг инвентар ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматининг паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга.

Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъи назар инвентар ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагилар киритилади:

а) махсус асбоблар ва мосламалар (алоҳида буюртмани тайёрлаш учун ёки маълум бир турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар);

б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойафзал;

в) ётоқ жиҳозлари;

г) канцелярия жиҳозлари (калкуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳ.к.);

д) ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари шунингдек, овқатланиш хонаси чойшаблари;

е) харажатлари, уларни қуриш, қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик (титулсиз иншоотлар) қурилма ва мосламалар;

ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;

з) ов қуроллари (кўкан, қопқон, тўрлар ва ҳ.к.).

Корхоналар мустақил равишда инвентарлар, асбоблар ва хўжалик жиҳозларни ҳисобга олувчи счётларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўрни ва ролига қараб очишлари мумкин. Уларнинг қиймати фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига тўлиқ қўшилиши мумкин. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари" счётида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)

Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз холга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
100. 1090 "Бошқа материаллар" счётида юқорида келтирилган счётларда назарда тутилмаган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бу ерда ишлаб чиқариш чиқиндилари (қирқимлар, қиринди ва ш.к.); тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар; асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган моддий қийматликлар (металлолом, яроқсиз хом ашё, эскирган шиналар, камералар, яроқсиз резина, ишлатилган мой, нигрол ва ҳ.к.) ҳисобга олинади.
101. Қишлоқ хўжалиги корхоналари уруғликлар, экиш материаллари, (сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқарилган) компостлар, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган, биологик препаратлар, заҳарли кимёвий моддалар, дорилар ҳамда кимёвий моддаларни (ўсимликчиликда, чорвачиликда ва ёрдамчи хўжаликда) ҳисобга олиш ва бошқалар учун қўшимча счётларни очишлари мумкин.
102. Материалларнинг келиб тушиши 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" ва 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётларидан фойдаланилган ҳолда (агар бу корхонанинг ҳисоб счётида белгиланган бўлса) ёки ушбу счётлардан фойдаланилмаган ҳолда акс эттирилиши мумкин.
103. Материалларни ишлаб чиқаришга ёки бошқа хўжалик мақсадларига ҳақиқатда сарфланиши (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Материалларни четга сотиш (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити ва 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетида акс эттирилади.

Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг аналитик ҳисоби сақланиш жойлари ва уларнинг алоҳида номлари (турлари, навлари, ҳажмлари ва бошқалар) бўйича юритилади.
104. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг боғланиши



Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди

1010-1090

6010

2

Асосий воситаларни тугатиш натижасида келиб тушган материалларнинг қиймати

1090

9210

3

Таъсисчилардан уларнинг улуши ҳисобидан турли хил материалларнинг келиб тушиши

1010-1090

4610

4

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан материалларнинг келиб тушиши

1010-1090

6110, 6120

5

Бошқа шахслардан материалларнинг текинга олиниши

1010-1090

8530

6

Материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсизлик (дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво

4860

1010-1090

7

Транспорт-тайёрлов харажатларининг материаллар таннархига киритилиши

1010-1090

1510

8

Яроқсиз маҳсулотдан қолган материалларнинг кирим қилиниши

1090

2610

9

Материалларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши (1500 счёт қўлланилганда)

1010-1090

1510

10

Ўзида ишлаб чиқарилган материалларнинг кирим қилиниши

1010-1090

2310

11

Тўлови инкор этилган олдин билдирилган даъво суммасининг ҳисобдан чиқарилиши

1010-1090

4860

12

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга материалларнинг чиқарилиши

2010, 2310, 2510, 2710

1010-1090

13

Маъмурий эҳтиёжлар учун материалларнинг берилиши

9420

1010-1090

14

Яроқсиз маҳсулотни тузатиш учун материалларнинг сарфланиши

2610

1010-1090

15

Маҳсулотларни сотиш учун идишларнинг сарфланиши

9410

1060

16

Четга чиқиб кетаётган материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш

9220

1010-1090

17

Табиий офат натижасида йўқотилган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши

9720

1010-1090

18

Инвентаризация натижасида материалларнинг камомади аниқланди

5910

1010-1090

19

Тоғ-кон тайёргарлик ишларида фойдаланилган қурилиш материалларининг ҳисобдан чиқарилиши

9440

1050
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34


написать администратору сайта