Главная страница
Навигация по странице:

  • 8-§. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница18 из 34
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34

    6-§. Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар

    бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)
    192. Корхона томонидан мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича мажбурий тўловлари бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари”;

    4520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари”.
    193. 4510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари” счётида корхона томонидан суғурталар бўйича тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
    194. 4520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари” счётида корхона томонидан бюджетдан ташқари Пенсия, Йўл ва бошқа мақсадли давлат жамғармаларига тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.

    Бўнак тўловларини ўтказишда мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг дебети, пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китобларда 6510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари”, 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлар” счётларининг дебети ва мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг кредитида ёзувлар амалга оширилади.
    195. Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ўтказилди

    4510-4520

    5110-5530

    2

    Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталарга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар

    6510-6520

    4510-4520

    7-§. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари

    бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600)
    196. Корхона таъсисчилари (акциядорлик жамиятининг акциядорлари, ўртоқлик жамиятларининг иштирокчилари ва ш.к.)нинг корхона устав капиталига улушлар бўйича қарзлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” счётида амалга оширилади.
    197. Корхонани ташкил қилишда таъсисчилар ёки акцияга обуна бўлган шахсларнинг қарз суммаси 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” счётининг дебети устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.

    Таъсисчиларнинг улуш суммалари пул маблағлари кўринишида ҳақиқатда келиб тушганда 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Моддий ва бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) кўринишидаги улушлар 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” счётининг кредитида асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ёзувлар билан расмийлаштирилади.

    Корхонага мулк сифатида акцияларга тўлов учун натура шаклида берилган мол-мулк таъсисчилар келишуви асосида аниқланган баҳода кирим қилинади.

    4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” счёти бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акцияларидан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
    198. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Иштирокчилар улушлари суммасида (акцияга обуна суммасида) устав капиталининг эълон қилинган ҳажми (корхона рўйхатдан ўтгандан кейин)

    4610

    8310, 8320, 8330

    2

    Таъсисчилар корхона мулкига тугалланмаган қурилиш, асбоб ускуна, асосий воситаларни тақдим этишди

    0110-0190, 0710-0720, 0810

    4610

    3

    Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида номоддий активларни тақдим этишди

    0410-0490

    4610

    4

    Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларни тақдим этишди

    0610, 5810

    4610

    5

    Таъсисчилар корхона мулкига товар-моддий захираларини тақдим этишди

    1010-2990

    4610

    6

    Таъсисчиларнинг улушлари суммаси пул маблағлари кўринишида келиб тушди

    5010-5530

    4610

    7

    Корхонанинг устав капиталига улушлари таъсисчиларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинди

    6710

    4610


    8-§. Ходимларнинг бошқа операциялар

    бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)
    199. Корхона ходимлари билан меҳнат ҳақи бўйича, ҳисобдор шахслар билан хисоб-китоблардан ташқари барча турдаги ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи”;

    4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”;

    4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”;

    4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”.
    200. 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи” счётида корхона ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    Кредитга товар сотиб олган шахслар ишлайдиган корхоналар товарлар қиймати суммасини савдо ташкилотларига банк кредити ҳисобига қоплаши мумкин. Банк томонидан тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатлари тўланганда 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи” счёти 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” ва 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Корхона ходимларидан навбатдаги тўловларнинг ушлаб қолишда 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишилар” счёти 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади, сўнг эса ушлаб қолинган сумма банк кредитини тўлаш учун 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” счётининг кредитидан 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” ва 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётларининг дебетига ўтказилади.

    Ўзининг ходимлари томонидан кредитга сотиб олган товарлар бўйича қарзларини қоплашда банк кредитларидан фойдаланмайдиган корхоналар, ушбу ходимлар берган топшириқ-мажбуриятларига асосан уларнинг меҳнат ҳақи суммасидан навбатдаги тўловларни ушлаб қолинганда 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счёти турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) билан боғланган ҳолда (савдо корхоналарининг лицевой счётлари бўйича) дебетланади. Ушлаб қолинган сумманинг савдо корхоналарига ўтказиш берилишига қараб, турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда дебетланади.
    201. 4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи” счётида корхона ходимларига берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади (масалан, якка тартибда уй-жой қуришга ва бошқаларга).

    4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетида ходимларга берилган қарз суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар маблағлар корхонага берилган кредит ҳисобидан бевосита банк томонидан (бу маблағларни олдиндан корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказмасдан) ходимларга берилса, бунда 4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетида 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” ва 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” счётлари билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.

    Қарздор ходимлардан келиб тушган тўловлар суммасига 4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи” счёти (қабул қилинган тўловлар тартибидан келиб чиққан ҳолда) 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счётлари билан боғланган ҳолда кредитланади.

    Банк кредитларини қоплаш 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”, 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётларининг дебетида ва банкка тегишли бўлган сумма ўтказилган пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
    202. 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётида корхона ходими томонидан пул маблағлари ва товар-моддий қийматликларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроқсизлик натижасида етказган моддий зарарни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек бошқа турдаги зарарларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетида айбдор шахслардан ундириб олинадиган суммалар товар-моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг кредитида, тўланган тўловлар суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва моддий зарарни қоплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган суммага 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счёти билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
    203. 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” счётида 4710-4730 счётларида акс эттирилмаган корхона ходимлари билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700) бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
    204. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Савдо корхоналари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди

    4710

    5110-5530

    2

    Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди

    4710

    6810, 7810

    3

    Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси

    5010, 5110

    4710

    4

    Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар

    6710

    4710

    5

    Ходимларга берилган қарзлар суммаси

    4720

    5010-5530

    6

    Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарарни юзага келтирган айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди

    4730

    2610

    7

    Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

    4730

    9210, 9220

    8

    Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

    4730

    0610-0690, 5810-5830

    9

    Товар-моддий қийматликларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

    4730

    1010-2990

    10

    Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади

    4730

    5010, 5020, 5610

    11

    Ходимларга пул эквивалентлари берилди

    4790

    5610

    12

    Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса

    9430

    4790
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34


    написать администратору сайта