Главная страница
Навигация по странице:

  • 12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница15 из 34
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34


    11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800)
    136. Тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади.

    2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар";

    2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар";

    2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар".
    137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича ҳақиқий харажатлар, харажатларни ҳисобга олувчи счётлардан 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи" счётига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида қолади.
    138. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ўсимликчилик маҳсулотлари, чорвачилик ва қайта ишланган маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз таннархи бўйича ҳисобга олади. Йил охирида тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ва прогноз таннархи ўртасида аниқланган фарқ маҳсулотлар счётига ҳисобот йили охиридаги келтирилган маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли бўлган улушларда ўтказилади.

    Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, қисман корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулот" счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Харидорлар (буюртмачилар)га ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитидан сотилиш тартибида 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

    2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинган тайёр маҳсулотлар, аналитик ҳисобда алоҳида турдагиларнинг ҳаракатини, маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг, унинг ҳисоб баҳоси қийматидан фарқини ажратган ҳолда уларни ҳисоб баҳо (режа таннархида, сотиш баҳосида ва бошқа)да акс эттириш мумкин. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотнинг алоҳида гуруҳлари бўйича корхона томонидан шакллантириладиган ҳисоб баҳоси қийматидан ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг фарқ даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.

    Тайёр маҳсулотларни 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи аналитик ҳисобда қабул қилинган баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси, ҳисобот даври бошига тайёр маҳсулотлар қолдиғидаги фарқлар ва ҳисобот ойи мобайнида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг бу маҳсулотларни ҳисоб баҳосидаги қийматига нисбати сифатида аниқланадиган фоизлар бўйича топилади. Сотилган маҳсулотга тўғри келадиган тайёр маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитида ва улар ортиқча харажат ёки тежалганликни кўрсатишидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ёзув орқали тегишли счётларнинг дебетида акс эттирилади.
    139. 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар" счётида кўргазма, ярмарка, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Бунда 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар" счётининг дебети ва 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Тайёр маҳсулотлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва ш.к.га қуйилган тайёр маҳсулотлар сотилса, у ҳолда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулот" счётидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
    140. 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётида комиссия ва консигнация шартномалари бўйича ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотлар акс эттирилади.

    Бошқа корхоналарга комиссия ва консигнация шартлари асосида сотиш учун берилган тайёр маҳсулотлар 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан 2830 "Комис-сияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Комиссия ва консигнация шартлари асосида берилган тайёр маҳсулотларни сотишда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.

    2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар", 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб жавобгар шахслар бўйича, турлари (сортлар, партиялар, киплар) бўйича ва тайёр маҳсулотни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
    141. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Асосий, ёрдамчи цехлардан, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши

    2810

    2010, 2310, 2710

    2

    Тайёр маҳсулотларни ҳисобнинг ярим тайёр усулида кирим қилиш

    2810

    2110

    3

    Тайёр маҳсулотларнинг кўргазмадан омборга кирим қилиниши

    2810

    2820

    4

    Тайёр маҳсулотни қайта баҳолаш

    а) қийматининг оширилиши

    б) қийматининг камайтирилиши

    2810

    3190

    6230

    2810

    5

    Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча тайёр маҳсулотлар

    2810

    9390

    6

    Ички эҳтиёжлар учун тайёр маҳсулотларнинг ишлатилиши, тайёр маҳсулотларнинг цехларга қайта ишлов бериш ва бошқалар учун қайтарилиши

    2010, 2310, 2510, 2710 9410-9440

    2810

    7

    Тайёр маҳсулот омборидан маҳсулотлар яроқсиз маҳсулотларни тузатиш учун берилди

    2610

    2810

    8

    Инвентаризация натижасида аниқланган камомад, агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса

    5910

    2810

    9

    Келгуси давр харажатлари таркибида юритиладиган харажатларга тайёр маҳсулотларнинг ишлатилиши

    3190

    2810

    10

    Тайёр маҳсулотларнинг кўргазмага берилиши

    2820

    2810

    11

    Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархини ҳисобдан чиқариш.

    9110

    2810-2830

    12

    Тайёр маҳсулотларнинг молиявий қуйилмалар (шу жумладан қимматли қоғозлар) ҳисобига берилиши

    0600, 5800

    9110

    9010

    2810

    13

    Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахснинг айби бўйича камомаднинг аниқланиши

    4730

    2810

    14

    Тайёр маҳсулотларнинг ажратилган бўлинмалардан келиб тушиши

    2810

    6110

    15

    Тайёр маҳсулотларнинг ажратилган бўлинмаларга берилиши

    4110

    2810-2830

    16

    Тайёр маҳсулотларнинг текинга берилиши

    9430

    2810


    12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)
    142. Сотишга мўлжалланган товар ва прокат буюмлари сифатида харид қилинган товар-моддий қийматликларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    2910 "Омбордаги товарлар";

    2920 "Чакана савдодаги товарлар";

    2930 "Кўргазмадаги товарлар";

    2940 "Прокатдаги буюмлар";

    2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар";

    2960 "Комиссияга берилган товарлар";

    2970 "Йўлдаги товарлар";

    2980 "Савдо устамаси";

    2990 "Бошқа товарлар".
    143. Саноат ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида товарларни ҳисобга олувчи счётлар, қандайдир буюмлар, материаллар, озиқ-овқат маҳсулотлари махсус сотиш учун харид қилинган ҳолларда қўлланилади.
    144. Таъминот, тайёрлов, савдо корхоналарида товарларни ҳисобга олувчи счётларда шунингдек, асосий воситалар ёки материалларни ҳисобга олувчи тегишли счётларда юритиладиган ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган инвентарлардан ташқари сотиб олинган идишлар ва ўзида ишлаб чиқарилган идишлар ҳисобга олинади.
    145. 2910 "Омбордаги товарлар" счётида улгуржи ва тақсимот базаларида, омборларда, умумий овқатланиш корхоналарининг сақлаш жойларида, сабзавотни сақлаш жойларида ва бошқаларда сақланаётган мавжуд товар захираларининг нақдлиги ва ҳаракати сотиб олиш қийматида ҳисобга олинади.

    Омборга келиб тушган товарлар ва идишларнинг кирим қилиниши 2910 "Омбордаги товарлар" счётининг дебетида товарларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар билан биргаликда акс эттирилади.

    Товарлар ва идишларнинг келиб тушишини 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда материаллар билан боғлиқ муомалаларни ҳисобга олиш тартиби каби бир хилда ҳисобда акс эттириш мумкин.

    Харидорлар (буюртмачилар)га сотилган товарлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)ларга ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши ёки улар томонидан тўланиши 2910 "Омбордаги товарлар" счётидан 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг дебетига сотиш тартибида ҳисобдан чиқарилади.
    146. 2920 "Чакана савдодаги товарлар" счётида чакана савдо корхоналари (магазинлар, палаткалар, ларёклар, киоскалар ва ҳоказолар) ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги товарларнинг нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Чакана савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги шиша идишлар (шишалар, банкалар ва бошқалар)нинг нақдлиги ва ҳаракати ҳам ушбу счётда ҳисобга олинади. Чакана савдодаги товарларнинг сотилишида ҳам 2910 "Омбордаги товарлар" счётидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
    147. 2930 "Кўргазмадаги товарлар" счётида кўргазмалар, ярмаркалар, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар ҳисобга олинади. Бунда 2930 "Кўргазмадаги товарлар" счётининг дебети ва 2910 "Омбордаги товарлар" ёки 2920 "Чакана савдодаги товарлар" счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Товарлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва ҳоказога қўйилган товарлар сотилса, у ҳолда бухгалтерия ёзувлари 2910 "Омбордаги товарлар" счётидаги каби амалга оширилади.
    148. 2940 "Прокатдаги буюмлар" счётида прокатга (ижарага) бериш учун мўлжалланган буюмларнинг нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
    149. 2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар" счётида товарлар билан банд ва бўш турган идишларнинг (чакана савдо корхоналаридаги ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги шиша идишлардан ташқари) нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.

    Савдо корхоналари товарлар билан банд ва бўш бўлган идишларнинг ҳаракатини уларнинг таркиби ва баҳосидан келиб чиққан ҳолда идишлар гуруҳи баҳоси бўйича ўрнатиладиган ўртача ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишлари мумкин. Бунда идишларни сотиб олиш баҳоси билан ўртача ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётида ёки 9490 "Бошқа операцион харажатлар" счётида олиб борилади.
    150. 2960 "Комиссияга берилган товарлар" счётида бошқа корхоналарга комиссия ва консигнация шартномаси бўйича берилган товарлар ҳисобга олинади.
    151. 2970 "Йўлдаги товарлар" счётида ҳисобот даври охирида йўлда қолган (омборга келиб тушмаган) товарлар ҳисобга олинади.
    152. 2980 "Савдо устамаси" счёти агар чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида товарлар ҳисобда сотиш баҳосида юритилса, товарларнинг савдо устама (чегирма)лари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Умумий овқатланиш корхоналарида ушбу счётда омборхоналар, буфетлар ва ошхоналардаги мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг савдо устамалари шунингдек, ошхона ва буфет маҳсулотларига сотиш баҳосида уларнинг қийматига белгиланган тартибда қўйиладиган устама суммалари ҳисобга олинади.

    2980 "Савдо устамаси" счёти товарлар кирим қилинганда савдо устамаси суммасига кредитланиб, сотилган, чиқарилган, ёки табиий йўқотиш натижасида ҳисобдан чиқарилган, яроқсиз, бузилган, камомад ва ҳоказоларда товарлар бўйича савдо устамаси суммасига дебетланади. Савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми 2980 "Савдо устамаси" счётининг дебетида ва 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг кредитида акс эттирилади. Савдо устамаси суммасининг сотилмай қолган товарлар қолдиғига тўғри келадиган қисми йўқлама қилиш опислари асосида, ўрнатилган меъёрларга мувофиқ, товарларга тегишли устамани аниқлаш орқали аниқлаштирилади.

    Чакана савдо корхоналарида сотилмаган товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ой бошида товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ва 2980 "Савдо устамаси" счёти дебети бўйича айланма суммасига (бошқа ҳисобдан чиқаришларга) камайтирилган 2980 "Савдо устамаси" счёти кредити бўйича айланмани бир ойда сотилган товарлар суммаси (ҳисоб баҳолари бўйича) ва ой охиридаги товарлар қолдиғига (ҳисоб баҳолари бўйича) нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоиз бўйича аниқланиши мумкин.
    153. 2990 "Бошқа товарлар" счётида 2910-2950 счётларда акс эттирилмайдиган бошқа товарлар ҳисобга олинади.

    Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) бўйича аналитик ҳисоб моддий жавобгар шахслар, товарларнинг номлари (нави, гуруҳлари, тойлар) ва товарларнинг сақланиш жойлари бўйича юритилади.
    154. Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Савдо корхоналарининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдан қайта ишлаш жараёнида олинган товарларни кирим қилиш


    2910- 2990

    2010, 2310

    2

    Товарларни хисобдор сумма ҳисобидан сотиб олиш


    2910-2990

    6970

    3

    Мол етказиб берувчилардан товарлар олинди


    2910-2990

    6010, 7010

    4

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товарлар ва прокат буюмларининг келиб тушиши


    2910- 2990

    6110, 6120, 7110, 7120

    5

    Устав капиталига улуш сифатида келиб тушган товарларнинг кирим қилиниши


    2910- 2990

    4610

    6

    Товарларни қайта баҳолаш

    а) қийматининг оширилиши

    б) қийматининг камайтирилиши


    2910-2990

    3190

    6230

    2910-2990

    7

    Текинга олинган товарларни кирим қилиш


    2910- 2990

    8530

    8

    Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товарлар ва идишлар


    2910- 2990

    9390

    9

    Илгари товар сифатида кирим қилинган моддий қийматликларнинг материаллар таркибига киритиш ёки товарларни ўз эҳтиёжлари учун олинган материаллар сифатида кирим қилиш


    1010

    2910-2990

    10

    Яроқсиз ҳолга келган прокат буюмларини ҳисобдан чиқариш


    9430

    2940

    11

    Товарлар қайта ишлашга берилди


    2010

    2910-2990

    12

    Инвентаризация натижасида аниқланган камомад, агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса


    5910

    2910- 2990

    13

    Молиявий қўйилмалар ҳисобига (шу жумладан, қимматли қоғозлар учун тўлов ҳисобига) товарларнинг берилиши


    9120

    2910-2990

    14

    Сотилган товарларнинг таннархини ҳисобдан чиқариш


    9120

    2910-2990

    15

    Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахс айби билан аниқланган камомад


    4730

    2910-2990

    16

    Ажратилган бўлинмаларга товарларнинг берилиши


    4110

    2910

    17

    Товарларга савдо устамаси


    2920

    2980

    18

    Сотилган савдо устамасининг ҳисобдан чиқарилиши


    2980

    9120

    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34


    написать администратору сайта