Главная страница
Навигация по странице:

  • 3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)

  • 4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)

  • 5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница17 из 34
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34

    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам

    хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни

    ҳисобга олувчи счётлар (4100)
    175. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар";

    4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар".
    176. 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётида корхонанинг умумий балансига (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблар) қўшиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Бу счётда ажратилган мулклар, моддий қийматликларни ўзаро ҳамкорликда чиқариш, бўлинмаларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асосий ҳужжатлар бўлиб, таъсис шартнома, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар ҳисобланади.

    Кўрсатилган бўлинмаларга ажратилган мулк корхона томонидан асосий воситалар (0100), номоддий активлар (0400), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700), материаллар (1000), тайёр маҳсулотлар (2800), товарлар (2900) ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлардан 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
    177. 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар" счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг (баланслараро ёки хўжалик ичидаги ҳисоб-китоблар) дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Ушбу счётда товар, маҳсулот, иш, хизматларни сотиш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" ва 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлардан олинадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади.
    178. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган бўлинмалардан ассосий воситалар ва бошқа активлар келиб тушди

    0110-0190 ва бошқалар

    4110

    2

    Ажратилган бўлинмаларга мол-мулк (асосий воситалар ва бошқа активлар) ажратилди

    4110

    0110-0190 ва бошқалар

    3

    Ажратилган бўлинмалар ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ажратилди

    4110

    5010, 5110

    4

    Ажратилган бўлинмалар томонидан асосий воситалар қайтарилди

    0110-0190

    4110

    5

    Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди

    5010-5530

    4110, 4120

    6

    Ажратилган бўлинмаларга моддий қийматликлар берилди (1500 счётдан фойдаланганда)

    4110

    1510

    7

    Материаллар қийматидаги фарқ ажратилган бўлинмалар ҳисобига уларга берилган материаллар бўйича ҳисобдан чиқарилди (1610 счетни қўллаганда)

    4110

    1610



    3-§. Ходимларга берилган бўнакларни

    ҳисобга олувчи счётлар (4200)
    179. Корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик харажатлари учун ҳисобдорлик асосида шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар";

    4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар";

    4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар";

    4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар".
    180. Ҳисобдорликка берилган суммага, ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, жумладан 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) харажатлар ва сотиб олинган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан, ёки амалга оширилган харажатларнинг турига қараб бошқа счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.

    Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) корхона кассасига қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг кредитида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётларининг дебетида акс эттирилиши лозим.
    181. 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу счётда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттириладиган, яъни 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счётининг дебети ва 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётининг кредитида меҳнат ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар ҳисобга олинади.
    182. 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 7-февралда 16-сон билан тасдиқланган "Вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатларига маблағлар бериш тартиби"га (5.06.2000 й. 932-сонли рўй.) мувофиқ, чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.

    Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини ҳисоблаш асосида берилади.
    183. 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентар ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
    184. 4290 "Ходимга берилган бошқа бўнаклар" счётида 4210-4230 счётларида акс эттирилмаган корхона ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.

    Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади.
    185. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Меҳнат ҳақи ҳисобидан бўнак берилди

    4210

    5010

    2

    Ходимларга келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилган бўнаклар ушлаб қолинди

    6710

    4210

    3

    Ҳисобдор шахсларга банкдаги счётлардан бўнаклар берилди

    4220-4290

    5110-5530

    4

    Ҳисобдор шахсларга кассадан бўнаклар берилди

    4220-4290

    5010, 5020

    5

    Ҳисобдор шахсларга пул эквивалентлари берилди

    4220-4290

    5610

    6

    Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари кассага қайтарилди

    5010, 5020

    4220-4290

    7

    Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари корхонанинг банкдаги счётига қайтарилди

    5110- 5530

    4220-4290

    8

    Ҳисобдор шахслар сотиб олинган турли хилдаги пул эквивалентларига ҳақ тўлади

    5610

    4220-4290

    9

    Ишлатилмаган пул эквивалентлари қайтарилди

    5610

    4220-4290

    10

    Ҳисобдор шахслар капитал қўйилмалар, товарлар, ҳайвонлар, материаллар, асбоб ускуналарни сотиб олиш, етказиб келиш, тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни амалга оширди

    0710-0890, 1010-1090, 1110-1120, 2910-2990

    4220-4290

    11

    Ҳисобдор шахслар яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ турли хилдаги харажатларни тўлади

    2610

    4220-4290

    12

    Ҳисобдор шахслар асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, шунингдек, умумишлабчиқариш харажатларни амалга оширди

    2010, 2310, 2510, 2710

    4220-4290

    13

    Ҳисобдор шахслар давр харажатларига тегишли бўлган турли хилдаги харажатларни тўлади

    9410-9440

    4220-4290

    14

    Хисобдор шахслар келгуси давр харажатларига тегишли бўлган турли харажатларни тўлади

    3190

    4220-4290


    4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

    берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)
    186. Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни етказиб бериш шунингдек, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";

    4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";

    4330 "Бошқа берилган бўнаклар".
    187. Берилган бўнаклар суммаси шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади.
    188. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилди

    4310

    5010

    2

    Банкдаги счётлардан бўнаклар ўтказилди

    4310-4330

    5110-5530

    3

    Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилди

    4310-4330

    6810-6820, 7810-7820

    4

    Контрактнинг бекор қилиниши натижасида аввал берилган бўнаклар қайтарилди

    5010-5530

    4310-4330

    5

    Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши

    6010, 7010

    4310-4330

    6

    Мол етказиб берувчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганлари ҳисобдан чиқарилди

    9430

    4310-4330

    7

    Берилган бўнакнинг тегишли суммаси узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилди

    4310-4330

    0940


    5-§. Бюджетга бўнак тўловларини

    ҳисобга олувчи счётлар (4400)
    189. Корхона томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади.
    190. 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан харид қилинган товар-материал захиралари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётининг кредитида 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счётининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
    191. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси

    4410

    6010, 6120, 6990

    2

    Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнаклар ўтказилди

    4410

    5110

    3

    Моддий ресурслар, товарлар, иш ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС ҳисобга олинди

    6410

    4410

    4

    Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар

    6410

    4410

    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34


    написать администратору сайта