Главная страница
Навигация по странице:

  • 10-§. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)

  • V-БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАЈЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР

  • 1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница19 из 34
    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34


    9-§. Турли дебиторлар қарзларини

    ҳисобга олувчи счётлар (4800)
    205. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар”;

    4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар”;

    4830 “Олинадиган фоизлар”;

    4840 “Олинадиган дивидендлар”;

    4850 “Олинадиган роялти”;

    4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”;

    4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”.
    206. 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётида шартномага мувофиқ, молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    207. 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётида шартномага мувофиқ. ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    208. 4830 “Олинадиган фоизлар” счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади.
    209. 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
    210. 4850 “Олинадиган роялти” счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.
    211. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:

    а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, арифметик хатолар аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилгандан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;

    б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда;

    в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;

    г) корхонанинг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;

    д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошкалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    212. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг кредити бўйича олиб борилади.

    4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.
    213. 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

    Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.
    214. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Молиявий ижара бўйича тўловларнинг жорий қисми

    4810

    0920

    2

    Оператив ижара бўйича олинадиган суммаларни ҳисоблаш

    4820

    9350

    3

    Ижара бўйича қарзларни қоплаш учун ижарачилардан суммалар келиб тушди

    5010-5530

    4810, 4820

    4

    Олинган векселлар бўйича фоизлар ҳисобланди

    4830

    9530

    5

    Мижозлардан келиб тушадиганлар акс эттирилди:

    а) фоизлар

    б) дивидендлар

    в) роялти

    4830

    4840

    4850

    9530

    9520

    9510

    6

    Корхонанинг банкдаги счётига фоизлар ва дивидендлар келиб тушди

    5110-5530

    4830, 4840

    7

    Бошқа ташкилотлардан роялтининг келиб тушиши

    5110-5530

    4850

    8

    Ўрнатиладиган асбоб ускуналар счётида аниқланган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, хатолар бўйича мол етказувчиларга даъво билдирилди

    4860

    0710-0720

    9

    Капитал қурилиш учун илгари тўланган, ҳажмнинг ошиб кетиши, баҳоларнинг номутаносиблиги ва счётлардаги хатолар бўйича пудратчиларга даъво билдирилди

    4860

    0810-0890

    10

    Баҳоларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар бўйича товар-моддий заҳираларининг камомади бўйича мол етказиб берувчиларга даъво билдирилди

    4860

    1010-2990

    11

    Камомадлар, счётлардаги хатолар, сифат бўйича даъво билдирилди (1510 счётдан фойдаланилганда)

    4860

    1510

    12

    Корхона счётларидан нотўғри олинган суммалар бўйича банкка даъво билдирилди

    4860

    5110-5530

    13

    Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилишда мол етказиб берувчиларга даъволар билдирилди

    4860

    6010

    14

    Бошқа корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун тан олинган жарима, пеня ва неустойкалар суммаси

    4860

    9330

    15

    Қониқтирилмаган даъво суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларга олиб борилди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    4860

    16

    Ажратилган бўлинмалар томонидан турли ташкилотларга хизмат кўрсатилди

    4890

    6110

    17

    Бошқа корхоналар ва шахслар ҳисобидан ходимларга тегишли бўлган суммалар

    4890

    6710


    10-§. Даргумон қарзлар бўйича

    резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)
    215. Даргумон қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётида амалга оширилади.
    216. Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича даргумон қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига олиб борилади.

    Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон қарз сифатида тан олинади.

    Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида корхонанинг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади.

    Резерв ҳажми ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.

    Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.

    Илгари корхона томонидан даргумон қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида ва 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.

    4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даргумон қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади.
    217. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил қилинди

    9430

    4910

    2

    Харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилди

    4910

    4010, 4020

    3

    Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммасининг ишлатилмаган қисмини улар ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши

    4910

    9390


    V-БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАЈЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ

    ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР
    Муқаддима

    1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)

    2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини

    ҳисобга олувчи счётлар (5100)

    3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга

    олувчи счётлар (5200)

    4-§. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини

    ҳисобга олувчи счётлар (5500)

    5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)

    6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга

    олувчи счётлар (5700)

    7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800)

    8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар

    ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)

    218. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонага тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётлардаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
    219. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада - сўмда, чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади. Пул маблағлари қолдиғини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойдаги қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (ижобий курс фарқи) 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи) 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётига олиб борилади.
    220. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлардаги ҳисоб тартиби ёритилади:

    5000- Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5100-Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5200- Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5500- Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5600- Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5700- Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар;

    5800- Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;

    5900- Камомадлар ва қийматликларнинг бузулишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар.

    1-§. Кассадаги пул маблағларини

    ҳисобга олувчи счётлар (5000)
    221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”;

    5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”

    Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин.

    Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
    222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олинганда (савдо корхоналарида)

    5010, 5020

    4830

    2

    Маҳсулот, иш ва хизматларнинг накд пулга сотилиши

    5010, 5020

    9010-9030

    3

    Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши

    5010, 5020

    9210-9220

    4

    Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)

    5010, 5020

    5110-5530

    5

    Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши

    5010, 5020

    4220-4290

    6

    Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади

    5010, 5020

    8410

    7

    Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан корхонанинг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди

    5010, 5020

    4610

    8

    Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди

    5010, 5020

    4890

    9

    Комунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши

    5010, 5020

    4890

    10

    Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди

    5010, 5020

    6810, 7810

    11

    Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счетига ўтказилди

    5110-5530

    5010, 5020

    12

    Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди

    8610, 8620

    5010, 5020

    13

    Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлар, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар)

    9690

    5010, 5020

    14

    Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар)

    6710

    5010, 5020

    15

    Ҳисобдор суммалар берилди

    4220-4290

    5010, 5020

    16

    Ходимларга берилган қарз суммаси

    4720

    5010, 5020

    17

    Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар)

    6990

    5010, 5020

    18

    Корхонанинг ажаратилган бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши

    4110

    5010, 5020

    19

    Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши

    9720

    5010, 5020

    20

    Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)

    4730

    5010, 5020

    21

    Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши

    6920

    5010, 5020

    22

    Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши

    6910, 6950

    5010, 5020

    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34


    написать администратору сайта