Главная страница
Навигация по странице:

  • 1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)

  • 2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)

  • IV-БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ

  • 1-§. Олинадиган счётлар (4000)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница16 из 34
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34

    III-БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА

    КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
    1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)

    2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)

    1-§. Келгуси давр харажатларини

    ҳисобга олувчи счётлар (3100)
    155. Ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи"; (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

    3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи";

    3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари". (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    156. Бу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши мумкин:

    а) матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш;

    б) мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш;

    в) келгуси даврлар учун оператив ижара тўлови бадаллари ва келгусида таннархга киритилиши мумкин бўлган бошқа харажатлар. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги кичик банд)
    157. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)да ҳисобга олинган харажатлар, харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.
    158. 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли оператив ижара ҳақи ҳисобга олинади, масалан, корхона йил бошида бир йил учун олдиндан ижара ҳақини тўлади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    159. 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу счётда обуна бўйича харажатлар ва бошқаларни акс эттириш мумкин.
    160. 3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари" счётида 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" ва 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган харажатлар ҳисобга олинади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

    Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) бўйича аналитик ҳисоб счётлар, харажат моддалари ва объектлари (йўналишлари) бўйича юритилади. (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    161. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Келгуси давр харажатларида ҳисобга олинадиган ишларни амалга ошириш учун материаллар, тайёр маҳсулотлар чиқарилди

    3190

    1010-1090, 2810

    2

    Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган ишларни амалга оширишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари

    3190

    2310

    3

    Келгуси даврлар харажатларига тааллуқли бўлган умумишлабчиқариш харажатлари улуши ҳисобдан чиқарилди

    3190

    2510

    4

    Келгуси йилга обуна бўйича харажатлар амалга оширилди

    3120

    5110

    5

    Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган моддий қийматликлар ёки ишлар учун мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга бўлган қарзлар

    3190

    6010, 7010

    6

    Келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган бошқа тўланадиган счётлар

    3190

    Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

    7

    Келгуси давр харажатларининг улуши навбатдаги ҳисобот даври келганда тегишли харажатлар счётларига ўтказилди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    3110-3190


    2-§. Кечиктирилган харажатларни

    ҳисобга олувчи счётлар (3200)
    162. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи";

    3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар";

    3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар".
    163. 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётида вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми ҳисобга олинади.

    Вақтинчалик фарқларга тегишли солиқларнинг ҳисобланиши умумий суммада 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг кредитида ва жорий қисми 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетида акс эттирилади.

    Кечиктирилган солиқларнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади.

    Солиқни кечиктирилган харажатларнинг тегишли суммасига камайтириш юз берадиган даври келганда солиқ суммаси 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг дебетида ва 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетидаги қолдиқ жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасини камайтирилиши лозим бўлган солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
    164. 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар" счёти қопланиш муддати давомида харажатларга тақсимланиб бориладиган облигация дисконт (чегирма)лар бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган харажатларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан қўлланилади. Облигацияларни чегирма билан сотиш 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар" ёки 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётлари дисконт (чегирма)лар суммаси ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетида ва 6830 "Тўланадиган облигациялар" ёки 7830 "Тўланадиган облига-циялар" счётининг кредитида акс эттирилади. Облига-циялар бўйича жорий дисконт (чегирма)лар ҳисобланганда 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счёти дебетланади ва 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар" счёти кредитланади.
    165. Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётида ҳисобга олинадиган ва келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олиш назарда тутилмаган харажатлар киради. Масалан, саноатнинг мавсумий тармоқларида ишлаб чиқаришга тайёргарлик, ернинг рекультивацияси ва бошқалар билан боғлиқ харажатлар.

    3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебетида бошқа кечиктирилган харажатлар 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Бу харажатларни жорий харажатларга ўтказиш даврининг вақти келганида улар 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг кредитидан ушбу харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетига ўтказилади.

    3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи", 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар", 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган харажатларнинг ҳар бир тури, ҳар бир даври ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича юритилади.
    166. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Вақтинчалик фарқларга тегишли бўлган харажатлар бўйича ҳисобланган солиқларнинг жорий қисми

    3210

    6410

    2

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

    3210

    0950

    3

    Ўтган ҳисобот даврида кечиктирилган тегишли солиқ суммасига жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган солиқлар камайтирилди

    6410

    3210

    4

    Облигацияларни чегирма билан сотиш

    3220

    7830, 6830

    5

    Дисконт бўйича кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

    3220

    0960

    6

    Жорий облигация чегирмасини ҳисобдан чиқариш

    9610

    3220

    7

    Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми

    3290

    Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

    8

    Бошқа кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

    3290

    0990

    9

    Кечиктирилган харажатларнинг тегишли қисми жорий харажатлар таркибига киритилди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    3290


    IV-БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
    Муқаддима

    1-§. Олинадиган счётлар (4000)

    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик

    жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)

    3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)

    4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган

    бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)

    5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)

    6-§. Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар

    бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)

    7-§. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари

    бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600)

    8-§. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича

    қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)

    9-§. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)

    10-§. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)

    167. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:

    а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар;

    б) олинган векселлар;

    в) ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;

    г) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар;

    д) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари.
    168. Чет эл валютасида олинадиган счётлар ушбу бўлимнинг счётларида сўмда чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан ҳисобга олинади. Дебиторлик қарзларини ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (курс фарқи ижобий бўлганда) 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" ёки (курс фарқи салбий бўлганда) 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб борилади.
    169. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади:

    4000 - Олинадиган счётлар;

    4100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;

    4200 - Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;

    4300 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;

    4400 - Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;

    4500 - Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;

    4600 - Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;

    4700 - Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;

    4800 - Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар;

    4900 - Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар.

    1-§. Олинадиган счётлар (4000)
    170. Харидорлар ва буюртмачилар билан товарлар, тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";

    4020 "Олинган векселлар".
    171. 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётида сотилган маҳсулот (товар)лар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади.
    172. 4020 "Олинган векселлар" счётида олинган векселлар билан таъминланган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзи ҳисобга олинади.

    Муддатида тўланмаган векселлар бўйича даъво билдирилганда, векселлар қиймати 4020 "Олинган векселлар" счётининг кредитидан 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
    173. Олинадиган счётлар (4000) асосий (операцион) фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000), асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200) ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9300) билан боғланган ҳолда харидор (буюртмачи)ларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага дебетланади.

    Олинадиган счётлар (4000) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан келиб тушган тўловлар суммасига, олинган бўнакларни ҳисобга олиш ва бошқалар билан боғланган ҳолда кредитланади.

    Олинадиган счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир харидор (буюртмачи) бўйича юритилади.
    174. Олинадиган счётлар (4000)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Товар, иш ва хизматларни сотишдаги харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари суммаси

    4010

    9010-9030

    2

    Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдаги харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари суммаси

    4010

    9210, 9220

    3

    Харидорлар ва буюртмачилардан тўловлар келиб тушди

    5010-5530

    4010

    4

    Харидорлар ва буюртмачиларга сотилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун даъво билдирилди

    4860

    4010

    5

    Харидорлар ва буюртмачиларга сотилган товарлар, маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларини тақдим этишда олинган бўнакларнинг ҳисобга олиниши

    6310

    4010

    6

    Харидорлар ва буюртмачиларнинг тўланмаган қарзларини зарарга ҳисобдан чиқарилиши

    9430

    4010

    7

    Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши

    4910

    4010

    8

    Олинган векселлар бўйича қарзларнинг қопланиши

    5010-5530

    4020

    9

    Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилиши

    4020

    0910

    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34


    написать администратору сайта