Главная страница
Навигация по странице:

  • 3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)

  • 4-§. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница11 из 34
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34


    2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги

    ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)
    105. Корхонага тегишли ёш ҳайвонлар; боқувдаги, яйловдаги катта ёшдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оилалари; сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан); сотиш учун аҳолидан қабул қилинган қорамолларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар";

    1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар".

    Юқорида кўрсатилган ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатлари 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" (агар чорвачилик асосий фаолият тури бўлса) ёки 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётларида ҳисобга олинади.
    106. Асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонлар 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётига, 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитидан (маҳсулдор ҳайвонлар - бошланғич қийматда; ишчи ҳайвонлар - яроқсизга чиқариш натижасида олинган ҳақиқий микдорида) ҳисобга олинади.
    107. Насл сифатида олинган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётининг дебетига ва насл берадиган ҳайвонларни сақлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётнинг кредитидан кирим қилинади.
    108. Ёш йирик шохли қорамоллар ва боқувдаги (яйловдаги) ҳайвонларнинг ортган вазнининг қиймати шунингдек, ёш ҳайвонлар (тойлар ва бошқалар)нинг ўсиш қиймати ҳар ойда 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг дебетига парваришлаш режа таннархи бўйича ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан олиб борилади. Йил охирида кўрсатилган счётлар бўйича йил давомида парваришлаш режа таннархи бўйича ҳисобга олинган ҳайвонларнинг қўшилган вазни ёки ўсиш қийматини, парваришлашнинг ҳақиқий таннархигача тўғрилаш ёзувлари амалга оширилади.
    109. Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётидан 0840 "Асосий подани ташкил этиш" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларнинг асосий подага ўтказилишида 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счёти дебетланади ва 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счёти кредитланади. Қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётида юритиладиган ҳайвонларнинг четга чиқиб кетиши, шу жумладан, асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни тайёрлаш корхоналарига топширилиши 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетида акс эттирилади ва бир вақтнинг ўзида ушбу ҳайвонлар учун сотиб олувчидан корхонага тегишли суммага 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" счётининг кредити билан 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    110. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлганларидан ташқари ҳайвонларнинг қиймати, моддий қийматликларнинг бузилиши сифатида 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётининг дебетида акс эттирилади. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган ҳайвонлардан олинган терилар, шохлар, туёқлар, техник ёғлар ва шу кабилар фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлган нархлар бўйича баҳоланиб, қўшимча маҳсулот сифатида ҳайвонларни парваришлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан кирим қилинади. Эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлган ёки сўйилган ҳайвонларнинг қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредитидан бевосита 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

    "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоблар ҳайвонларни ўстириш ва боқиш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган ҳайвонларни сақлаш жойлари, турлари, ёшларининг гуруҳлари ва бошқалар бўйича юритилади.
    111. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)нинг боғланиши


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди

    1110, 1120

    6990

    2

    Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди (1500 счётдан фойдаланилганда)

    1510

    6990

    3

    Ҳайвонларнинг ортган вазни ва ўсишининг кирим қилиниши

    1110, 1120

    2010, 2710

    4

    Мол етказиб берувчилардан харид қилинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди

    1110

    6010

    5

    Ундирилмайдиган даъволар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши

    1110, 1120

    4860

    6

    Ҳайвонларни етказиб келиш бўйича ҳисобдор шахсларнинг харажатлари

    1110, 1120

    6970

    7

    Таъсисчилардан улуш сифатида олинган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши

    1110

    4610

    8

    Йирик шоҳли қорамоллар наслларининг кирим қилиниши

    1110

    2010, 2710

    9

    Ишчи отлар наслларининг (тойчоқлар) кирим қилиниши

    1110

    2310

    10

    Бошқа шахслардан текинга келиб тушган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши

    1110

    8530

    11

    Ёш хайвонларнинг асосий подага ўтказилиши

    0840

    1110

    12

    Инвентаризация натижасида аниқланган четга сотилган ва берилган ёш ҳайвонлар

    9110 ёки 9220

    1110

    13

    Ёш ҳайвонларнинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига берилиши

    9220

    1110

    14

    Эпизоотия натижасида нобуд бўлган ёш ҳайвонларнинг ҳисобдан чиқарилиши

    9720

    1110


    3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид

    қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)
    112. Айланма маблағларга тааллуқли бўлган моддий қийматликларни тайёрлаш ва сотиб олиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётида амалга оширилади.
    113. 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг дебетига моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси олиб борилади. Бунда у ёки бу қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ва корхонада материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва шу каби бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.

    1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг кредитига харид қилинган қийматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.

    Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётига ҳисобдан чиқарилади.

    Ой охирида 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидаги қолдиқ тайёрланган ва харид қилинган шунингдек, йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликларни омборга кирим қилинмасдан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади.
    114. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)нинг боғланиши


    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Товар моддий қийматликларини тайёрлаш ва етказиб бериш жараёнида ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳисобдан чиқарилиши

    1510

    2310

    2

    Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди

    1510

    6010

    3

    Мол етказиб берувчиларга материалларнинг камомад суммаси бўйича даъво билдирилди

    4860

    1510

    4

    Ундирилмаган даъво суммаларининг материаллар таннархига киритилиши

    1510

    4860

    5

    Товар моддий қийматликларни харид қилишда ҳисобдор шахслар томонидан тўланган суммалар

    1510

    6970

    6

    Материалларни харид қилишдаги турли ташкилотларнинг хизматлари суммаси

    1510

    6990

    7

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушган материаллар

    1510

    6110, 6120

    8

    Ўрнатиладиган асбоб ускуналар кирим қилинди

    0710

    1510

    9

    Омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг кирим қилиниши

    1010-1090, 2910-2990

    1510

    10

    Ўстиришга ва боқувга келиб тушган ҳайвонларнинг кирим қилиниши

    1110, 1120

    1510

    11

    Фарқ суммасининг ҳисобдан чиқарилиши:

    а) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳосидан паст бўлганда;

    б) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан юқори бўлганда;

    1510
    1610

    1610
    1510


    4-§. Материаллар қийматидаги

    фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)
    115. Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси орасидаги фарқ тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида амалга оширилади.

    Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ суммаси 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётининг дебети ёки кредитига 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан ҳисобдан чиқарилади.

    1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида йиғилган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ суммалари ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва бошқа тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.

    1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб моддий қийматликларнинг гуруҳлари бўйича юритилади.
    116. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Фарқ суммасининг ҳисобдан чиқарилиши:

    а) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан паст бўлганда;

    б) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан юқори бўлганда;

    1510

    1610

    1610

    1510

    2

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган материаллар бўйича фарқлар суммаси

    1610

    4110, 4120

    3

    Материаллар қийматидаги фарқлар (ҳисобланган улушда) тегишли счётларга ҳисобдан чиқарилди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    1610

    4

    Материаллар қийматидаги фарқнинг бир қисми ажратилган бўлинмаларга, уларга берилган материаллар счетига ҳисобдан чиқарилди

    4110

    1610
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34


    написать администратору сайта