Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Солиқ солиш объекти нима Солиқ солинадиган база қандай аниқланади Солиқ солинадиган база- реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати ҳисобланади.(СК-204-моддаси)
Солиқ солинадиган база айрим ҳолларда: товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган, ёки текинга берилганда - товарларнинг таннархи ёки харид нархи; импорт қилинган товарлар бўйича товарлар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлмаган қиймати; Асосий воситаларни, номоддий активларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида, агар ушбу модданинг ўн учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади; (2019 йил 1 январдан) Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш чоғида солиқ солинадиган база чиқиб кетаётган актив қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати сумма сифатида белгиланади, унга кўра молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган актив сифатида тан олинади. (2019 йил 1 январдан) Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишда солиқ солинадиган базага акциз солиғининг суммаси ҳам киритилади. Бунда, бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади. (2019 йил 1 январдан)
|