Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси эмасми, ёки қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотларни амалга оширмоқдами, ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштираётганда ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатилмайди. Реализация қилиш обороти амалга оширилган сана - товарлар жўнатилган (берилган) кун. Агар товарларни жўнатиш амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи олувчига ўтказилган кун. Солиқни ҳисобга олиш Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган ва ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда ўз эҳтиёжлари учун сарфланган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. (СК-218-моддаси) Бунда қуйидаги шартлар бажарилиши зарур: Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни экспортга реализация қилиш обороти мақсадида фойдаланиладиган, ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади. Товар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали экспортга реализация қилинган тақдирда, ҚҚС воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг суммаси улушида ҳисобга олинади.
|