Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди. (СК-219-моддаси)

  • Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлашнинг танланган усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.

  • Ҳисобга олиш механизми қандай амалга оширилади

  • Энди эса, шу корхоналарнинг бири ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаса ўртадаги занжир узилади ва ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси “йўқолиб қолади”. Натижада оҳирги маҳсулотнинг, яъни кўйлакнинг нархи ошиб кетади.

  • 3. ҚҚСнинг ортиқча суммаларини қайтариш тартиби: ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча суммаларни қайтариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. Солиқ

  • Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси қуйидаги кетма-кетликда қайтарилади

  • Солиқ тўловчиларга 0 % ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби Тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Толлинг операцияси бўйича ишлар бажараётган ва чет эл юкларини республика ҳудуди орқали транзит ташаётган юридик шахслар

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница9 из 24
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24

    Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бўйича, шунингдек тайёр маҳсулотнинг қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно.

    Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, барпо этилганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

    Асосий воситалар (бундан кўчмас мулк мустасно) ва номоддий активлар сотиб олинганида, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини уларни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

    Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан 36 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

    Асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш даври тугагунига қадар реализация қилинган тақдирда, ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг қолган суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.

    Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга беришда ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг миқдори тўлиқ ҳисобга олинади. (2019 йил 1 январдан)

    Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди. (СК-219-моддаси)

    Илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак: (СК-220-моддаси)

    • ҚҚСдан озод қилинган товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган товарлар бўйича;

    • қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар бўйича йўқотишлар ва бузилишлар;

    • иссиқ сув таъминоти (ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаган тақдирда) ва марказий иситиш учун тасдиқланган истеъмол нормаларидан ортиқ миқдорда аҳолига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бўйича.

    ҚҚС тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари ҳисобга олинган товар-моддий захиралар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади.

    ҚҚС тўлаш бўйича имтиёз берилганлиги муносабати билан солиқ солинмайдиган оборотлар юзага келган солиқ тўловчиларга ҳам тузатиш киритишнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади.

    Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш шундай ҳоллар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади.

    Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган
    товарлар бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи
    ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг қийматида ҳисобга олинади. (СК-221-моддаси)


    Демак, солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарларни ҳарид қилиш пайтида ушбу товарлар қийматида мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС суммаси ҳамда ушбу товарларнинг импорти бўйича бюджетга тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмасдан ушбу товарларнинг таннархига киритилади.


    Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда солиқ солинадиган оборотга, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотга, шунингдек юридик шахснинг ўз эҳтиёжлари учун (харажатлар сифатида қараладиган) оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

    Ҳисобга олинадиган сумма ҚҚС тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулда аниқланади.



    Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлашнинг танланган усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.

    Мутаносиб усул қўлланилганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан келиб чиқиб аниқланади.

    Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда ҚҚС тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида фойдаланиш учун олинган товарлар юзасидан харажатлар ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади.

    Ҳисобга олиш механизми қандай амалга оширилади?

    Келинг бу механизм амалда қўлланилишини ишлаб чиқариш тармоғи мисолида кўрайлик. Сир эмас, бугунги кунда ишлаб чиқариш бу мураккаб жараёнларни қамраб олувчи соҳа ҳисобланади. Хом ашё тайёр маҳсулот кўринишига келгунга қадар бир неча қайта ишловлардан ўтади.

    Масалан, енгилсаноат соҳасида, пахта толаси биз ҳар замон киядиган оддий кўйлак ҳолатига келиш учун аввал калава ипга айланади, сўнг, калава ипдан мато тўқилади, сўнг мато бичилиб, ундан кўйлак тикилади.

    Демак мазкур жараёнда пахтани қайта ишлаш корхонаси пахта толасини калава ип ишлаб чиқарадиган корхонага сотади, калава ип ишлаб чиқарадиган корхона ўз маҳсулотини тўқимачи корхонага сотади, тўқимачи корхона эса ишлаб чиқарган матосини мазкур занжирдаги охирги бўғини ҳисобланган кўйлак тикувчи корхонага сотади.

    Мисол учун, пахтани қайта ишлаш корхонаси пахта толасини
    (120 сўмга, шу жумладан 20 сўм ҚҚС билан) калава ип ишлаб чиқарадиган корхонага сотади.

    Калава ип ишлаб чиқарадиган корхона пахта толасидан калава ипни ишлаб чиқаради ва унга 50 сўмлик харажатлари ҳамда устамасини қўшиб 20 % ҚҚС ҳисоблаган ҳолда тўқимачи корхонага жами 180 сўмга (шундан ҚҚС суммаси 30 сўм) реализация қилади. Бунда, калава ип ишлаб чиқарадиган корхона пахтани қайта ишлаш корхонасига тўлаб берган 20 сўмлик ҚҚС суммасини калава ип таннархига обормасдан ҳисобга олади.

    Тўқимачи корхона калава ипдан мато тўқийди ва унга 50 сўмлик харажатлари ҳамда устамани қўшиб 20 % ҚҚС ҳисоблаган ҳолда кўйлак тикувчи корхонага жами 240 сўмга (шундан ҚҚС суммаси 40 сўм) реализация қилади. Бунда, калава ип ишлаб чиқарадиган корхонага тўлаб берилган 30 сўм ҚҚС суммаси мато таннархига обормасдан ҳисобга олади.

    Кўйлак тикувчи корхона матодан кўйлак тикади ва унга 50 сўмлик харажатлари ҳамда устамасини қўшиб 20 % ҚҚС ҳисоблаган ҳолда охирги истеъмолчига жами 300 сўмга (шундан ҚҚС суммаси 50 сўм) реализация қилади. Бунда, тўқимачи корхонага тўлаб берилган 40 сўм ҚҚС суммаси кўйлак таннархига обормасдан ҳисобга олади.

    Демак ҚҚСни ҳисобга олиш орқали бюджетга жами 50 сўм ҚҚС тўланади, шундан пахтани қайта ишлаш корхонаси – 20 сўм, калава ип ишлаб чиқарадиган корхона – 10 сўм (30 сўм – 20 сўм), тўқимачи корхона – 10 сўм (40 сўм – 30 сўм) ва кўйлак тикувчи корхона – 10 сўм тўлайди (50 сўм – 40 сўм).

    Энди эса, шу корхоналарнинг бири ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаса ўртадаги занжир узилади ва ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси “йўқолиб қолади”. Натижада оҳирги маҳсулотнинг, яъни кўйлакнинг нархи ошиб кетади.

    Мисол учун, биз кўриб чиққан занжирда мато тўқийдиган корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланмасин.

    Бунда, тўқимачи корхона олган калава ип учун тўлаб берилган 170 сўмни (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда) жами харажатларига қўшади ва ташкил топган қийматга (170 сўм плюс 50 сўм бошқа харажат ва устамаси, жами 220 сўм) 20 фоиз ҚҚС ҳисоблаб, кўйлак тикувчи корхонага жами 264 сўмга (шундан ҚҚС суммаси 44 сўм) реализация қилади.

    Кўйлак тикувчи корхона матодан кўйлак тикади ва унга 50 сўмлик харажатлари ҳамда устамасини қўшиб 20 фоиз ҚҚС ҳисоблаган ҳолда охирги истеъмолчига жами 324 сўмга (шундан ҚҚС суммаси 54 сўм) реализация қилади. Бунда, тўқимачи корхонага тўлаб берилган 44 сўм ҚҚС суммаси кўйлак таннархига обормасдан ҳисобга олади.

    Бундан кўриб турибдики, юқоридаги ишлаб чиқариш занжирида атиги битта бўғини узилиши якуний тайёр маҳсулот ҳисобланган кўйлакни охирги истеъмолчига сотиш нархини 24 сўмга ўсишига олиб келмоқда.

    Аслида эса, ишлаб чиқариш тармоғида бундай бўғинлар сони ва бўғинларнинг узилиши ҳолатлари биз кўриб чиққан мисолга нисбатан анча кўпроқ учраши мумкин. Бу эса маҳсулотнинг таннархи ошишига ҳамда корхонанинг фойдаси камайишига олиб келиши муқаррардир.

    Қўшилган қиймат солиғини тўловчисига айланиб, Сиз республика иқтисодиётида кучли кооперация, ошкора тадбиркорлик фаолияти ва давлат бюджети барқарорлигига катта ҳиссангизни қўшган бўласиз!

    3. ҚҚСнинг ортиқча суммаларини қайтариш тартиби: ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча суммаларни қайтариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари.

    Солиқ тўловчига қайтарилади:

    Солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғининг ортиқча тўланган суммаси Солиқ Кодекснинг 10-бобига мувофиқ солиқ тўловчига қайтарилади.

    Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қўшилган қиймат солиғи бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.

    Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг солиқ даври якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқчалиги сақланиб қолган тақдирда, ушбу ортиқча сумма кейинги солиқ даврига ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғи бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.

    Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси қуйидаги кетма-кетликда қайтарилади:

    • Солиқ кодекснинг 207-моддасига мувофиқ (норезидент томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар бўйича) тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг суммаси қопланади;

    • солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзи қопланади;

    • солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади.

    Солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида унинг банк ҳисобварағига, агар мазкур ариза ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин 12 ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилган бўлса, Солиқ кодекснинг 228-моддасида ҳамда Адлия вазирлигида 2016 йилнинг 7 апрелида 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда қайтарилади.

    Солиқ тўловчиларга 0 % ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби

    Тақдим этиладиган ҳужжатлар

    • Ариза;

    • ДСИ билан солиштирув далолатномаси;

    • ҚҚС ҳисоб-китоби;

    • аввал қайтарилган суммалар тўғрисидаги маълумотлар;

    • Божхона юки декларацияси ва банк ҳужжатларидан кўчирмалар;

    • Экспорт шартномалари нусхалари;

    Толлинг операцияси бўйича ишлар бажараётган ва чет эл юкларини республика ҳудуди орқали транзит ташаётган юридик шахслар

    • ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун тузилган контрактнинг нусхаси

    • бажарилган ишларга, кўрсатилган хизматларга чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхаси;

    • ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

    Аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар — ноль даражали ставка қўлланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини.

    Чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган бўлса - ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари тақдим қилинади.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24


    написать администратору сайта