Главная страница
Навигация по странице:

  • 6. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби.

  • Қўшилган қиймат солиғининг соддалаштирилган тартиб қўлланиладиган соҳалар ва солиқ ставкалари

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница11 из 24
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24

    ҚҚС бўйича қонун бузилиш ҳолатлари.

    Хусусан, ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона томонидан ёзиб бериладиган ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС суммасини акс эттириш тақиқланади.

    Солиқ кодексининг 118-моддасига мувофиқ ҚҚС солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20 % миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.

    Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан жарима солиш қўлланилмайди ва улар ҚҚС бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайди.

    6. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби.
    Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва солиқ мажбуриятларининг бажарилишида корхоналарнинг маъмурий харажатлари ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида жорий қилинмоқда.

    Мазкур тартиб солиқ маъмуриятчилиги сифатини яхшилаш учун асос шакллантириш имконини берадиган ўтиш чораси бўлиб, 2021 йил 1 январгача бўлган даврга жорий қилинади.

    Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини айланмаси 3 млрд.сўмдан ошмайдиган корхоналар қўллаши мумкин.

    Мазкур тартибга ўтиш солиқ органларига белгиланган шаклда тақдим этилган аризага асосан амалга оширилади.

    Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг мазкур тартиби ихтиёрий ҳисобланади яъни, корхоналар қўшилган қиймат солиғини стандарт тартибда тўлашга ўтишлари ҳам мумкин.

    Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби акцизости товарлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланувчи корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.

    Соддалаштирилган тартиб бўйича қўшилган қиймат солиғи харид қилинган товар (иш, хизмат)лар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда соф тушумдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

    Соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқарилган қўшилган қиймат солиғи суммаси стандарт тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси томонидан ҳисобга олиниши мумкин бўлади.


    Қўшилган қиймат солиғининг соддалаштирилган тартиб қўлланиладиган соҳалар ва солиқ ставкалари



    Тўловчилар

    Солиқ ставкаси, фоизда (солиқ солинадиган базага нисбатан)

    1.

    Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари, 2-6-бандларда назарда тутилганларидан ташқари

    7

    2.

    Қурилиш корхоналари

    8

    3.

    Чакана, улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари

    6

    4.

    Умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхона хизмати

    10

    5.

    Профессионал хизматлар (аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар) кўрсатувчи юридик шахслар

    15

    6.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализациясини амалга оширувчи юридик шахслар, бундан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар мустасно

    4


    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24


    написать администратору сайта