Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Солиқ солиш объекти Солиқ солиш объекти бўлиб: Солиқ солинадиган база қандай аниқланади Солиқ солинадиган базани тўғри аниқлаш учун “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”ни (2-шакл) тўлдиришда Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 йил) амал қилиш лозим. Солиқ солинадиган база жами даромаддан Солиқ кодексининг 142-145-моддаларида назарда тутилган харажатларни чегириш орқали, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ҳамда Солиқ кодексининг 159-моддасига мувофиқ камайтириладиган суммалар инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан иборат бўлади. Жами даромад товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган соф тушум ҳамда Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни ўз ичига олади. |