Главная страница

Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


Скачать 7.33 Mb.
Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
Дата08.01.2020
Размер7.33 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
ТипДокументы
#103057
страница24 из 24
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24

ҳунарманд (усто-ҳунарманд, усто) — мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида махсус кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация воситаларидан фойдаланишга асосланган анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг функционал хусусиятларининг тарихан қарор топган талабларига ҳамда миллий эстетик нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрловчи жисмоний шахс;

ҳунарманднинг шогирди — 15 ёшдан ошган, ҳунарманддан ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўрганаётган жисмоний шахс.

Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш жараёнида оила аъзолари ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва даромадни тақсимлаш масалалари улар томонидан мустақил равишда тартибга солиб борилади.

Оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркорлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича фаолият турларини амалга ошириши мумкин. Оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта алоҳида объектларда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда қатъий белгиланган солиқ ҳар бир алоҳида объект учун тўланади.

Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 15 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир.

Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхати.

Т/р

Асосий йўналишлар

Маҳсулотларнинг асосий турлари

Шогирдлар сони

1.

Ганч ўймакорлиги

Қандиллар, девор шамдонлари, кўзгу, нақшлар, сталактитлар, муқарнас (фриз), карнизлар, устунлар элементлари, панжаралар, ҳайкалчалар, панно, шифт ва девор безаклари ва асослари, ганчдан ясалган архитектура ва қурилиш элементлари, бошқа амалий безак маҳсулотлари.

5

2.

Қўлда гилам тўқиш

Гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар.

10

3.

Қўлда газламалар тўқиш

Атлас, беқасам, адрас, салла, табиий ипак, ип калава, жун ва сунъий ипдан тўқилган газламалар.

10

4.

Тош ўймакорлиги

Тошдан тайёрланган эсдалик буюмлар, майда пластикалар, қутичалар, ёзув анжомлари, шамдонлар, панно, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, герольдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа безак буюмлар.

5

5.

Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар

Лок миниатюраси техникасида тайёрланган буюмлар: қутичалар, суратлар; девор, қоғоз мато, тери, газлама, папье-маше, ёғоч, қовоқ, картон, суяк ва эмалдаги нақшлар ва расмлар; хаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари; муқовалаш.

10

6.

Кандакорлик, мисгарлик буюмлари

Мис, латун, алюминийдан ясалган буюмлар (чойнак, қумғон, лаган, гулдон, шунингдек безаш ва амалий мақсадлар учун мўлжаллаган бошқа буюмлар).

10

7.

Металлдан ясалган буюмлар

Қўлда ясалган металл буюмлар: эшиклар, нақшли дарвозалар, панжаралар, дераза ва эшик тутқичлари, илгаклар, қўнғироқлар, занжирлар, шамдонлар, кетмонлар, тешалар, хаскаш, паншахалар, омочлар, барча турдаги миллий қилич, ханжар ва пичоқлар, оммавий ишлаб чиқариладиган металл буюмлар.

5

8.

Тунукадан ясалган буюмлар

Қўлда ясалган тунука буюмлар: гулдор ва жимжимадор тарнов ва қувурлар, ошхона анжомлари (ошпичоқ, капкир, чўмич, човли, элак, мантиқасқон ва бошқалар), уй-рўзғор буюмлари (кийим ва парда илгичлар, қўл ювгич, тутқичлар, соябонлар) ва бошқалар.

5

9.

Миллий пойабзал тайёрлаш

Қўлда ва якка тартибда тикилган миллий пойабзаллар, теридан маҳси ва ковушлар, кирза ва кигиз этиклар,

сандаллар, шиппаклар, туфлилар.

10

10.

Миллий либослар тайёрлаш

Чопон, яхтак, нимча, болалар чопонлари, тўй либослари ва бошқа миллий кийимлар.

10

11.

Бош кийимлар тайёрлаш

Дўппи, телпак, салла, шунингдек мўйна, қоракўл, тери ва қўлда ишлов берилган материаллардан тикилган бошқа бош кийимлар.

10

12.

Ёғоч ўймакорлиги

Ёғоч ўймакорлиги услубида бажарилган барча амалий-безак санъат турлари.

10

13.

Суякка ўйма нақш солиш

Эсдалик совғалари, майда ҳайкалчалар, нэцкэ, қутичалар, пичоқ, қилич, ханжар соплари, суякдан безак берган ҳолда тайёрланган бошқа амалий безак маҳсулотлари.

5

14.

Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар

Турли хил матоларга гул босиш усулида тайёрланган буюмлар: «батик», миллий кўрпа ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, жияклар, сумкалар, тасмалар, болалар кийимлари ва бошқа чокли ҳунармандчилик буюмлари.

10

15.

Каштачилик

Каштачилик ва тўқилган буюмлар, шунингдек, қўлда тайёрланган бош кийимлар қисмлари (кашта машина ёрдамида ҳам тайёрланиши мумкин).

10

16.

Зардўзлик буюмлари

Металл иплардан фойдаланган ҳолда зардўзлик услубида тайёрланган барча ҳунармандчилик маҳсулотлари.

10

17.

Мусиқа асбоблари

Ишлаб чиқаришдан ташқари усулда тайёрланган барча турдаги миллий мусиқа асбоблари.

5

18.

Чинни, фаянс ва сопол буюмлари

Чинни, фаянс ва сополдан тайёрланган амалий-безак санъатининг барча турлари, архитектура-безак элементлари; чинни, фаянс ва сопол буюмларини нақш ва трафарет билан безаш, лойдан тайёрланган уй ва ошхона буюмлари, тандирлар.

10

19.

Қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари

Қонунчиликка мувофиқ тамғаланиши шарт бўлган пробали олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан ижодий, муаллифлик ва миллий услубда ясалган буюмлар.

10

20.

Ўйинчоқлар

Ёғоч, металл, гипс, мато, сопол ва бошқа материаллардан ишлаб чиқаришдан ташқари шароитда ясалган ўйинчоқлар.

10

21.

Майда ҳайкалтарошлик буюмлари

Табиий ва сунъий материаллар (гипс, шамот, мис, бронза, алюминий, суяк, ёғоч, тош, сопол, чинни, фаянс, ва бошқалар)дан ясалган барча турдаги ҳайкалтарошлик буюмлари.

10

22.

Чарм маҳсулотлари

Эгар-жабдуқ анжомлари, шу жумладан улар учун арқон, белбоғ, қайиш анжомлар, табиий ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимча ва бош кийимлар, чармдан тайёрланган эсдалик буюмлари ва бошқалар.

10

23.

Муаллифлик мебелларини тайёрлаш

Амалий-безак санъати предметларига кирадиган мебель (тўпламлари ва алоҳида қисмлари).

5

24.

Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари

Ошхона анжомлари (ўқлов, туздон, нон қути, жува, кели, ош тахта, чақич), ёғоч, фанер ва ламинатдан тайёрланган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари, беланчаклар, болалар аравачаси, бешик ва унинг анжомлари, турли хонтахталар, сандиқ, жовон, эшик, ром, безакли рейкалар, сурат учун ромлар (багет), токарлик ускунасидан тайёрланган ҳар хил шаклли ҳунармандчилик маҳсулотлари, ёғоч шахмат тахтаси ва донаси, панно, ёғочдан қўлда ва кичик механизация воситалари ёрдамида ясалган бошқа буюмлар.

5

25.

Печка ва каминлар ясаш

Печкалар, каминлар, шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари.

5

26.

Новдалардан буюмлар тўқиш

Ўсимлик новдаларидан тўқилган буюмлар (қамиш, тол, похол, ток новдалари ва бошқа ҳар хил дарахт новдалари).

10

27.

Мозайка ишлари

Девор ва шифт мозайкалари, табиий ва сунъий материалдан мозайка паннолари тайёрлаш.

5

28.

Кўзгу тайёрлаш

Кўзгу ва кўзгу сиртлари тайёрлаш.

5

29.

Шиша пуфлаш ишлари

Бадиий пуфлаш асосида ишланган бра, майда пластиклар, эсдалик буюмлари, тақинчоқлар.

5

30.

Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмлар

Табиий ва сунъий материаллардан қуйма услубда ишланган буюмлар, шунингдек (мураккаб механизм ва машиналардан фойдаланмаган ҳолда) мис, бронза, чўян, алюминийдан қўлда қуйма услубда ишланган маҳсулотлар.

5

31.

Соатсозлик

Деворга осиладиган эксклюзив, полда турадиган, камин ва қўл соатлари тайёрлаш, соат механизмларини таъмирлаш.

5

32.

Эмаллаш ишлари

Эмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш.

5

33.

Эсдалик буюмлари

Турли табиий ва сунъий материаллардан ҳар хил рангда тайёрланган эсдалик ва совға буюмлари; камар, нишонлар, тасбеҳ, гулдасталар, флористика, икебана ва бошқа буюмлар.

10

34.

Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган тақинчоқлар

Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган барча тақинчоқлар (туморлар, зираклар, зебугардон, билагузук, узук, тиллақош ва бошқалар).

10

Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, ҳалқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш асосий мақсадимиз.

III. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ўсиб келаётган ёш авлодни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадлилик даражасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

1. Солиқ кодексининг 311 ва 375-моддаларига киритилган қўшимчаларда янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари учун қатъий белгиланган солиқни ва суғурта бадалларини тўлаш улар давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб (ёки шу ўтган ой учун имтиёзга эга) амалга оширилиши белгиланди.

2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг
375-моддасига 2015 йилдан бошлаб киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилди.

3. Шунингдек, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (ҳар қандай фаолият тури бўйича), якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун – бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан якка тартибдаги тадбиркорлар амалга ошириладиган фаолият турига боғлиқ ҳолда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бир нафардан уч нафаргача ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли.

Якка тартибдаги тадбиркорга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун:

- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадалларини - ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

- қатъий белгиланган солиғи Президентнинг 2018 йил 14 июльдаги ПҚ-3856-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 августдан бошлаб қатъий солиқ тўловидан озод этилди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январга 18 та фаолият турлари билан шуғулланадиган янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари ушбу қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган қоидаларга биноан микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.

Қарорнинг мазкур бандида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадиган қатъий белгиланган солиқ тўловчилар улар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугатилса ёки уч ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, фаолият кўрсатган даври учун қатъий белгиланган солиқларни тўлайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сонли қарорига асосан Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек вилоятнинг бошқа туманлари қишлоқ аҳоли пунктларида маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2017 йилнинг 1 июлидан 2021 йилнинг 1 январига қадар белгилаб қўйилган қатъий солиқ тўлашдан озод этилган.

8. Якка тартибдаги тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) турлари Рўйхати”га мувофиқ 34 турдаги ҳунармандчилик фаолияти турларини амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармони билан 2017 йил 1 декабрдан бошлаб ҳунармандчилик субъектлари -“Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари:

- ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан тўлиқ озод этилди;

- ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлашдан тўлиқ озод этилди;

- қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлаши белгилаб қўйилди.

9.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3301-сонли қарорига асосан Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 январига қадар озод этилган.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2027 йилнинг 1 январига қадар қатъий солиқни тўлашдан озод этилган.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига асосан:

- қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача қатъий солиқ тўлашдан озод этилади;

- якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади;

- якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари
(олдин 3-3,5 баравар) миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлаши белгиланда.

КЎЧМАС МУЛК ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ
ТАРТИБИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.





Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 11 октябрда 3077-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги
2018-65-сон қарори билан “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Давлат солиқ хизмати органлари 2019 йил 1 январдан бошлаб ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади




Ижарага берувчи ёки унинг вакили (ишончли бошқарувчи) кўчмас мулк ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.



Ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш иккита усулда:


Давлат солиқ қўмитасининг MY.SOLIQ.UZ сайтидаги «Ижара шартномаларини ҳисобга олиш» хизмати орқали;

бевосита жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюрган ҳолда белгиланган шаклдаги сўровнома тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Сўровномада ижарага берувчи ва олувчи тўғрисидаги (паспорт cерияси ва рақами, юридик шахснинг номи) маълумотлар, идентификация рақами (СТИР), яшаш жойи (юридик манзили) ёзилади.

Ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ижара шартномаси;

2. Жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Кўчмас мулк ижара шартномасининг ойлик ижара тўлови суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйишда Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидаги шахсий кабинет орқали сўровнома юбориш учун электрон рақамли имзо керак бўлади.


Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-коди мавжуд билдиришнома ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига (ишончли бошқарувчисига) тақдим этилади.



Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади.


Натижада ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан давлат солиқ хизмати органига кўчмас мулкни ижрага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди.

Мазкур хабарнома асосида ҳар ойнинг 5 санасигача мазкур даромаддан 12% миқдорда даромад солиғи тўланади.

Агар солиқ тўланмаса тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади.



1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24


написать администратору сайта