Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби Ягона ижтимоий тўлов ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади. Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йил якунлари бўйича ягона ижтимоий тўловга доир ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳар ойда, ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори бўйича ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тартиби Адлия Вазирлигидан 2011 йил 21 февралда 2095-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби белгилаб берилган. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди: ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисмида юридик шахсларга; нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига; янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санасидан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса - қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни тўлайдилар. ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ: фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда; микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда; қолган тўловчилар ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади. Ягона ижтимоий тўловининг энг миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
Бу ерда: МРяит - ЯИТнинг бир ой учун энг кам миқдори К - бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди: пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари; касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар); фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари; n - корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони; N - бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи. Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади. Мисол учун: “Турон” хусусий корхонасида 3 нафар ишчи ходим фаолият кўрсатади. Корхонанинг 2018 йил январь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари 1626,6 минг (ходимларнинг ишлаган кунлари 75 кун, ҳисобот давридаги иш кунлари сони 25 кун ) сўмдан 15 фоиз миқдорида243,9минг сўмягона ижтимоий тўлов ҳисобланган. Маълумки Низомнинг 1-бандига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаcлиги керак. Шунга асосан ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоб суммаси қуйидагича. Барча ходимларнинг ишлаган кунлари 75 кунни, иш кунлари сони 25 кунни ташкил этиб, ЯИТ нормативи 111,9 минг сўмни, ҳисобланган ЯИТ энг кам миқдори 335,8 минг сўмни (75/25*111,9) ташкил этади. Корхона томонидан ҳисоблаган ягона ижтимоий тўлов суммаси энг кам миқдордан кам бўлганлиги сабабли 91,9 минг сўм (335,8-243.9) қўшимча ҳисоблаб тўлаш лозим бўлади. Солиқ ҳисоботи шаклларини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар. Солиқ ҳисоботи шаклларини соддалаштириш мақсадида 11 иловадан иборат бўлган ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботлари бирлаштирилиб, 7 та иловадан иборат янги солиқ ҳисоботи шакллари ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун Молия вазирлигига юборилди. Унга мувофиқ, ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар қисми 31 та сатрдан 16 та сатрга камайтирилиб, 15 та сатр қолдирилмоқда. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармонига ҳамда солиқ соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг иқтисодий моҳияти Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - молия муносабатларининг кичик тизими сифатида, аҳоли билан давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, хусусан уларнинг даромадларидан бир қисмини давлатнинг марказлаштирилган фондини ташкил этиш муносабатларини акс эттиради. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1991 йилнинг март ойидан бошлабЎзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуни асосида жорий этилган. Солиқни кимлар тўлайди? Солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари ҳисобланади (Солиқ кодекси 167-модда). . Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахслар резидентлар ва норезидентларга бўлинади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади: Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс (Солиқ кодекси 19-модда). Ушбу мезонга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади. Солиқ солиш объекти Солиқ солиш объекти бўлиб: Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги ва ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари; Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси 169-модда). Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди. Солиқ солинадиган база қандай аниқланади? Солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади (Солиқ кодекси 170-модда). Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ихтиёрига кўра, суд ёки бошқа органларнинг қарорига биноан бирон бир ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Жисмоний шахсларнинг жами даромади таркиби Жисмоний шахсларнинг жами даромади қуйидагиларни ўз ичига олади (Солиқ кодекси 171-модда): меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар; мулкий даромадлар; моддий наф тарзидаги даромадлар; бошқа даромадлар. Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодекси 172-модда). Мулкий даромадларга қуйидаги даромадлар киради: фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар, саноат мулки объектларига, селекция ютуғига берилган патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси. (Солиқ кодекси 176-модда) Моддий наф тарзидаги даромадларга қандай даромадлар киради? юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш; солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати; олиш нархидан ёки таннархидан паст нархга товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилингандаги фарқ; қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси; жисмоний шахснинг юридик шахс олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари; иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар. (Солиқ кодекси 177-модда) Бошқа даромадларга қандай даромадлар киритилади? пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар; стипендиялар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳайрия ва экология жамғармалари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам; донорлик учун пул мукофотлари; алиментлар; жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати; мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари; олинган грантлар ва бошқалар (Солиқ кодекси 178-модда). Имтиёзлар Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари таркиби Солиқ кодексининг 179-моддасида ҳамда солиқ солишдан тўлиқ озод қилинган жисмоний шахслар 180-моддасида белгиланган. Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди (Солиқ кодекси 179-модда). моддий ёрдам суммалари(фавқулодда ҳолатларда берилса – тўлалигича, бошқа ҳолларда - йил давомида энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда); халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган пул мукофоти; донорлик учун пул мукофотлари; уй ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар; ходимларнинг юридик шахсдан йил давомида энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги натура шаклида олган совғалари; жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар; давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар, лотерея бўйича ютуқлар; жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар; меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси; олинган алиментлар; фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари; таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар; давлат пенсиялари; жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари; ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилгандаги даромадлари; қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда қурилган уй-жойни сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадлар; Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммалар ва бошқалар. Қуйидаги жисмоний шахслар солиқ солишдан озод қилинган (Солиқ кодекси 180-модда). хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари; хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари; хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар; хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар; халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг мансабдор шахслари; якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар - якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича. Қуйидаги жисмоний шахслар ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқдан озод қилинади: “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар; уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар; болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади; собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар; икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар; болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Ставкалар % да Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари (Солиқ кодекси 182-модда)
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай тартибда бюджетга тўланади? Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи иккита тартибда бюджетга тўланади: Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида; Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахс томонидан тўлов амалга оширилади (Солиқ кодекси 184 ва 189-моддалари) Юридик шахс зиммасига жисмоний шахсларнинг қандай даромадлари бўйича даромад солиғини тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юклатилади? (Солиқ кодекси 184-модда) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар; моддий наф тарзидаги даромадлар (агар жисмоний шахс томонидан солиқ ушлаб қолмасликка ёзма ариза берилмаган бўлса); мулкий даромадлар (агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс бўлса); бошқа даромадлар (агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс бўлса). Жисмоний шахслар қайси даромадлари бўйича декларация асосида даромад солиғи тўлашлари керак? (Солиқ кодекси 189-моддаси) – мулкий даромадлар (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса); – фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар; – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар; – солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай ҳисобланади ва бюджетга қачон ўтказилади. Жисмоний шахслар даромадларига Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддаларида ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун хужжатларида белгиланган имтиёзларни инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган даромадга нисбат 12 фоиз солиқ ставкаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади. Юридик шахслар томонидан тўлов манбаида ҳисобланган даромад солиғи ҳисобот ойида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича кейин ойнинг 25 санасигача, йил якуни бўйича 15 февралдан кечиктирмасдан ҳисобот тақдим қилишлари ва бюджетга ўтказиши лозим (Солиқ кодекси 187 ва 188-модда) Бюджетга тўланадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, даромад солиғи солинадиган даромадларидан ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. Жисмоний шаслар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этадилар ва солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар (Солиқ кодекси 192 ва 193-модда). ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК, ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ I. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР, УЛАР ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ, СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Якка тартибдаги тадбиркор - тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир. Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли. Якка тартибдаги тадбиркор амалдаги қонунчиликка асосан қатъий белгиланган солиқ тўловини амалга оширади. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. |