Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Солиқ солиш объекти Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари. Солиқ солинадиган база қандай аниқланади Ер усти ва ер ости манбаларидан олинган ва фойдаланилган сувнинг ҳажми (куб метр), белгиланган солиқ имтиёзларини, улар бўлган тақдирда, чегирган ҳолда солиққа тортиладиган база ҳисобланади. Сув ресурслари водопровод тармоғидан фойдаланилган ҳолларда ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ресурслари ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотлар сув етказиб берувчилар томонидан белгилаб берилади. Солиқ солинадиган база қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади бу ерда: ССБ – солиқ солиш базаси; СРҲ – сув ресурслари ҳажми (куб метр); ССБК – солиқ солинадиган базани камайтириш. Бунда, солиқ солиш базаси фойдаланилган сув ресурсларининг жами ҳажмидан Солиқ кодексининг 261-моддаси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ озод этилиши ҳамда чегирилиши белгиланган муайян ҳажмларни айирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади. Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Сув ресурсларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш талаблари Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмлари ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилади. Иккита манба - ер усти ва ер остидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Сув етказиб берувчи корхоналар сув ресурсларини ер усти ва ер ости манбаларига тақсимлаш маълумотларини жорий солиқ даврининг 15 январига қадар тақдим этишлари керак. Ижара объекти бўлган жойларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш базаси қандай аниқланади Биноларнинг бир қисми, алоҳида жойлар ижарага топширилганда (олинганда) солиқ солинадиган база сув етказиб берувчи юридик шахс билан шартнома тузган ижарага берувчи (ижарага олувчи) томонидан аниқланади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қандай имтиёзлар мавжуд Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ имтиёзлари Солиқ кодексининг 261-моддаси ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Солиқ ставкалари қандай Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари тегишли молиявий йил учун белгиланган бюджет-солиқ сиёсати асосида қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. 2018 йил учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган:
Солиқ суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: бу ерда: СрфуС – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; ССБ – солиқ солиш базаси (сув ҳажми, м3); СС – 1 куб м учун белгиланган солиқ ставкаси. Мисол: “Sharq” АЖ сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ суммасини йил давомида истеъмол қилган сув ҳажмини солиқ ставкасига кўпайтириш билан ҳисоблаб чиқаради. СрфуС = 5 000 куб метр (шундан, 3600 м3 ер усти, 1 400 м3 ер ости) х сув ҳажми сув ҳажми, манбалар бўйича 300 сўм (ер усти), 360 сўм (ер ости) =1 080 000 сўм, 504 000 сўм = 1584000 сўм. солиқ ставкаси, ер усти ер ости ер усти ер ости солиқ суммаси Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисобланади ва тўланади Солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача (янги ташкил қилинганлар томонидан - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда жорий тўловлар тўғрисида маълумотномани тақдим этадилар. Солиқ даври мобайнида юзага келган мажбуриятлар бўйича солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома мажбурият юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда, солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади. Жорий тўловлар ва солиқ қайси муддатларда тўланади Солиқ даврида солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан - ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўланади. Солиқ даврида солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар - йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай, солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайди. Солиқ ҳисоб-китоблари қайси муддатларда тақдим этилади Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилига бир марта - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ Мазкур қўлланма Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармонига ҳамда солиқ соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мазкур қўлланма: Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитал)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга ҳамда қолган барча юридик шахсларга (фермер хўжаликлари, микрофирмалар ва кичик корхоналар) шунингдек, давлат солиқ хизмати ходимларига амалий ёрдам бериш учун мўлжалланган. Қуйидаги юридик шахслар ягона ижтимоий тўлови тўловчилари ҳисобланади. Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари; Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари. Солиқ солинадиган база қандай аниқланади?
|