Главная страница
Навигация по странице:

  • 2019 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш маъмуриятчилиги тўғрисида. ЯТТнинг ялпи тушуми миқдори

  • Солиққа тортиш режими Ҳисобот тақдим этиш муддати Солиқ тўлаш муддати

  • 100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача

  • Ягона солиқ режимига ўтишда қўйидаги талаблар қўйилмоқда

  • Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ ставкалари

  • II. ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИ оилавий тадбиркорлик

  • Шу билан бирга

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница23 из 24
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24

    Шу билан бирга 2019 йилги солиқ сиёсати концепциясида якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўтган йил якунлари бўйича йиллик ёки жорий йил давомидаги айланмаси (ялпи тушуми): 

    - 100 млн.сўмгача бўлганда қатъий белгиланган солиқни;

    - 100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача бўлганда якка тартибдаги тадбиркорлик мақомини сақлаб қолган ҳолда ягона солиқ тўловини;

    - 1 млрд.сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб, юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтган ҳолда умумбелгиланган солиқларни тўлашлари назарда тутилмоқда.

    2019 йилдан бошлиб, 100 млн.сўмгача товар айланмасини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун амалдаги қатъий солиқ ставкаси 20-35 фоизгача камайтирилган ҳолда қатъий суммаларда қатъий белгиланган солиқ жорий этилмоқда.

    Масалан, Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор 2018 йилда ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 7 баравари миқдорида яъни 1 205,6 минг.сўм қатъий белгиланган солиқ тўловини амалга ошириб келаётган бўлса, 2019 йилдан бошлаб, ҳар ойда 800 минг.сўм миқдорида (33 фоизга камайган) қатъий суммада қатъий солиқ тўловини амалга ошириши белгиланмоқда.

    2019 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш маъмуриятчилиги тўғрисида.


    ЯТТнинг
    ялпи тушуми


    миқдори

    Солиққа тортиш режими

    Ҳисобот тақдим этиш муддати

    Солиқ тўлаш муддати



    2018 йилда ялпи тушуми
    100 млн.сўмгача бўлган ва
    2019 йилда янги рўйхатдан ўтган ЯТТлар

    Қатъий белгиланган

    солиқ


    Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг
    10 санаси

     

    Фаолият
    ойининг
    10 санасига қадар

     



    2018 йилда ҳамда ҳисобот йилида ялпи тушуми
    100 млн.сўмдан
    1 млрд.сўмгача
    бўлган ЯТТлар

    Ялпи тушумдан
    ягона солиқ

    тўлови

     

    (қатъий солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда)

     Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг
    10 санаси

    (ўсиб борувчи

    тартибида)

    Ой якуни билан кейинги ойнинг
    10 санасига қадар


    Ягона солиқ режимига ўтишда қўйидаги талаблар қўйилмоқда:

    Товар айланмаси 100 млн.сўмдан ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўлови режимига ўтади. (жорий ой учун қатъий солиқ тўлайди)

    Ягона солиқ тўлови режимига ўтган ойдан бошлаб ялпи тушими ўсиб борувчи тартибида ҳисобланади.

    Ягона солиқ режимига ўтгандан сўнг ялпи тушуми миқдоридан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тўлови режимига ўтказилмайди.

    Ўтган йил якунлари бўйича йиллик ёки жорий йил давомидаги реализация қилинган товар (ишлар, хизматлар) айланмаси (ялпи тушуми) 100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгачани ташкил этганлиги сабабли ягона солиқ тўловини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар - реализация қилинган товар (ишлар, хизматлар) айланмасининг (ялпи тушум) чегирмасидан ошган суммасига ягона солиқ тўловини тўлаш мажбрияти пайдо бўлади.

    Бунда, ягона солиқ тўлови суммаси якка тартибдаги тадбиркор ушбу фаолияти амалга ошириш учун ҳисобланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

    Бир неча фаолият амалга оширилаётган тақдирда, ягона солиқ суммаси якка тартибдаги фаолияти учун қатъий белгиланган солиқ ставкасининг энг юқориси олинади.

    Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ ставкалари:
    Қатъий белгиланган солиқ



    2018 йилги товар айланмаси 100 млн.сўмгача бўлганлар учун



    Йиллик товар айланмаси 100 млн.сўмдан

    1 млрд.сўмгача бўлганлар учун


    ялпи тушумдан

    4 фоиз солиқ



    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорига асосан электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотилган товарлар (хизматлар) ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этувчилар учун




    ялпи тушумдан

    2 фоиз солиқ



    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сон қарорига асосан мева-сабзавот маҳсулотлари (улгуржи) экспортини амалга оширувчилар учун




    ялпи тушумдан

    5 фоиз солиқ


    II. ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

    оилавий тадбиркорлик — эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган уларнинг умумий мулки негизида амалга ошириладиган ҳамда эр-хотиннинг ва уларга ёрдам берувчи оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланган, юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти;

    оила аъзолари — эр-хотин, ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ҳамда 15 ёшдан ошган, шу жумладан фарзандликка олинган болалар;

    Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига асосан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақлийлиги белгиланди.

    ҳунармандчилик фаолияти (ҳунармандчилик) — юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ёки товарлари (ишлари, хизматлари)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолияти;
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24


    написать администратору сайта