Главная страница
Навигация по странице:

  • Солиқ солинадиган база қандай аниқланади

  • ЎйҚҚ

  • 5 229 183,6

  • Мол-мулк солиғи қандай тўланади

  • III. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади Кимлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҳисобланади

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница19 из 24
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24

    Мол-мулк солиғи ставкалари

    Амалдаги солиқ ставкаси мол-мулк йиллик қийматининг 5% миқдорида белгиланган.

    2019 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк йиллик қийматининг 2% миқдорида белгилаш назарда тутилган.

    Барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларига мол-мулк солиғи ставкаси хулоса берилганидан кейинги ойдан бошлаб:

    - икки карра миқдорда;

    - 6 ой ўтгандан сўнг - беш карра миқдорда;

    - 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик - ўн карра миқдорда татбиқ этилади.
    Солиқ солинадиган база қандай аниқланади

    Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.



    бу ерда:

    ЎйҚҚ - ўртача йиллик қолдиқ қиймат;

    - ойнинг охирги кунига солиқ солиш объектлари қолдиқ қиймати;

    Мисол: “Sharq” АЖ асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматини аниқлаш учун ҳар ойлик қолдиқ қийматларини қўшиш ва 12 га бўлиш билан ҳисоблаб чиқарилади.

    ЎйҚҚ =(4996775,3+4829465,1+4685754,3+5 986 897,9+5 830 108,4+

    январь февраль март апрель май

    5 986 897,9 +5 830 108,4 +5 679 532,0 +5 543 424,8+5 374 546,7+5 208 344,8+

    июнь июль август сентябрь октябрь ноябрь

    4 714 466,3) / 12= 5 229 183,6 минг сўм

    декабрь

    Солиқ суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади

    Мол-мулк солиғи қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқарилади:



    бу ерда:

    МмС – мол-мулк солиғи;

    ССБ  – солиқ солинадиган база;

    СС  – солиқ ставкаси.

    Мисол: “Sharq”АЖ мол-мулк солиғини асосий воситаларининг ўртача йиллик қийматини солиқ ставкасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқаради.

    МмС = 5 229 183,6 минг сўм х 5% = 261 459,1 минг сўм

    ЎйҚҚ ставка солиқ суммаси

    Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари бўйича мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади.

    Мол-мулк солиғи ҳисоботи қайси муддатларда тақдим этилади

    Солиқ ҳисоб-китоби йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

    Мол-мулк солиғи қандай тўланади



    Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача (янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

    Жорий тўловлар микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - мол-мулк солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;

    микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

    Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.

    III. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади


    Кимлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҳисобланади:


    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24


    написать администратору сайта