Главная страница
Навигация по странице:

  • 2019 йил 1 январдан бошлаб

  • ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ, МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница16 из 24
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24

    ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА 2019 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли фармони билан белгилаб берилган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, 2019 йил 1 январдан бошлаб:

    юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари пасайтирилмоқда. Хусусан:

    базавий ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга;

    тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизга туширилмоқда.

    Шунингдек, цемент, полиэтилен гранула ишлаб чиқарувчи ва мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналардан рентабеллик даражасидан келиб чиқиб қўшимча фойда солиғи тўлаш тартиби бекор қилинган ҳолда, улар учун 20 фоиз миқдорида ягона ставка белгиланмоқда.

    Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи ставкаси 10 фоиздан 5 фоизга пасайтирилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги ставкалар ўзгаришсиз сақлаб қолинмоқда:

    дивидендлар ва фоизларга - 10 фоиз;

    суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларига - 10 фоиз;

    халқаро алоқа учун телекоммуникациялар, халқаро ташишларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) - 6 фоиз;

    юқорида кўрсатилганлардан бошқа турдаги солиқ солинадиган даромадларига - 20 фоиз.

    Фойда солиғи бўйича солиқ юки даражасини камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилиши натижасида 956 млрд.сўмлик маблағлар солиқ тўловчилар ихтиёрида қолиши ва ушбу маблағларни инвестицияга йўналтириш ёки оборот маблағларини кўпайтириш учун шароит яратилади.

    Шунингдек, Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш тартибини соддалаштириш мақсадида, чегирилмайдиган харажатлар руйхати ёпиқлиги (тугалланган) таъминланиб, ушбу харажатларни кенг талқин қилинишини олди олинмоқда.

    Хусусан, илгари Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-бандига мувофиқ ушбу Кодекснинг 142-145-моддаларида кўрсатилганлардан бошқа харажатлар солиқ солинадиган фойдадан чегирилмас эди. Эндиликда, ушбу 27-банд чиқариб ташланмоқда, ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, агар чегирилмайдиган харажатларнинг ёпиқ руйхатида кўрсатилмаган бўлса, солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегириб ташланади.

    Шу каби, Солиқ кодексининг 147-моддасидан қуйидаги чегирилмайдиган харажатлар чиқариб ташланмоқда, жумладан:

    Солиқ кодекси 145-моддасининг 11, 14 ва 32-бандларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар (хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари));

    меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши сабабли ходимларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган тўловлар;

    суд чиқимлари;

    солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг (активларининг) чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар;

    Қуйидаги чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

    моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар, агар ваколатли орган томонидан нормалар белгиланган бўлса, чегирилмаслиги белгилаб қўйилди;

    пенсияларга устамалар бандига пенсияларга қўшимчалар ҳам чегирилмаслиги белгиланди;

    ҳар қандай турдаги ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;

    кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар бандига, агар муддати ўтган кредитлар бўйича ставка жорий қарздорлик учун белгиланганидан 20 %дан кўпроқ фарқ қилса чегирилмаслигини назарда тутувчи қўшимча киритилди;

    айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомаддан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарлар қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ошиқча ҳолларда чегирилмаслигини аниқлаштирувчи норма киритилди;

    Чегирилмайдиган харажатлар таркиби қуйидаги янги бандлар билан тўлдирилмоқда:

    Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун тўланган солиқлар;

    текширишлар натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

    солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият тадбирлари, дам олишни ташкил қилиш ва б.) қилинган харажатлари;

    касаба уюшмалари қўмиталарига ҳомийлик ёрдамлари солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайди.

    Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2019 йил 1 январдан киритилаётган яна бир ўзгариш – бу солиқ солиш мақсадида Солиқ кодексининг 144-моддасида белгиланган асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг энг юқори нормалари қайта кўриб чиқилиб, фойдаланиш муддатига боғлиқ ҳолда айрим асосий воситалар гуруҳларининг аммортизация нормалари камайтирилмоқда. Жумладан, йиллик аммортизация нормалари:

    бинолар, иморатлар учун 5% дан 2% га;

    иншоотлар учун 5% миқдорида ўзгаришсиз;

    узатиш қурилмалари бўйича 8% дан 5% га;

    куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар учун 8% дан 5% га;

    фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) 15% дан 8% га;

    ҳаракатланувчан транспорт (темир йўл, денгиз ва ҳаво) 8% дан 4% га камайтирилди.

    Мазкур қоидаларнинг қайта кўриб чиқилиши натижасида маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг таннархи арзонлашувига ва тадбиркорлик субъектларининг фойдаси ошишига эришилади.
    ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ, МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

    Мазкур ўқув қўлланма Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони ҳамда солиқ соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, солиқ тўловчиларга:



    ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида амалий ёрдам бериш учун мўлжалланган.


    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24


    написать администратору сайта