Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Соф тушум асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи (9000) счётлар маълумотлари асосида олинади. Бошқа даромадлар асосий фаолиятдан бошқа даромадларни ҳисобга олувчи (9300) ҳамда молиявий фаолият бўйича даромадларни ҳисобга олувчи (9500) счётлар маълумотлари асосида аниқланади. Қайси харажатлар чегирилади Солиқ солинадиган фойдани ҳисоблашда жами даромаддан қуйидаги харажатларни чегириб ташлаш мумкин: Харажатлар: сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи (9100) счётлар; давр харажатларини ҳисобга олувчи (9400) счётлар, жумладан 9410 “Реализация харажатлари”, 9420 “Маъмурий харажатлар”, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётлари; молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи (9600) счётлар маълумотлари асосида аниқланади. Солиқ солиш мақсадида солиқ солинадиган базага жумладан қуйидагилар қўшилади: |