Главная страница
Навигация по странице:

  • Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш

  • Олдинги таҳрирда Амалдаги таҳрирда

  • Аҳолининг

  • Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар 14.

  • Фаолият турлари рўйхатидан чиқариб ташланди 15.

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница22 из 24
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24

    Қатъий белгиланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

    Якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар:

    1) божхона тўловлари;

    2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

    3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда;

    4) акциз солиғи — акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилганда;

    5) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

    6) давлат божи;

    7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.

    Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

    Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.

    Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

    Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.

    Амалдаги қонунчиликка асосан хусусий тадбиркорлар чакана савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги жами 81 та фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланишлари, бу жараёнда бир нафардан уч нафаргача ходимни ёллаб ишлатишлари мумкин. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор:

    - чакана савдо фаолияти билан шуғулланганда бир нафар;

    - маиший хизмат кўрсатиш фаолиятилари билан шуғулланганда уч нафаргача;

    - фаолиятнинг бошқа турлари бидан шуғулланганда икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатишига рухсат этилган.

    Лекин, ўрганишлар натижалари шуни кўрсатдики:

    биринчидан, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари ҳажмининг катталиги ва вазнининг оғирлиги сабабли, хусусий тадбиркорлар ушбу маҳсулотларни траспорт воситаларига юклаш, ташиш, тушириш, қадоқлаш, қўриқлаш ва сотишни рухсат этилган бир нафар ёлланма ишчи билан бажара олмаётганликлари сабабли қонунчиликда белгиланганидан ортиқча ходимларни ёллаб норасмий ишлатишга мажбур бўлмоқда.

    иккинчидан, алюмений (пластик) профиллардан эшик, дераза ва бошқа буюмларни тайёрлаш йирик ускуналардан фойдаланилган ҳода, саноат усулида амалга оширилиши шунингдек, ҳамда хом-ашё материаллари ва тайёр маҳсулотларни ортиш, ташиш, тушириш ва ўрнатиш учун кўп ишчи кучи талаб этилиши сабабли ходимларни норасмий ёллаб ишлатишга тўғри келмоқда.

    Шу каби ҳолатлар автомобилларни ювиш фаолияти бўйича ҳам кузатилмоқда.

    Натижада, норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмасдан, меҳнат стажлари юритилмаслигига ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан юк ортиш ва тушириш ишлари оғир ва хавфли ишлар тоифасига киритилган бўлиб, иш жараёнида бир ходимнинг доимий кўтарадиган юк оғирлиги 15 кг дан ва иш сменаси давомида жами кўтарадиган юк оғирлиги 870 кг дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

    Лекин цемент (1 қопи 50 кг), шифер, ва ёғоч маҳсулотлари сотишда (1 нафар ишчи билан) мазкур нормаларга амал қилиб бўлмайди.

    Юқоридаги сабабларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарорига асосан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Қарордаги шу каби 14 та фаолият турларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, айрим йўналишлардаги фаолият тури бўйича фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

    Хусусан,



    Олдинги таҳрирда

    Амалдаги таҳрирда

    (2019 йил 1 январдан)

    1.

    Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)

    Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

    2.

    Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

    3.

    Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

    4.

    Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш

    Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно) импорт қилинадиган товарларнинг нархи бир ойда 5000 АҚШ долларидан ошмаслик шарти билан

    5.

    Қўшимча фаолият тури қўшилди.

    Кўчма савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин йиғиштириб олишни
    ва объект кўчирилишини талаб этиш асосида жойлаштирилган савдо объектлари)

    6.

    Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш

    Тикув, мўйна, чарм
    ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, ва тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмалар бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереясидан бюмларни тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардаларини тикиш, каштачилик

    7.

    Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

    Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

    8.

    Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.

    Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш

    9.

    Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

    Тайёр мебелни йиғиш, таъминлаш ва драпировка қилиш

    10.

    Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)

    Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш хизматлари)

    11.

    Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш

    Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш.

    12.

    Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

    Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

    13.

    Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)

    Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар

    14.

    Витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар)

    Фаолият турлари рўйхатидан чиқариб ташланди

    15.

    Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.

    Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат ва қурт маҳсулотларини маиший техника қўллаган ҳолда тайёрлаш ва сотиш

    Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш

    Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш

    Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш.
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24


    написать администратору сайта