Главная страница
Навигация по странице:

  • Киритилган ўзгартиришни амал қилиши

  • Ўзгартиришга асосан белгиланган ҳисоботдаги тузатишлар

  • Солиқ мажбуриятларини юзага келиши

  • 5. Ташқи иқтисодий муносабатларда қўшилган қиймат солиғини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Товарлар экспорти тушунчаси

  • Импорт тушунчаси

  • Солиқдан озод қилинадиган импорт

  • Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан


    Скачать 7.33 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
    АнкорСолиқ ўзгаришлари 2019 йил
    Дата08.01.2020
    Размер7.33 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #103057
    страница10 из 24
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24

    4. Қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари (Солиқ кодексининг
    349-моддаси
    ).
    Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартириш

    2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашни назарда тутувчи норма жорий қилинган.

    Киритилган ўзгартиришни амал қилиши

    Мазкур нормага асосан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолиш белгиланган. Бунда:

    • ҚҚСни тўлаш учун солиқ тўловчи томонидан ариза (хабарнома) берилиши шарт эмас;

    • ҚҚС суммаси фақат айнан қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объект бўйича ҳисобланади ва тўланади;

    • Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси фақат тегишли объект бўйича тўланган солиқ суммалари бўйича амалга оширилади;

    • Солиқ кодексининг 360-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш тартиби фақат шу объектга тўғри келган ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизигача амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 2 сентябрдаги “Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 395-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан объектларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган, марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишини ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгиланган ва марказлаштирилган манбаларга:

    • бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ажратмалар;

    • давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари);

    • Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар киритилган.

    Ўзгартиришга асосан белгиланган ҳисоботдаги тузатишлар

    Бунда, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлашга календарь йил бошидан эътиборан ўтмаган тўловчилар ягона солиқ тўлови суммасини қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб чиқарилган ҳисобот даврига тўғри келадиган суммага камайтиради.

    Шунга асосан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида объектлар қурилиши бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлайдиган ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар фақат ушбу объектлар бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасини бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтиришлари мумкин.

    Солиқ мажбуриятларини юзага келиши

    2017 йилдан бошлаб молиялаштирилиши марказлаштирилган манбаларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган объектлар қурилиши бўйича буюртмачи томонидан ўтказилган танлов савдоларида ғолиб бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, мазкур объектлар қурилиши бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади.

    5. Ташқи иқтисодий муносабатларда қўшилган қиймат солиғини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

    Товарлар экспорти тушунчаси

    Товарларни экспорт қилиш — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш.

    Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.




    Ишларни (хизматларни) экспорт қилиш — ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш.
    Импорт тушунчаси

    “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир.

    Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) импортидир.

    Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир.
    Солиқдан озод қилинадиган импорт (СК 211-моддаси)

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24


    написать администратору сайта