Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
8-қадам, 2-илова. Экспортга жўнатилган товарларнинг валютадаги қиймати ва хорижий ҳамкорлардан олинган товарлар учун келиб тушган валюта маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усули бўйича аниқланган, ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммалари акс эттирилади.
Изоҳ: *3-устуннинг 0102, 0103, 01041, 0105-сатрлар қиймати ушбу сатрларнинг 4-устуннинг 0101-сатридаги суммасига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқарилади. **Товарлар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли шахс орқали экспортга реализация қилинган ҳолларда, қўшилган қиймат солиғи воситачининг, ишончли шахснинг ёки солиқ тўловчининг ҳисобварағига келиб тушган валюта тушуми суммаси улушида ҳисобга олинади. Агар товарларни экспортга жўнатиш ва ва жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилса, 01041 ва 01043-сатрлардаги барча чет эл валютаси юкни жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги Марказий банк белгилаган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади. Пахта тозалаш заводлари 4-устуннинг 01041 ва 01043-сатрларини, шунингдек 3-устуннинг 01044-сатрини тўлдирмайди. 5-устуннинг 05031-сатрида 5-устуннинг 0503-сатридаги қийматини такрорлайдилар. Бунда пахта толасини экспортга реализация қилинганлигини тасдиқлаш мақсадида пахта тозалаш заводлари «Пахтасаноат» ҲАБ нарядини ва ушбу наряд асосида ёзилган ҳисоб-варақфактурани тақдим этади 9-қадам, 1-илова. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатишлар акс эттирилади, яъни ҚҚС тўлашга ўтилганда товарлар қолдиқлари бўйича ва бошқа ҳолатлар бўйича тузатишлар киритилади.
10-қадам, Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби иловаларда акс эттирилган маълумотлар асосида автоматик равишда шаклланади. *Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари ушбу Ҳисоб-китобга илова қилинади. |