Солиқ ўзгаришлари 2019 йил. 1.1-ИЛОВА Укув кулланма УЗБ. збекистон Республикаси Давлат соли митаси 2019 йилда соли онунчилигига киритилаётган згаришлар юзасидан
Скачать 7.33 Mb.
|
Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан импорт қилинган иш ва хизматларга ушбу хизматларни олувчисида солиқ солинади. (СК-207-моддаси) Мазкур нормани қўллаш мақсадида, реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлиши керак. Солиқ солинадиган база ушбу ишлар, хизматларни олувчисида норезидент томонидан кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Солиқ ставкалари Республикамизда қўшилган қиймат солиғининг амалдаги ставкалари: ҚҚС қандай ҳисобланади Солиқ солинадиган оборотлар бўйича ҚҚС солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Бу ерда: ҚҚСБ.Т- бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси; ҚҚСс.о- солиққа тортиладиган оборотлар бўйича ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси (истеъмолчилардан); ҚҚСҳ.о- ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (етказиб берувчилардан). Товарларни импорт қилиш бўйича ҚҚС суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. (СК-224-моддаси) Солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади. (2019 йил 1 январдан) 2. Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдириш ва ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби. 1- қадам, 9-илова. Иссиқ сув таъминоти (ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаган тақдирда) ва марказий иситиш учун тасдиқланган истеъмол нормаларидан ортиқча миқдорда аҳолига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бўйича ҳисобга олишдан чиқариб ташланадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш. Ушбу илова иссиқлик манбаи корхоналари томонидан тўлдирилади. |