Главная страница
Навигация по странице:

  • Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.

  • Еш физиологияси. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти


    Скачать 0.9 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти
    АнкорЕш физиологияси
    Дата27.04.2022
    Размер0.9 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаb3-yosh-fiziologiyasi-va-gigiyenasi-mm.doc
    ТипДокументы
    #499573
    страница5 из 8
    1   2   3   4   5   6   7   8

    6-мавзу: гормонал системасининг хусусиятлари.
    режа:

    1. Ички секреция безларининг аҳамияти ва умумий тушунчалар.

    2. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.

    3. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.




    1. Ички секреция безларининг аҳамияти ва умумий тушунчалар.

    Организм фаолияти асосан нерв системаси орқали бошқарилиб қолмасдан, бундан ташқари гуморал йўл билан ҳам бошқарилиши қадим замонлардан маълум бўлган. Организм ҳаёт фаолиятида ҳосил бўлган химиявий моддалар қон томирларига ва ҳужайра суюқлигига тушади. Ҳужайра суюқлигига тушган химиявий моддалар органлар фаолиятига таъсир этиб, уларни ўзаро муносабатларини таъминлайди. Одам ва ҳайвон организми кўп сондаги турли хил органлардан ташкил топган бўлиб, аммо бу органлар хайрон қоларли даражада, бир-бири билан келишилган ҳолда ишлайди. Ана шундай организм қисмларининг ажойиб муносабатда бўлиб ишлаши натижасида организм бир бутун бўлиб ташқи муҳитнинг ўзгарувчан яшаш шароитига мослашади.

    Организм функцияларининг доимий келишилган ҳолда ишлашини таъминловчи мураккаб бошқариш системаси, унинг ички ҳаёти ва ташқи муҳитдаги хулқ-атворига боғлиқдир.

    Эволюция жараёнида, шундай ўзига хос органлар системаси ҳосил бўлдики, бу система мураккаб кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, хатто, ҳаёт жараёнларини ҳам бошқара олади. Бу ички секреция безларидир.

    Ички секреция безларининг чиқариш йўллари бўлмайди, шунинг учун, улар эндокрин безлар деб ҳам аталади. Бу сўз грекча эндо-ички ва крино-ажратиш, чиқариш сўзларидан олинган.

    Ички секреция безлари ёки эндокрин безлардан ишланиб чиққан суюқлик қонга қуйилади. Улар гормон ишлаб чиқаради. Ички секреция безларига қалқонсимон, қалқонсимон без атрофидаги безчалар, айрисимон без, меъда ости бези, буйрак усти безлари, гипофиз, эпифиз ва жинсий безлар киради. Меъда ости, жинсий безлар аралаш безлар ҳисобланади, чунки улар ҳам гормон, ҳам секреция ишлаб чиқаради.

    Ички секреция безлари гормони қон билан бутун организмга тарқалади. Гормонлар моддалар алмашинувини, яъни органлар фаолиятини кучайтиради ёки сусайтиради. Шунингдек, улар кишининг жисмоний, руҳий ривожланишига, балоғатга етишига ва бошқа кўпгина функцияларга таъсир этади.

    Гормонлар фақат физиологик жараёнларга эмас, балки морфологик жараёнларга ҳам таъсир этади. Гормонларнинг органлар функциясига таъсири физик-кимёвий шароитда таъсир этиши, юқори ва паст ҳароратга чидамлилиги билан таърифланади. Кўпчилик гормонлар соф ҳолда олинган, баъзилари организмдан ташқарида лабораторияда синтез қилинган.

    Ички секреция ҳақидаги тушунча биринчи марта физиологияга Клод Бернар томонидан киритилган. Клод Бернар 1855 йилда махсус текширув ўтказиб, жигарнинг овқат ҳазм қилиш органларига ўт суюқлиги чиқариб беришини ва қонга гликоген чиқаришини аниқланган.

    Шундай қилиб, организмда ташқи секрециядан бошқа ички секреция жараёнлари ҳам борлигини исбот этган ва ўз секретларини организм ичига чиқариб берадиган безларни ички секреция безлари деб атаган.

    Ички секреция безларининг функцияси вегетатив нерв системасининг фаолиятига боғлиқ бўлиб, бош мия пўслоғининг идора қилувчи, ҳамда назорат этувчи ролига бўйсунади.


    1. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.

    Одам организмида 3 хил безлар бўлади:

    1. Ташқи секреция безлари. Уларга тер, сут сўлак (қулоқ олди, тил ости ва жағ ости) ҳамда ошқозон ва ичакларнинг шиллиқ қаватидаги шира ажратувчи безлар киради. Буларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар ташқи муҳитга чиқарилади. Шунинг учун ташқи секресия безлари дейилади.

    2. Ички секреция безлари. Булар одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар организмнинг ички муҳитига, яъни, қон ва лимфага қуйилади. Шунинг учун, бу безлар ички секреция безлари дейилади. Бунга гипофиз, эпифиз, қалқонсимон, қалқон олди, айрисимон, буйрак усти безлари киради.

    3. Аралаш безлар. Буларнинг тўқимаси икки қисмдан иборат бўлиб, бир қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик худди ташқи секреция безларидагига ўхшаб, ташқи муҳитга чиқарилади, иккинчи қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик эса худди ички секреция безларидаги сингари организмнинг ички муҳитига, яъни қон ва лимфага қуйилади. Аралаш безларга ошқозон ости ва жинсий безлар киради.

    Ички секреция ёки эндокрин безлар жойлашган ўрнига кўра 4 та гуруҳга бўлинади:

    1. Мия безлари: Буларга эпифиз ва гипофиз бези;

    2. Бўйин ва кўкрак қафас безлари: буларга қалқонсимон без, қалқон олди бези, айрисимон без;

    3. Қорин бўшлиғи безлари: Буларга меъда ости бези ва буйрак усти бези киради.

    4. Чаноқ безлари:. Бунга жинсий безлар киради.

    Ички секреция безларидан ажралиб чиқадиган гормонлар фаолияти фанда яхши ўрганилган.



    1. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.

    Гипофиз бези. Вазни 0,5-0,6 гр. тенг. У 3 бўлакдан: олдинги, оралиқ, орқа бўлаклардан иборат. Гипофизнинг узунлиги катта одамда 19 мм, эни 12-15 мм, бўйи 5-6 мм, вазни 0,55-0,65 гр, янги туғилган болада 0,1-0,15 гр, 10 ёшда 0,33 гр, 20 ёшда 0,54 гр. келади. Катта одамларда гипофизнинг оралиқ бўлаги бўлмайди, болаларда у яхшироқ ривожланган. Гипофизнинг олдинги бўлаги аденогипофиз, орқа бўлаги нейрогипофиз дейилади, иккала бўлаги ҳам симпатик нерв билан таъминланган. Гипофизда 22 та дан ортиқ гормон ишланиб чиқади.

    Гипофизнинг олдинги бўлагидан 6 хил гармонлар ажралади.

    Соматотроп гармони болалар, ўсмирларнинг ўсишини, ривожланишини, организмда оқсилларни синтезланишини бошқаради. Гармон кўп ишлаб чиқарилса гигантизмга олиб келади, кам ишлаб чиқарилса пакана бўйли бўлиб қолади.

    Адренокортикотроп гармони буйрак усти безининг ишини бошқаради, яъни кортикостероид гармонлари ишлаб чиқаришни тартибга солади.

    Тиреотроп гармони қалқонсимон безнинг ишини, яъни ундан ажраладиган тироксин гармони ишлаб чиқарилишини бошқаради.

    Гонодотроп гармони эркак ва аёлларнинг жинсий безлари функциясини бошқаради, ўсмирларда балоғатга етиш белгилари пайдо бўлишида иштирок этади.

    Лактотроп гармони аёлларда сут безларнинг функциясини бошқаради.

    Лютеинловчи гармон ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг нормал ривожланишини бошқаради.

    Гипофизнинг оралиқ бўлагидан интермедия гармони ажралади. У терида пигмент ҳосил бўлишини бошқаради. Гипофизнинг орқа бўлагидан иккита гармон ажралади (окситацион ва вазопрессин). Окситоцин гармони ҳомиладор аёлларда бачадон мускулларининг қисқаришини кучайтириб, туғиш жараёнини осонлаштиради. Вазопрессин, яъни антидиуретик гармон организмда сув алмашинувини бошқаради.

    Эпифиз бези бош миянинг асосида ўрта мия соҳасида жойлашган бўлиб, унинг вазни 0,2 гр. Унда мелатонин гармони ишлаб чиқарилади. Пигмент алмашинуви ҳамда эпифиздан ажраладиган гармон гипофизнинг гонодотроп функциясини тормозлаб, болада вақтдан илгари балоғатга етиш жараёнини сусайтиради. Болалар 6-7 ёшга борганда касаллик туфайли ёки бошқа сабабга кўра гармон емирилса, болаларда муддатдан олдин жинсий етилиш бошланади.

    Қалқонсимон без – ҳиқилдоқнинг олдинги юзаси соҳасида жойлашган бўлиб, икки ён бўлакдан ташкил топган. Қалқонсимон безнинг тўқимаси алоҳида бўлакчаларга бўлинган, ҳар бир бўлакча фоликуллардан иборат бўлиб, вазни чақалоқда 1 гр. 5-10 ёшликларда 10 гр., катталарда 25-30 гр.гача бўлади. Қалқонсимон бездан тироксин гармони ишлаб чиқарилади. Тироксин моддалар алмашинувининг кучли стилмулятори ҳисобланади, у биокимёвий реакцияларни тезлаштиради, марказий нерв системасига ва барча органларга таъсир кўрсатади. Тироксиннинг қонга кўп ёки кам тушиши нерв системасининг нормал функцияси издан чиқишига сабаб бўлади. Тироксин моддалар алмашинувининг барча турларига, организмдаги оксидловчи жараёнлар даражасига, юрак ишига айниқса катта таъсир кўрсатади. Бу безнинг фаолияти пасайса, гипотиреоз касалига дучор бўлиб терининг қуруқлашиши, ич қотиши, хатто иссиқ вақтда совқатиш, бўшашиш, уйқусираш белгилари содир бўлади. Хаттоки, Базедов касалига (бўқоқ) дучор бўлади. Базедов касаллиги Немис олими Иоганн-Бернгард (1724-1790) номи билан боғлиқ бўлиб, қалқонсимон безнинг фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Бу касалга чалинган одам пульси тезлашади, бўқоқлари бўртиб чиқади, кўзлари чақчайган, ўзи ориқ, тез чарчайдиган, лоқайд бўлади.

    Бу касалликнинг бир қанча тури енгил ва хатто белгилари рўйи рост юзага чиқмайдиган турларидан тортиб, то оғир турларигача фарқ қилинади. Касалликнинг енгил турида қалқонсимон безнинг катталашиши деярли сезилмаслиги мумкин: фақат бола қўзғалувчанлигининг ошиши, пульсининг бир қадар тезлашиши, кўп терлаши ва тез чарчаши кузатилади.

    Касалликнинг ўртача оғир турида юқорида айтиб ўтилган ҳодисалар кучлироқ намоён бўлади: бемор кундан-кунга озиб кетади, юраги ўйнаб туради, ёмон ухлайди, тез чарчаб қолади, жуда инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолади. Болаларнинг хулқ-атвори кескин ўзгаради, арзимаганга жанжал чиқаради. Беморни даволашга киришилмаса, аҳволи оғирлашади, юраги ва нерв системасида оғир асорат юзага келиши мумкин.

    Қалқонсимон без гормони боланинг ўсиши ва айниқса, марказий нерв системасининг ривожланиши учун жуда зарур. Мамлакатимизда болаларда қалқонсимон без касалликларини ўрганиш ва уларнинг олдини олишга доир жуда кўп ишлар қилинган.

    Айрисимон без – тўш суягининг орқа юзасида жойлашган. Унинг массаси чақалоқларда 12 гр. бўлиб, то балоғатга етгунча- 14-15 ёшгача катталашиб, 30-40 гр. га етади. Сўнгра, безнинг ҳажми кичиклашиб, у ёғ моддасига айланади. 25 ёшда безнинг массаси 25 гр. гача камаяди. 60 ёшда 15гр, 70 ёшда 6 гр. бўлади.

    Айрисимон безда тимозин гормони ишлаб чиқарилади. У болаларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Жинсий безлар функциясини пасайтириб, болада балоғатга етишни сусайтиради. Бундан ташқари, тимозин лимфоцитлар ҳосил бўлишини кучайтириб организмнинг иммунитет хусусиятини оширади.

    У организм ўсишини тезлаштиради ва суякларда кальцийни сақлаб туради. Айрисимон без касалликлари кам учрайди. Болаларда баъзан айрисимон безнинг катталашиши оқибатида тимиколимфатик диатез учрайди. Бундай касаллар ҳаддан ташқари семириб кетади, жуда лохас бўлади, дармони қурийди, лимфа тугунлари катталашади. Айрисимон безнинг катталашиши нафас олишда ўзгаришлар пайдо қилади. Энг муҳими, юқумли касалликларга қарши чидамлилик анча пасаяди, бола касал бўлганда эса юқумли касаллик жуда оғир ўтиши мумкин. Тимиколимфатик диатезда буйрак усти безлари функцияси сусайиб кетади.

    Буйрак усти безлари иккита (ўнг ва чап) бўлиб, буйракнинг устки қисмида жойлашган. Уларнинг биргаликдаги оғирлиги 10-20 гр. бўлиб, буйрак усти безлари 2 қаватдан: устки-пўстлоқ ва ички-мия (мағиз) қаватдан иборат. Янги туғилган болада безнинг вазни 6-8 гр, 1-5 ёшда 5,6 гр, 10 ёшда 6,5 гр, 11-15 ёшда 8,5 гр, 16-20 ёшда 13,2 гр. бўлади.

    Буйрак усти безининг устки-пўстлоқ қавати кимёвий тузилиши жиҳатидан жинсий гормонларга ўхшайди, бу безларда кортикостероид гормонлари ишлаб чиқарилади. Бу гормонлар 40 дан ортиқ бўлиб, углеводлар, минерал тузлар, оқсиллар алмашинувини кучайтиради, мускулларнинг иш қобилиятини оширади ва бошқа функцияларга таъсир этади.

    Буйрак усти безининг пўстлоқ қисмидан 3 та асосий гормон ишлаб чиқаради.

    Минералокортикоид гармони - минерал тузларни алмашинувини бошқаради.

    Глюкокортикоид гармони - оқсил ва углерод алмашинувини бошқаради. Бунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди.

    Андроген ва экстроген гармонлари эркаклар ва аёлларнинг жинсий безлари функциясини тартибга солиб туради.

    Мағиз қаватнинг муҳим гормонлари норадреналин ва адреналин бўлиб, булар бир хил гармон бўлганлиги учун катехаламин гармони деб ҳам юритилади. Адреналин гормони юрак қисқаришини, қон айланишини тезлаштиради, тери, ички аъзолар, мускулларни таъминловчи қон томирларни торайтиради, мускуллар чарчашини камайтиради, нафас олишни кучайтиради, бронхларни кенгайтиради, жигарда гликоген парчаланишини жадаллаштиради, ичак ҳаракатларини секинлаштиради, моддалар алмашинувини кучайтиради ва ҳоказо.

    Турли хил гормонларнинг бир меъёрда ҳосил бўлиши издан чиқадиган ҳоллар бўлади, яъни бир хил гормонлар кам ишланиб чиқиши ҳисобига бошқа гормонлар кўп ишланиб чиқади. Болалар бундай касалликка дучор бўлганда, ўсиш ва жинсий ривожланиш жараёнларига кескин таъсир кўрсатиши мумкин. Касаллик моддалар алмашинувининг издан чиқишига ҳам олиб келади, бола семириб кетади (ёғ босади). Касаллик манзараси гормонлар биосинтези қай даражада бузилганига ҳам боғлиқ бўлади.

    Масалан, қиз бола организмида буйрак усти безлари пўстлоғи гормонла-рининг биологик синтези ўзгариши оқибатида эркак жинсий гормонлари андро-генлар кўп ишлаб чиқарилганда (улар бир оз миқдорда соғлом аёл организмида ҳам ҳосил бўлади), унда эркакларга хос баъзи аломатлар пайдо бўлади (овози дўриллайди, соқол-мўйлови ўсади, эркакларда кўриладиган иккиламчи жинсий белгилар ҳам пайдо бўлиши мумкин). Бу касаллик Адреногенитал синдром деб аталади.

    Ўғил болаларда қонга андрогенлар ортиқча тушганда улар тез ўсади ва балоғатга эрта етади. Бироқ, 11-12 ёшга бориб, болалар ўсмай қўяди ва оқибат натижада пакана бўлиб қолиши мумкин. Баъзан, буйрак усти безларн пўстлоғида гормонлар ҳосил бўлиши бузилганда турғун гипертония пайдо бўлади, тузлар кескин йўқотилади.

    Меъда (ошқозон) ости бези меъданинг пастки ва орқа соҳасида, ўн икки бармоқли ичак ёнида жойлашган бўлиб, ички ва ташқи секрецияга эга. Узунлиги 16-20 см, вазни 70-80 гр.

    Бу без ташқи секреция органи сифатида ҳазм йўлига меъда ости шираси ажратади, бу шира таркибида турли ферментлар бўлади. Булардан трипсин, липаза, амилаза ва бошқалар муҳим роль ўйнайди. Бу ферментлар ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг парчаланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, меъда ости бези ички секретор ёки эндокрин функцияга эга, бу функцияни оролчалар кўринишида тўда-тўда бўлиб жойлашган махсус ҳужайралар амалга оширади. Улар Лангерганс оролчалари деб аталади. Оролчаларнинг асосий қисмини махсус бета-ҳужайралар (-ҳужайралар) ташкил этади. Бу ҳужайраларда организмда қанд алмашинувига таъсир этувчи инсулин гормони ишлаб чиқарилади.

    Меъда ости безининг ички секреция функцияси камайиб кетганда, қандли диабет касаллиги келиб чиқади. Бу касалликда энг аввало, организмнинг углеводларни ўзлаштириш жараёни бузилади. Инсулин глюкозанинг жигарда ва мускулларда махсус модда (гликоген) шаклида бўлиб тўпланишига, қанднинг ёғга айланишига ёрдам беради. Бу организмнинг озиқланишини яхшилайди. Қонда бирор сабабга кўра, қанд миқдори камая бошласа, жигардаги гликоген глюкозагача парчаланади. Бу қанднинг қондаги даражасини бир меъёрга солади. Жигардаги гликоген миқдори жуда камайиб кетган ҳолларда углеводлар овқат оқсили ва ёғлардан ҳосил бўлиши мумкин. Қандли диабетда меъда ости бези инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқармайди, организм ҳужайралари қандни парчалай олмайди.

    Қандли диабет ҳамма ёшда ҳам учраши мумкин, бироқ кўпинча 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Айниқса, болаларда қандли диабет ҳар хил ўткир юқумли касалликлар (қизамик, сувчечак, тепки) дан кейин пайдо бўлади. Қаттиқ изтироб чекиш ёки шикастланиш қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин, углеводларга бой овқатлар (хамир овқат, қанд, ширинликлар) ни ҳаддан ташқари кўп ейиш бу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлади.

    Семириш кўпгина эндокрин касалликларнинг белгисидир. Бироқ, семириш кўпинча нотўғри овқатланишга боғлиқдир.

    Жинсий безлар - эркакларни жинсий безлари бир жуфт мояклар (уруғдон), мояк ортиғи, простата безидир. Моякларнинг оғирлиги 20-30 гр. бўлиб, унда сперматазоид ва эркаклик жинсий гармони (тестостерон) ишланиб чиқади. Тестостерон гармони ўсмирларни балоғатга етишини таъминлашда, соқол-мўйлов, қўлтиқ ости ва қов соҳасида жун чиқиши, овозни ўзгаришида қатнашади. Баъзи касалликлар, тепки, грипп, ангина кабилар оқибатида мояк яллиғланиб, унинг фаолиятини пасайтиришга олиб келади.

    Мояк физиологик жиҳатдан ташқи секретор ва ички секретор функцияни бажаради. Ташқи секретор функцияси сперматозоидлар ишлаб чиқарилишига боғлиқ, ички секретор ёки эндокрин функцияси тестостерон бевосита қонга тушадиган эркак жинсий гормони ишлаб чиқаришдан иборат. Моякнинг ўсиши ва ривожланишига гипофиз катта таъсир кўрсатади.

    Аёлларнинг жинсий безларига бир жуфт тухумдон киради. У чаноқда жойланиб, оғирлиги 5-6 гр., бачадоннинг орқа қисмига ёпишиб туради. Тухумдон гармонлар (прогесторон, эстерон, эстереол ва эстерадеол) ҳосил қилади.

    Тухумдон учта асосий функцияни бажаради: генератив функцияси уруғланишга қодир бўлган жинсий тухум ҳужайраларни ишлаб чиқариш, фоллекулаларни етиштириш, сариқ танани ҳосил қилишдан иборат, вегетатив функцияси ўсиш жараёнларини таъминлашдан иборат ва гормонал ёки эндокрин функция. Тухумдоннинг гормонал функцияси иккита гормон эстроген ва прогестерон ишлаб чиқаришдан иборат.

    Аёлларнинг тухум ҳужайралари 12-13 ёшдан 50 ёшгача, ўртача 500 фоллекула етилади. Бу одам ҳужайрасининг энг каттаси бўлиб, диаметри 0,2 мм. Тухум ҳужайра ҳар ойда тухумдонда битта тухум (фоллекула) етилиб, ёрилиб бачадон бўшлиғига ўтади. Агар уруғланишга улгирмаса, қонга ўтиб ташқарига чиқарилади. Бу даврда ҳайз кўриш ҳосил бўлиб, ҳар ойнинг 21-24-28-30 кунларида такрорланаверади. Бачадоннинг шамоллаши натижасида яллиғланишга олиб келади. Бирор зарарли омил таъсирида тухумдонларнинг эндокрин функцияси бузилади. Тухумдонлар функциясининг етишмовчилигида қиз болаларнинг жадал ўсиши кузатилади, айниқса, оёқ-қўллар ўсиб кетади. Ҳайз кўриш, аёлларга хос иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши кечикиши мумкин.

    Тухумдонларнинг хромосомалар таркиби бузилиши билан боғлиқ бўлган касаллик ҳам учрайди. Бундай касалликда жинсий хромосома бўлмайди. Бу касалликда паканалик билан бирга инфантилизм (жинсий органларнинг чала етилиши)нинг ўзига хос белгилари ривожланади. Бу касалликда тухумдонлар, одатда, бутунлай бўлмайди.

    Жинсий тарбия аҳлоқий тарбиянннг бир қисми бўлиб, бир қатор педагогик ва медицина муаммолари билан боғлиқ. Жинсий тарбиянинг вазифаси ўсаётган авлодда жинсий масалаларга тўғри муносабатда бўлишни шакллантириш, турли ёш даврларида риоя қилиниши зарур бўлган ижтимоий-аҳлоқий принциплар ва гигиена талабларини ўзлаштириб олиш, фақат эркак ва аёл ролини эмас, балки эр ёки хотин, ота ёки она ролини адо этишга ҳозирлик кўриш ҳисобланади.
    1   2   3   4   5   6   7   8


    написать администратору сайта