Еш физиологияси. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти
Скачать 0.9 Mb.
|
4. Мускулларнинг чарчаши, уни олдини олиш ва ривожлани-шида жисмоний тарбия ва меҳнатнинг роли. Мускулларнинг чарчаши: Маълум вақт давомида иш бажариш натижасида мускуллар чарчайди. Мускуллар чарчашининг сабаби қуйидагилардан иборат. Биринчидан: узоқ вақт давомида қўзғалиш натижасида миянинг мускул ишини бошқарадиган нерв ҳужайралари тормозланиш ҳолатига ўтади. Иккинчидан: узоқ вақт давом этадиган жисмоний иш натижасида мускул толаларидаги АТФ, КТФ, гликоген моддаларининг запаси тугаб, мускулнинг иши учун керак бўлган энергия тугайди. Учинчидан: қисқа вақт давомида, аммо катта тезликда бажариладиган иш жараёнида организмда кислород етишмай қолади. Чарчаш юзага келганда аста-секин мускул толаларининг қисқариш кучи камая бошлайди ва улар бора-бора бўшашиб қисқара олмай қолади. Бунинг натижасида ҳаракат аста секин сусайиб, кейин тўхтайди. Баъзида чарчаган мускул толалари қисқариб, бўшаша олмай қолади, бу ҳолат мускулларнинг контрактураси дейилади. Айниқса, тез югурган вақтда болдир мускулларида шундай ҳолат вужудга келади. Жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланувчи одам организми яхши чиниққан бўлади. Шунинг учун, уларнинг мускуллари тез чарчамайди. Чиниққан кишининг мускуллари чиниққанлиги, яъни ривожланганлиги билан уларнинг нерв-эндокрин, юрак ва қон-томир, нафас ва бошқа ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган органлари ва тўқималарининг иш фаолияти ҳам ортади. Шу билан бирга, чарчашнинг тез ёки секин юзага келиши одамнинг кайфиятига боғлиқ. Агар кайфият яхши бўлса, бажариладиган ишга қизиқса тез чарчамайди. Ўта чарчаш организмнинг касаллик ҳолати ҳисобланади. Агар бир неча ҳафта ва ой давомида иш сурункали равишда давом этаверса, лекин дам олиш ўз вақтида ва етарли бўлмаса, нерв системасида ҳамда мускулларда чарчаш аломатлари аста-секин тўпланиб, ўта чарчаш ҳолати вужудга келади. Ўз вақтида дам олмасликдан ташқари овқатланишнинг сифатли бўлмаслиги, шароит ноқулайлиги, кайфият бузилиш кабилар ўта чарчаш ҳолатини юзага келишини чақиради. Ўта чарчаш қуйидаги белгилари билан ҳарактерланади: қўл ва оёқ ҳамда тананинг барча мускуллари бўшашади, ҳаракат тезлиги пасаяди, ҳеч нарсага қизиқмайди, ҳаракат қилганда тер босади, юрак тез уради ва ҳаво етишмагандай бўлади. Тоза ҳавода сайр қилиш, нафас олдирувчи енгил гимнастика машқларини бажариш, кўпроқ ухлаш, овқат сифатини яхшилаш каби гигиеник тадбирлар тавсия этилади. Жисмоний тарбия одам организмининг нормал ўсиши, ривожланишда қад-қоматнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Мунтазам равишда меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш натижасида мускул тўқимасида моддалар алмашинуви кучаяди, мускулларда қон кўпаяди, бу эса уларнинг озиқ моддалар билан таъминланишини яхшилайди. Текширишлардан маълум бўлишича, жисмоний машқ билан шуғулланувчи кишиларнинг ҳар 100 таси мускул толасида майда қон томирларининг сони бошқаларнинг мускулидагига нисбатан 2 марта кўп бўлади. Бундай одамлар мускулларининг қон, кислород, озиқ моддалар билан таъминланиши яхши бўлганлиги учун мускул ҳужайралари цитоплазмасида оқсил, АТФ, КТФ, гликоген миқдори кўпаяди. Бу эса мускул толаларининг йўғонлашувига ва уларнинг мустаҳкам бўлишига, ўз навбатида қисқариш кучининг ортишига олиб келади. Мускулларнинг яхши ривожланиши, толалари ва пайларининг бақувват мустаҳкам бўлиши, ўз навбатида суякларнинг яхши ривожланишига, уларнинг мустаҳкам бўлишига имкон беради. Мавзу бўйича таянч сўзлар. Нерв системаси, ўтказувчанлик, қўзғалувчанлик, синапс, нейрон, дендрит, аксон, орқа мия, рефлектор, симпатик, парасимпатик, саматик, вегетатив, марказий, периферик, рефлекс, шартли рефлекс, шартсиз рефлекс, невроз, мускул, статик, динамик, мотонейрон, чарчаш, жисмоний тарбия, меҳнат. Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие. Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991г. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент. “Ўқитувчи”. 1992 й. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси”. М. Просвешение. 1990 г. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1995. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина. 2002 й. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru Мавзу бўйича назорат саволлари. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари. Орқа миянинг тузилиши. Орқа миянинг функциялари. Саматик ва вегетатив нерв тизимига қандай органлар киради? Шартли ва шартсиз рефлекслар ҳақида маълумот беринг. Невроз касаллиги қандай вужудга келади? Мускуллар ва уларнинг функцияси. Мускуллар неча хил иш бажаради? Мускулларнинг чарчаши ҳамда ўта чарчаш ҳақида маълумот беринг. Мускуллар ривожланишида жисмоний тарбия ва меҳнатнинг роли. 8-Мавзу: сезиш органларининг физиологияси ва гигиенаси. РEЖA: 1. Сезиш органларининг аҳамияти, роли ва хоссалари. 2. Кўриш анализатори. 3. Эшитиш анализатори ва гигиенаси. 4. Ҳид ва тери анализаторлари. 1. Сезиш органларининг аҳамияти, роли ва хоссалари. Ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш анализаторлар, яъни сезги органлари орқали амалга оширилади. Инсон атроф муҳитдаги ходисаларни ва шу муҳит таъсирларини сезги органлари ёрдамида идрок этади. Инсон оладиган ва муайян даражага этадиган ҳамма таъсиротлар атрофдаги муҳит, атрофдаги дунё тўғрисида, биздан ташқарида ва онгимизга алоқадор бўлмаган нарсаларнинг мавжудлиги тўғрисида тушунча берадиган манбаадир. Тананинг ташқи муҳитдан оладиган ўрни, ҳаракатлари асосан олий сезги органларига алоқадор бўлади. Ҳар бир анализатор уч қисмидан ташкил топган: периферик қисм - ташқи таъсирот энергиясини нерв жарайнига айлантириб берадиган (трансформация-лайдиган) аппарат, яъни рецептор, ўтказувчи қисм - марказга интилувчи нерв толаларидан тузилган ва қўзғалишни марказга етказиб берадиган қисм яъни бош мия пўстлоғининг махсус ҳужайралардан ташкил топган марказий қисм ёки ярим шарларнинг пўстлоқ қисми. Анализаторнинг периферик қисми таъсиротларнинг жуда аниқ турларини идрок этади. Масалан, кўрув органлари ёруғликни, эшитув органлари товушни идрок этади ва ҳоказо. Мана шу хосса сезги органларининг таъсиротларга адекватлиги деб аталади. Анализаторнинг хоссалари. Ҳар бир анализатор гоҳо бир мунча кучли, гоҳо бир мунча кучсиз таъсиротларни идрок этишга мосланиш (адаптацияланиш) хусусиятига эга. Жуда ёшлигидан бошлаб мусиқа ўрганадиган болаларда эшитишнинг ривожланиши ва ўткирлашиши ана шунга мисол бўлади. Анализаторларнинг ўзаро таъсири. Анализаторлар бир-бирига таъсир кўрсатиб туради. Бу сезгининг кучайишига, баъзида эса сусайишига ҳам олиб келади. Чунончи, қуёш нури тери, ҳид билиш, эшитиш рецепторларининг қўзғалувчанлигини ўзгартиради. Ҳаддан ташкари иссиқ овқатнинг мазаси яхши билинмайди, чунки кучли температура таъсири таъм билиш анализатори функциясини сусайтириб қўяди. Эшитув таъсиротлари (тонлар, шовқинлар) қоронғига адаптацияланган кўзнинг яшил-кўк нурларга қўзғалувчанлигини оширади ва зарғалдоқ-қизил нурларга қўзғалувчанлигини сусайтиради. Модомики шундай экан, одатдаги амалий фаолиятда анализаторлар функцияларининг бир-бирига қандай таъсир қилиб туришини билиш жуда катта аҳамиятга эга. Анализатор ишининг бузилиши (масалан, кўзнинг кўр, қулоқнинг кар бўлиб қолиши) одамни ногирон қилиб қўяди. Анализаторлар бир-бирига маҳкам боғланган ҳолда ишлаш билан бир қаторда бир-бирининг ўрнини қисман тўлдириб ҳам туради. Айни вақтда, уларнинг пўстлоқдаги марказлари ўртасида йўқолган анализаторнинг ўрнини қисман тўлдиришга имкон берадиган вақтинча (шартли рефлектор) боғланишлар юзага келади. Чунончи, кўзи кўр кишиларда эшитиш ва ҳаракат-туйғу анализатори ҳамиша биргаликда ишлаб турадиган бўлгани учун атрофдаги дунёни туйғу ва эшитиш ёрдамида билиш қобилияти пайдо бўлади. Кўриш анализатори. Кўзнинг энг муҳим қисми тўр парда билан кўрув нерви ҳисобланади. Болаларда кўзнинг тўр пардаси катталарникига қараганда юпқароқ бўлиб, яхши такомиллашган. Тўр пардада ёруғликни сезувчи элементлар, яъни шаклига кўра таёқчалар ва колбачаларга ўхшаб кетадиган ҳужайралар бор. Тўр пардага ёруғлик таъсир этганда унда электр ҳодисалари вужудга келади. Булар таёқчалардаги родопсин ва колбачалардаги родоксиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиши натижасида пайдо бўладиган биотоклардир. Бироқ, ёруғликда родопсиннинг парчаланиш тезлиги родоксиннинг парчаланиш тезлигига қараганда анча катта бўлади. Шу муносабат билан таёқчаларнинг ёруғликка сезгирлиги колбачаларникига қараганда 1000 баробар ортиқ. Родопсин билан родоксиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиш реакцияси, кўриш нерви толаларида импульслар пайдо бўлишига олиб боради ва кўрув идрокининг ибтидоси бўлиб ҳисобланади. Таёқчалар ғира-ширада кўриш органи бўлиб, рангсиз ёруғлик сезгиларини беради. Колбачалар кундузи кўриш органи бўлиб, ранг сезгиларини беради. Колбачалар ишлаб турган пайтда таёқчалар тормозланган ҳолатда бўлади. Таёқчалар эса, кучсиз ёруғликда ҳам агар шу ёруғлик тўр парданинг фақат таёқчалар жойлашган ён юзасига тушадиган бўлса, ёруғлик сезгисини бераверади. Тўр пардада ҳосил бўладиган потенциаллар родопсиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиши кўринишларидан биридир. Кўз мускуллари тинч ҳолатда турган бўлса, предметдан келаётган нур (тасвир) тўр пардадаги фокусга тўпланади. Бундай кўз нормал кўз ҳисобланади. Агар кўзга келаётган нур сингандан кейин тўр парданинг олдида фокусга тўпланса, яқиндан кўрадиган кўз дейилади. Фокус тўр парданинг орқасига тўпланса, яқинни кўра олмайдиган ёки узоқни кўрувчи кўз ҳисобланади. Узоқни кўрувчи ва яқинни кўрувчи кўзни нормал холатга келтириш учун кўзойнак тақиш керак. Бу холатларни қуйидаги схемада кўриш мумкин. Кўзнинг нур синдирувчи муҳитлари. Кўзнинг нур синдирувчи муҳитлари тиниқ бўлган тақдирдагина кўз равшан кўриши мумкин. Кўз оптик системасининг нур синдириш кучи диоптриялар (Д) билан ифодаланади. Диоптрия - фокус масофаси 1 метрга тенг линзанинг нур синдириш кучидир. Кўришнинг аниқлиги кўз гавҳари шаклининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Кўзнинг тўр пардада аниқ тасвир ҳосил қилишга мосланиш хусусияти аккомодация деб аталади. Аккомодация тинчлигида кўз гавҳари олдинги юзаси эгрилигининг радиуси 10 миллиметрга тенг бўлса, максимал аккомодациясида, яъни буюм кўзга ҳаммадан яқин қилиб тутилганда, кўз гавҳари олдинги юзаси эгрилигининг радиуси 5,3 миллиметр бўлади. Ёш улғайган сари кўз гавҳари капсуласи эластиклигининг йўқолиб бориши энг катта аккомодацияда кўз гавҳари нур синдириш қобилиятининг камайиб қолишига олиб келади. Шунинг натижасида ёши қайтган одамлар буюмларни узоқдан яхшироқ кўрадиган бўлиб қолади. Ёш улғайган сари энг яқиндан аниқ кўриш нуқтаси нари сурилиб боради. Чунончи, 10 ёшда бу нуқта кўздан кўп деганда 7 см масофада бўлса, 20 ёшда 8,3 см, 30 ёшда 11 см, 35 ёшда 17 см масофада бўлади, 60-70 ёшга борганда эса бу масофа 80-100 см га яқинлашиб қолади. Шишасимон тана дирилдоқсимон тиниқ модда бўлиб, кўз олмасининг каттагина қисмини тўлдириб турадиган жуда нозик капсулага ўралган. Бу тана нур синдирувчи муҳит ҳисобланади ва кўзнинг яхлит оптик системаси қаторига киради. У олдинги сал ботиқ юзаси билан кўз гавҳарининг орқа юзасига тақалиб туради. Шишасимон танадаги сарфнинг ўрни тўлмайди. 1/3 қисмигина кўз ички суюқлиги билан алмашинади, бундан кўра кўпроқ қисми йўқолгудек бўлса, кўзнинг ишдан чиқиб қолишига олиб боради. Кўз гавҳари олдинги томондан ёруғликни ўтказмайдиган рангдор парда билан қопланган, шу парданинг қоқ ўртасида думалоқ тешик бор, кўз қорачиғи деб шунга айтилади. Рангдор парданинг функциялари: 1) кўзга ёруғлик нурларининг фақат марказий дастасини ўтказишдан иборат, шунга кўра буюмнинг кўз тўр пардасидаги тасвири фокусда аниқ бўлади ва тарқалиб кетмайди; 2) кўзга ўтадиган нурлар миқдорини идора этиш, шу йўл билан кўз тўр пардасининг таъсирланиш интенсивлигини бошқариб боради. Рангдор парданинг шу тариқа бошқарувчанлик функцияси кўз қорачиғи диаметрини халқасимон мускул толалари ёрдамида ўзгартириш йўли билан юзага чиқади. Ўша мускул толалари рангдор парда радиал мускулларининг қисқаришига сабаб бўлади. Кўз нормал бўлса, олисга қараб турилганда буюмдан келадиган параллел нурлар кўз қорачиғи эгрилигини ҳеч бир ўзгартирмасдан, тўр пардада фокусга тўпланади. Кўзнинг узунлиги одатдагидан кўра ортиқроқ ёки кўз синдирувчи муҳитларининг кучи одатдагидан кўра кўпроқ (кўз гавҳарининг эгрилиги каттароқ) бўлса, одам нарсаларни яқиндан кўрадиган бўлади. Ана шундай кўзга тушган параллел нурлар дастаси тўр парда олдида фокусга тўпланади. Тўр пардага тарқалувчи нурлар дастаси тушади. Буюм тасвири тарқоқ бўлиб қолади. Аниқ тасвир ҳосил бўлиши учун фокус тўр пардага тушиши зарур. Яқиндан кўрадиган кўзга тарқалувчи нурлар дастаси тушган пайтда ана шундай бўлади. Шу муносабат билан кўзи яқиндан кўрадиган одамлар буюмни кўзга яқин келтирганидагина кўради. Бундай одамларга икки томони ботиқ кўз ойнак зарур бўлади. Яқиндан кўришнинг туғма ва турмушда орттирилган хили бор. Яқиндан кўришнинг турмушда орттирилган хили туғма хилига қараганда анча кўп учрайди. Кўзнинг узунлиги кичик ёки нур синдириш кучи суст бўлса, узоқдан кўриш ҳодисаси кузатилади. Айни вақтда ёруғлик дастаси кўзда тўр парда орқасида фокусга тўпланади. Кўзнинг тўр пардасига йиғилувчи нурлар тушади, буюмларнинг тасвири эса тарқоқ бўлиб қолади. Узоқдан кўрадиган одамлар шишасининг икки томони қавариқ кўзойнак тақиб юришлари керак. Кўзнинг ёрдамчи аппаратларига: ҳаракатлантирувчи аппарат-мускуллар, ҳимояловчи аппарат-кўз қовоқлари, киприклар, ёш безлари билан уларнинг чиқариш йўллари киради. Ҳаракатлантирувчи аппарати олтита, яъни тўртта тўғри ва иккита қийшиқ мускулдан ташкил топган. Тўғри мускуллари кўз олмасини кўзнинг кўндаланг ва тик ўқлари атрофида айлантирса, қийшиқ мускуллари олдинги-орқа йўналишда ўтадиган ўқи атрофида айлантиради. Демак, тўғри мускуллари кўз олмасини чапга ва ўнгга, юқори ва пастга, қийшиқ мускуллари эса пастга ва ичкарига, юқорига ва ичкарига айлантиради. Нормал кўзнинг ҳамма ҳаракатлари нуқул уйғун ҳаракатлар бўлади, яъни буюм кўздан кечирилаётган пайтда иккала кўзнинг кўриш ўқлари ҳамма буюмда кесишади. Кўрув ўқларининг шу тариқа кесишуви иккала кўзнинг ички тўғри мускулларининг қисқариши туфайли юзага чиқади ва конвергенция деб аталади. Бир вақтнинг ўзида аккомодациясини кучайтириб, кўз қорачиғини торайтирадиган уч жуфт (кўзни ҳаракатлантирувчи нерв) кўзнинг ҳаракатга келтирадиган асосий нерв бўлганлиги учун яқиндаги буюмларни кўришда учта процесс-конвергенция, аккомодация ва кўз қорачиғининг торайиши ҳамиша бир вақтда юзага чиқади. Эшитиш анализатори ва гигиенаси. Т ашқи қулоқ. Ташқи қулоққа қулоқ супраси ва ташқи эшитиш йўли киради. Кичик ёшдаги ўқувчиларда ташқи эшитиш йўли катта ёшдаги одамларга қараганда торроқ бўлади. 7-9 ёшда унинг катта қисми тоғайдан ташкил топган бўлади. 12 ёшга келгандагина кўпчилик болаларда унинг ярми суякка айланиб, катта ёшли одамнинг эшитиш йўлига ўхшаб қолади. Тахминан шу ёшга келиб, ўқувчи эшитиш аппаратининг шаклланиши ва эшитиш органининг тўла етилиши тугалланади. Ташқи эшитиш йўлини ноғора парда беркитиб туради. Ноғора парда тешилганида қулоқ оғир тортиб қолади. Ў рта қулоқ икки қисмдан: ноғора бўшлиғи ва эвстахий найидан ташкил топгандир. Ноғора бўшлиғи учта эшитиш суякчаси (болғача, сандон ва узанги) турадиган жой бўлиб, эвстахий найи орқали бурун ҳалқум билан туташади. Эшитиш суякчалари системаси товуш тўлқини ноғора пардасидан овал туйнук пардасига ўтганида унинг босимини 50-60 баравар кучайтириб беради. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ноғора бўшлиғини деворлари бирмунча зич суякдан ташкил топган, чунки чакка суягининг пирамидасидаги ҳаволи бўшлиқлар, яъни ячейкалар ҳали тўла ривожланмаган бўлади. Шу муносабат билан бундай болаларда ўрта қулоқдаги яллиғланиш жараёнлари камроқ оғриқ билан ўтади. Овал туйникни бекитиб турадиган парда ноғора бўшлиғини ички қулоқдан ажратиб туради. Эвстахий найи орқали бурун-ҳалқум ноғора бўшлиғи билан туташади. Шунга кўра ноғора пардасига тушадиган ҳаво босими бараварлашиб туради. Кичик ёшдаги ўқувчиларда эвстахий найи катталарникига қараганда бироз калтароқдир. Бу найнинг бурун-ҳалқум томондаги учининг тешиги унчалик яхши билинмайдиган бўлади, чунки атрофида катта ёшдагиларга ўхшаган кўтармаси йўқ. Шу муносабат билан бурун-ҳалқумдан микроблар ўрта қулоққа осон киради ва унинг яллиғланишига сабаб бўлади. Ички қулоқ. Чакка суяги пирамидасининг бағрида ички қулоқ ёки лабиринт бор, унда тананинг ҳолати ва ҳаракатлари, шунингдек товушни идроқ этувчи анализаторнинг периферик қисми жойлашган. С уяк лабиринтда унинг шаклини деярли аниқ такрорлайдиган парда лабиринтнинг ичи эса эндолимфа билан маҳкам боғланган уч бўлим тафовут қилинади: даҳлиз, ярим доира каналлар ва чиғаноқ. Даҳлиз ярим доира каналлар билан чиғаноқ ўртасидаги марказий ўринни эгаллайди. Ярим доира каналларнинг бешта тешиги ва чиғаноқнинг битта тешиги даҳлизга очилади. Даҳлиз ва ярим доира каналлар вестибуляр аппаратни, яъни тананинг ҳолатини, ҳаракатларининг тезланиши ёки секинлашувини сезадиган ва мувозанатни сақлашга ёрдам берадиган органини ташкил этади. Даҳлиз эндолимфа билан тўлиб туради, эндолимфада отолитлар бўлади. Тана вазиятининг ўзгариши вестибуляр нерв толалари билан боғланган отолитлар ҳолатининг ўзгаришига олиб келади. Отолитлар рецепторларга босилиб, қўзғалишни келтириб чиқаради, шу қўзғалишга жавобан айрим органлар вазияти ҳам ўзгаради. Баъзи болаларда ҳам худди катта одамлардагидек вестибуляр аппарат ортиқча кўзғалувчан бўлади, денгиз касаллиги деб шуни айтилади. Бундай болалар автомобиль, самолёт, кемада юрганида ва арғимчоқ учганида ўзини ёмон ҳис қилади. Уларнинг ранги оқариб, пешонасини совуқ тер босади, боши айланиб, кўнгли айнайди, оғзидан сўлаги оқиб, қайт қилади, нафаси тезлашади, сўнгра пульси секинлашиб, қон босими пасайиб қолади. Такрор-такрор, яъни машқ қилиб ҳадеб сафарга чиқаверадиган бўлса, кўпчилик одамларда бундай ҳолат барҳам топиб кетади. Чиғаноқ. Чиғаноқ бўшлиғи икки қаватга ажралган бўлиб, булар чиғаноқнинг устки қисмидан бир-бири билан туташади. Шу каналларнинг бири узанги суякнинг асосини ёпиб турадиган овал дарчадан бошланади. Ноғора пардалари ва ўрта қулоқнинг суякчалар системасига ҳаво босими тушганида канални тўлдириб турган суюқликнинг ҳаракатланишига сабаб бўлади. Канал суюқлигида товушни қабул қилувчи аппарати бор, у кортий органидир. Кортий органи икки хил хужайрадан ташкил топган. Уларнинг бири таянч ва қоплама ҳужайралар бўлса, иккинчиси товуш тебранишларини идрок этадиган тукли ҳужайралардир. Қулоқ ўткирлиги. Қулоқ ўткирлиги қулоқнинг туғма хусусиятлари, гигиенасига, эшитиш қобилиятининг тарбиясига боғлиқдир. Қулоқнинг туғма ўткирлиги ҳақида баъзи олимлар суяк лабиринтда ўзгаришлар фотосклероз келиб чиқиши, ўрта қулоқда йирингли яллиғланиш ва бошқа ўзгаришлар авж олишига, баъзилар эса туғилишдан мойил бўлади, деган фикрни билдирадилар. Мана шу ўзгаришларнинг ҳаммаси қулоқнинг оғир тортиб қолишига олиб келади, кўпинча қулоқнинг кар бўлиб қолишига ҳам сабаб бўлади. Бироқ ирсий заифликни ҳамиша бартараф этса бўлади, яъни муҳитни усталик билан ташкил этиш тарбия ва даволаш йўли билан камчиликни йўқотиш ёки билинмайдиган қилиб қўйиш мумкин. Қулоқ супраларнинг физиологик роли асосан товушларни тутиб, ташқи эшитиш йўлига йўналтиришдан иборат. Бу товушнинг қайси томондан келаётганини билиб олишга имкон беради, товушнинг қайси томондан келаётганини билиш товуш тўлқинининг ҳар бир қулоққа баравар етиб келмаслигига боғлиқ, чунки товуш манбаига яқинроқ турган қулоққа тўлқин эртароқ етиб келса, ўша манбадан нарироқ турган қулоқка кечроқ етиб келади. Қулоқ ўткирлиги эшитиш аппаратининг гигиеник ҳолатига ҳам боғлиқ. Чунончи, ажралиб чиқадиган секрет-мум ташқи эшитиш йўлида тўпланиб қолса товуш тўлқини ўз йўлида тўсқинликка учраб, ноғора бўшлиғига етиб боргунча сусайиб кетади, баъзан эса бутунлай етиб бормай ҳам қолади. Қулоқ анча оғир тортади. Қулоқнинг оғир тортиши бурун ва бурун-ҳалкумдаги яллиғланиш жараёнларига, эвстахий найининг тез-тез яллиғланиб туришига боғлиқ бўлади. Қулоққа шовқиннинг таъсир қилиши. Эшитиш органи частотаси ва даврийлиги ҳар хил бўладиган ҳаво тебранишларини, яъни товушни идрок этади. Ҳамма товушларни частотаси ва даврийлигига қараб мусиқа товушлари ва мусиқа бўлмаган товушларга ажратиш русм бўлган. Мусиқа товушларига маълум даврийлик ва частота хосдир. Шовқинлар эса бетартиб ҳаво тебранишларидир. Одам жим-жит жойда узоқ турганида шовқинларни идрок этиш лаёқати кучаяди. Қаттиқ товушлар узоқ таъсир қилганида, товушни идроқ этиш аввалига сусаяди (товушга мосланиш) сўнгра, бирмунча яхшиланади. Қаттиқ шовқин бўлиб турадиган ва баланд товушлар эшитиладиган шароитда узоқ туриш зарарлидир. Бу қулоқнинг баттар оғир тортиб қолишига ва ҳатто гарангликка олиб боради. Болаларда қулоқ оғирлиги. Қулоқ оғирлиги нутқ камчиликларига, кичик ёшдаги ўқувчиларга эса ёзувда хато қилаверишига сабаб бўлади. Гўдаклигида қулоқнинг оғир тортиб қолиши нутқ ривожланишини издан чиқишига олиб келади. Яхши эшитмайдиган болалар, кар болалардан фарқ қилиб, одатдагича қаттиқ овоз билан айтилган таниш сўзларни ажратади ва қулоққа кирган нотаниш сўзнинг контурини такрорлайди. Қулоғи яхши эшитмайдиган болалар нотаниш сўзларни жуда ўзига хос бир тарзда талаффуз қилади. Улар сўзлардаги жарангли товушларни юмшоқ товушлар билан, жарангсиз товушлар билан, юмшоқ товушларни сирғалувчи товушлар билан адаштириб юборади. Айни вақтда уларнинг нотўғри талаффузи (дудуқланадиган болалардагидек) ҳаракат қийинчиликларига боғлиқ бўлмасдан, балки сўзнинг товуш таркиби ўзлаштирилмай қолгани туфайли келиб чиқади. Шу муносабат билан болалар баъзи ҳарфларни бошқалари билан солиштиради, уларни тушириб қолдиради, сўзларнинг урғу остига олинмайдиган боши ёки охирини тўла ёзмай қўяди ва ҳоказо. Яхши эшитмайдиган ўқувчиларга олдинги парталардан жой берилади, бунда партанинг ўқувчи бўйига тўғри келиши ва синф доскасининг тўсилиб қолмаслигига аҳамият берилади. |