Главная страница
Навигация по странице:

  • Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар

  • Мавзу бўйича назорат саволлари.

  • 7-Мавзу

  • 2. Шартл

  • Еш физиологияси. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти


    Скачать 0.9 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти
    АнкорЕш физиологияси
    Дата27.04.2022
    Размер0.9 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаb3-yosh-fiziologiyasi-va-gigiyenasi-mm.doc
    ТипДокументы
    #499573
    страница6 из 8
    1   2   3   4   5   6   7   8

    Мавзу бўйича таянч сўзлар.

    Ички секреция, эндокрин, гармон, без, Клод Бернар, ички секреция безлари, аралаш безлар, ташқи безлар, мия безлари, эпифиз, гипофиз, қалқонсимон без, қалқон олди бези, айрисимон без, меъда ости бези, буйрак усти бези, жинсий безлар, жинсий тарбия, Базедов касаллиги, қандли диабет.
    Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.

    1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие. Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 г.

    2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й.

    3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.

    4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.

    5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент. “Ўқитувчи”. 1992 й.

    6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” М. Просвешение 1990 г.

    7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1995.

    8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина, 2002 й.

    9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz

    10. Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru



    Мавзу бўйича назорат саволлари.

    1. Гармонал система ҳақида умумий тушунча беринг.

    2. Ички секреция безларининг аҳамияти.

    3. Ички секреция ҳақидаги тушунча 1-марта физиологияга ким томонидан киритилган.

    1. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.

    2. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.

    3. Эндокрин безлар жойлашган ўрнига кўра қандай гуруҳларга бўлинади?

    4. Гипофиз ва эпифиз безлари ва улардан ажраладиган гармонлар функцияси.

    5. Қалқонсимон без қаерда жойлашган ва бу бездан ажраладиган гармон организм фаолиятига қандай таъсир қилади?

    6. Буйрак усти безидан ажраладиган гармонларнинг организм функциясига таъсирини гапириб беринг.

    7. Қандли диабет касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабабларини гапириб беринг.

    8. Ўғил ва қиз болаларнинг жинсий балоғатга етилиш даврида қандай физиологик ўзгаришлар содир бўлади?

    9. Жинсий тарбия аҳлоқий тарбиядаги ўрни.



    7-Мавзу: Нерв ва мушаклар физиoлoгияси
    РEЖA:
    1. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари.

    2. Шартли ва шартсиз рефлекслар. Невроз ҳолати.

    3. Мускуллар ва уларнинг функцияси ҳамда ишлаши.

    4. Мускулларнинг чарчаши, уни олдини олиш ва ривожланишида жисмоний тарбия ва меҳнатнинг роли.
    1. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари.

    Нерв тўқимасининг асосий функционал хоссалари қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликдан иборат. Қўзғалувчанлик – организмнинг ташқи муҳитдан ҳам, ички муҳитдан ҳам келадиган ҳар хил таъсирларга жавоб бера олиш қобилиятидир. Ўтказувчанлик – қўзғалишни ўтказа олиш хусусиятидир.

    Таъсирот берилганидан кейин нерв системасида физиологик жараён рўй беради, қўзғалиш деб шунга айтилади. Бу қўзғалиш нервлар бўйлаб узатилади.

    Марказдан қочувчи, марказга интилувчи ва аралаш нервлар тафовут қилинади. Марказга интилувчи нервлар импульсни нуқул сезги органларидан нерв системасининг марказий бўлимига ўтказади. Бу нервлар сезувчи нервлар деб ҳам аталади. Марказдан қочувчи нервлар импульсини марказий бўлимдан перифериядаги ишчи органларга ўтказади. Булар ҳаракатлантирувчи нервлар деб ҳам аталади. Аралаш нервлар импульсини иккала йўналишда ҳам ўтказаверади.

    Нерв системаси охирги тармоқларга бориб тақаладиган ягона нейронлар комплексидан иборат. Айрим нейронларнинг бир-бирига туташадиган жойи синапс деб ҳам аталади.

    Битта нерв ҳужайраси танасига тўғри келадиган умумий синапслар сони 100-тага етади, ҳатто бундан ҳам ортади, дендритларда эса ҳатто неча минглаб синапслар бўлади.

    Орқа миянинг тузилиши. Орқа мия шаклан ствол кўринишида бўлиб, юқори қисми тўғридан-тўғри бош мияга айланади. Орқа миянинг қаттиқ пардаси ҳаммадан зич бўладиган энг ташқи пардадир. Бу парда умуртқа каналининг суяк усти пардасига тақалиб туради, баъзи жойларда эса шу канал билан қўшилади.

    Ўргимчак инига ўхшаш парда юпқа, тиниқ, томирсиз тузилма бўлиб, миянинг қаттиқ ва томирли пардаларига сал тақалиб туради. Ўргимчак инига ўхшаш парда билан орқа мияни бевосита қоплаб турадиган томирли парда орасида ўргимчак инига ўхшаш парда ости бўшлиғи бор, шу бўшлиқда мия ва нерв илдизлари бир талай орқа мия суюқлиги билан ўралган ҳолда эркин ётади.

    Орқа мия нервлари. Ҳар бир орқа мия нерви аралаш нервдан иборатдир. У орқа миянинг ҳар бир сигментдан икки жуфт бўлиб чиқадиган марказга интилувчи ва қочувчи нейронларнинг илдизларидан ташкил топган.

    Ҳаракатлантирувчи нейронларнинг таналари кул ранг модданинг олдинги шохларида жойлашган, уларнинг илдизлари эса орқа миянинг олдинги ва ён устунлари орасидаги эгатчалардан чиқади ва сал нарироққа боргандан кейин сезувчи нейронларнинг илдизлари билан қўшилади.

    Олдинги илдизни кесиб қўйиш органни ҳаракатдан қолишига олиб келади. Орқа илдизни кесиш сезувчанликни тамомила йўқолишига сабаб бўлади. Орқа илдизлар ҳам, олдингилари ҳам кесиладиган бўлса, ҳаракат ва сезги органлари йўқолиши билан бир қаторда орган мускул системасининг тонусини сақлаб туриш имконияти ҳам йўқолади.

    Орқа мияда сезувчи ва жавоб берувчи нейронлар ўртасида ҳам бир қанча оралиқ нейронлар ҳам бор. Булар марказий нерв системасининг тегишли қисмларини периферик органлар билан боғлаб туради.

    Орқа мия функциялари. Орқа миянинг ҳар бир сигменти муайян скелет мускуллари ва тери қопламининг тегишли қисмлари билан боғланган. Шу муносабат билан орқа мия функциялари тўғрисида мускул группалари ва тери қисмларини таъсирлашга жавобан юзага келадиган реакцияларга қараб фикр юритса бўлади. Масалан, қўллар сезувчанлиги ва ҳаракат қобилиятининг ҳолатига қараб пастки бўйин ва юқори сигментларининг функциялари тўғрисида фикр юритилади. Орқа мия иккита функцияни: рефлектор функция билан ўтказувчанлик функцияни бажаради, орқа миянинг рефлектор фаолияти функцияларининг нисбий мустақиллиги таъминласа, ўтказувчанликни ишчи органларга ва бош мияга, бош миядан ишчи органларга импульслар ўтказилишини таъминлайди.

    Нормал шароитларда орқа мия бош мия билан бевосита боғланган ҳолда ишлайди.

    Орқа миянинг ўтказувчанлик функцияси қўзғалишни унинг орқа ва ён устунларидан бир талай ўтказувчи йўллардан мия стволидаги марказларга ўтказишдан иборат. Бу қўзғалиш кейинчалик катта ярим шарлар пўстлоғи ва миягача етиб боради. Орқа мия марказий нерв системасининг юқорида жойлашган бўлимларидаги импульлар олиб туради, булар орқа мияга олдинги ва ён устунларининг ўтказувчи йўлларидан келади. Ўша импульслар орқа миянинг оралиқ нейронларига қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсир кўрсатади ва скелет мускуллатураси ҳамда ички органларнинг ҳолатини ўзгартиради. Бундан ташқари, орқа мияда калта толалар ҳам бўлади, орқа миянинг турли қисмлари шу толалар воситасида бир-бирига боғланади.

    Нерв системасининг вегетатив қисмини бундай аталишига сабаб шуки, у ички органлар, томирлар, терининг силлиқ мускулатурасини, юрак мускулини, безларни иннервация қилади.

    Нерв системасининг вегетатив қисми 2 бўлимга бўлинади:

    - симпатик бўлим;

    - парасимпатик бўлим.

    Симпатик бўлим орқа мия, кўкрак ва бел бўлимларининг ён шохлари ҳужайралари, уларнинг ўсимталари, чегара ствол ва симпатик нерв лигаларидан ташкил топган.

    Парасимпатик бўлим ўрта мия узунчоқ ҳамда орқа миянинг думғаза сигментларидан бошланади. Бу бўлимнинг энг катта стволи адашган нервдир. Тери, юз ва бошқалардаги рецепторларнинг таъсирланишига жавобан қон томирларининг торайиши ва кенгайиши, қорачиғларнинг кучли ва кучсиз ёруғликлардан кенгайиши ва торайиши кўринишидаги реакциялар вегетатив рефлекслар деб аталадиган бўлди, чунки бу реакцияларнинг келиб чиқишида нерв системаси вегетатив қисмининг марказлари билан нервлари иштирок этади.

    Нерв тизимининг иккинчи вазифаси шундан иборатки, у одамнинг ташқи муҳит ва атрофдаги бошқа одамлар билан боғланишини, муомаласини ташқи муҳит шароитига мослашувини таъминлайди. Ташқи муҳит таъсирида, атрофдаги бошқа одамлар билан муносабати натижасида одамда пайдо бўлган фикрлаш, баён этиш, билим олиш, ҳунар ўрганиш, хотира каби юксак инсоний хусусиятлар ҳам нерв тизимининг ана шу иккинчи вазифасига киради. И.П.Павлов нерв тизимининг бу вазифасини олий нерв фаолияти деб атаган. Нерв тизимининг бу вазифасини унинг юқори қисмида жойлашган (бош мия ярим шарлари ва унинг пўстлоқ қисми) нерв марказлари бажаради.

    Нерв тизими икки қисмдан иборат: марказий ва периферик нерв тизими.
    Марказий нерв тизимига бош ва орқа мия киради. Марказий нерв тизимининг
    сегментар, яъни қуйи қисмига орқа мия ва бош миянинг пастки қисмлари,
    яъни узунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта ва оралиқ мия ҳамда мияча киради.
    Марказий нерв системасининг юқори, яъни сегмент уст қисмига бош мия
    ярим шарлари ва уларнинг пўстлоқ қисмига киради. Марказий нерв тизимида
    нерв ҳужайралари (нейрон таналарининг) марказлари бор. Периферик нерв
    тизимига орқа миядан чиқадиган 31 жуфт сезувчи, ҳаракатлантирувчи нерв
    толалари, бош миядан чиқадиган 12 жуфт нервлар киради. Ҳамда умуртқа поғонаси атрофида ва ички органларда жойлашган нерв тугунчалари киради. Нерв
    тизимининг периферик қисми асосан нервлардан, яъни толалар боғламидан
    иборат.

    Бажарадиган вазифасига кўра, нерв системаси икки қисмга бўлинади: соматик ва вегетатив нерв тизими. Соматик нерв тизими одам танасининг сезги органлари, скелет мускуллари ишини бошқаради. Вегетатив нерв тизими ички органлар (нафас олиш, қон айланиш, овқат хазм қилиш, айириш ва ошқозон ҳамда ички секреция безлари) ишини бошқаради.

    Нерв тизимини нерв ҳужайралари ва нерв толалари ташкил қилади. Нерв ҳужайралари нейрон деб аталади. Нейронлар катта кичиклиги ва шакли жиҳатидан ҳар хил бўлади. Ҳар бир нейроннинг танасида бир талай калта, шохланган ўсимталар-дендритлар ва битта шохланмаган узун ўсимта-аксон бор. Нерв ҳужайраларининг таналари ва уларнинг дендритлари тўпланиб, кул ранг моддани ҳосил қилади. Миянинг оқ моддасн эса миелин пардаси билан қопланган нерв толалари (аксонлар) дан ташкил топган бўлади. Нейронлар ташқи томондан парда-мембрана билан қопланган.

    Нерв марказида маълум рефлекс амалга ошишида ёки бирор вазифани бажарилишида бир гуруҳ нейронлар иштирок этади. Бир гуруҳ нейронларнинг функционал бирикмаси нерв маркази деб аталади.

    Нутқ функцияси, лаблар, ҳиқилдоқ, ҳаракат мускулларининг нерв марказлари узунчоқ мия, ўрта ва бош мия катта ярим шарлар пўтлоғида, сўзлар маъноси тушуниладиган нерв маркази бош мия катта ярим шарларининг чакка қисмида жойлашган. Нерв марказлари қўзғалиш тормозланиш, трансформация, кислород танқислигига чидамсизлик, доминанта ва бошқа физиологик хусусиятларга эга.
    2. Шартли ва шартсиз рефлекслар. Невроз ҳолати.

    Нерв тизимининг фаолияти рефлектор принципида амалга ошади. Рефлекс ташқи ва ички муҳит таъсирига организмнинг нерв системаси орқали юзага келадиган жавоб реакциясидир. Рефлекс терминини физиология фанига чех олими Прохаски киритган. Рефлекслар икки хил бўлади: шартли ва шартсиз.

    Шартсиз рефлекслар туғмадир, унинг хосил бўлишида марказий нерв тизимининг пастки қисмлари, яъни орқа, узунчок, ўрта, оралиқ миядаги нерв марказлари иштирок этади. Бу рефлекслар одам организмидаги муҳим ҳаётий жараёнларни таъминлашга қаратилган. Масалан, овқатни чайнаш, эмиш, ютиш, ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш, қон айланиши ва бошқалар. Шартсиз рефлекслар доимий, одам ҳаёти давомида ўзгармайди. Бу рефлекслар наслдан-наслга ўтади.

    Шартли рефлекслар одам ҳаёти давомида ҳосил бўлиб, унинг маркази бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида жойлашган. Шартли рефлексларнинг нерв йўллари тарбия, билим олиш, ҳунар ўрганиш ва бошқа ҳаётий тажрибалар асосида ҳосил бўлади. Муайян рефлекс узоқ вақт такрорланмаса, бу шартли рефлекс сўнади. Шартли рефлекс шартсиз рефлекс асосида ҳосил бўлади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун олдин шартли таъсирловчи кетидан шартсиз таъсирловчи таъсир этиши керак.

    Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши учун қуйидагилар зурур:

    1) бефарқ - шартли таъсир;

    2) шартли таъсир шартсиз таъсирдан олдин келиши ва шартсиз таъсир қила бошлагандан кейин ҳам бирмунча вақт таъсир кўрсатиб туриши керак;

    3) шартли ва шартсиз таъсирлар шу тариқа бирга кўлланилиши керак.

    Шартли таъсир шартсиз таъсир билан қувватланиб турилмаса, шартли рефлекс ҳосил бўлмаслиги мумкин. Ҳаёт мобайнида баъзи шартли рефлекслар сўниб, янгилар пайдо бўлиб туради. Масалан, бола туғилганда 7-8 марта эмса, катта одам 3-4 маҳал овқатланади. Рефлекс босиб ўтган йўлга рефлектор ёйи дейилади. У қуйидагилардан ташкил топган: рецептор (нерв учи), марказга интилувчи нерв яъни афферент нерв; нерв маркази (орқа ёки бош мия), марказдан қочувчи, яъни эфферент нерв ва иш бажарувчи орган ёки эффектордан иборат.

    Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғини сақлаш масаласи кенг маънодаги тушунча бўлиб ўқувчиларнинг чарчаши яъни, толиқиши ва ўта чарчашининг олдини олиш вазифасини ҳам ўз ичига олади, бу эса биринчи навбатда ўқувчининг ўта толиқишига йўл қўймаслик билан боғлиқдир.

    Ўта чарчаш натижасида нерв системасида қўзғалиш ва тормозланишнинг келишиб ишлаш хусусиятини бузилишига яъни асабийлик ёки неврозга олиб келади.

    Невроз ёки асаб касаллиги қуйидаги камчиликлар туфайли вужудга келади:

      • ўта чарчаш;

      • ақлий мехнатнииг зуриқиши;

      • ўқув нагрузкасининг ортиб кетиши;

      • турли юқумли касалликлардан сўнг;

      • витамин етишмаслигидан;

      • оиладаги нотинч ҳаёт;

      • ўқитувчи билам ўқувчи ўртасидаги келишмовчиликдан.


    3. Мускуллар ва уларнинг функцияси ҳамда ишлаши.

    Одамнинг ҳаракатлари жуда хилма-хил ва турли мақсадга қаратилган бўлиб, бола ўсиб улғайган сари бу ҳаракатлар ривожланиб, тобора мукаммаллашиб боради.

    Таянч-ҳаракат системаси уч қисмдан: суяк, мускул ва нерв системасидан иборат.

    Таянч-ҳаракат аппарати тизимига скелет ва скелет мускуллари киради. Скелетдаги суяклар ва бойлам-буғимлар пассив ҳаракат органлари бўлади, мускуллар эса актив ҳаракат органлари ҳисобланади.

    Одам организмида 600 яқин мускул бор. Организмдаги барча мускуллар икки турга: силлиқ ва кўндаланг тарғил мускулларга бўлинади.

    Скелетни қоплаб турган мускуллар кўндаланг тарғил мускуллар деб аталади. Уларга қўл, оёқ, гавда, нафас олиш мускуллари киради. Улар тез қисқаради. Организмдаги мускулларнинг қисқарувчи қисми танаси ва пассив қисми-пайлари бор. Скелет мускуллари шаклига қараб узун, калта, сербар бўлади. Узун мускуллар дук шаклида бўлиб, қўл ва оёкда жойлашган. Сербар мускуллар танада жойлашган. Скелет мускуллари организмга маълум шакл бериб туради.

    Мускуллар ҳаракатини таъминловчи нерв ҳужайралари мотонейрон дейилади. Улар ҳаракатланувчи нерв ҳужайралари бўлиб, орқа мияда ҳамда бош миянинг узунчоқ ва ўрта мия қисмларида жойлашган. Мия марказларидаги мотонейронларнинг узун толалари, яъни аксонлари тананинг турли қисмларидаги мускул толалари билан туташади. Битта нерв хужайрасининг узун ўсимтаси бир нечта майда толаларга бўлиниб, юзлаб мускул толалари билан боғланган. Яна битта шу нерв ҳужайраси узун ўсимтасининг майда толалари билан туташган юзлаб мускул толаларининг жами нерв-мускул ҳаракат бирлиги деб аталади.

    Мускуллар ҳаракатини таъминловчи мотонейронларнинг орқа мия, узунчоқ ва ўрта миядаги марказларининг функцияси бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг олдинги марказий этагида жойлашган, нерв ҳужайралари ҳаракатланиши олий нерв марказлари томонидан бошқарилади. Агар бош мия пўстлоғидаги нерв марказларининг иши бузилса, у марказ бошқарадиган мускулларда марказий шол юзага келади. Бунда уларнинг таранглиги ортади, шол бўлган қўл-оёқ тарашадек қотиб қолади. Бу бош мия шикастланганда ёки мияга қон қуйилганда юзага келади. Орқа мияда жойлашган нерв марказларининг иши бузилганда, улар бошқарадиган мускулларда периферик шол юзага келади. Бунда уларнинг тонуси пасайиб, шол бўлган қўл ёки оёқ ишламай қолади.

    Мускулларнинг ишлаши. Одам танасининг ҳаракатлари маълум мускуллар гуруҳининг ишлаши натижасида ишлайди. Мускуллар махсус нерв ҳужайралари ва уларнинг толалари билан туташган. Мускулларни ҳаракатга келтирувчи нерв ҳужайралари яъни мотонейронларнинг ҳар бири ўз толалари орқали ўнлаб ва юзлаб мускул толалари билан туташган. Нерв толаси мускул толаси билан туташадиган жойда юпқа пардадан иборат махсус пластинкалар бўлиб, улар синапс дейилади. Мотонейрон, унинг толаси ва унинг туташган мускул толаси биргаликда мускул-нерв ҳаракат бирлигини ҳосил қилади. Мотонейрон қўзғалганда унинг толаси ичидан кимёвий моддалар (асетилхалин, нородреналин) ажралиб, синапс бўшлиғига ўтади. Улар мускул толасига таъсир этиб, уни қўзғатади, натижада мускул қисқаради. Қисқарган мускул ҳаракатланади ва иш бажаради.

    Мускулнинг иши килограммометрлар билан ўлчанади, яъни юқори кўтарилган юк оғирлигини кўтариш баландлигига кўпайтмаси билан ўлчанади. Скелет мускулларининг иши 2 хил бўлади: статик ва динамик. Мускулнинг статик иши натижасида одам танаси ва унинг айрим қисмлари маълум вақт давомида зарур бўлган вазиятни сақлайди. Мускулларнинг узоқ вақт қисқармасдан тура олиши статик иш ҳисобланади. Масалан, тик туриш, қўлни олдинга кўтариш кабилар. Статик иш танани ҳаракатга келтирмайди, балки унинг юқорида кўрсатилган зарур вазиятларда маълум вақт сақланишини таъминлайди.

    Мускулнинг динамик иши натижасида одам танаси ва унинг айрим қисмлари ҳар-хил ҳаракатларни бажаради. Масалан, юриш, югуриш, сакраш, гапириш ва ҳоказо. Мускуллар статик ишда динамик ишга нисбатан кам энергия сарф қилади. Динамик ишда кўп знергия сарф бўлади, модда алмашинуви ортади. Динамик ишда мускуллар камроқ чарчайди. Статик ишда мускулга қон келиши камаяди, овқатланиш сусаяди.

    Мускул иш бажарганда, ундан энергия ажралади ва энергиянинг 25-30% ана шу бажарилаётган иш учун сарфланади. Қолган 70-75% иссиқлик энергияси сифатида тана ҳароратининг доимийлигини таъминлаш учун сарфланади, ортиқча қисми тери ва нафас чиқариш йўли орқали ташқарига ажратилади. Бу энергия овқат таркибидаги оқсил, ёғ, углеводларнинг кислород билан оксидланиш натижасида ҳосил бўлади. Бундан ташқари мускулларда запас ҳолда АТФ, КТФ, гликоген каби энергия берувчи моддалар бўлиб, мускул иш бажарганда, улар парчаланиб энергия ҳосил қилади. Жисмоний меҳнат қилувчилар, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар мускулларида энергия манбаи бўлган АТФ, КТФ, каби энергия берувчи запас миқдори кўп бўлади. Шунинг учун бу одамлар жисмоний машқ бажарганда тез чарчамайди, чунки юқорида кўрсатилган моддалар парчаланиб, мускул иши учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди.
    1   2   3   4   5   6   7   8


    написать администратору сайта