Главная страница
Навигация по странице:

  • 1. Қоннинг функциялари ва таркиби.

  • 2. Қон айланиш органлари ва гуруҳлари.

  • Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қон босими.

  • 5. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши ва гигиенаси.

  • Мавзу бўйича таянч сўзлар.

  • Мавзу бўйича назорат саволлари.

  • 1. Нафас олишнинг аҳамияти, нафас олиш органларининг тузилиши.

  • 2. Нафас олиш системасининг хусусиятлари.

  • Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилиши.

  • 4. Нафас олиш гигиенаси.

  • Еш физиологияси. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти


    Скачать 0.9 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент кимётехнология институти
    АнкорЕш физиологияси
    Дата27.04.2022
    Размер0.9 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаb3-yosh-fiziologiyasi-va-gigiyenasi-mm.doc
    ТипДокументы
    #499573
    страница2 из 8
    1   2   3   4   5   6   7   8

    2 – Мaвзу: Қон системаси. Юрак-томир системаси.



    РEЖA:


    1. Қоннинг функциялари ва таркиби.

    2. Қон айланиш органлари ва гуруҳлари.

    3. Юракнинг тузилиши. Катта ва кичик қон айланиш доираси.

    4. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қон босими.

    5. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши ва гигиенаси.


    1. Қоннинг функциялари ва таркиби.

    Организмнинг ички муҳитини қон тўқима суюқлиги ва лимфа ташкил қилади. Булар томирларни ва тўқималар орасидаги кавакларини тўлдириб туради, тўқималарнинг нафас олишида, организмга тушган микроблардан ҳимоя қилишда, озиқ моддаларни етказиб беришида иштирок eтади, ҳамда парчаланиш маҳсулотларини организмдан чиқариб ташлайди. Демак, организм ички муҳитининг тўқималар, органлар ва ташқи муҳит билан алоқада бўлиш борасидаги роли ҳаддан ташқари катта ва хилма хилдир.

    Қон томирларда айланиб юрар экан, суюқ қисми тўқималарга, тўқималар орасидаги кавакларга ва лимфа капиллярига чиқиб, тўқима суюқлиги ва лимфага айланади. Катта ёшли одамда 20 литр лимфа бўлади. Одам тинч турган пайтда қоннинг ҳаммаси 2 га бўлиниб туради. Қоннинг бир қисми (55%ни) танадаги қон томирларида айланиб туради, бунга айланиб юрган қон дейилади, қолган қисми (45 %ни) депо деб аталадиган турли органларда: талоқ, жигар, ўпка, тери ости клетчаткасининг капиллярларида бўлади. Деполанган қон деб шунга айтилади.

    Қон таркиби. Қон-суюқ бириктирувчи тўқимадир, у қизил рангли, ёпишқоқ ва хира бўлади, реакцияси кучсиз ишқорий ва таъми шўрроқ. Қон пробиркага солиниб, совуқда узоқ сақланса ва ичига ивишдан сақлайдиган моддалар қўшилса, икки қаватга ажралиб қолади. Устки қавати-суюқ қисми, пастки қавати-хужайра ёки шаклли eлементлардир.

    Қоннинг суюқ қисми ёки плазмаси оқсил табиатига эга бўлиб, умумий қон ҳажмининг 55-60%ини ташкил eтади. Қон плазмаси сал сарғиш, тиниқ, ёпишқоқ суюқликдир. Унинг таркибида 90-92%гача сув ва 8-10% органик ҳамда анорганик моддалар бор. Плазмадаги органик моддаларнинг кўпчилик қисмини (қуруқ қолдиғининг тўртдан уч қисмини) оқсиллар ташкил этади, плазманинг суюқ қисмида эса одам танасидаги эндокрин безлар томонидан гармонлар ва ферментлар кўринишида ажралиб чиқадиган маҳсулотлар бўлади. Қон ферментлари орасида қоннинг ивишида иштирок этадиган тромбогенга алоҳида эътибор, яъни аҳамият берилади.

    Эритроцитлар қоннинг ядросиз ҳужайрасидир. Кичик мактаб ёшидаги болаларда эритроцитлар сони катталар нормасига тўғри келади, яъни 1 куб.ммда 4,5-5 млн. дона бўлади. Эритроцитларнинг ҳар хил бўлиши ясси суякдаги кўмикка ва найсимон суякларнинг ички бўлимларига боғлиқдир. Эритроцитлар ўша жойларда етилади ва қон оқимига чиқади. Эритроцитлар ҳаёти 30 кундан 120 кунгача бўлади. Умри битган ҳужайралар жигар ва талоқда емирилади. Эритроцитлар плазмасида гемоглобин деган рангли модда бор, унда темир бўлади. Шу модда қонга қизил ранг беради, 7-9 ёшли бола қонида 80-81%гача, 10-11 яшар болалар қонида эса 85%гача гемоглабин бор, бу катталар нормасига тенг. Қонда гемоглобин 100%га етганда, унинг ҳар 100 млн.ида 11,3 г гемоглобин бўлади.

    Эритроцитлар сони ёки улардаги гемоглобин миқдорининг камайиб қолиши оқибатида камқонлик шунча тез авж олиши мумкин, чунки, унинг қон яратувчи органлари функционал жиҳатдан заиф бўлади. Ўпкасига келадиган кислород эса, ҳаво ўтказувчи йўлларининг физиологик хусусиятларига кўра, етишмай қолади. Бироқ, камқонлик нотўғри овқатланиш (фақат сут, углеводлар билан овқатланиб, витаминлар истеъмол қилмаслик), шунингдек, очиқ ҳаводан етарлича баҳра олмаслик, ҳамда инфекцион касаллик (грипп, ангина, ревматизм, сил, буйрак касалликлари ва бошқалар) билан оғриб ўтиш натижасида ҳам авж олиши мумкин. Камқонликка учраган одамлар салга чарчаб қоладиган, тез-тез боши оғрийдиган бўлиб қолади.

    Лейкоцитлар ядроси бўладиган ва актив ҳаракатланадиган ҳужайралардир. Улар ҳар хил шаклларга кириши мумкин. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг 1 куб.мм қонида 8000-11000 гача лейкоцит бўлади, катта ёшли соғлом кишида эса лейкоцитлар сони 6000-8000 га боради. Лейкоцитлар сонининг ҳозир айтилган миқдорлардан ортиб кетиши лейкоситоз деб аталса, пасайиши лейкония деб аталади. Қонга инфекция юққанида лейкоситоз 83000 га етади, қизамиқ, қон касалликлари ва бошқа касалликларда эса лейкония 2000 гача тушади ва бундан ҳам камаяди. Лейкоцитлар ҳаракатчанлик ва фагоситоз (ҳазм қилиш) хусусиятига эга бўлганлиги учун организмда ҳимоячилик вазифасини адо этади. Улар қон томирлари деворларидан ўтиб, шикастланган ёки яллиғланган жойга етиб боришлари ҳамда ўша ерда микроорганизмларга қарши курашга киришишлари мумкин.

    Тромбоцитлар ёки қон пластинкалари-нотўғри шаклда бўладиган жуда майда таначалардир. Уларда тромбокиназа деган махсус модда бор, шу модда қоннинг ивишда, яъни жароҳатланган қон томирининг емирилиб қолган жойига тиқилиб қоладиган қон лахтаси тромб ҳосил бўлишида иштирок этади.

    2-15 яшаргача бўлган болаларда 1куб.мм қонида 200-300 минг тромбоцит бўлса, катталарнинг 1 куб.мм қонида 300-400 минг тромбоцит бўлади. Тромбоцитлар сонининг камайиб қолиши (150 минггача) тромбопения деб аталади. Ана шундай касалликка учраган одамлар арзимас жароҳатдан ҳам бир талай қон йўқотиб қўйиши шунингдек, ўлиши ҳам мумкин.

    Қон организмда моддалар алмашинувидек жуда муҳим функцияни адо этади. Тўқималарни кислород ва озиқ моддалар билан бойитади. Парчаланиш маҳсулотларини организмдан чиқариб ташлайди. Бундан ташқари қон ҳар хил органлар фаолиятини суюқликлар иштироки билан (гуморал йўл билан) бошқариб боради, чунки ички секреция безларидан ишланиб чиқадиган моддаларни яъни органларнинг ишини баъзи ҳолларда кучайтирадиган, бошқа ҳолларда эса тормозлаб қўядиган гармонларини бутун организмга тарқатади.

    Қон юқорида айтиб ўтилган фагоситоз хоссасига эга бўлгани учун ҳимоя функциясини бажаради. Бундан ташқари қонга янги тушган микробларни, уларнинг заҳарларини зарарсизлантирадиган ва ёт оқсилларни емирадиган антитоксинлар бўлади. Булар шу йўл билан одамни касалларга чидамлилигини оширади. Қон температурани доимо бир хилда сақлаб туришда ҳам муайян даражада иштирок этади, чунки қон ҳаракати организмдаги моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган иссиқликнинг ҳамиша бирдек тарқалишини таъминлайди.


    2. Қон айланиш органлари ва гуруҳлари.

    Қон айланиш органлари. Қон айланиш органларининг маркази юрак хисобланади. Юрак мускулдан ташкил топган орган бўлиб, бевосита ўзига тааллуқли бўлган ва ягона системага бирлашган ҳар хил диаметрли томирлари бор. Бу системанинг ҳамма томирлари орасида аорта ҳаммадан катта диаметрга эга бўлса, энг кичкинаси капиллярдир. Энг катта томирлар девори уч қават, капиллярлар девори эса бир қават бўлади. Барча томирлар уч турга: артериялар, веналар ва капиллярга бўлинади.

    Аортадан бош ва қўлларга борадиган томирлар чиқади, қорин аортаси эса оёқ ва чаноқ органларига борадиган томирларга тармоқланади. Бундан ташқари, аортанинг бошдан оёғиғича ички органларни (юрак, ўпка, ичак ва бошқаларни), мускуллар ва суякларни қон билан таъминлаб турадиган жуда кўп томирлар чиқади.

    Қон жуда майда артериялардан капиллярларга ўтади, капилляр эса бир-бири билан қўшилиб, кейинчалик веналарга айланади. Пастки ва юқори ковак венага ичакдан қон йиғадиган дарвоза венаси системаси киради. Барча веналарни юза веналар ва чуқур веналар деб иккига ажратиш расм бўлган. Буларнинг биринчи хиллари юза жойлашган бўлиб, кўпинча тери остидан кўриниб туради, иккинчи хиллари чуқур жойлашган бўлиб, аксари артериялар билан ёнма-ён ётади. Қўлнинг ташқи ва ички тери ости, веналари шунингдек, уларни бирлаштириб турадиган тармоғи-тирсак бўғимининг ўрта венаси сингари веналар юза веналар жумласига киради.

    Қон гуруҳлари ва қон қуйиш. Одам қони 4 группага бўлинади. Бир организмдан иккинчи организмга қон қуйилганда эритроцитлар ўзаро бир-бирлари билан бирикиб, лахта ҳосил қилиши мумкин. Бу жараён агглюсинация дейилади. Агглюсинация ҳосил бўлиш белгиларига кўра қонни тўрт группага ажратилади.
    Қон группалари ва қон қуйиш схемаси



    I группа қонини қолган барча группаларга қуйиш мумкин, II группа қонини ўзига ва III ва IV группаларга қуйиш мумкин, III группа қонини ўзига ва IV группага қуйиш мумкин. Демак, биринчи группадаги қонни барча қолганларга, тўртинчи группадан олинган қонни фақат ўз групасига қуйиш ва унга барча группалардан олинганни қуйиш мумкин. Иккинчи ва учинчи группа қонга эга бўлган одамларга биринчи, иккинчи, учинчи группадаги қонни қуйиш мумкин.
    3. Юракнинг тузилиши. Катта ва кичик қон айланиш доираси.

    Юракнинг тузилиши. Юрак қон айланиши системасининг марказий қисми бўлиб, мускуллардан ташкил топган ғовак органдир. Ҳар бир одам юрагининг ҳажми муштига яқин бўлади. Юракнинг массаси эркакларда 220-300 г гача, аёлларда 180-220 г гача бўлади. Юрак кўкрак қафасида тўш суягининг орқасида, иккала ўпканинг ўртасида жойлашган бўлиб, унинг кўпроқ қисми кўкрак бўшлиғининг чап томонида туради.

    У орқа томондан қизилўнгач ва аорта қон томирининг пастга тушувчи қисми орқали умуртқа поғонасидан ажралиб туради.

    Пастки томондан эса диафрагма орқали қорин бўшлиғидан ажралиб туради. Юрак девори уч қаватдан: ички-эндокард, ўрта-мускул, яъни миокард ва ташқи-перикарддан иборат. Ташқи пардаси - перикард икки қават бўлиб, ички қавати юрак мускулига ёпишиб туради, уни эпикард дейилади.

    Юрак тўрт камерадан ташкил топган: ўнг ва чап бўлмачалар, ўнг ва чап қоринчалар.

    Бўлмачаларнинг девори юпқароқ, қоринчаларнинг айниқса, чап қоринчанинг девори қалин бўлади, чунки чап қоринча аорта қон томирига юқори босим билан қон ҳайдаб, катта қон айланиш доираси орқали тананинг ҳамма орган ва тўқималарини артерия қони билан таъминлайди.

    Юракнинг асосий иши насос сингари вена қон томирларидаги қони сўриб, артерия қон томирларига ўтказишдан иборат. Юракнинг бу иши унинг бўлмача ва қоринчалари деворидаги мускулларнинг ритмик равишда қисқариш ва кенгайиши орқали амалга ошади. Бўлмача ва қоринчалар мускуллариниг қисқаришига систола, кенгайишига диастола дейилади. Юракнинг бўлмача ва қоринчаларининг бир марта қисқариб-бўшашиши юракнинг бир иш цикли дейилади.

    Юрак қоринчалари ҳар бир қисқарганда 65-70 мл қонни артерия томирларига чиқаради. Тинч турган ҳолатда катта одамнинг юраги бир минутда 70-72 марта қисқариб-кенгаяди. Ҳар бир қисқарганда, ундан чиқарилган қон миқдори унинг бир минутда қисқариб-кенгайиши сонига кўпайтирилса, юракнинг минутлик ҳажми келиб чиқади.

    Юрак автоматияси. Агар бақа ёки бошқа бирор ҳайвоннинг юрагини танасидан ажратиб олиб, физиологик эритмага солиб қўйилса, у танадан ва нерв системасидан ажратилганлигига қарамай, маълум вақт давомида қисқариб-кенгайиб ишлаб туради.

    Юракнинг ўз-ўзидан бундай ишлаш хусусияти юрак автоматияси дейилади.

    Катта қон айланиш доираси. Бу қон айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан чиқувчи энг катта артерия қон томири-аортадан бошланади. Аорта олдин юқорига йўналиб, равоқ ҳосил қилади, сўнгра умуртқа поғонаси бўйлаб пастга кўкрак ва қорин бўшлиғи томон йўналади.

    Аортадан чиқадиган йирик артерия қон томирлари ўз навбатида ўртача, майда томирларга, улар эса энг майда капиллярларга бўлинади. Бу органлар тўқималар орасига киради, капиллярлар одам сочидан 50 марта ингичка бўлади, уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, яъни фақат микроскопда кўриш мумкин. Қон юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, тананинг барча органларидаги артериялар, капиллярлар ва веналар бўйлаб оқиб, юракнинг ўнг бўлмасига келиб қуйиладиган йўли катта қон айланиш доираси деб аталади.

    Шундай қилиб, катта қон айланиш доираси тананинг барча органлари, тўқималари ва ҳужайраларини озиқ моддалар, гармонлар, кислород билан таъминлаб, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган кераксиз ва заҳарли моддаларни ўзига қабул қилиб, уларни организмдан чиқариб юбориш вазифасини бажаради.

    Кичик қон айланиш доираси. Бу доира юракнинг ўнг қоринчасидан чиқадиган ўпка артерияси деб аталадиган қон томиридан бошланади. Ўпка артерияси кўкрак қафасида иккига бўлиниб, ўнг ва чап ўпкаларга боради. Улар ўпкаларда капилляр қон томирларига айланиб, ўпка алвеолалари атрофини ўраб олади. Қонни юракнинг ўнг қоринчасидан чиқиб, артериялар, капиллярлар ва веналар бўйлаб оқиб (ўпкалар орқали) юракнинг чап бўлмачасига келиб қуйиладиган йўли кичик қон айланиш доираси деб аталади.

    1. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қон босими.

    Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қоннинг қон томирлар системаси бўйлаб ҳаракатланиши гемодинамика қонуниятига асосланган. Шунга кўра томирлардаги қоннинг оқиш тезлиги иккита кучга боғлиқ.

    Гемодинамика қонунига мувофиқ, артерия қон томирлари системасининг юқори қисмида, яъни юракка яқин томонида босим баланд ва қоннинг оқиш тезлиги юқори бўлади. Қуйи қисмида эса босим паст ва қоннинг оқиш тезлиги ҳам паст бўлади, бунга сабаб, биринчидан, юракнинг чап қоринчаси қисқарган вақтда қон катта босим билан аортага чиқарилади; иккинчидан, томирлар системасининг қуйи қисмида аорта ва артерия томирлари майда тармоқларга (кичик артериялар ва капиллярларга) бўлиниши натижасида қон томирлар деворининг умумий кенглиги ортади. Бу эса уларда босимнинг пасайишига, қон томирлари девориниг қаршилик кучи ортишига сабаб бўлади.

    Аорта одам танасидаги томирларнинг энг йириги бўлса ҳам, ундан тармоқланган артерия томирлари кенглигининг умумий йиғиндиси аорта кенглигидан бир неча марта кўпдир. Қон томирлари деворининг ритмик равишда тўлқинланиб туришига томир уриши, яъни пульс дейилади. Артерия қон томирлари деворининг тўлқинланиши артериал пульс, вена қон томирлари деворининг тўлқинланиши вена пульси дейилади.

    Қон босими қоннинг томирлар девори кўрсатган босим кучидан юзага келади. Қон босими ҳам пульсга ўхшаб икки хил бўлади: артерия ва вена босими.

    Артериал босим икки хил: максимал ва минимал бўлади. Максимал босим юракнинг чап қоринчаси қисқарганда қоннинг аортага ва бошқа артерия томирларига юқори босим билан чиқарилиш натижасида ҳосил бўлади. Максимал босим юрак қоринчаси қисқарган (систола) вақтда ҳосил бўлганлиги учун систолик босим ҳам дейилади.

    Минимал босим юракнинг чап қоринчаси кенгайган вақтда аорта ва бошқа артерия томирларида босимнинг камайиши натижасида юзага келади. Минимал босим юрак қоринчаси кенгайган (диастола) вақтда юзага келганлиги учун диастолик босим ҳам дейилади. Одамда артериал қон босимининг нормага нисбатан ортиши гипертания, пасайиши гипотания дейилади, яъни максимал босим 125-130 мм дан кўтарилса ва минимал босим 85 мм дан ошса гипертания дейилади.

    Максимал босим 110 мм дан ва минимал босим 70 мм дан пасайса, гипотания дейилади. Агар одам ҳаяжонланса, аччиқланса, қўрқса артериал босими вақтинча ортади, жисмоний иш, спорт машғулотлари вақтида, айниқса тез югурганда максимал артериал босим эса 40-20 мм гача, баъзан 0 гача пасаяди. Бу нормал ҳолат бўлиб, 3-5 минутдан кейин яна нормага қайтади.
    5. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши ва гигиенаси.

    Юрак ва қон томирлар фаолияти нерв-гуморал йўл билан бошқарилади. Юрак иши симпатик ва парасимпатик нервлар орқали бошқарилади. Симпатик нерв юрак фаолиятини кучайтиради, парасимпатик нерв, аксинча, юрак қисқаришини секинлаштиради. Шундай қилиб, бу иккала нерв юрак ишини мувозанатга солиб туради. Қон томирларининг девори ҳам парасимпатик ва симпатик нерв толалари билан таъминланган. Айниқса, аорта равоғида, уйқу ва ўмров ости артерияларининг деворида нерв толалари жуда кўп бўлади. Одам танасининг барча тўқима ва органларида ташқи муҳит таъсирини қабул қилувчи сезувчи нерв учлари-рецепторлар бўлади. Уларнинг қўзғалиши миядаги мазкур бўлади. Уларнинг қўзғалиши миядаги мазкур тўқима ва органнинг ишини бошқарувчи нерв марказларига ўтказилиши билан бирга юрак ва қон томирлар иш фаолаятини бошқарувчи нерв марказларига ҳам тарқалиб, юрак ишининг рефлектор йўли билан бошқарилишига таъсир кўрсатади. Юрак ва қон томирлар фаолияти гуморал йўл билан ҳам бошқарилади.

    Буйрак усти безининг мия қисмида ишлаб чиқариладиган адреналин гармони худди симпатик нервга ўхшаб, юрак ишини тезлаштиради ва қисқариш кучини оширади. Бу гармон қон томирларини торайтиради ва артериал босимини оширади.

    Юрак-томир системаси гигиенаси. Кун тартиби юрак-томир системасига кучли таъсир этади. Ўқувчи-талабаларнинг кун тартиби тўғри ташкил этилса, юрак-томир системаси бекаму-кўст ишлайди. Шунинг учун ҳам улар бажарадиган жисмоний иш ва машқларнинг жадаллиги ва оғир-енгиллиги уларнинг ёшига мос бўлиши керак, айниқса, салбий ҳис-ҳаяжон, чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, узоқ муддат ҳаракатсизлик юрак-томир системаси ишини бузади.

    Ўқувчи-талабаларнинг кийими, пойабзали қон айланишни қийинлаштирмай-диган, вена томирларда қон димланиб қолишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Пойабзал тор бўлса, оёқнинг қон билан таъминланиши қийинлашади. Оёқда турли қадоқ, яра пайдо бўлади. Ўқувчи-талабаларнинг соф ҳавода бўлиши, жисмоний машқлар билан шуғулланиши, вақтида овқатланиши юрак-томирларнинг нормал ишлашида муҳим аҳамиятга эга.

    Юрак ва қон томир касалликлари олдини олиш халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашда, иш қобилиятини яхшилашда, ўртача умр кўришни узайтиришда катта рол ўйнайди. Юрак ва қон томир касалликларининг кўп учрайдиган турларига атеросклероз (қон томирлари деворининг ички юзасида ёғ ва туз моддалари тўпланиши оқибатида томирлар қаттиқлашиб, мўртлашиб ва торайиб қолиши), гипертония (артериал қон босимининг кўтарилиши), юракниг ишемик касаллиги (юрак мускулларида қон айланишининг бузилиши туфайли содир бўлади), юрак инфаркти (қон айланиши бузилиши туфайли юрак мускулларининг маълум қисми емирилиши), инсульт (бош мияга қон қуйилиши) кабилар киради.

    Юрак ва қон томир системасини чиниқтиришда энг оддий ҳаракат машғулотлари бўлган юриш ва югуриш, нафас олиш гимнастика машғулотларини бажариш муҳим аҳамиятга эга. Юракнинг минутлик ҳажми 25-30 литргача кўпаяди. Юракнинг қисқариш тезлиги (пульс сони) 150-200 мартагача ортади.

    Мавзу бўйича таянч сўзлар.

    Қон. Қон плазмаси. Қоннинг таркиби, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоситлар, лимфа, қон группалари, қон қуйиш, юрак, капиллярлар, артерия, вена, катта қон айланиш доираси, кичик қон айланиш доираси, 4 камера, қоринча, бўлмача, аорта, қон босими, пульс, юрак автоматияси.
    Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.

    1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие. Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991г.

    2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.

    3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.

    4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.

    5. Содиков К.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент. “Ўқитувчи”. 1992 й.

    6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва гигиенаси”. М. Просвешение 1990 г.

    7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1995.

    8. Антропова М.В. “Болалар ва усмирлар гигиенаси”. М. Медицина, 2002 й.

    9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz

    10. Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru


    Мавзу бўйича назорат саволлари.

    1. Организмнинг ички муҳитини нималар ташкил қилади?

    2. Қон қандай функцияни бажаради.

    3. Қоннинг таркибий қисмларини изоҳланг.

    4. Қон айланиш органлари.

    5. Қон гуруҳлари ва қон қуйиш схемасини тушунтириб беринг.

    6. Юрак неча камерадан иборат?

    7. Катта ва кичик қон айланиш доираси.

    8. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши.

    9. Пульс нима?

    10. Қон босими қандай юзага келади?

    11. Юрак-томир системаси гигиенаси.

    12. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши.

    3-мавзу: Нафас олиш системаси.

    РEЖA:



    1. Нафас олишнинг аҳамияти, нафас олиш органларининг тузилиши.

    2. Нафас олиш системасининг хусусиятлари.

    3. Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилиши.

    4. Нафас олиш гигиенаси.
    1. Нафас олишнинг аҳамияти, нафас олиш органларининг тузилиши.

    Нафас олиш жараёни туфайли организм атрофдаги муҳитдан кислородни олиб, карбонат ангидрид гази ва сув буғларини ташқарига чиқариб туради, яъни организм билан унинг атрофидаги муҳит ўртасида газлар алмашиниб туради.

    Одам организмида содир бўладиган оксидланиш жараёнлариниг асосий қисми кислород иштирокида юзага келади. Шунинг учун ҳаётнинг давомийлиги, организмга доимо кислород кириб туриши билан боғлиқдир. Парчаланиш жараёнларининг маҳсулоти карбонат ангидриддир, у жараёнларнинг давом этиши учун ташқарига чиқиб туриши шарт. Ана шу жараённи нафас олиш органлари юзага келтиради. Кислородни ўпкадан тўқималарга, карбонат ангидридни тўқималардан ўпкага қон ташиб беради.

    Шундай қилиб, организмда газлар алмашинуви учта жараёндан иборат:

    1. Ташқи нафас ёки ўпка нафаси – организм билан теварак муҳит
      ўртасида ўпка орқали газлар алмашинуви;

    2. Ички нафас ёки тўқималар нафаси – ҳужайраларда рўй берадиган
      жа
      раёнларни ўз ичига олади;

    3. Қоннинг газларни ташиши, яъни қонорқали ўпкада тўқималарга
      кислород ва тўқималардан ўпкага карбонат ангидрид етказиб берилиши.

    Нерв тўқимаси организмда кислород етишмовчилигига ҳаммадан сезгир тўқима ҳисобланади. Бу тўқима оқсидланиш-қайтарилиш жараёнларининг бузилишига бошқалардан кўра эртароқ реакция кўрсатади.

    Нафас олиш органларининг аҳамияти яна шундаки, бу органлар ҳидларни идрок этишда ва товушларни талаффуз қилишда иштирок этади.

    Одам ҳавода карбонат ангидрид миқдори 2-3% гача ортишига чидай олади. Агар у 4-5% га этса, юрак қисқариши тезлашади, боши оғрийди, одам қусади, ҳушидан кетиши мумкин. Ҳаводаги сув буғи миқдори ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ.

    Нафас олиш органларига бурун бўшлиғи, бурун-ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар, ўпкалар киради.



    Нафас олиш органларининг организмдаги жойлашуви
    Бурун бўшлиғи. Кичик ёшдаги ўқувчининг бурни анча кичкина бўлади. Тахминан 5 ёшга борганда бурун кўтармаси йўқолиб кетади, 10-14 ёшдан бошлаб эса бурун орқасининг пешона суягига ўтиш чегарасида эгарсимон қаншар шаклланади. Бурун тешиклари бурун бўшлиғига кирадиган йўл бўлса, бурун бўшлиғидан чиқиш йўллари хоналардир. Улар катталардагига қараганда кичикроқ бўлади. Бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси тагидаги қатламда бир талай қон томирлар борлиги учун пушти рангда бўлади. Буруннинг қўшимча бўшлиқлари ва бурун кўз ёши каналининг тешиклари шунга очилади.

    Бурун-ҳалқум. Бурун-ҳалқум оғиз ва бурун бўшлиғининг орқасида, лекин асосий суяк ва юқори бўйин умуртқаларининг олдида жойлашган. Бурун-ҳалқумда бодомча безлари ҳалқаси бор. Бодомча безлари болаларда ҳаётининг иккинчи йилида анча тез ривожланади. 4 ёшга келганда эса ҳаммадан кўп ривожланиб олади. Бурун-ҳалқум бўшлиғида аденоидлар деган ном билан аталадиган безсимон тўқима тузилмаси ҳам бор. Баъзи болаларда булар жуда катта бўлади ва бурун билан нафас олишга халақит беради. Бундай болаларни операция қилиб даволаш керак.

    Ҳиқилдоқ. Бурун-ҳалқум пастга қараб давом этиб, ҳиқилдоққа айланади. Унинг асоси болаларда бирмунча юқори туради ва бир-бирига бириккан ҳаракатчан, тоғайлардан иборат бўлади. Шу тоғайларнинг энг каттаси қалқонсимон тоғайлардир. Қалқонсимон тоғайлардан юқорида кекирдак (эпиглоттис) ва чўмичсимон тоғай, пастда эса узуксимон тоғай ётади. Ҳиқилдоқ ички томонидан шиллиқ парда билан қопланган, шу парда юзида юқори бўлимида иккита бурма кўриниб туради. Булар товуш бойламларидир. Уларнинг орасида чин ва сохта бойламлар тафовут қилинади. Ҳиқилдоқда товушлар пайдо бўлиш механизми одатдагича нафас олиб турганда товуш бойламлари бўшашган бўлади.

    Трахея. Трахея бўйиннинг олдинги юзасида жойлашган бўлиб, ҳиқилдоқнинг пастга қараб йўналган давоми ҳисобланади. Унинг пастки учи 5-6 кўкрак умуртқаси думига келиб иккита бронхга бўлинади. Трахея туташмаган тоғай ҳалқаларидан ташкил топган. Трахея ички томондан нозик шиллиқ парда билан қопланган. Унинг йўли шу қадар торки, шиллиқ пардаси яллиғланганда ёки трахеяга ёт жисмлар тушиб қолганда нафаснинг қийинлашиб қолишига сабаб бўлади. Трахеянинг юқори бўлимига ва қисман ҳиқилдоққа қалқонсимон без тақалиб туради.

    Бронхлар. Бронхларнинг иккаласидан ўнг томондагиси гўё трахеянинг давоми бўлса, чап томондагиси ўткир бурчак остида чиқади, ўнг бронх иккинчисидан калтароқ бўлади. Ёт жисмлар кўпроқ ўнг бронхга тушиб қолади. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бронхлари тор, тоғайлари юмшоқ, мускул ва эластик толалари анча суст ривожланган бўлади. Бронхларни қоплаб турадиган шиллиқ парда қон билан мўл-кўл таъминланади-ю, лекин бирмунча қуруқ бўлади.

    Ўпка. Ўнг ва чап ўпка кўкрак қафасининг тегишли ярмида туради. Ҳар бир ўпка конусга ўхшаган бўлиб, устки қисми учи, пастки қисми эса асоси деб аталади. Болалар ўпкасининг ривожланиши миқдор ва сифат кўрсаткичлари билан ҳарактерланади. Алвеолалар ҳажми ортиб боради, тоғайсиз бронхлар ўсади. Бу болаларнинг нафаси ва газлар алмашинуви ҳолатига таъсир қилмасдан қолмайди. Охирги бронхиолалар кенгайиб, алвеоляр йўлларга айланади, бу йўлларнинг деворларида нафас эпителийсидан ташкил топган пуфакчалар ёки алвеолалар кўринишида дўмбаймалар бўлади. Алвеолаларнинг сиғими, ўпканинг нафасда иштирок этадиган юзаси ҳам аста-секин катталашиб боради. Ўпка ўқувчи 14 ёшга тўлганда ҳажми 10 баробардан кўра зиёдроқ катталашади.
    2. Нафас олиш системасининг хусусиятлари.

    Нафас акти. Нафас олиш ва нафас чиқаришнинг бир маромда алмашиниб туриши нафас акти деб аталади. Осойишта нафас олган пайтда ташқи қовурғалараро мускуллар, диафрагма ва кўкрак қафасини кенгайтирадиган бошқа нафас мускуллари қисқаради, шунинг натижасида плевра ичидаги босим пасайиб, ўпканинг кенгайиши учун шароит юзага келади. Шу вақтда атмосфера ҳавоси ҳаво ўтказувчи йўллардан бемалол кириб, алвеолаларни тўлдиради. Нафас олиш нафас чиқариш билан алмашинади, бунда нафас олишни таъминлаб берган мускуллар бўшашади, уларнинг антогонистлари эса қисқара бошлайди. Уларнинг ҳаммаси бир бўлиб кўкрак қафаси ҳажмини анча камайтиради. Алвеолалар ва нафас йўлларидан атрофдаги бўшлиққа ҳаво чиқиб кетиши шунга боғлиқ.

    Нафас олиш тезлиги. Кўкрак қафаси нафас олиш ҳаракатларининг бир минутдаги сони нафас тезлиги деб аталади. Бола нечоғли ёш бўлса, шунча тез нафас олади. Нафас тезлиги аста-секин катталар нормасига яқинлашиб боради. Аёлларда нафас тезлиги минутига 18 бўлса, эркакларда 16 та. Ўғил болалар 8 яшарлик пайтида қиз болаларга қараганда тез-тез нафас олади. 10 ёшдан кейингина қизларнинг нафас олиши тезлашади. Машқ қилмаган одамда нафас тезлиги ортгандагина организмга келадиган кислород кўпайиши мумкин. Тез-тез нафас олинганда алмаштириладиган ҳаво миқдори шу қадар камайиб қоладики, одам нафаси қайтиб ҳансирай бошлайди. Болаларда кислородга ёлчимаслик нафас олиш тезлигининг кўпайишига сабаб бўлади.

    Нафас чуқурлиги. Ҳар сафар ҳотиржам нафас олганда ўпкага кирадиган ва нафас чиқарганда ундан чиқадиган ҳаво ҳажмига нафас ҳажми деб айтилади. Нафас ҳажмининг миқдори нафас чуқурлигини белгилаб беради. Боланинг ёши улғайган сайин нафас чуқурлиги ортиб боради.

    Минутлик ҳажм. Минутлик ҳажм ёки минутлик ўпка вентиляцияси деб 1 минутда нафас олинадиган ҳаво миқдорига айтилади. Бу ҳажм 1 минутдаги нафас ҳаракатлари сонига кўпайтирилган нафас ҳажмига тенг. Минутлик ҳажм боланинг ёши, жинси, мускул иши ва бошқа сабабларга қараб ўзгаради. Қиз болаларда нафас чуқурлиги ва ўпка вентиляциясининг камроқ бўлишига сабаб шуки, уларда нафаснинг кўкрак типи қарор топиб боради. Ўғил болаларда 6 ёшдан бошлаб минутлик ҳажм қиз болалардагига қараганда 100-400 мл. каттароқ бўлади. Болаларда минутлик нафас ҳажмининг ўртача миқдори аста-секин ортиб боради.

    Ўпканинг ҳаётий сиғими. Ўпканинг ҳаётий сиғими деб, олдин чуқур нафас олиб туриб, кейин нафасдан чиқариш мумкин бўлган ҳаво миқдорига айтилади. Бу бир марта нафас олганда ўпкага тўлдириш мумкин бўлган энг кўп ҳаво ҳажмидир. Уни спирометр деб аталадиган асбоб ёрдамида ўлчаса бўлади. Турли ёш ва жинсдаги болаларда ўпканинг ҳаётий сиғими ҳар хил бўлади. Жисмоний иш, спорт машғулотлари натижасида ўпканинг ҳаётий сиғими ортади. Жисмоний нагрузка нечалик катта бўлса, нафас функцияси шунча кўп ўзгаради, нафас тезлиги ва чуқурлиги, ўпка вентиляцияси ортади. Бола тинч ҳолатда бўлганда ўпка ҳаётий сиғимининг фақат бир қисмидан фойдаланади. Қолган резерв кислородга эҳтиёж туғилганда сарфланиши мумкин. Ўпканинг ҳаётий сиғимини ошириш учун жисмоний машқлар, эрталабки бадантарбия, югуриш, чанғи учиш, эшкак эшиш ва куч етадиган жисмоний меҳнат билан шуғулланиш тавсия этилади. Ҳаётий сиғим билан қолдиқ ҳаво йиғиндиси ўпкадаги умумий ҳаво миқдорини ташкил этади. Нафас системаси яхши машқ қилдирилган болалар жисмоний нагрузкаларга яхши бардош берибгина қолмай, балки касалликларни, хусусан, нафас, юрак ва қон-томирлар системаси касалликларини ҳам енгил ўтказадилар.

    Нафас маркази. Узунчоқ миянинг ўртадаги учдан бир қисмида бир гуруҳ нерв ҳужайралари бор, улар ўз фаолияти билан нафас мускулларининг қисқиришига сабаб бўлади. Шу ҳужайралар нафас маркази деб аталган. Нафас маркази ҳужайралари узунчоқ миянинг ўнг ва чап ярмида жойлашган ва шу миянинг бирор томонидаги марказ фаолиятининг тўхтатиш фақат тегишли томондаги нафас мускуллари ишининг тўхташига сабаб бўлади. Нафас марказида фақат нафас олишни ёки фақат нафас чиқаришни таъминлайдиган нейронлар бор. Буларнинг фаолияти бир-бирига боғлиқдир.

    1. Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилиши.

    Нафаснинг бош мия пўстлоғи орқали бошқарилиши. Соғлом организмда нафас олиш оралиқ мия ва бош мия пўстлоғи иштирокида бошқарилиб боради. Чунончи, катта ёшли одам ва катта ёшли болалар ўз ихтиёри билан нафасининг тезлигини ва чуқурлигини ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, одамнинг нафас олиши эмоционал ҳолатига боғлиқ бўлади. Бош мия катта ярим шарларининг пешона бўлакларини таъсирлаш нафас ҳаракатларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Спортчига спорт олдидан ёки ишчида меҳнат жараёни бошлаш олдидан нафаснинг тезланиши ҳам шартли рефлексдир.

    Нафаснинг гуморал йўл билан бошқарилиши. Карбонат ангидрид гази қон гемоглобини билан бирикиб, нафас олиш марказига ва ҳужайраларига таъсир қилади. Қон айланиши чатиштириладиган тажрибада буни исбот қилиб берса бўлади. Қонда кислород етишмай қолганда нафаснинг ўзгариши рефлектор принципига мувофиқ боради. Нафас олиш марказидаги нейронларнинг кислород билан етарлича таъминланмаслиги ўз ҳолича нафас олиш марказини йўқотмайди. Қондаги карбонат ангидрид концентрациясининг камайиши нафас маркази кўзғалувчанлигини пасайтиради ва қонда нафас маркази яна қўзғалиши учун кифоя қиладиган миқдорда карбонат ангидрид тўпланмагунча нафасни тўхтатиб туради.
    4. Нафас олиш гигиенаси.

    Нафас олиш гигиенаси деганда, тўғри нафас олишни таъминлаш тушунилади. Нафас жараёнида атмосфера ҳавоси бурун бўшлиғига кириб исийди, намланади, анча чангдан тозаланади. Бурун бўшлиғида тукчаларнинг бўлиши бунга ёрдам беради. Демак, бурун билан нафас олиш гигиеник жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

    Оғиз билан нафас олганда, калла суягининг юз қисми ва кўкрак қафаси ривожланишида камчиликлар юз беради. Тез-тез шамоллаш ҳалқум ва трахеянинг шиллиқ қаватининг яллиғланишига олиб келади. Аммо гапирганда, ашула айтилганда оғиз билан нафас олишга мажбур бўлинади. Шунинг учун ашула дарслари ўтказиладиган хоналар озода, ҳавоси эса илиқ бўлиши керак.

    Ўқувчи-талабаларга тўғри нафас олишни ўргатиш жисмоний машқлар ўтказиш вақтида педагоглар бажарадиган ишлардан биридир. Улар юриш, югуриш ва бошқа турдаги фаолият вақтида, шунингдек, ўтирганда тўғри нафас олишни ўқувчи-талабаларга ўргатиш керак.

    Бизни қуршаб турган ҳавонинг таркиби нормал шароитда анча доимий бўлади. Кислород 20,94%, карбонат ангидрид гази 0,03% ва азот 79,03% бўлади.

    Ўқувчи-талабаларни тоза ҳаво билан таъминлаш учун синфларда ҳар бир ўқувчига ёки талабага 16 м3 дан то 20 м3 гача, санитария нормаларига мувофиқ эса 4,5 м3 дан 5 м3 гача эга бўлиши керак.
    1   2   3   4   5   6   7   8


    написать администратору сайта