1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
Бўз тупроқлар минтақаси тупроқлари Бўз тупроқлар Ўзбекистоннинг шимолий қисмида (Чирчиқ-Ангрен хавзасида) денгиз сатхидан 1200–1300 м, жанубий қисмларида эса 1500-1600 м баландликкача учрайди. Бўз тупроқларнинг қуйи чегараси денгиз сатхидан 250–400 м баландликдан ўтиб, ундан қуйида чўл тупроқлар тарқалган. Бўз тупроқлар тарқалган худудда ён бағир бўйлаб кўтарилган сари иқлимнинг қуруқлиги сусайиб, ўсимлик қопламида эфемерлар ўрнини эфемероидлар ва ўсув даври узунроқ бўлган турлар эгаллайди ва тўпланадиган биомассанинг миқдори хам ортиб боради. Натижада тупроқ таркибидаги гумус миқдори кўпаяди ва профиль қалинлиги ортади. 30-жадвал Тақирли тупроқлар ва тақирларнинг айрим агрокимёвий кўрсаткичлари (Г.И.Вайлерт, Н.В.Кимберг)
Айтиб ўтилганлар асосида бўз тупроқларни оч тусли, типик ва тўқ тусли бўз тупроқларга ажратиш мумкин (31-жадвал). Бу тупроқлар суббореал тупроқ хосил бўлиш жараёнини хос бўлган дашт тупроқлардан таркибидаги органик модданинг камлиги билан ажралиб туради. Қўриқ типик бўз тупроқларнинг АҚВ қатламидаги гумус захираси гектарига 65-95 т дан ошмайди, оч тусли бўз тупроқларда унинг миқдори янада камроқ. Тўқ тусли бўз тупроқларда гумус захираси бир мунча кўпроқ бўлиб, гектарига 130 т га етади. Бўз тупроқлар минтақасида учрайдиган ўсимликлар илдиз массасининг 80% и асосан чимли қатламда тарқалади, шунга мос равишда бу қатламдаги гумус миқдори типик бўз тупроқларда 3,8-3,9, тўқ тусли бўз тупроқларда эса 4,0-5,5% ни ташкил қилади. Чимли қатлам остида гумус миқдори кескин камаяди. 31-жадвал Қўриқ оч тусли, типик ва тўқ тусли бўз тупроқлардаги гумуснинг миқдори ва генетикавий қатламларининг қалинлиги (А.В.Петербургский)
Бўз тупроқлар таркибидаги ялпи азот миқдори гумус миқдорига боғлиқ равишда ўзгариб туради ва унчалик кўп эмас. Маданийлашган қўриқ тупроқларнинг хайдалма қатламида 0,05–0,09%, чимли қатламида 0,09–0,25% азот бўлади. Азотнинг миқдори оч тусли бўз тупроқлардан тўқ тусли бўз тупроқларга қараб ортиб боради. Бир гектар майдондаги тупроқнинг бир метрли қатламидаги азот захираси 3,5–9,2 т ни ташкил қилади. Шу жумладан гидролизланадиган азот миқдори 100 г тупроқда 70-110 мг/экв га тенгдир. Бўз тупроқлар таркибидаги гумус азотга бойлиги билан ажралиб туради. Буни С:N нисбатнинг 7-9 га тенглиги ва чуқур қатламларга ўтгани сари кичрайиб бориши яққол кўрсатади. Тавсифланаётган тупроқлар таркибидаги гумус фульватли–гуматли, чунки чимли қатламда гумин кислоталарининг фульво кислоталарга нисбати бирдан каттароқ бўлгани холда (бу мазкур қатламнинг қўнғир туси ва яхши структурасига эгалигида кўринади), пастки қатламларда гумин кислоталарининг миқдори камайиб боради ва уларнинг фульво кислоталарга нисбати бирдан кичик. Бу тупроқлар ялпи фосфорга бой тупроқлар жумласига киради. Энг кўп фосфор (0,25% ва ундан хам кўпроқ) типик ва тўқ тусли бўз тупроқларнинг чириндили–аккумулятив қатламида кузатилади. Мазкур катламда фосфорнинг бевосита биоген йул билан тўпланганлигини кўрсатади. Тупроқ ҳосил қилувчи она жинс–лёсснинг таркибида фосфор миқдори 0,10-0,12% дан ошмайди. Оч тусли бўз тупроқларда фосфорнинг биоген йўл билан тўпланиши анча суст кетади. Тупроқдаги фосфор органик бирикмалар жумласига нуклеин кислоталар фосфатидлар, фитин, кандли фосфатлар ва фитиннинг темирли бирикмаларини киритиш мумкин. Бўз тупроқларда минерал холатдаги фосфор апатитлар, карбонат апатитлар ва бошка фторли- кальцийли тузлардан иборат. Бўз тупроқлар таркибида ялпи фосфорнинг миқдори кўп бўлишига қарамай, ўсимликлар томонидан осон ўзлаштириладиган фосфатлар билан паст даражада таъминланган. Фақатгина қўриқ тупроқларнинг чимли қатламида 87-117 мг/кг харакатчан фосфор кузатилиб, лалми бўз тупроқларнинг хайдалма қатламида бу кўрсаткич 13-15 мг/кг дан ошмайди. Лёсслар таркибида дала шпатлари ва слюдалар каби калий тутувчи минералларнинг кўп бўлиши мазкур она жинсда шаклланган тупроқларни хам ялпи калийга бой бўлишига сабаб бўлган. Оч тусли бўз тупроқлар таркибидаги ялпи калий миқдори 2,0–2,2% га, тўқ тусли бўз тупроқларда эса 2,2–2,4% га етади. Бўз тупроқлар калийнинг харакатчан шаклларига хам анча бой бўлиб, бир кг тупроқдаги миқдори 240–750 мг ни ташкил этиши мумкин. Оч тусли бўз тупроқларда типик ва тўқ тусли бўз тупроқлардагига қараганда харакатчан калий миқдори сезиларли даражада кам. Бўз тупроқлар ўз таркибида гумус ва минерал коллоидларни кам тутганлиги сабабли сингдириш сиғимининг кичиклиги билан характерланади. Типик бўз тупроқларнинг чимли катламида сингдириш сиғими 13–15 мг/экв ни ташкил қилса, бу кўрсаткич тўқ тусли бўз тупроқларда 17–18 мг/экв га етади. Энг кичик сингдириш сиғими енгил ва ўрта қумоқли бўз тупроқларга хос бўлиб, чириндили қатламда аранг 9–10 мг/экв ни ташкил қилади. Тупроқ профили бўйлаб сингдириш сиғимининг аста-секин камайиб бориши кузатилади. Лёссларнинг сингдириш комплекси ишқорий-ер асослари билан тўйинганлиги сабабли бўз тупроқларда сингдирилган кальций ва магний ялпи сингдириш сиғимининг 90–96% ини, натрий ва калий эса 4–10% ини ташкил қилади. Сингдирилган магнийнинг миқдори анча кўп бўлиб, айрим холларда (тупроқнинг ўрта ва қуйи қатламларида) миқдор жихатидан кальцийдан устунлик қилади. Тупроқнинг юза қатламларига қараб магнийнинг камайиши хисобига кальцийнинг, натрийни камайиши хисобига калийнинг миқдори ошиб боради. Серкарбонатлилиги ва сингдириш комплекси ишқорий-ер ва ишқорий асослар билан тўйинганлиги сабабли бўз тупроқлар кучсиз ишқорий мухитга эга. Тупроқнинг мухити (рН) чириндили қатламда 7,3–7,6 га, ўтувчи ва тупроқ ости қатламларида 7,5–8,0 гтенгдир. 20-МАЪРУЗА Уғитлар ҳақида. Минерал уғитлар. Азотли уғитлар. АСОСИЙ ОЗИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ҲАЁТИДАГИ РОЛИ Азотнинг ўсимликлар ҳаётидаги роли. Ўсимликларнинг аммиак ва нитрат шаклидаги азот билан озиқланишининг ўзига хослиги. Азот билан озиқланишнинг ҳосил ва унинг сифатига таъсири. Дехқончиликда азотнинг айланиши. Ўсимликларнинг фосфор билан озиқланиши. Фосфорнинг ўсимликларда модда алмашинувидаги аҳамияти. Маданий ўсимликлар айрим гуруҳларининг қийин эрийдиган фосфат шаклларини ўзлаштиришдаги ўзига хос хусусиятлари. Фосфорнинг ўсимликлар илдиз тизимининг ўсиши, репродуктив органларининг ҳосил бўлиши ва ривожланишига таъсири. Ўсимликларнинг калий билан озиқланиши. Калийнинг ўсимликлардаги углевод ва азот алмашинувига таъсири. Калийнинг фотосинтез жараёнидаги роли. Ўсимликлар озиқланишида олтингугурт, магний, кальций, бор, марганец, мис, кобальт, молибден ва бошқа элементларнинг роли ва уларнинг ҳосилдорликка таъсири. Ўсимликларнинг ташқи белгилари ва кимёвий таркибига қараб озиқ элементларига бўлган талабини аниқлаш. Озиқланиш шароитининг ўсимликларнинг ҳосили ва унинг сифатига таъсири. 21-МАЪРУЗА Ўсимликлар ҳаётида азотнинг аҳамияти Азот ўсимликлар учун зарур озиқ элементлардан бири ҳисобланади. У барча оддий ва мураккаб оқсиллар, нуклеин кислоталар (РНК ва ДНК), хлорофилл, фосфатидлар, алкалоидлар, айрим дармондорилар ва ферментлар таркибига киради. Ўсимликлар озиқланишида азот манбаи бўлиб аммоний (NH4+) ва нитрат (NO3-) тузлари хизмат қилади. Ўсимликлар томонидан азотнинг ўзлаштирилиши бир қатор мураккаб жараёнлар асосида кетади ва аммиакнинг тегишли органик кислоталар кетогруҳи билан ҳосил қиладиган аминокислоталар синтезланиши билан якунланади. Мазкур жараёнга аминланиш жараёни деб аталади. Ўсимликлардаги аэроб ва анаэроб нафас олишнинг биринчи босқичида углеводларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган пироузум, шовулсирка, -кетоглутар ва бошқа кетокарбон кислоталар бевосита аминланишга анча мойилдир. Кетонкислоталарнинг аммиак таъсирида тўғридан-тўғри аминланиши ўсимликлардаги аминокислоталар синтезиниг асосий йўналиши ҳисобланади. Бу икки босқичли жараён бўлиб, биринчи босқичида аммиак ва кетонкислотадан иминокислота ва сув, иккинчи босқичида эса иминкислотанинг қайтарилишидан аминокислота ҳосил бўлади: 1 босқич СООН СО СН2СООН СООН С NHCH2COOH H2О шовулсирка кислота иминошовулсирка кислота 2 босқич СООН С NHCH2COOH СООНСНNH2 COOH аспарагин кислота Айни шу йўл билан кетоглутар кислота (СООНСОСНСН2СООН) ва аммиакдан глутамин кислота (СООНСНNН2СН2СООН) ҳосил бўлади. Шунингдек аспарагин кислота аммиакнинг фумар кислота (СООНСНСНСООН) га тўғридан-тўғри бирикишидан ҳам ҳосил бўлади. Аминокислоталар синтези учун азот фақат қайтарилган шаклда бўлиши лозим, нитрат ва нитритлар карбон кислоталарнинг кетогруҳи билан бевосита реакцияга кириша олмайди. Ўсимлик танасида углеводлар захираси етарли бўлса, нитрат шаклидаги азот ферментлар иштирокида илдизнинг ўзидаёқ аммиакка айланади, уни қуйидагича ифодалаш мумкин: HNO3 HNO2 (HNO) NH2OH NH3 нитрат нитрит гипонитрит гидроксиламин аммиак Нитрат кислотадан аммиак ҳосил бўлиши кўп босқичли бўлиб, бунда бир қатор ферментлар катализатор вазифасини ўтайди: I НNO3 H2 HNO2 H2O (нитратредуктоза) II 2 НNO2 2H2 HN2O2 2H2O (нитритредуктаза) III Н2N2O2 2H2 2 NH2OH (гипонитритредуктаза) IV NH2OH H2 NH3 H2О (гидроксиламинредуктаза). Нитратлардан аммиак ҳосил бўлишида иштирок этадиган ферментлар металло-флавопротеидлар деб номланади, чунки биринчи босқичда молибден, иккинчи ва учинчи босқичларда мис, темир, магний, сўнгги босқичда эса марганец ва магнийнинг иштирок этиши шартдир. Қайтарилмасдан ўсимлик таркибига ўтадиган нитрат шаклдаги азот ўсимликлар учун зарарсиз бўлиб, тўқималарда кўп миқдорда тўпланиши мумкин. Лекин қишлоқ хўжалик махсулотлари (айниқса ем хашак, сабзавот ва полиз экинлари) таркибида нитратларнинг маълум даражадан ортиб кетиши уларни истеъмол қиладиган ҳайвон ва инсонларга зарарли таъсир кўрсатади. Одатда эркин аммиак ўсимликлар танасида кам учрайди. Айни модда миқдорининг кўпайиб кетиши ўсимликларнинг заҳарланишига сабаб бўлади. Аминланиш жараёни ўсимликлар организми метаболизмида муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бир қаторда аспарагин ва глутамин кислоталар ферментлар иштирокида қайта аминланиш йўли билан ўзларининг амингурухларини бошқа кислоталарга бериш хусусиятларига эга. Қайта аминланиш-тегишли фермент таъсирида аминокислота (донор) даги амин гурухини кетокислота (акцептор) га кўчирилишидир. Масалан: I. СООНСНNH2CH2COOHCH3CO COOH аспаргин кислота пироузум кислота СН3СНNН2СООН СООНСН2СОСООН аланин кислота шавулсирка кислота II. СООНСНNН2СН2СН2СООН СН3СОСООН глутамин кислота пироузум кислота СН3СНNН2СООН СООНСН2СН2СООСООН аланин -кетоглутар кислота Ўсимлик танасидаги глутамин ва аспаргин кислоталарнинг қайта аминланишга мойиллиги уларнинг модда алмашинувида жуда катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Шунингдек, аспаргин ва глютамин кислоталарининг амидлари- аспаргин ва глютаминлар ҳам қайта аминланиши анча осон кечади. Қайта аминланиш жараёни оқсил синтези ва аминокислоталарнинг дезаминланишида муҳим аҳамият касб этади. Дезаминланиш-аминокислотадан аминогрухни тортиб олиниши натижасида аммиак ва кетокислота ҳосил бўлишидир. Ўсимлик томонидан қайта ишланган кетокислота углеводга айланади, аммиак эса яна аминланиш жараёнида иштирок этади. Бундан ташқари аммиак аспарагин ва глютамин кислоталари билан таъсирлашиб (улар биттадан аммиак молекуласини бириктириб олиш қобилиятига эга), амидодикарбон кислоталарнинг амидларини ҳосил қилади: -Н2О СООНСНNН2СН2СООНNН3 СОNН2СН2СН2СНNH2 СООН аспарагин кислота аспарагин (аспарагин кислотанинг амиди) Д.Н.Прянишников амидлар углеводлар танқислиги туфайли ўсимлик танасида аммиакни ортиқча тўпланишини олдини олишини исботлади. Таркибидаги углевод захираси кам уруғларнинг, масалан, қанд лавлагининг униб чиқишида ўсимлик танасига ортиқча миқдорда кирадиган аммиак, кислоталар синтезида тўла сарфланмайди, тўқималарда тўпланиб, ўсимликни захарлайди. Уруғи углеводларга бой ўсимликлар, (масалан, картошка) аммиакни тез ўзлаштиради ва тупроққа аммиакли-азотли ўғитларни киритиш уларга ижобий таъсир кўрсатади. Нуклеин кислоталар оқсил синтезида синч (каркас) вазифасини ўтайди. Уларга аминокислоталарнинг бирикишидан ҳосил бўладиган пептид боғлар ҳисобига турли-туман оқсил молекулалари юзага келади. Ўсимлик танасида оқсил синтези билан бир қаторда уларнинг парчаланиши ҳам содир бўлади. Оқсил гидролизида протеаза фементлари катализатор вазифасини ўтайди. Ўсув аъзоларида шунингдек, ёш нихолларда оқсил синтези парчаланишга нисбатан устунлик қилади. Оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган аммиак ўсимлик тўқималарида тўпланмайди, балки карбон аминокислоталар синтезига сарфланади. Улар эса ўз навбатида оқсил ва бошқа азотли бирикмалар (порфиринлар, алколоидлар) нинг биосинтезида иштирок этади. Демак, азотли органик бирикмалар ҳосил бўлиши ва парчаланишининг мураккаб занжири аммиакдан бошланиб, аммиакда тугайди. Шу боис академик Д.Н.Прянишников аммиак ўсимликларда азот моддалари алмашинувининг альфаси ҳам, омегаси ҳамдир деган эди. Ўсимликларда азотли моддалар алмашинуви бутун вегетация даврида содир бўлади, лекин унинг суръати ва характери ўсиш ва ривожланишнинг турли даврларида турлича кечади. Масалан, уруғнинг униш жараёнида эндосперма ва уруғ палладаги заҳира оқсил аминокислотага қадар парчаланади. Уларнинг оксидланишидан аммиак ҳосил бўлади ва у аминокислоталар ҳамда амидларнинг, кейинчалик оқсил ва бошқа органик бирикмаларнинг синтезида иштирок этади. Ўсимликда фотосинтезга қобил яшил барг пайдо бўлгач, оқсил синтези ташқи муҳит (тупроқ) дан ютиладиган азот ҳисобига кетади. Тупроқдан энг кўп азот ўсимликлар жадал ривожланиб, тана қўядиган даврда ўзлаштирилади. Айни пайтнинг ўзида оқсилнинг парчаланиши ҳам содир бўлади: ёш, ўсаётган аъзоларда оқсил синтези устунлик қилса, қари, ўсишдан тўхтаган аъзоларда оқсилнинг парчаланиши кучлироқ намоён бўлади. Азот алмашинуви жадаллигига боғлиқ равишда ўсимлик танасининг турли аъзоларида азотнинг қайта тақсимланиши кузатилади. Масалан, жисмонан чарчаган аъзоларида, асосан қари баргларда оқсил гидролизи содир бўлади ва гидролиз маҳсулотлари ёш аъзолар томон ҳаракатланади. Уруғ шаклланадиган даврда баргдаги оқсил моддалар жадал парчаланиб, ҳосил бўладиган аминокислоталар пишиб етилаётган уруғларга оқиб ўтади ва шу ерда оқсилга айланади. Турли ўсимликлар ялпи азот миқдори билан бир-биридан фарқ қилиши табиий лекин битта ўсимликнинг турли аъзолари ҳам турлича миқдорда азот тутади. Барглар (айниқса ёш барглар) азотга бой бўлиб, поя ва илдизларда унинг миқдори бир мунча камдир. Азот билан озиқлантириш шароитлари ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига кучли таъсир кўрсатади. Азот танқис бўлган шароитда ўсимликнинг ўсиши кескин секинлашади. Барглари майдалашиб, оч яшил тус олади, анча эрта сарғаяди. Пояси ингичка тортиб, яхши шохламайди, Ҳосил органларининг шаклланиши, ривожланиши ва доннинг қуйилиши ёмонлашади. Азот билан меъёрида озиқлантирилган ўсимликларда оқсил моддалар жадал синтезланади, ўсимликнинг ўсиши ва ҳаёт фаолияти кучаяди, узоқ давом этади, баргларнинг қариши секинлашади, бақувват поя ва тўқ яшил тусдаги барглар шаклланади, ўсиш, шохланиш ҳамда ҳосил органларининг ривожланиши яхшиланади. Натижада ҳосил ва унинг таркибидаги оқсил миқдори кўпаяди. Лекин ўсиш даврида бир томонлама, фақат азот билан озиқлантиришга ружу қўйиш ҳосилнинг пишиб етилишини орқага суради, ўсиш органлари кучли ривожланиб, ўсимликнинг “ғовлаб кетиши” га сабаб бўлади. Оқсил миқдорининг ортиши ҳосил сифатини яхшилайди, лекин азотли моддалар миқдорининг кўпайиши ҳамма вақт ҳам маҳсулот қимматини оширавермайди. Масалан, қанд лавлаги ўсув даврининг охирида азот билан мўл озиқлантирилса, илдизда кўп миқдорда нооқсил азотли бирикмалар, аминокислоталар тўпланади, қайсики, илдизмевадаги қанд миқдорини камайтириб юборади. Ҳосил сифати шунингдек, қўлланиладиган азотли ўғит турига ҳам боғлиқ. Чунончи, аммиакли азот билан озиқлантирилган ўсимлик хужайрасининг қайтарувчанлик, нитрат шаклдаги азот қўлланилганда эса оксидловчанлик қобилияти кучаяди. Д.Н.Прянишников ва шогирдларининг тадқиқотлари асосида ўсимликлар ҳаётида аммиак ва нитрат шаклдаги азот тенг кучли эканлиги аниқданган. Лекин ўсимликларнинг аммиак ёки нитрат шаклдаги азотни ўзлаштириши қатор ички ва ташқи омилларга, хусусан экиннинг биологик хусусияти, углеводлар билан таъминланганлик даражаси, тупроқ муҳити, микро- ва макроэлементларнинг мавжудлиги билан чамбарчас боғлиқ. Тупроқ муҳити мўътадил бўлса, ўсимликлар аммиак шаклдаги азотни нитратларга қараганда яхши ўзлаштиради, нордон муҳитда эса аксинча, нитрат шаклдаги азот яхшироқ ўзлаштирилади. Тупроқда кальций, магний ва калийнинг кўп бўлиши аммиак азотини, фосфорнинг мўллиги эса нитратларнинг ўзлаштирилиши учун қулай шароит яратади. Тупроқда молибден танқислиги нитратларнинг қайтарилишини секинлаштиради ва ўсимликларнинг айни шаклдаги азотни ассимиляциялашини чеклайди. Уруғдаги азотнинг асосий қисми (ялпи миқдорининг 90% га яқини) оқсиллар таркибига киради. Ўсимлик оқсилида 14-18. Ўрта ҳисобда 16% азот мавжуд. Демак, уруғдаги азотнинг нисбий миқдори оқсил миқдорига боғлиқ ва унинг тахминан 16 қисмини ташкил қилади. Дуккакли ва мойли экинлар уруғи таркибида оқсил, бинобарин азот миқдори кўп, бошоқли экинлар донида эса кам бўлади |