Главная страница
Навигация по странице:

  • 30-МАЪРУЗА Тупроқдаги калий. Калийли уғитлар, уларнинг олиниши ва ҳоссалари.

  • Микроэлементларни ўрганиш борасида олимларнинг қўшган ҳиссалари

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница20 из 32
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32

    Ҳосил билан тупроқдан олинадиган К2О миқдори





    Экин

    Ҳосилдорлик,

    ц/га

    Ҳосил билан тупроқдан олинган К2О кг/га

    1.

    Ғалласимонлар

    58

    175

    2.

    Картошка

    200

    180

    3.

    Қанд лавлаги

    200

    150

    4.

    Ем-озиқа қанд лавлагиси

    420

    280

    5.

    Беда, йунгичка (пичан)

    60

    120

    6.

    Оқ карам

    660

    290

    7.

    Сабзи

    420

    210

    8.

    Кунгабоқар (уруғи)

    55

    990



    Аксинча картошканинг туганакларида 95% дан кам бўлмаган миқдорда калий бўлса, поя қисмида бор-йўғи 5% бўлади. Товар яъни ташилувчи маҳсулотда қанча кам миқдорда ва товар бўлмаган далада қоладиган ва ем-хашак бўладиган маҳсулот қисмида кўп миқдорда калий учраса, калий биологик айланма алмашинувида кам чиқарилади ва натижада хўжалик тупроқларида бу элементнинг яхши баланси юзага келади.

    Ўсимликда қисман юз берадиган хазон куйдириш, қари барглардаги калийнинг ёмғир ёрдамида ювилиб туриши, ҳамда вегетациянинг охирида унинг ўсимлик илдизлари орқали тупроққа чиқиб туриши туфайли К2О ни ҳосил таркибидаги миқдори ўсимлик жадал ривожланаётган пайтдаги максимал миқдордан анча камроқ бўлади.
    30-МАЪРУЗА

    Тупроқдаги калий. Калийли уғитлар, уларнинг олиниши ва ҳоссалари.
    Ҳайдаладиган ердаги калийнинг умумий миқдори азотга нисбатан 5–50 марта, фосфорга нисбатан 8–40 марта кўп бўлади. Демак тупроқлар одатда азот ва фосфорга нисбатан калийнинг кўпроқ захираларига эга. Чим-подзол қумоқ тупроқларда калийнинг (К2О) умумий миқдори 1-2%, чим-подзол лойсимон хилларида 2%, кул ранг ўрмон тупроқларда, қора тупроқнинг подзолланган, ишқорланган оддий хилларида ва кул ранг тупроқларда 2,5% га яқин, жанубий қора тупроқлар ва каштан тупроқларда 2% га яқин, қизил тупроқларда 0,6–0,9 %, шўрхок ва шўр тупроқларда 1,2–3,0% бўлади. Умумий калийнинг миқдори баъзан қайир тупроқларда (0,3-2,2%) ҳам учрайди.

    Калий асосан тупроқнинг минерал қисмида учраб, унинг органик қисмида жуда кам бўлади.

    Калийнинг тупроқдаги миқдори 1) бирламчи ва иккиламчи минералларнинг кристалл панжараси таркибида (унинг асосий миқдори); 2) коллоид заррачалар таркибида алмашинувчи ва алмашинмовчи тарзда ютилган ҳолатда (анча қисми): 3) илдиз-туганак қолдиқлар ва микроорганизмлар таркибида: 4) Тупроқ эритмасининг таркибида эриган ҳолатда (бу қисми жуда кам миқдорни ташкил қилади) бўлади.

    Ўсимликларнинг озиқланиши учун энг яхши манба калийнинг эрувчи тузларидир. Ўсимлик томонидан туганак илдиз ва микроорганизмлар таркибидаги калий ҳам яхши ўзлаштирилади. Алмашинувчи катионлар ва кам эрийдиган тузлар бевосита резерв вазифасини бажаради

    Озиқланиш учун энг якин резерв сифатида гидрослюдалар, вермикулитлар, иккиламчи хлоритлар, монтмориллонит, алмашинмайдиган катионлар кам эрийдиган тузлар хизмат қилади.

    Потенциал резерв дала шпатлари, слюдалар, пироксенлар ва бирламчи хлоридлардир. Жами ёки умумий калий ўз таркибида калийли бирикмаларнинг ҳар хил турларини бирлаштиради, уларни қуйидагича тавсифлаш мумкин:

    1. сувда эрувчи калий (ўсимлик осон ўзлаштиради);

    2. алмашинувчи калий (ўсимлик томонидан яхши ўзлаштирилади)

    3. ҳаракатчан калий (сувда эрувчи ва алмашинувчи калий), у тузли эритма орқали тупроқдан ажратиб олинади;

    4. алмашинмовчи гидролизланувчи (қийин алмашинувчи ёки резервдаги) тупроқдан қайнаб турган кучли кислота сўримида қўшимча равишда ажратиб олинади (одатда HCl нинг 0,2 н ёки 10% ли эритмаси билан) ва у ўсимликларни озиқланишида яқин резерв ҳисобланади;

    5. кислотада эрувчи калий, юқоридаги калийнинг ҳамма шаклларини бирлаштиради, ва қайнаб турган кучли кислота (HCl нинг 0,2 н ёки 10%) эритмаси билан ажратиб олинадиган калий ҳисобланади;

    6. алмашинмайдиган калий (умумий ва кислотада эрийдиган калий ўртасидаги фарқланувчи миқдор).

    Аниқлик киритиш мақсадида шуни қайд этиш жоизки, алмашинувчи ва алмашинмовчи гидролизланувчи калийлар ҳисоблаш орқали аниқланади: алмашинувчи–ҳаракатчан ва сувда эрувчи калийлар орасидаги фарқ орқали (чунки тузли эритмага алмашинувчи калий билан бирга сувда эрувчи хили хам ўтади), алмашинмовчи ва гидролдизланувчи хили эса кислотада эрувчи ва ҳаракатчан хиллари ўртасида фарқ орқали аниқланади.

    Тупроқдаги ўсимлик озиқланиши учун асосий бўлган ҳаракатчан калийнинг миқдори К2О нинг умумий захирасини бор-йўғи 0,5–2% ини ташкил қилади. Демак, калийнинг умумий миқдорини 99% га яқини унинг алмашинмовчи хили бўлади Лекин улар хам маълум миқдорда ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши мумкин.

    Тадқиқотлар натижасида исботландики, тупроқдаги калийнинг хиллари бўйича ҳаракатли (динамик) мувозанат мавжуд, ва агар, масалан ўсимлик сувда эрувчи калийни ўзлаштирса, бу ҳолатда унинг эритмадаги миқдори алмашинувчи хилдаги ҳисобига тўлади, сўнгги хилдагини камайиши эса, маълум вақтдан кейин алмашинмовчи, бириккан холдаги калий эвазига тикланади. Шундай қилиб, ўсимлик томонидан ҳаракатчан калийнинг ўзлаштирилиши натижасида унинг захиралари қийин алмашинувчи, ҳамда минералларнинг кристалл панжараларидаги калий эвазига тўлади.

    Қатор тадқиқотчилар қайд этгани каби дала шароитлари учун шундай оддий бўлган ҳолат, яъни тупроқни навбатма-навбат қуритиш ва намлаб туриш бу жараённи бироз тезлаштиради; калийнинг ўзлаштириладиган шаклга ўтишига жадал таъсирни ўсимликни ўзи ҳам кўрсатади.

    Қатор тадқиқотчилар маълумотига кўра ҳар хил тупроқларда калийнинг хар хил шакллари ўртасидаги ўзаро мутаносиблик қуйидагича (48-жадвал).

    Демак, тупроқларда умумий калийнинг 10-25% алмашинувчи калийли бирикмалар шакли, 5–25% кислотада эриб алмашинувчи шакли ва 2-15% кислотада эрувчи шакллари учрайди.

    Агрокимёда ўсимликларнинг озиқланиши учун тупроқларнинг калий билан таъминланганлик даражаси унинг ҳаракатчан шакли миқдори билан белгилаш қабул қилинган.
    48-жадвал

    ҳар хил тупроқларда калий шаклларининг миқдори






    Тупроқ


    Калий (100 г тупроқда мг ҳисобида)

    Сувда эрувчи

    Алмашинувчи

    Кислотада

    эрувчи

    Жами

    1.

    Чим-подзол қумоқ

    1,8

    6,5

    26,0

    1155

    2.

    Чим-подзол

    Оғир лойли

    3,5

    12,8

    161,0

    2840

    3.

    Кучли лойли

    Қора тупроқ

    3,1

    14,1

    331,0

    2380


    Ҳар хил тупроқ типлари учун ҳаракатчан калийни аниқлашнинг назарий услублари ишлаб чиқилган: улар жумласига ноқоратупроқ зоналарнинг, чимли-подзол ва сур тусли ўрмон тупроқлари учун – Кирсанов услуби (0,2 н хлорид кислотада ўтадиган миқдор), карбонатсиз қора тупроқлар учун – Чириков усули (0,5 н сирка кислотада ўтадиган миқдор), каштан, қўнғир ва бўз тупроқлар учун – Мачигин усули (1% ли карбонат аммонийга ўтадиган миқдор), сернам субтропикларнинг қизил ва сариқ тупроқлари учун- Ониани услуби (0,1 н сульфат кислотага ўтадиган миқдор, Болтиқ бўйи мамлакатлари учун–Эгнер–Рим–Дамниго услуб (сут, сирка ва аммоний сиркали рН – 3,7 бўлган буфер эритмага ўтадиган миқдор) лари киради. Илгари кенг кулланилган ҳозир ҳам қўлланиладиган Маслова услуби (1,0 н сирка кислотасининг аммоний тузига ўтадиган миқдор) дан фойдаланилади, у чимли–подзол, сур тусли ўрмон тупроқлари, карбонатсиз қора тупроқлари, карбонатсиз тоғ тупроқлари учун ишлатилиши мумкин. Тупроқ тахлилий маълумотларига асосланиб хўжалик тупроқларининг таркибидаги ҳаракатчан калийнинг миқдорини ифодаловчи агрокимёвий хаританома тузилади.

    Одатда ҳаракатчан калийнинг юқорироқ миқдори оддий, жанубий қора тупроқлар, каштан ва қўнғир тупроқларда учрайди. У билан типик, ишқорланган, подзолланган қора тупроқлар, қўнғир ва бўз тупроқлар яхши таъминланган бўлади. Калийнинг кам миқдорли таъминоти қум, қумоқ чимли–подзол тупроқларда, сариқ тупроқларда, қизил тупроқларда, кайир ва айниқса торф– ботқоқли тупроқларида бўлади.

    Тупроқнинг калийли режимини тавсифи унинг ҳаракатчан шаклини миқдорий кўрсаткичинигина билдириб қолмасдан, балки яна ҳаракатчанлик даражасини ва демак, ўсимликлар томонидан ўзлаштирувчанлик даражасини ҳам кўрсатиши керак. Бу хил баҳолаш имконини берадиган услублар ишлаб чиқилган, у “тупроқ-тупроқ эритмаси” тизимида калий, кальций, магний ионлари ўртасидаги физик-кимёвий боғланиши муносабатига асосланади ва калийнинг термодинамик потенциали ёки калий потенциали деб номланган кўрсаткич орқали ифодаланади, уни тупроқдаги “жадал омил” тарзидаги калий тарзида тасаввур қилинади. Ca+2 ва Mg+2 катионларини тупроқнинг ютилиш комплексида ўхшаш алмашинувчи хоссаларга эга эканлигини эътиборга олиб, кальций ва магний ионларининг фаоллик йиғиндисини бир хил ион турининг фаоллиги тарзида қабул қилинади.

    Калийли потенциал деганда доимий температурада 250 ва босимда (1,01 ∙105Па) бир томондан калий катиони, бошқа томондан кальций ва магнийлар ўртасида алмашинув реакциялари туфайли “тупроқнинг қаттиқ фазаси–тупроқ эритмаси” тизимида эркин энергиянинг ўзгариши тушинилади.

    Калийли потенциални Zo = рК – 0,5 р Са формула орқали ифодаланади, бу ерда р–КҚ ионлари ва Са+2, Mg+2 лар йигиндисининг тескари логарифми. Калийли потенциал тупроқ намунасини маълум миқдорини кальций хлориднинг 0,002 м эритмасида 30 минут давомида пухта аралаштирилиб тайёрланган тупроқ суспензиясида (тупроқ эритма нисбати 1:2) аниқланади.

    Қайд қилинган ионларнинг фаоллигини аiқСi.fi; формула орқали аниқланади, бу ерда аi – ионннинг фаоллиги, fi – ионнинг фаоллик коэффициенти, уни Дебай-Тюккель тенгламаси орқали ҳисоблаб топилади:

    0,51∙Zi2 y

    lg f = _______

    1+  y
    Бу ерда : Zi – ион валентлиги

    У – эритманинг ион кучи, унинг ифодасини у = 0,5 С1∙Zi2 формула орқали аниқланади; Бу ерда С1 – аниқланадиган ионнинг концентрацияси;

    Zi – унинг валентлиги;

    Тупроқнинг калий потенциали деганда тупроқ томонидан эритмага ютилган калийнинг у билан икки валентли катионларнинг рақобатини ҳисобга олган ҳолдаги миқдорини билдиради. Калий потенциалининг миқдорий кўрсаткичи қанча юқори бўлса, КҚ нинг эритмага ўтиш имконияти шунча паст бўлади, ва демак унинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши ҳам паст бўлади.

    Олинган кўрсаткич тескари логарифм билан ифодаланганлиги сабабли калий потенциали универсал қиймат бўлиб, хар хил тупроқ хили учун доимий кўрсаткич ҳисобланади.

    Қабул қилинган кўрсаткич чегарасига мувофиқ калий потенциалининг 2,5–2,9 оралиғидаги миқдори ўсимликнинг ривожланиши учун етарли бўлмайди, 1,8–2,2 оптимал ҳисобланади, 1,5 дан кам бўлганда эса бу элементнинг нисбатан ошиқчалигидан далолат беради.

    Калий потенциали маълум даражада ўсимликнинг калийли озикланишини ташхизи (диагностикаси) учун ва ўғитларни солишга оид тавсия ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлади.

    Ўсимликнинг калий билан таъминланиши унинг ҳаракатчан шаклдаги бирикмаларини миқдоригагина боғлиқ бўлмай, балки тупроқ томонидан калий потенциалини калийнинг ўзлаштирилиши ва ўғитларни солиб турилишига карамай, нисбатан бир хил даражада ушлаб туриш қобилиятига ҳам боғлиқ бўлади.

    Тупроқнинг бу қобилиятига Бакетт тупроқнинг потенциал буфер қобилияти деб номлаган (РВС К).

    Тупроқнинг потенциал буфер қобилияти калий учун икки катталик ўртасидаги нисбат–ҳажм омили (Q), яъни бу тушунча ўзига ўсимлик ўзлаштира оладиган калий (тупроқдан CaCl2 нинг 0,0024 эритмасига чиқадиган)ни ифодаласа, жадаллик омили (I0) КҚ нинг тупроқ эритмасидаги мувозанат фаоллигини белгилайди. Q/I0 нисбат кўрсаткичи ҳар хил тупроқларда ҳар хил бўлади.

    Тажриба йўли билан кўрсатилганки, сур тусли ўрмон тупроғида калий потенциалининг катталиги 1,8–2,35 бўлса, ўсимликларни бу катион билан яхши таъминланганлигини, потенциалнинг 2,5–2,8 кўрсаткичида таъминланганлик даражаси танқислик даражасида бўлса, калий потенциали 3,27–3,54 га етганда эса, калийга бўлган танқислик кучаяди.

    Тупроқнинг потенциал буферлик қобилияти калийга нисбатан 0–20 см қалинликда 45 га етса, 80–100 см қалинликда эса 200 га етади яъни биринчи ҳолатда ҳаракатчан калийнинг миқдори жуда кам бўлади. Калийнинг ўзлаштирилиш фаоллиги ва бу элементни ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини ўзгариши ўртасида коррелятив боғлиқлик мавжудлиги қайд қилинган.

    Микроэлементларни ўрганиш борасида олимларнинг қўшган ҳиссалари
    Бизни ўраб турган ҳамма нарсалар, жонли ва жонсиз мавжудотлар, ҳаво, сув, тупроқ, ҳайвон, ўсимликлар ва ҳаммаси кимёвий элементларнинг аралашмаси ёки бирикмасидан иборатдир. Табиатда баъзи элементлар тез-тез ва кўп миқдорда, баъзилари онда-сонда ва оз миқдорда учрайди. Кислород (эркин ёки бирикма ҳолида) энг кўп миқдорда учрайди. Тупроқ оғирлигининг 49,3% ни кислород ташкил этади. Масалан йод ер қобиғида атига 0,0001% дир. Бу икки элемент ўртасидаги фарқ ғоят каттадир. Ҳозирги даврда ер қобиғининг таркиби етарли даражада тўла ўрганилган. Унинг таркибида кислороддан ташқари анчагина кремний (26%), аллюминий (7,45%), темир, кальций, натрий, калий, магний ва водород бор. Бу 9 та элемент ер қобиғи бутун массасининг 98% дан кўпроғини ташкил этади, шунинг учун ҳам улар макроэлементлар деб аталади. Биз ўргана оладиган ер қобиғи массасининг 2% дан камроғи бошқа қолган элементларга тўғри келади.

    Қуйида ер қобиғидаги баъзи элементларнинг Ер қобиғи оғирлигига кўра % ҳисобида миқдори берилган:

    С-0,35 Cu-0,01

    Р-0,12 B-0,005

    S-0,10 Co-0,02

    Mn-0,10 Mo-0,001

    N-0,04 Th-0,001

    Zn-0,02 J-0,001

    V-0,02 Rh-0,0000000002

    Табиатда ўсимлик ва ҳайвонлар организмида, тупроқ ва сувда жуда кам миқдорда, кўпинча 0,001 дан 0,0000000000001% гача бўладиган кимёвий элементларга микроэлементлар дейилади. Бундай элементларга рух, марганец, бор, мис, молибден, кобальт, хром, йод, бром ва бошқа элементлар киради. Микроэлементларнинг етишмаслиги ўсимликларнинг қатор касалликларини келтириб чиқаради. Тегишли микроўғитлардан фойдаланиш касалликни олдини олибгина қолмай, балки анча юқори ва сифатли ҳосил олишга олиб келади. Микроэлементларнинг ижобий таъсир этишининг асосий сабаби, уларнинг оксидловчи-қайтарувчи жараёнларда, азот алмашинувида қатнашиши ўсимликларнинг касалликларга ва ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига нисбатан чидамлилигини ошириш билан боғлиқ бўлади. Микроэлементлар таъсири натижасида баргларда хлорофиллнинг миқдори ошади, фотосинтез кучаяди, бутун ўсимликнинг ассимиляцион фаоллиги ошади.

    Кўпинча микроэлементлардан ультра микроэлементлар деб аталадиган гуруҳга ажратилади. Бундай элементлар табиатда 0,00001% дан ҳам кам бўлади (олтин, симоб, радий, уран ва бошқалар). Буларнинг аниқ чегарасини белгилаш қийин, чунки “ультра” қўшимчаси табиатда бундай кимёвий элементларнинг кам эканлигини кўрсатади. “Микроэлементлар” деган номнинг ўзи ҳам маълум даражада шартлидир.

    Баъзи элементлар тупроқда ва тоғ жинсларида (темир, аллюминий, кремний) кўп миқдорда учрайди, тирик организмларда эса жуда камдир. Тирик организмлардаги асосий массани сувда осон эрувчи бирикмалар ва газ ҳосил қиладиган кимёвий элементлар ташкил этади. Буларни организм яхши ўзлаштиради. Лекин аллюминий ва кремний ер қобиғида жуда кенг тарқалган (қум, лой, ҳар хил силикатларнинг ғоят кўп қисми ана шу элементлардан ташкил топган). Тирик организмларда эса бир неча минг марта кам чунки улар организмда қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади. Кобальт ва никель ер қобиғида тирик организмдагига нисбатан тахминан 100-400 марта кўп бўлади. Аммо тирик организм учун мос бирикма ҳосил қиладиган ва тез эрийдиган кимёвий элементлар- углерод, азот, фосфор ва йод ер қобиғида кам учрайди.

    Организмлар ҳам кимёвий элементлар миқдорининг кам ёки кўплиги билан бир-биридан фарқ қилади. Масалан: ўсимликларда кремний, аллюминий, ҳайвон организмида азот, кальций, фосфор, фтор ёки йод кўп бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонлар орасида нав ёки турлар борки, уларда бир элемент бошқа элементга қараганда кўп миқдорда бўлади. Масалан: денгиз ҳайвонларининг оргнизмида йод кўп бўлади. Ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун 10 та кимёвий элементнинг зарурлиги аллақачон исботланган. Бундай элементларга кислород, водород, углерод, азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва темир киради. Ўсимлик озиқаси таркибида юқорида кўрсатилган элементлардан бирортаси мавжуд бўлмаса у қуриб қолади. Ўсимлик ва ҳайвон организмлари ҳам маълум миқдордаги элементлардан ташкил топган деб узоқ вақтгача ҳисоблаб келинган. Кўпчилик организмлардан мис, мишьяк, рух, бром, марганец ва бошқа баъзи элементларнинг мавжудлигини тасодифий ҳол деб тушунтирилган. Машҳур рус олими академик В.И.Вернадскийнинг тирик организмнинг кимёвий таркиби, ер қобиғи кимёвий таркиби билан чамбарчас боғлиқлиги тўғрисидаги ажойиб таълимоти бу масалани тамолила янгича ёритди. В.И.Вернадский ташқи муҳит билан, организм ўртасида тўхтовсиз моддалар алмашиниб туришини исботлаб берди.

    В.И.Вернадскийни ҳақли равишда микроэлементлар тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси дейиш мумкин. У тирик организмларнинг нормал ривожланиши учун Д.И.Менделеев даврий системасидаги деярли барча элементларнинг зарурлигини кўрсатди. Ҳозирги вақтда турли организмларда 70 дан ортиқ кимёвий элементларнинг борлиги анализлар ёрдами билан аниқланган. Эндиликда микроэлементлар тирик организмлар фаолиятида муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамма эътироф этади.

    Микроэлементлар, ҳатто уларнинг жуда озгина миқдори бўлмаган тақдирда одам ҳам, ҳайвон ҳам, ўсимлик ҳам яшай олмайди. Қора моллар озиқасида кобальтнинг етишмаслиги ҳайвонларда оғир касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳаммага маълум бўлган бўқоқ касали одам ва ҳайвон организмида йод етишмаганида, яъни тупроқ ва сувда унинг миқдори 0,00001 фоиздан кам бўлганида юз беради.

    Рух миқдори етарли бўлмаган тупроқда ўсган ўсимлик барглари ола-була рангга кириб қолади. Тупроқларда мис, темир магний, бор, марганец ва бошқа кимёвий элементлар бирикмаларининг етишмаслиги ҳам ўсимликларнинг касалланишига сабаб бўлади. Бироқ мис, рух, ва никель конлари мавжуд бўлган районларда (Жанубий Урал) ҳам ўсимликлар касалланади.

    Атроф муҳитда баъзи бир кимёвий элементлар миқдорининг ошиб кетиши натижасида ҳам, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳар-хил касалликларга чалиниши мумкин экан. Масалан: ичиладиган сувда фтор миқдори 0,00005% дан ортиб кетса, одам ва ҳайвон тишининг эмал қавати ола-була доғлар билан қопланади, суякда флюороз касали пайдо бўлади.

    Микроэлеметларнинг ўсимликларнинг ҳаётий фаолиятига таъсири, уларнинг одамлар ва ҳайвонлар ҳаётий фаолиятига таъсирини ўрганишдан олдинроқ бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири, ўсимликлар устида экспериментал тажрибалар олиб боришнинг осонлигидадир. Бундан сал кам бир аср олдин, 1872 йилнинг 29 январида рус олими К.А.Тимирязов Петербург табиатшунослари мажлисида “Ўсимлик ҳаётида рухнинг эҳтимолий аҳамияти” деган мавзуда сўзга чиқади. Олим таркибида темир тузлари бўлмаган эритмада ўстирилган бир нечта туп маккажўхори ўсимлиги устида олиб борилган ўз тажрибасини таърифлайди. Бундай муҳитда ўсимлик барги сўлиб, сарғайиб қолган. Шундан кейин Тимирязов бир ўсимлик баргини темир тузи эритмаси билан, иккинчи ўсимлик баргини рух тузи эритмаси билан ҳўллаган. Натижада эритмаларга туширилган ҳар икки япроқ ҳам яшил рангга бўялган. Тажриба натижалари ўсимлик ҳаётида рух ва темирнинг ролинигина кўрсатибгина қолмади. Натижалар ўсимликка турли кимёвий элементларнинг зарурлигини ва буларнинг озгинагина миқдори ўсимликларнинг ҳолатига кучли таъсир этишини кўрсатди.

    Микроэлементлар тўғрисидаги фан аста-секин ривожланиб борди. К.К.Гедройц микроэлементларнинг баъзи ўсимликларнинг ҳосилини ошириш хусусиятига эга эканлигини аниқлади. Ф.В.Чириков буғдой ҳосилини ҳатто 2-3 мартага кўпайтиришга эришди. Г. Бертран марганецнинг асосий функцияларидан бирини, унинг оксидланиш-тикланиш жараёнларида иштирок этишини аниқлади.

    Ўсимликнинг ривожланишида борнинг ролини ўрганиш соҳасида кўп ишларни амалга оширган М.Я.Школьник бор бирикмаси спирт, шакар, ва таркибида кислород бўлган органик моддалар билан тез реакцияга киришиб, перекисга ўхшаш органик бирикмалар ҳосил қилиш қобилиятини кашф этди. Бу органик бирикмалар эса ўсимлик учун жуда зарур бўлиб, унинг илдизини ва бошқа органларини ҳамда тўқималарини кислород билан таъминлайди. Бор ферментлар фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Ўсимлик организмининг ҳаётий фаолиятида борнинг роли ана шундай катта. Микроэлементларни ўрганиш ва қўллаш борасида К.А.Тимирязев, Д.Н.Прянишников, Е.В.Бобко, М.В.Каталимов, М.Я.Школьник каби олимларнинг қўшган ҳиссалари муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон тупроқларидаги микроэлементларни ўрганиш ва пахтачиликда микроўғитлар қўллаш ва уларнинг меъёрларини ўрганиш борасида Е.Круглова, Т.С.Зокиров, Б.Исаев, М.Алиева, Г.И.Кобзева, А.А.Каримбердиева каби бир қанча олимларнинг ҳам ҳиссалари катта.
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32


    написать администратору сайта